IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
383 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
САЛОМЛАШИШ ОДОБЛАРИ

Ҳақиқатан, ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз "Гапнинг боши-калом, одоб боши-салом", демаган.
Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифингизнинг ҳузурига "Ассалому алайкум", (Сизга тинчлик-омонлик бўлсин) деб кирсангиз, у жаҳлидан тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади. Саломлашишнинг савоби, бунга бериладиган ажр-мукофотлар-ку, ҳаммасини босиб кетади.
Абдуллоҳ ибн Аббос: "Ҳар бир нарсанинг ниҳояси бор, саломнинг ниҳояси баракотдир", деганлар.
Салом бериш ва алик олиш хусусида ахлоқ-одобимизнинг қуйидаги бир қанча кўрсатмалари бор:
"Аввал салом, кейин калом" (яъни бошқа гап-сўзлар).
"Салом бермагунича, бировни таомга чақирманглар".
"Оила аъзоларингиз ҳузурига, яъни уйингизга салом билан киринг, шунда сизга ҳам, оилангиз аъзоларига ҳам барака ёғилади".
"Одамларнинг Яратганга энг яқини бошқаларга энг аввал салом берганидир".
"Бир-бирларингиз билан саломлашиб юринглар, шунда ўрталарингизда меҳр-муҳаббат уйғонади".
"Одамларнинг бир-бирларида олтита ҳақлари бор: салом бериш; чақирса, бориш; маслаҳат сўраса, жавоб қайтариш; аксирса, соғлиқ ва шифо тилаш; бемор бўлса, бориб кўриш; вафот этса, жанозасида қатнашиш".
"Саломга алик олиш шарт, бордию алик олинмаса, салом берувчига зарари йўқ".
"Йўлдан ўтиб бораётган одам кўпчиликдан бир кишига салом берса кифоя қилади, ўтирганлардан бир киши алик олса етади".
Оқил ва одобли киши дўстлари ва яқинлари билан учрашганда, одамлар олдидан ўтаётиб, бирор мажлис ёки жамоат жойига кирганда, "Ассалому алайкум", деб салом бериши зарур.
Саломни янада тўлиқ ва маънодор қилиш учун "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ", яъни (Сизга тинчлик-омонлик, Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин), дейилади. Алик олиш ҳам саломга яраша чиройли ва мукаммал бўлиши керак.
Салом бериш Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмалари (суннат), унга алик олиш эса Аллоҳ таолонинг буйруғи (фарз) ҳисобланади.
Ҳар бир киши ўз хонадонига кирганда ҳам оила аъзоларига салом беради.
Салом тўлиқ, сўзларини бузмай, одоб билан берилади, у "салом", "сомалайкум" (маъноси: сизга ўлим бўлсин), "салом бердик", "привет", "хайрли кун" каби бузуқ шаклларда бўлмаслиги лозим.


"Ижтимоий одоблар"китобидан

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Юсуф алайҳиссалом укаларига: “ғамгин бўлма”, дедилар.

Шуаъйб алайҳиссалом Мусо алайҳиссаломга: “қўрқмагин”, дедилар.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “хафа бўлма”, дедилар.

Демак, қийин ҳолатларда яқинларига тасалли ва таскин бермоқ набавий манҳаждир.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ أَنَبْت وَبِكَ خَاصَمْتُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга тавба қилдим. Сен ила хусумат қилдим».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма лака асламту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хоосомту», дер эдилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалoму алайкум!

🌄 Хайрли тонг!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
​​​​ Убай ибн Каъб ҳолатини ким ҳис қилади?!

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга: "Менга Аллоҳ сенга Қуръонни ўқиб ўтказишимни амр этди", дедилар.
- "Аллоҳ сизга менинг исмимни айтдими?" - деди.
- Ҳа.
Роббул-оламийннинг ҳузурида зикр қилиндимми?!
- Ҳа.
Унинг кўз ёшлари тўкилди.
- У менинг исмимни айтдими?!
У энди ўкраб йиғлаб юборди.

(Муттафақун алайҳ).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Ё Аллоҳ! Жуда бўлмаганда тонгла қиёмат бизни ҳам эсла! Эй фалончи, сен яхшилар томон ўт, дея номимизни айт! Лоақал, эй бандам, дегил!
Биз ҳам Сени ва Каломингни севамиз! Расулингни севамиз! Аммо шу севгимизга лойиқ бўлолмадик. Севгандан кутилмайдиган ишларни қилдик! Аммо ожиз ва нотавонликдан гуноҳ қилсакда, севгимиз чин! Убайга бўлган бу марҳаматингни ҳис қилдик ва қиёматда ана шундай марҳаматингдан биз ҳам умидвормиз. Унга дунёда берганингни, биз охиратда умид қиляпмиз. Умидимизни сўндирма, эй меҳрибон Парвардигор!


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
САОДАТ НИМА?

Саодат шуки, сени яхши кўрганни сен ҳам яхши кўришингдир. Сен Аллоҳни У яхши кўрсагина яхши кўра оласан. Агар нафсинг Аллоҳнинг муҳаббатига мафтун бўлганини сезсанг, шуни билгинки, сени муҳаббат билан ўзига жалб қилган Аллоҳ таолодир. Албатта муҳаббат муҳаббатга боғлиқдир. Бориъ азза ва жалла ўз муҳаббатини сенга боғлаб қўйиши улкан саодатдир. Бундан юқори саодат бўлмайди. Жаннат саодати ҳам, неъматлар саодати ҳам мутлақо ундан устун бўла олмайди. Уларнинг барчаси воситалар холос. Асосий ғоя Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш ва Унинг жамолини кўришдир.

Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#МАҚОЛА
#РАДДИЯ

#МАВЗУ: СОХТА САЛАФИЙЛАР

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани “Садпири Комил” жоме масжиди имом хатиби


➡️➡️Батафсил

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#МАҚОЛА

#МАВЗУ: ИНСОННИНГ МАЪНАВИЙ ОЛАМИ ҚАШШОҚ БЎЛСА...

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Одилхон Абдурахманов,
Наманган шаҳри
“Абдулқодир қори” жоме
масжиди имом-ноиб
и

➡️➡️Батафсил

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тафаккур                                                                    

Учувчи кимлигини билмай туриб, самолётда хотиржам учаверасиз.
Капитан кимлигини билмай туриб, кемада хотиржам сузаверасиз...
Наҳотки, ҳамма ишнинг тадбирини Аллоҳнинг Ўзи қилишини билиб туриб, хотиржам яшамасангиз!

© Абдул Азим Зиёуддин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻Бахтиёр инсонлар билан бадбахт кимсалар орасидa катта фарқ бор:

Бахтиёр инсонлар гуноҳ ва маъсият қилаётган одамни кўриб қолса, оғизда уни койишади, аммо қалбида уни дуо қилишади. Бадбахт кимса эса бундай одамни ғазаб билан койишади, номини булғаб, шарманда қилишади.
Мўмин одам биродарига холи қолганда насиҳат қилади, кўпчиликнинг орасида эса унинг айбларини яширади. Бадбахт кимса эса бунинг аксидир. У бир одамнинг гуноҳ қилганини кўриб қолса, уни ошкор қилиб, ҳаммага ёяди. Бундай кимсаларнинг қалб кўзи ёпиқ бўлиб, улар Аллоҳнинг ҳузуридан четлаштирилгандир.
Атоуллоҳ Сакандарий.
***
Бахт-саодат уч нарсададир: Аллоҳнинг амрига риоя қилиш, Аллоҳ берган ризққа қаноат қилиш ва Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлиш.
***
Имом Шаъровий шундай дедилар: “Ўзига зулм қилиш зулмларнинг энг бахтиқаросидир. Бировга зулм қилишни тушунса бўлар, лекин ўзига зулм қилишга ақл бовар қилмайди. Намоз ўқимайдиган ёки уни ўқишга эринадиганларга “Ўзингга ўзинг зулм қилдинг”, дейиш мумкин.

"Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат" китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إنِّي أَعُوذُ بعِزَّتِكَ لا إلَهَ إلَّا أَنْتَ أَنْ تُضِلَّنِي، أَنْتَ الحَيُّ الَّذي لا يَمُوتُ، وَالْجِنُّ وَالإِنْسُ يَمُوتُونَ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Сенинг иззатинг ила, Сендан ўзга илоҳий маъбуд йўқ, мени залолатга кетказишингдан паноҳ сўрайман. Сен ўлмайдиган, тирик Зотсан. Жину инслар ўладилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний аъуузубика би ъиззатика лаа илааҳа иллаа анта ан тузилланий, антал хайюл лазий лаа йамууту, вал жинну вал инсу йамуутуун», дер эдилар».
(Муслим ривояти)

@quranuz_kanali


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

🍃 🌺 🍃 🌺 🍃 🌺 🍃
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилгувчи эркаклар ва садақа қилгувчи аёллар, рўза тутгувчи эркаклар ва рўза тутгувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва (фаржларини) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилгувчи аёллар–ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва улуғ ажрни тайёрлаб қўйгандир. (Аҳзоб сураси, 35-оят)

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸
Каналга обуна бўлинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР:

"(У) Машриқ ва Мағрибнинг Парвардигоридир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзигина бордир. Бас, Сиз (ўзингиз учун) Унигина Вакил-Ҳомий қилиб олинг!".
(Муззаммил сураси, 9‑оят).

Машриқ ва мағрибнинг ишини бошқарадиган Роббингиз ҳақида фикрингиз қандай?! У зот сизнинг ишингизни идора қилишдан ожиз қолармиди?! Шундай экан, сиз ўзингизга Унигина Вакил-Ҳомий қилиб олинг.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

КУНИНГИЗ ҲАЙРЛИ БЎЛСИН!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ТАФАККУР

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: - «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. Унинг лақаби «эшак» эди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кулдириб юрар эди. У шароб ичганида у зот дарралатган эдилар. Бир куни уни яна олиб келишди. У зот амр қилдилар. Унга яна дарра урилди. Сўнг одамлардан баъзисилари: - «Аллоҳим, уни лаънатлагин! У кўп марта келтирилди-я!» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни лаънатламанглар! Аллоҳга қасамки, мен уни фақат Аллоҳга ва Унинг Расулига муҳаббат қиладиган деб биламан» -дедилар»

(Имом Бухорий ривоят қилган).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ҳикмат

Жим туролган киши нафратдан омондир. Нолойиқ гапни гапирган киши, ҳоҳламаган сўзларини эшитади. Беҳикмат гапириш – ақлсизлик, фикрсиз жимлик – соқовлик.

Унванул баён.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббаситдиновнинг падари бузрукворлари Анасхон ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

🤲 Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Мусохон домла Аббаситдиновга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

🕌 Жаноза бугун пешин намозидан сўнг "Маҳдум эшон" масжидида ўқилади.

📍Манзил

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​#ТАФАККУР

Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
- Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти. Сабаби недир? - деб сўрабди.
Шайх:
- Ота-онанг борми?
- Ха, бор. Аллоҳга шукр ота-онам тирик, ҳаёт.
Шайх кулиб:
- Мен сенга ота-онанг тирикми, деб сўрамадим. Қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми? - деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
Йўқ, ота-онамни дуоларимда зикр қилмас эканман, деб нима учун дуолари ижобат бўлмаётгани англаб шайхнинг ҳузуридан чиқиб кетган экан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#tafakkur

Аллоҳга қочинг

Йўлда кетаётганингизда тўсатдан елдек учиб келаётган машина яқинлашаётганини ва у сизни уриб, ҳаётингизни тугатмоқчи эканини сезиб қолдингиз. Шундай пайтда қутилиш ва тезда қочишдан бошқа йўл йўқ эканини биласиз. Аллоҳ таоло ҳам бандаларига агар юз ўгирсалар, шундай ҳалокатларга йўлиқишларини ҳис қилдиришни истайди ва уларга зудлик билан фақат Ўзидагина бўлган нажотга келишларини тавсия этади: “Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман” (Зориёт сураси, 50-оят).
Кўриб турганингиздек, бу тавба – қайтиш инсон ўзини янгилашини, ҳаётини қайта тартиблашини ва Роббиси билан яхшироқ муносабатларни ҳамда мукаммалроқ амалларни бошлашини талаб қилади. Шунингдек, тилига жо бўладиган қуйидаги дуо ила аҳд бермоғи лозим бўлади: "Аллоҳим! Сен менинг Роббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен мени яратдинг ва мен Сенинг бандангман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Мен қилган ёмонлигимдан Сендан паноҳ тилайман. Менга берган неъматларингни ҳам, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени кечир. Гуноҳларни фақат Сенгина мағфират этасан” (Имом Бухорий ривояти).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
МЎЪМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР!
  Динимни яхши кўраман.
    Турли диёрлардаги кишилар қалбини жамлагани учун, узоқ масофалардаги инсонларни бирлаштиргани учун яхши кўраман.
   Намознинг биринчи сафида туриб ўзим танимаган инсонлар ҳақида дуо қиламан.
   Исмини, шаклини, ёшини, миллатини билмаганим инсонлар тақдиридан хавфда юраман. Диним қалбимни ҳаракатлантиради уларга нисбатан.
   Улар менинг акам-укам. Шу етади. Уларнинг мусибати менинг мусибатим. Қалбим оғриғи мен билан...
   "Бизни ҳидоятга бошла", "Бизга ато қил", "Бизни мағфират қил" жумлалари қуръонда нега кўплик шаклида келганини англагандекман.
   Биз баримиз бир танамиз. Ажралмас руҳмиз азизларим!

Abdulqodir_Polvonov

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#МАҚОЛА

ҚЎШНИЧИЛИК АЛОҚАЛАРИ.

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Наманган тумани “Умарбой хожи”
жоме масжид имом хатиби
Қўчқаров Нозиржон


➡️➡️ Батафсил

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
#MAQOLA

TINCHLIK VA XOTIRJAMLIK – ULUG‘ NE’MAT!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Abrorho’ja Rashidov,
Chortoq tumani “Abu Bakr Siddiq” jome masjidi imom xatibi


➡️➡️ Batafsil

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube