IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
381 subscribers
6.82K photos
2.8K videos
47 files
12.6K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
☘️ Хайрли тонг! ☘️

💐 ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!
🍃
Бошлаб олган янги кунингиз хайрли ва барокатли бўлсин..!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Мухаббат

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) Жаноби Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи вассаллам)нинг вафотларидан кейин жуда озиб кетдилар. Ҳазратнинг қизлари Оиша р.а. ҳазратлари бунинг сабабини сўраганларида, ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а.): - “Мени Жаноби Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам)дан айрилиқ шундай ориқлатди” - дедилар.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from QURAN.UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қироат

Бақара сураси 286-оят

Муҳаммад Сиддиқ Миншавий роҳимаҳуллоҳ қироати

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
#ТАФАККУР

Бахил кишига ажабланаман. Ўзи қочаётган фақирликни тезлаштиради, ўзи талаб қилаётган бойликни қўлдан бой беради. Бу дунёда фақир каби яшайди, охиратда эса бойлар қаторида ҳисоб қилинади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни  савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.

Имом Ғаззолий.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ҚУРЪОН ВА АСАЛ – ҲАР ҚАНДАЙ ДАРДНИНГ ДАВОСИ

Аллоҳ таоло бандаларига жуда кўп неъматлар берган. Ана шундай неъматлардан бири асалдир.
Қуръони каримда шундай дейилган: “(Эй Муҳаммад,) Парвардигорингиз асаларига ваҳий (амр ёки илҳом) қилди: “Тоғларга, дарахтларга, (одамлар) қурадиган инларга уя сол. Сўнгра турли мевалардан еб, Парвардигоринг (сен учун) осон-қулай қилиб қўйган йўллардан юр!” Унинг қорнидан алвон рангли ичимлик-асал чиқади. Унда одамлар учун шифо бор. Албатта бу ишда (яъни, митти жониворнинг одамлар учун хизматкор қилиб қўйилишида) тафаккур қиладиганлар учун оят-ибрат бордир” (Наҳл сураси, 68-69-оятлар).
Асаларининг ҳаёт тарзи инсонлар учун беқиёс ибрат намунасидир. Асаларининг тириклиги чаманзорлар, яйловлар ичида ўтади. Гул ширалари бу мўъжаз жониворнинг таомидир. Маълум бўлишича, асалари камида 3000 хил ўсимлик гулидан шира (нектар) йиғади. Бир килограмм асал йиғиш учун 10 миллион дона гулга қўнади. Бу вақт ичида ҳар бир асалари уясига 120-150 марта қатнайди, 450 минг чақирим йўлни босиб ўтади.
Яна бир ҳайратланарли жиҳати шунда, асалари ўз жуссасидан 20 баравар оғирликдаги юкни ерда судраб юра олади.
Асаларининг бешта кўзи бўлади. Ҳид билиш, сезиш туйғуси одамникига қараганда 25 марта кучлироқ. Шунинг учун асалари бир неча чақирим масофадан ҳидни сеза олади.
Асаларилар ўз уясидан 14 километргача масофага учиб боради. Учиш тезлиги соатига 65 километргача етади. Шира олиб қайтишида бу тезлик 35 километрни ташкил этади. Энг қизиғи, асалари ўзи йиққан асалнинг юздан бир қисминигина истеъмол қилади, қолгани инсонларга туҳфа этилади. Асалари буни, шубҳасиз, Аллоҳнинг илҳоми билан қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалблардаги касалликларга шифо, асал ҳар бир дардга даводир ”.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ширинлик билан асални яхши кўрардилар .
Пайғамбаримиз асални яхши кўрар, бошқаларни ҳам бу тотли неъматдан ейишга, у билан даволанишга чақирардилар.
Бир киши Набий алайҳиссалом ҳузурларига келиб:
– Биродарим қорни оғрияпти, – деди.
Расулуллоҳ унга:
– Биродарингга асал ичир, – деб тавсия қилдилар.
Ҳалиги одам унга асал ичирди. Кейин келиб айтди:
– Мен унга асал ичирдим. Аммо баттар ичини кеткизиб юборди.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Аллоҳнинг гапи рост, биродаринг қорни алдаган! – дедилар .
Мутахассислар илиқ сувда эритилган асалга Қуръон оятларини ўқиб дам солиб ичишни тавсия этишган. Айниқса, эрта тонгда ичилса, натижаси яхши бўлади.
Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар: “Кимда-ким ҳар ойда уч марта, наҳорда (оч қоринга) асал яласа, касалликнинг каттаси унга яқин йўламайди ”.
Халқ табобатида асалнинг қуйидаги фойдалари зикр этилган:
– Асал турли касалликларни даволайди, одамни бардам-бақувват қилади;
– мижозни тозалайди, қоннинг томирларда юришини равонлаштиради, гўштни бузилишдан сақлайди;
– кўз хиралигидан халос этади;
– навқиронликни сақлаб қолиш, узоқ умр кўриш учун муттасил асал истеъмол қилиш тавсия этилади;
– қонга жуда тез сўрилади, уни тозалайди;
– микробларни ўлдиради;
– асал суви меъдани кучли қилади, иштаҳани очади, овқат ҳазмини яхшилайди;
– шамоллаш, ҳолсизлик, асаб тўқималари касалликларини даволайди;
– танасида модда алмашинуви бузилган кишиларга асал жуда фойдали;
– ошқозон-ичак яралари касалликларини даволайди, мияни озиқлантиради;
– юқори нафас йўллари, ўпка касалликлари, юрак, жигар, буйрак, асаб тўқималари, тери, кўз касалликлари ҳам асал ёрдамида муолажа қилинади;
– камқонликда асални малина билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади;
– ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди;
– ревматизмга қарши энг яхши дори;
– қон босимини туширади;
– терига суртилса, терининг ҳолатини яхшилайди;
– хотирани, ақлий қобилиятни кучайтиради;
– юракка қувват беради;
– овқат ҳазм бўлишини яхшилайди;
– грипп касаллиги олдини олишда, уни даволашда ҳам асал тенги йўқ малҳамдир;
– асал шарбати кишини тетик қилади, мия фаолиятини яхшилайди...

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.


https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Дунё кезинг, Аллоҳнинг қудратига боқинг

Юрт кезиш, турли шаҳарларга сафар қилиш юракка хотиржамлик ва хурсандчилик келтиради.

“Айтинг: “Осмонлар ва Ердаги нарсаларга (ибрат назари билан) боқингиз...” (Юнус сураси 101-оят)”.

“Айтинг: “Ерни айланиб, жиноятчи кимсаларнинг оқибатлари қандай (аянчли ва ибратли) бўлганини кўрингиз!” (Намл сураси, 69-оят).

“...Ахир, (одам) ер юзида саёҳат қилиб, ўзларидан аввалги (иймонсиз) кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?!.” (Юсуф сураси, 109-оят).

Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асарини ўқиган киши, муаллиф баъзи ўринларда ошириб юборган бўлса-да, Аллоҳ таолонинг яратиши ва борлиқни бошқаришидаги ажойиботлар гувоҳи бўлади. Шунда билади: сафар мўмин учун улкан ибрат ва роҳат манбаи ҳамда борлиқнинг очиқ-равшан китобидан турли маънолар ўқиш учун бир имкониятдир.
Бандан ташқари, сафар қилган киши об-ҳаво ва жой алмашишидан ҳам улкан фойдалар олиши мумкин.
“...Ер юзи бўйлаб саёҳат қилинглар...” (Тавба сураси, 2-оят).
“...То икки денгиз қўшиладиган ерга етмагунча ёки узоқ муддат кезмагунча юришдан тўхтамайман...” (Каҳф сураси, 60-оят).

“Ўкинма” китобидан.


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Солавот айтишни унутманг,  азизлар!
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنَّ لَكَ الْحَمْدَ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ الْمَنَّانُ بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қойюм!»

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бнлан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқирди. Сўнгра у: «Аллоҳумма инний ас`алука би анна лакал ҳамд, лаа илааҳа иллаа антал маннаан, бадийъус самааваати вал арз, йаа зал жалаали вал икрооми, йаа ҳайю, йаа қойюм», деб дуо қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса ижобат қиладиган, сўраса берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

🌺 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌺

Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча яқинларимизни дўзахдан озод қил!

Каналга аъзо бўлинг!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
КУН ҲИКМАТИ.

Дунёнинг «айланиб туриш» деган қонуни бор.
Нима қилган бўлсангиз, ўзингизга ҳам қайтишига тайёр туринг.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

ИЛМДАН ЎЗГА НАЖОТ ЙЎҚ ВА БЎЛМАГАЙ!

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Қодиржон Умурзақов,
Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжидининг имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Ilmdan_uzga_najot_yuq_va_bulmagay

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

ИСЛОМДА ВАТАНГА МУҲАББАТ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Шарифхон Юсуфхўжаев,
Косонсой тумани “Мулла Раҳим қори” жоме масжиди имом-хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/ISLOMDA_VATANGA_MUHAB_BAT

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғийбат ҳажни куйдирадиган гуноҳдур

«Равзат ул-уламо» соҳиби Яҳё ибн Али Зандависатий айтадилар: «Абу Лайс Бухорий ҳажга кетаётиб, чўнтакларига икки дирҳам солдилар ва: «Агар мен йўлда бирор кишини ғийбат қилсам, бу икки дирҳамни Аллоҳ йўлига бериб юбораман», деб қасам ичдилар. У киши ҳаждан уйига қайтиб келганда ҳам икки дирҳам чўнтакларида турган эди. Одамлар у кишидан унинг сабабини сўрашса, у киши: «Менинг наздимда бир марта ғийбат қилиш юз марта зино қилишдан ҳам ёмонроқдир», дедилар».
Эслатма. Ҳаж сафарида ғийбат қилиш ҳаж савобини бекор қилувчи ҳамда инсонни жаҳаннамгача олиб борувчи улкан гуноҳлигини Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ жуда яхши билар эди. Бироқ ундан сақланиш янада осон бўлиши учун назр қилиш, яъни қасам ичиш билан ўзига сўз ҳам берди. Зеро, ҳадисларда хабар берилишича, эҳром ҳолатида бирор гуноҳ қилмаган ва биров билан сўкишмаган кишининггина ҳажи қабул бўлади. Аммо бугунги кунда айрим ҳожилари уйларида қанча гуноҳ қилиб юрган бўлсалар ҳаж йўлида ҳам худди ўшанча гуноҳ қилмоқдалар. Эҳромда бўлатуриб ғийбатга машғул бўладилар. Балки Ҳарамайнга етиб боргач, Макка ва Мадина аҳлини ҳам ўз ғийбатларидан бенасиб қолдирмайдилар. Аллоҳ барчамизни ҳидоятга бошласин!
Амин.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий "Ғийбат ўзи нима?" китобидан Ёрқинжон қори роҳимаҳуллоҳ таржимаси
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
НАМОЗДА ҲАРОМ БЎЛГАН АМАЛЛАР

Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар:

▫️ 1. Юзининг ўнг ва чап тарафга қаратиш.
▫️ 2. Осмонга қараш.
▫️ 3. Фарз намозларида узрсиз нарсага суяниш.
▫️ 4. Рукуъ ва саждада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.
▫️ 5. Қаъдада икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.
▫️ 6. Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.
▫️ 7. Саломини бир тарафга бериш.
▫️ 8. Витрдан бошқа намозда "Қунут" дуосини ўқиш.
▫️ 9. Такбир, "сано", тасбеҳ ва ташаҳҳудларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.
▫️ 10. Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.

«Мўминнинг меърожи» китобидан.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Солавот айтишни унутманг,  азизлар!
#кун_эслатмаси

Зикрнинг арабча матни:
سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللَّه الْعَظِيم

Зикрнинг маъноси:
«Аллоҳни ҳамд айтиш ва улуғлаш билан поклайман».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил ъазийм», дедилар».
(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган)

@quranuz_kanali