Islom.uz
52.4K members
8.35K photos
1.32K videos
27 files
6.55K links
Канал расмий сайти:
islom.uz

islom.uz каналлари:
@Savollar_kanal
@FiqhUz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@SaboqlarUz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
Download Telegram
to view and join the conversation
Икки ҳайит байрамимиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Аллоҳ таоло бизга ато этган ҳайит байрамларимиз ҳақида ўйлаб кўрганмизми? Ушбу байрамларда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар эканликларига далил топа оламизми? Мен шу масалада изланиб кўрдим ва натижасини сизга илиндим.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/14832
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
03. Ҳандақ аҳли 3-қисм (Қуръонда келган инсонлар қиссаси)

#Видео
#Мультфилм

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунча мўмин бўла олмайди

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва албатта, менинг Аллоҳнинг Расули эканлигимга, У Зот мени ҳақ ила юборганлигига шаҳодат келтирмагунча; ўлимга иймон келтирмагунча; ўлимдан кейин қайта тирилишга иймон келтирмагунча ва қадарга иймон келтирмагунча мўмин бўла олмайди», дедилар».

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/14833
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Гўзал ўрнак» (иккинчи қисм)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатларига бағишланган саёҳат.
(Иккинчи қисм)
Биз билан "Гўзал ўрнак" кўрсатувини кузатиб боринг.

Youtube орқали кўриш учун
👇
https://youtu.be/e1v-Fl_j9GA

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?

Абу Саъиддан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Марзуқ Маҳдий билан тўкин-сочинликда эди. Бир куни ўйин-кулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср ва шом намозларини ўқимади. Жорияси ҳар бир намозни эслатиб турса ҳам қулоқ солмади. Ниҳоят, хуфтон вақти бўлганда жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлади. Абдуллоҳ додлаб юборди-ю, ғазабга тўлиб: «Бу нима қилганинг?!» деб бақирди. Жория: «Бу дунё оловининг атиги бир чўғи-ку! Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?» деди. Бу гап Абдуллоҳга чўғдан ҳам қаттиқ таъсир қилди. У узоқ-узоқ йиғлаб, сўнг намозга турди..

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/14834
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Набий алайҳиссаломнинг қайтариқлари (саккизинчи мақола)

Кийинишдаги қайтариқлар

Батафсил...
👇
https://islom.uz/maqola/14836
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЗ КУНДА! «Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» мультсериалининг учинчи фаслини томоша қилинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
«Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастури
👇
Дастурни юклаб олиш

#тафсири_ҳилол

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
04. Толут ва Жолут қиссаси 1-қисм (Қуръонда келган инсонлар қиссаси)

#Видео
#Мультфилм

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
22 октябрь / 5 рабиъул аввал, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати мудири
МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ

Мавзу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларга бўлган муомалалари

Youtube орқали кўриш учун
👇
https://youtu.be/80dKhpR2RZ0

Facebook орқали кўриш учун
👇
https://www.facebook.com/watch/?v=673069026676049

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Қудуқларнинг ҳукмлари ҳақидаги фасл

Бир қудуққа нажас тушса ёки (унинг ичида) ҳайвон ўлиб, шишиб кетса, ёхуд титилиб кетса, ё одам, қўй кабилар ўлиб қолса, имкони бўлса, ундаги ҳамма сув чиқариб ташланади. Агар имкони бўлмаса, биладиган кишининг гапи ила унда турган сувнинг миқдоричаси чиқариб юборилади.

Набий алайҳиссаломнинг қайтариқлари (саккизинчи мақола)

Кийинишдаги қайтариқлар

Батафсил...
👇
https://islom.uz/maqola/14837
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
КУНЛАРНИНГ ЯХШИСИ – ЖУМА КУНИ

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «خَيْرُ يَوْمٍ طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ يَوْمُ الْجُمُعَةِ، فِيهِ خُلِقَ آدَمُ، وَفِيهِ أُدْخِلَ الْجَنَّةَ، وَفِيهِ أُخْرِجَ مِنْهَا، وَلَا تَقُومُ السَّاعَةُ إِلَّا فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
وَزَادَ أَبُو دَاوُدَ : «وَفِيهِ تِيبَ عَلَيْهِ، وَفِيهِ مَاتَ، وَفِيهِ تَقُومُ السَّاعَةُ، وَمَا مِنْ دَابَّةٍ إِلَّا وَهِيَ مُسِيخَةٌ يَوْمَ الْجُمُعَةِ مِنْ حِينَ تُصْبِحُ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ شَفَقًا مِنَ السَّاعَةِ إِلَّا الْجِنَّ وَالْإِنْسَ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилди. У шу куни жаннатга киритилди. У шу куни жаннатдан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина жума куни қоим бўлур», – дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
«Унда унинг тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно», – дейилган.
Имом Ироқий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Кунларнинг энг яхшиси деганда, жума – ҳафта кунларининг энг яхшисидир. Аммо Арафа куни тўғрисида келган ҳадисларда Арафа – йил кунларининг яхшисидир, – дейилган».
Бошқа олимлар жума кунини йилнинг барча кунлари ичида энг яхшиси, деб ҳам айтган эканлар.
Бу ҳадис Одам алайҳиссалом жаннатда яратилмаганига, балки жаннатдан ташқарида яратилиб, кейин унга киргизилганига далолат қилади.
Уламолар айтадилар: «Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир».

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Азвожи мутоҳҳарот

«Азвожи мутоҳҳарот» жумласи луғатда «покдомон, покиза завжалар» деган маънони билдиради. Бу истилоҳ асосан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пок завжалари (хотинлари), яъни мўминлар оналарига нисбатан ишлатилади. Расули акрамнинг олтмиш уч йиллик умрларида никоҳларига олган завжалари ўн бир нафар бўлган

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/14839
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда жума намози

Мавзу: «МАВЛИДУН НАБИЙ МУБОРАК!» 23.10.2020 й.

@hazratim_uz #Жума

Youtube орқали жонли
👇
https://youtu.be/SI1qTQ0D0jk

Facebook орқали жонли
👇
https://fb.watch/1ieO8xBnz-/

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Сен бунинг учун яратилмагансан!

Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади: «Бир куни хожамга «Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансиз?» дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб кетдилар: «Отам Хуросон подшоҳларидан бўлиб, Балхда туғилган. Бир куни овга чиқдик. Отимни миниб, итимни етаклаб йўлга тушдим. Бир пайт қуёнми, тулкими кўринди. Отимни тезлатиб кетаётсам, орқамдан «Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан ҳам!» деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, ҳеч ким йўқ. «Аллоҳ иблисни лаънатласин», дедим-да, отимни югуртириб кетавердим. Шу пайт янада баланд овозда «Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан ҳам!» деган овоз эшитилди. Атрофимга қарасам, яна ҳеч ким кўринмади. «Лаънати шайтон!» дедим-да, отимни миниб кетавердим. Шунда эгарим ортидан: «Эй Иброҳим! Сен бунинг учун яратилмагансан, бунга буюрилмагансан ҳам!» деган овоз эшитилди. Ана шунда бу овоз шайтондан эмаслигини билдим. Тўхтаб, «Огоҳ қилдинг, огоҳ қилдинг», дедим. Ўшанда Аллоҳ таолодан огоҳлантирувчи келган экан. Ўзимга ўзим «Аллоҳ мени сақлаган ушбу кундан кейин сира осийлик қилмайман», дедим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
«Тафсири Ҳилол» асарининг электрон дастури
👇
Дастурни юклаб олиш

#тафсири_ҳилол

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
05. Толут ва Жолут қиссаси 2-қисм (Қуръонда келган инсонлар қиссаси)

Қуръонда келган инсонлар қиссаси 5-воқеа 2-қисм Толут ва Жолут қиссаси

#Видео
#Мультфилм

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Hilol Nashr 🇺🇿
​​#янгилик #туҳфа #ас_сийра_ан_набавиййа

Мавлид ойига навбатдаги туҳфа! Икки жилдлик «Ас-сийра ан-набавиййа» китоби нашр қилинди!

Қўлингиздаги асар ҳижрий иккинчи аср ўрталарида ёзилган бўлиб, сийрат йўналишидаги энг қадимий ва бирламчи асарлардан ҳисобланади. Асар сийрат бобидаги деярли барча маҳҳур китобларга манба бўлиб хизмат қилган ва дунёнинг кўплаб тилларига ўгирилган.
«Ас-Сийра ан-набавиййа» асари ўзбек тилига илк бор 2010 йили тўлиқ илмий-изоҳли таржима қилиниб, беш минг нусхада чоп этилган эди. Таржима илмий жамоатчилик ва китобхонлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.
Мазкур таржима 2012 йили Саудия Арабистони подшоҳи, икки муқаддас масжид ҳодими Абдуллоҳ ибн Абдулазиз Оли Сауднинг таржималар бўйича халқаро мукофоти совриндори бўлди. Ушбу китоб ана шу таржиманинг мухтасар шаклидир.

Муаллиф: Абдулмалик ибн Ҳишом ал-Маъофирий
Таржимонлар: Абулҳаким Орипов, Акмалжон Икромжонов, Абдулҳамид Зайриев, Жаҳонгир Неъматов, Абдулвоҳид Аҳмадалиев
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Муқоваси: қаттиқ
Нархи: 155 000 сўм

👉Онлайн буюртма бериш

👉Дўконларимиз манзиллари

Facebook / Instagram / Telegram
Пайғамбаримизга муҳаббат иймондандир

«Муҳаббат» сўзи аслида мойиллик, севиш, суйиш, яхши кўриш, кўнгил қўйиш, ишқ, хоҳлаш, талпиниш, интилиш маъноларини англатади. Муҳаббат қалбдаги туйғу бўлиб, инсон ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. У кишининг сўзу амалларини бошқаради, тасарруфларини ҳаракатлантиради. Инсон муҳаббатсиз яшай олмайди, кимларнидир севиб, нималаргадир меҳр қўйиб яшайди. Ислом дини ушбу туйғуни ҳам тўғри ўзанда бўлишини талаб қилади.

Давоми...
👇
https://islom.uz/maqola/14860
⬇️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube