IBRAT.UZ | Rasmiy kanal
362 subscribers
6.48K photos
2.67K videos
47 files
12.1K links
© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон тумани "ИСҲОҚХОН ТЎРА ИБРАТ" жоме масжидининг расмий телеграм канали!

Мақсадимиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақида ва соф Исломга интилиш
Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, маърифат тарқатиш
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Алоходжаев)
#МАҚОЛА

ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ ЮРТ ТАЯНЧИ

⊱•••┈••┈•❁•⊰✿❀✿⊱•❁•┈••┈•••⊰

Муродилла Ахмедов,
Наманган тумани "Отавалихон" жоме масжиди имом хатиби

Батафсил ўқиш⤵️
https://www.ravza.uz/story/Oila_mustahkamligi_yurt_tayanchi

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг
:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

🌷Хайрли тонг! 🌷

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
БОРЛИҒИНГ АВРАТ
Қози Иёзнинг "Тартибул мадорик" китобида келади:
"Имом Молик роҳимаҳуллоҳ уйида ўтирганида бир дўсти киришга изн сўради. Имом изн берди. Имомнинг хонасининг бир бурчагида тарвуз бор эди. Имом тарвузнинг устига рўмол ташлаб қўйди. Дўсти кирганида имом унга "бу ерда ўтир" деб бир жойни кўрсатди. Дўсти кўрсатилган жойга ўтирмасдан устига рўмол ташлаб қўйилган тарвузнинг устига ўтирди. Тарвуз эзилиб кетди. Шунда имом дўстига деди:
- Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Биз уйимиздаги камчиликларни бошқалардан кўра яхшироқ биламиз!".

Бировнинг уйига киришнинг ҳам ўз одоблари бор. Буни қадимда аждодларимиз қисқа қилиб қуйидаги жумлада жамлашган:
"Бировнинг уйига кўр бўлиб кир, кар бўлиб ўтир, соқов бўлиб чиқ!".

Агар уй эгалари бирор нарсани сен кўришингни истамаётган бўлишса назарингни пастга тушир.
Агар уй эгалари бирор нарсани эшитишингни исташмаётган бўлишса қулоғингни беркит.
Агар борди-ю кўриб ёки эшитиб қолсанг уни ташқарига гапириб юрма.

Уйлар авратдир. Аврат эса ёпилади.
Сени уйига олиб кирган киши сенга ишонган. Ишончини суистимол қилма.
Сенга сирини ошкор қилганни шарманда қилма.
Унутма, сенинг бутун борлиғинг аврат. Одамларда эса тил бор!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#ибрат

Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади.
Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади.
Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади.
Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади.
Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан.

Ҳаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк қилишимизни билмаймиз-ку.

©️ Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
НАМОЗ

@Savollar_kanal 13963-савол

Ассалому алайкум! Шом намозини бўлгач, тасбеҳ ўгириш жоизми ножоизми? Намоз ўқийдиган бир икки танишимдан сўрасам йўқ жоиз эмас дейишяпти.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар намоз, жумладан шом намозидан кейин ҳам айтса бўлади.
وَلِمُسْلِمٍ: مَنْ سَبَّحَ اللهَ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ ثَلاَثًا وَثَلاَثِينَ وَحَمِدَ اللهَ ثَلاَثًا وَثَلاَثِينَ وَكَبَّرَ اللهَ ثَلاَثًا وَثَلاَثِينَ فَتْلِكَ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ وَقَالَ تَمَامَ الْمِائَةِ: لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ غُفِرَتْ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ 
Муслим ривоятида эса: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбиҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлур, юзтанинг тамом бўлишига: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр»ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам мағфират қилинур» дейилган. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ҲАЖ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?

@Savollar_kanal 13964-савол

Аллоҳ Исломни ривожи учун қилаятган ишларингизни ривожини берсин, Илмингизни зиёда қилсин. Бундай саволга бошқа интернетдаги саҳиҳ сайтлардан топа олмадим, Шу масалага бироз ойдинлик киритсангиз деган ният билан бироз ҳижолат бўлиб ушбу саволни бераяпман. Яқинда Иншоллоҳ турмуш қураятган эдим, Мен уйламоқчи бўлган қиздан маҳрни сўраганимда Иложи бўлса Турмуш қурганимизнинг илк йилида (имконият бўлмаса кейинги йилида) Ҳажга бориш деб сўрадилар. Мен қўйинг уни ўрнига бирор моддий нарсалар ҳам сўрашингиз мумкин, шундоғ ҳам турмушнинг илк йилларида Ҳажга жуфти ҳалолим билан бормоқчи эдим, кейинчалик Маҳр ўрнига бошқа нарсани сўрамаганингизга афсусланманг, дедим. У киши йўқ афсусланмайман дедилар. Шунга иккаламиз ҳам кўнгандик. Лекин бироз ўтиб Маҳрга Ҳажни сўраш умуман жоизми йўқми деган савол иккаламизни ҳам бироз уйлантириб қўйди. Шу масалани Исломга кўра ҳукми қандай? Маҳр ўрнига Ҳажга аёлини этишнинг ҳукми қандай? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, барчамизни илм олувчи ёки илм берувчилардан қилсин, учинчи тоифадан бўлиб қолишдан ўзи сақласин.

ЖАВОБ:

МАҲРНИНГ ШАРТЛАРИ
1. Қийматга эга, мол деса бўлгудек нарса бўлиши керак. Кўпчилик уламолар Ҳанафий мазҳабининг маҳрнинг энг ози ўн дирҳам бўлиши керак, деган ижтиҳодини маъқул топганлар. Жобир розияллоҳу анҳу қилган ривоятда «Агар эркак киши аёлга маҳрни ҳовучини тўлдириб таом бериш ила адо этса, аёл унга ҳалол бўлур» - дейилган. Бунда маҳр уйланишдаги асосий қасд эмас, балки эрнинг хотиннинг нафақасини доимий равишда қилиб туришини ўз бўйнига олганига ишора эканини кўрсатади.2. Маҳрга бериладиган мол ҳалол ва пок бўлиши керак. Чўчқа, ароқ, ўлимтик каби шариат ҳаром қилган нарсалар маҳр ўрнига ўтмайди.3. Маҳрга бериладиган мол бировдан тортиб олинган бўлмаслиги шарт.4. Маҳрга аталган мол ноаниқ бўлмаслиги шарт.Маҳр фақат пул бўлиши шарт эмас. Молявий қийматга эга нарса бўлса бўлаверади. Ҳовли-жой, ер, ҳайвон, тижорат молига ўхшаш нарсалар шулар жумласига киради.Мазкурлардан ҳажга олиб бориш ҳам маҳр бўлмаслиги чиқади. Шунинг учун шартларни ўзида мужассам қилган маҳрни келинга бериб, ҳажга олиб боришни мурувват юзасидан ваъда қилсангиз яхши бўлади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

➡️ Каналга уланиш
БУРУН ТЎХТОВСИЗ ҚОНАСА ТАҲОРАТ

@Savollar_kanal 13965-савол

Ассалому алайкум! Бурним баъзан қонаб, қон тўхташи жуда узоқ вақт давом этади. Масалан, бугун шом намозидан олдин таҳорат олмоқчи эдим, бурним қонаб кетди, тўхташини кутдим 40 минутлар ўтди, тўхтамади ноилож бурнимга пахта тиқиб, таҳоратни бурини ювмасдан олдим. Намозни ўқидим, табиийки пахтани устида қон бор эди, лекин қон оқиб теримга тегмади. Саволлар: 1). Шу ўқиган намозим дурустми? 2). Шунақа ҳолатларда нима қилиш керак ўзи шариат бўйича?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бундай вақтда шомнинг охирги вақтигача кутиш керак. Таҳорат олиб шомни фарзини ўқишга етадиган вақт қолгунча кутиб турасиз. Ўша вақт бўлганда пахта қўйиб таҳорат олиб шомни ўқийсиз. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ЖАННАТДА ЭРКАКГА ҲУРЛАР, АЁЛЛАРГАЧИ?

@Savollar_kanal 13966-савол

Асслому алайкум Шайх ҳазратлари. Маълумки жаннатда эркаклар учун ҳурлар ваъда қилинган. Энди саволим шуки, аёлларга ҳукм қандай, эркак ва аёл эр-хотин бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу дунёнинг аёллари жаннати бўлсалар, ҳурлардан афзал бўладилар ва ўз эрлари жаннати бўлсалар улар билан бирга бўладилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

➡️ Каналга уланиш
Шайх Али Тантовийнинг Париждаги укаcига ёзган мактуби

«Катта шаҳар, кўча, майдон, завод ва иморатларни кўрганингда бу нарсалар сени чўчитиб юбормасин. Сен бу нарсаларни кўриб, ўзингни, юртингни паст санама. Аксар Парижга борганлар шу нарсага мубтало бўлишмоқда. Билгинки, у ер ҳар қанча муҳташам ва «маданият»ли бўлмасин, сен ҳам жоҳиллардан эмассан, сен мансуб бўлган уммат ҳам паст табақа эмас. Аксинча, сен шон шарафга сазовор тамаддун вакилисан, ўша оврупаликларни ўқитиб, уларни одам қилган зотларнинг фарзандисан. Ҳозирги кунда тарихни улардан бошқа ҳеч ким ёза олмаётган бўлса-да, билиб қўй, сен шундай бир умматнинг фарзандисанки, агар унинг исми тарихдан ўчириб юборилса, тарих зарварақларидаги узоқ фурсат бўм бўш бўлиб қолади. Сен Парижда кўрган кишилар ким ўзи? Улар охирги тўрт асрнинг авлоди, холос. Сенинг умматинг эса бутун инсоният тарихининг эгасидир. Борган жойингда дининг ва ахлоқинг хавф хатарда қолса, нарсаларингни йиғиштириб, Сорбонна университетини уни қурганларда қолдиргин-да, юртингга қайтиб кел. Дининг ва ахлоқингни йўқ қилиш эвазига оладиган илмнинг баҳридан ўтиб қўяқол!»

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Эй Одам фарзанди!
• Қорнинг тўқ бўлатуриб, ибодатга қандай хоҳишинг бўлиши мумкин?!
• Мол-дунёга меҳринг бўлатуриб, қанақасига Аллоҳнинг муҳаббатини тамаъ қили-шинг мумкин?!
• Қашшоқликдан қўрқиб, яна қандай Аллоҳнинг қўрқинчини орзу қиласан?!
• Дунёга ҳирс бўлатуриб, қанақасига тақвони тамаъ қиласан?!
• Мискинларсиз Аллоҳнинг розилигига қандай етишинг мумкин?!
• Бахиллик билан Аллоҳнинг ризолигини қандай топишинг мумкин?!
• Дунёга муҳаббат ва мақтову олқишлар бўлатуриб, қанақасига жаннатни орзу қилишинг мумкин?!
• Озгина илм билан қандай қилиб саодатни исташинг мумкин?!

"Қирқ ҳадиси қудсий"дан👇
ㅤㅤㅤㅤ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
#Эслатма
#Тарқатинг

Имом-хатиблар ОЧИҚ ЭШИКЛАР кунини ўтказади!!!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган барча масжидларда хафтанинг ҳар ЧОРШАНБА куни  "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.

Шу муносабат билан Эртага 04-Октябр, Чоршанба куни  имом-хатибларимиз ўз масжидларида фуқароларни қабул қилади.

Қабул соати: 09:00 дан 12:00 гача

Диний-маърифий ва ижтимоий соҳада саволларингиз бўлса, ўз яшаш ҳудудингиздаги, фаолият юритаётган масжид имом-хатибларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Исҳоқхон тўра жомиъ масжиди туркистон кўчаси.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Истиғфор айтишни унутманг!!!
Солавот айтишни унутманг,  азизлар!
#кун_эслатмаси

Дуонинг арабча матни:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман».

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса: «Аллоҳумма инний ас`алука ъилман наафиъаа, ва ризқон тоййибаа, ва ъамалан мутақоббалаа», деб айтар эдилар».
(Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари)

@quranuz_kanali

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Audio
#Бомдод_азони

📖┠ Бомдод азони
💾┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

АЗОН ДУОСИ
 
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!


Маъноси: Ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Парвардигори, ё Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила, фазилат, баланд ва олий даража ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир. Бизга Қиёмат куни унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан.

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Иши юришмаётган, топиш-тутишидан барака кўтарилган, қарзга ботган, касаллиги аримаётган, қийинчилик гирдобига тушиб қолганларга, шунингдек, бахти очилмаётганларга, руҳий хотиржамликдан айро кишиларга кўпроқ истиғфор айтишни тавсия этаман.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради
(Абу Довуд, Аҳмад, Табароний ва Ҳоким ривоят қилган).

Бу ривоятда айтилган гап ҳақ эканига жуда кўп марта гувоҳ бўлинган. Ҳаётий тажрибадан ўтган бу нарса. Фақат иймон, намоз, таваккул, ихлос, зикр-дуо бирлашса, самара беради, ин шаа Аллоҳ!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қироат

Имом  Хармайин  Шайх Салоҳ   Ал-Бадирдан гўзал тиловат
  

😢😢😢😢
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ДИНИНГИЗ БОР!
Ибнул Жавзийнинг набирасининг “Миръотуз замон” номли китоби бор. Шу китобда келади:
“Абдуллоҳ ибн Ҳасаннинг таржимаи ҳолида келишича, бир киши уни сўкиб ҳақоратлади. Абдуллоҳ ўзининг оқарган соқолларини тутиб деди:
“Оқ соқолларим мени сўкишларингга жавоб қайтаришдан ман қилиб турибди-да!”.

Сизда эҳтимол оқ соқоллар йўқдир. Аммо сизни жоҳилликдан ман қилиб турадиган динингиз бор. Сизда сизни кўча болаларига ўхшамасдан тарбия қилган ота-онангиз бор. Сизда томчилаб йиққан обрўйингиз бор. Уни арзимаган нарсалар учун тўкишни истамайсиз. Сизда мақсад бор, адо қилишингиз лозим бўлган рисолат бор. Сизни бундай ишлар машғул қилиб қўймасин!
Инглизларда бир гап бор: “Балчиқда чўчқа билан олишма. Акс ҳолда сен ифлос бўласан, у мазза қилади!”.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
ДУОНИНГ САМАРАСИ!

Аҳмад ибн Заҳҳокдан ривоят қилинади: «Шурайҳ ибн Юнусни тушимда кўриб, «Эй Абул Хорис, Роббинг сенга қандай муносабатда бўлди?» дедим. У: «Роббим мени мағфират қилди, гуноҳларимни кечирди ва саройимни Муҳаммад ибн Башир ибн Ато Киндийнинг қасри ёнида қилди», деди. «Эй Абул Хорис, сен биз учун Муҳаммад ибн Баширдан улуғроқсан», дедим. У шундай деди: «Йўқ, ундай дема! Аллоҳ таоло Муҳаммад ибн Баширни барча мўмин ва мўминаларнинг савобларидан насибадор қилди, чунки у қачон Аллоҳ таолога дуо қилса, «Аллоҳим, барча мўмин ва мўминаларни, муслим ва муслималарни ва улардан бўлганларнинг гуноҳларини кечиргин!» деб дуо қилар эди».

(Ҳоний ал-Ҳаж)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ!!!
👇      👇      👇         👇 👇
Яқинларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/isxoqxon_tora_ibrat
Forwarded from Muslim.uz
🌙 БУГУН ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

📍04 октябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан)
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов «Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқларининг 32-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг "Тавба " сурасининг 1 оятидан 36 оятигача хатм қилинади.

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

🤲 Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar