Ижтимоий тармоқларда 1985 йилда Фарғона вилояти Бувайда туманида туғилган Ўзбекистон фуқароси Ю.Рахматиллаева Истанбул шаҳрининг Бағжилар Давлат шифохонасида саратондан вафот этганлиги тўғрисида хабарлар кенг тарқалди.
Мазкур маълумот Бош консулхонага
17 август куни телеграм ижтимоий тармоғи орқали келиб тушди.
Дипломатик ваколатхона томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида, Туркияда вафот этган аёл Ўзбекистон фуқароси эмаслиги ва у томонидан ишлатилган Ю.Рахматиллаевага тегишли бўлган эски турдаги нобиометрик фуқаролик паспортидаги фотосурат қалбакилаштирилгани маълум бўлди.
Ўз ўрнида, паспортнинг асл эгаси айни вақтда Ўзбекистонда соғ-саломат экани маълум бўлди.
Ҳолат бўйича текширув ишлари давом этмоқда.
https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona

Мухтарам ва Азиз ЮРТДОШЛАР!
Барчангизни келаётган энг улуғ ва азиз байрам – Ватанимиз Мустақиллигининг шонли 30 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этамиз!
Сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишингизда зафарлар ёр бўлсин!
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
Ўзбекистон Республикасининг
Истанбул шаҳридаги
Бош консулхонаси

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида фармони билан Туркиядаги бир гуруҳ ўзбек диаспораси вакиллари ва Туркия фуқаролари Мустақилликнинг 30 йиллиги эсдалик нишони билан тақдирланди.
Хусусан, глобал коронавирус пандемияси даврида Туркиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ҳомийлик ёрдамларини кўрсатган Эрген Муаттар, Чокай Кочар ва Кайхан Алтынташ «жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлашдаги фидойилиги учун» мукофотланди.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консулхонаси барча юртдошларимиз, Туркиядаги ўзбек диаспораси вакиллари ҳамда ватандошларимизга хайрихоҳ бўлган турк қардошларимизни юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан муборакбод этади.

Istanbuldagi ikki yirik ko'prik O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 30 yilligiga bag’ishlab O'zbekiston bayrog'i ranglari bilan yoritiladi.
1 sentyabr kuni Fatih Sultan Mehmet hamda 15 temmuz ko'priklari Vatanimiz bayrog'ining yashil, ko'k, qizil va oq ranglariga bezaladi.
Mazkur vizual shouni soat 20:00dan ertalabga qadar ko`rish mumkin bo'ladi.
https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona
1 sentyabr kuni Fatih Sultan Mehmet hamda 15 temmuz ko'priklari Vatanimiz bayrog'ining yashil, ko'k, qizil va oq ranglariga bezaladi.
Mazkur vizual shouni soat 20:00dan ertalabga qadar ko`rish mumkin bo'ladi.
https://t.me/istanbul2020Boshkonsulxona
Istanbul Boshkonsulxonasi
Istanbuldagi ikki yirik ko'prik O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 30 yilligiga bag’ishlab O'zbekiston bayrog'i ranglari bilan yoritiladi. 1 sentyabr kuni Fatih Sultan Mehmet hamda 15 temmuz ko'priklari Vatanimiz bayrog'ining yashil, ko'k, qizil va…
Ta’kidlab o’tish joizki, 31 avgust kuni Fatih Sultan Mehmet ko'prigida O’zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 30 yilligiga bag’ishlab O'zbekiston bayrog'i ranglari bilan yoritilgan edi.
Forwarded from "Dunyo" AA. O`zbekiston. Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 oktyabr - O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi kuni
ТУРКИЯДАГИ ВАТАНДОШЛАР ДИҚҚАТИГА‼️
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10-моддасига биноан, сайлов участкалари Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилиши мумкин.
⚡️⚡️⚡️Хорижий давлатлардаги фуқаролар сайлов бўлишидан ўн беш кун аввал (2021 йилнинг 9 октябрига қадар) ўзларини сайловчилар рўйхатига киритиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари қошида тузилган сайлов участка комиссияларига ёки электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин.
⚡️⚡️Сайлов куни сайлов участкасига бориш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.
‼️2021 йилнинг 24 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилиши муносабати билан, чет элдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ташқи ишлар вазирлиги saylov.mfa.uz сайтини ишга туширди.
⚡️⚡️⚡️Овоз бериш учун ушбу сайтда («saylov.mfa.uz») олдиндан рўйхатдан ўтиш керак.

ТУРКИЯДАГИ ВАТАНДОШЛАР ДИҚҚАТИГА‼️ Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 10-моддасига биноан, сайлов участкалари Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилиши мумкин. ⚡️⚡️⚡️Хорижий давлатлардаги…
Туркияда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг Истамбул шаҳридаги Бош консулхонасида ташкил этилган байрам тадбирида иштирок этди.
Ушбу тантанали маросимда, шунингдек, Туркиянинг расмий, эксперт-таҳлил, ишбилармон, жамоатчилик доиралари, диаспора ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди.
Абдулазиз Комилов мамлакатимизда мустақил ривожланиш йилларида турли соҳаларда қўлга киритилган муваффақиятлар, жумладан, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, мамлакатимизнинг бутун жаҳон ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлган тарихий ва замонавий тараққиёти ҳақида тўхталди.
Тадбирда доктор Кайхан Алтинташ, «Gul production» компанияси раҳбари Муаттар Эрген, ўзбек диаспораси фаоли Чокай Кочарга «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони, «Туркистонликлар» маданий ва ижтимоий кўмак жамияти раҳбари Акбар Яссага «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони тантанали равишда топширилди. Бундан ташқари бир гуруҳ юртдошларимиз ва диаспора ташкилотининг фаоллари Бош консулхонанинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
-Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан менга кўрсатилган бундай катта эътибор учун миннатдорлик билдираман, - деди ўзбек диаспораси фаоли Чокай Кочар. - Ушбу мукофот менинг ҳаётимдаги унутилмас воқеалардан бири бўлиб қолади. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга янада кўпроқ ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.
Тадбирда мамлакатимиз жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари, Туркияда яшаётган юртдошларимизнинг сайловда иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган сайлов участкалари, шу жумладан, муддатдан олдин овоз бериш нуқталари ҳақидаги сўзлаб берилди. Ўзбекистон фуқаролари ушбу сиёсий тадбирда фаол қатнашишга чақирилди.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимнинг бадиий қисмида Истамбул шаҳридаги диаспора вакилларидан иборат санъат гуруҳлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

❓Савол: Фуқаролар неча ёшдан Президент сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга?
❗️Жавоб: Сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.