Forwarded from hadis.islom.uz
Sharh:
Ushbu hadisi sharifdan oladigan foydalarimiz:
1. Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning davrlarida ayol kishilarning jamoat namozida ishtirok etganllikari.
2. Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallamning davrlarida ayollarning masjidga kelishlaridan fitna chiqmasligi uchun barcha choralar ko‘rilganligi. Qorong‘ida namozni o‘qib, qorong‘ida uylariga qaytib ketishlari ta’minlanganligi.
«Hadis va Hayot» silsilasining 6-juzidan
#Hadis_va_Hayot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83😍21🕊11🔥7🥰5🤩2
#Уламолар
Мўътазилалар
Юнон фалсафаси ва мантиқ илми сабабидан адашганларнинг ичида кофир ва зиндиқ бўлганлари ҳам бор. Бундан аввал берилган мақоламизда санаб ўтилган ўша таржималардан кейин фикри бузилганларнинг энг кўзга кўринганларидан бири мўътазилалар бўлган. Улар юнон фалсафаси ва мантиқ илми таъсири остида динни фаҳмлашда асосий манба ақл, деган фикрни маҳкам ушлаб олганлар. Шу сабабли ўзлари ҳам адашиб, ўзгаларни ҳам адаштирганлар. Ақлни ўз ўрнида ишлатиш яхши иш. Аммо бу борада чегарадан чиқмаслик керак. Мўътазилийлар эса чегарадан чиқиб, ҳаддан ошдилар ва бир қанча шаръий матн ва қоидаларни бузиб, ақл ва фалсафани улардан устун қўйдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz

1👍73🔥18🕊10😢4
#Кун_дуоси
Шифо оятлари
Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: «У зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлди. Ҳатто умидсизланиб қолдим, бу иш (ўғлимга етган хасталик) менга жуда қийин бўлди. Шунда тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотга ўғлим хасталигидан шикоят қилдим.
Шунда Набий алайҳиссалом: «Қуръондаги шифо оятлари борку, эътибор қилмадингми?» дедилар. Уйғониб кетдим, улар устида тафаккур қилдим.
Ушбу мазмундаги оятлар Аллоҳнинг Китобида олтита ўринда келади:
1. «(Аллоҳ) мўъминлар жамоасининг кўнгилларига шифо (ҳузур-ҳаловат) бергай» (Тавба сураси, 14-оят).
2. «Эй инсонлар! Раббингиздан сизларга бир насиҳат, диллардаги нарсаларга (ёмон туйғулар, шаҳват, ботил ақида, дард ва қийноқларга) шифо ҳамда мўъминларга (тўғри йўлни кўрсатувчи) ҳидоят ва раҳмат (бўлган Қуръон) келди» (Юнус сураси, 57-оят).
3. «Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан ранго-ранг бир ичимлик (асал шарбати) чиқадики, у инсонлар учун шифо (манбаи)дир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибрат (ва Аллоҳнинг қудратига ишорат) бордир», (Наҳл сураси, 69-оят).
4. «Биз Қуръондан мўъминлар учун (руҳий ва баданий касалликларига) шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз», (Исро сураси, 82-оят).
5. «Бемор бўлган вақтимда менга шифо бергувчи У (Аллоҳ)дир», (Шуъаро сураси, 80-оят).
6. «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир», (Фуссилат сураси, 44-оят)…

1👍162😢32🕊13😍10🔥5💯4🐳3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб
Ота-онанинг йиғиси
Шарҳ: Демак, нотўғри муомала, гап-сўз ёки қандайдир хатти-ҳаракат оқибатида фарзанд ота-онанинг йиғлашига сабаб бўлса, оқ бўлган саналади, яъни улкан гуноҳ содир қилган бўлади. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд зинҳор ва зинҳор ота-онасини хафа қилмаслиги ва уларнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши, уриниши лозим экан.
🕋 @islomuz
Ота-онанинг йиғиси
عَنْ طَيْسَلَةَ؛ أَنَّهُ سَمِعَ ابْنَ عُمَرَ يَقُولُ: بُكَاءُ الْوَالِدَيْنِ مِنَ الْعُقُوقِ وَالْكَبَائِرِ.
Тойсаладан ривоят қилинади:
«У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг «Ота-онани йиғлатиш оқ бўлишдир ва гуноҳи кабиралардандир», деганини эшитган экан».
Шарҳ: Демак, нотўғри муомала, гап-сўз ёки қандайдир хатти-ҳаракат оқибатида фарзанд ота-онанинг йиғлашига сабаб бўлса, оқ бўлган саналади, яъни улкан гуноҳ содир қилган бўлади. Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд зинҳор ва зинҳор ота-онасини хафа қилмаслиги ва уларнинг кўзига ёш келишига сабаб бўлиб қолмасликка ҳаракат қилиши, уриниши лозим экан.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96😢44🔥10🕊8😱3🤩3💯2
#Мазҳабда_нажот
Илмни устоздан ўрганиш
«Фатво беришга фақат фиқҳдан моҳир устозлар қўлида таълим олган, фиқҳ китобларини мустақил кўриб чиқишга қодир бўлган кишигина лаёқатли ҳисобланади»
Муҳаммад Тақий Усмоний
Энди фатво қоидалари ҳақида гаплашамиз.
Қуйида «росмул-муфтий» ва фатво қоидалари тўғрисида бир нечта муҳим нуқталарга тўхталиб ўтамиз. Ҳозир «росмул-муфтий»да ёзилган биринчи қоидани ўрганишга киришамиз. Бу катта мавзу, шунинг учун муҳим ўринларинигина зикр қилиб ўтамиз.
Росмул-муфтийдаги биринчи қоида ҳақида Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари шундай деганлар: «Фатво беришга фақат фиқҳдан моҳир устозлар қўлида таълим олган, фиқҳ китобларини мустақил кўриб чиқишга қодир бўлган кишигина лаёқатли ҳисобланади».
Бу олдинги суҳбатимизда айтиб ўтган маълумотларимизга ҳам боғлиқ. Шариатнинг мақсадларини, қоидаларини ўрганишдан мақсад одамларга илм ўргатиш ва фатво бериш эди. Росмул-муфтийда келган бу қоида эса бунга ким лаёқатли эканини ўргатади.

👍62🕊13🔥4🤩3
Forwarded from hadis.islom.uz
Sharh:
Ushbu hadisi sharifdan oladigan foydalarimiz:
1. Ayollar masjidga ham erlarining izni bilan borishlari kerakligi.
2. Kechasi xotin masjidga borish uchun izn so‘rasa, ruxsat berish kerakligi.
«Hadis va Hayot» silsilasining 6-juzidan
#Hadis_va_Hayot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍78🕊10⚡4🤩1
#Суннат
Меҳмонни икром қилиш ва силаи раҳм
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيُكْرِمْ ضَيْفَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَصِلْ رَحِمَهُ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَلْيُكْرِمْ جَارَهُ، وَمَنْ كَانَ يُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَلْيَقُلْ خَيْرًا أَوْ لِيَصْمُتْ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини икром қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, силаи раҳм қилсин».
Бошқа бир ривоятда:
«Қўшнисини икром қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.

1👍106🕊12😢11👏6🔥2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍117🔥11🕊11😢10😍8
Таъзия
Юртимизнинг пешқадам уламоларидан бири, Аҳмаджон домла Бобомуродзоданинг вафот этганлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло устознинг динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи йўлида қилган хизматларини ҳусни қабул қилсин, барча солиҳ амалларини садақаи жория ўлароқ мақбул айласин, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфиратига, бениҳоя раҳматига олсин. Чеккан дардларини хато камчиликларига каффорот ва мартабаларини юксалишига сабаб қилсин.
Ушбу мусибат дамларида устознинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик билан қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Аллоҳ таоло устоз Аҳмаджон домламизнинг барча сафдошлари, шогирдлари, оила аъзолари ва яқинларига сабри жамил ато этсин, сабрларига муносиб ажру мукофотлар берсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».
«Hilol Nashr» нашриёт-матбааси ва Islom.uz портали жамоаси
Жаноза намози бугун, 7 апрель куни пешин намозидан сўнг
«Шайх Зайниддин» (Кўкча) жомеъ масжидида ўқилади.

😢163🕊20👍3🔥3
#Ҳикматлар
Аламли ҳолат
Бугунги кунда ёшлар фитнес залларга бориб, темир тошлар ва оғирликларни кўтарадилар. Лекин бомдод намозига азон айтилган вақтда эса устларидаги кўрпани-да кўтаришга қодир бўлмайдилар...
Эй уммат ёшлари, ҳолингиз аламлидир.

1😢434👍73💯43🕊12🔥6
Ислом молияси мавзусида илмий нашрлар сони
Web of Science дунёнинг энг обрўли илмий маълумотлар базаси ҳисобланади. У журналлардаги мақолалар ва тадқиқотларни индекслайди. Тадқиқотчилар "ислом молияси" мавзусидаги барча нашрларни топиб, қайси университет неча марта бу мавзуда нашр қилганини санаб чиқишган.
Тадқиқот 2025 йил якунлари бўйича Малайзия халқаро ислом университети – IIUM ислом молияси бўйича 318 та илмий мақола чоп эттирган. Бу эса ушбу университет ислом молияси бўйича энг кўп тадқиқот олиб борган ва бу масалада дунёда биринчи ўринда дегани.
Албатта, бу кўрсаткич нашрлар сифати, иқтибослар сони, амалий таъсири ёки таълим сифати ҳақида эмас, балки фақат нашрлар сони ҳақида. Лекин бу ҳам жиддий кўрсаткич, чунки халқаро мавқеъга эга бўлган университетлар ҳар қандай сифатдаги мақолаларни чоп этаверишмайди.
Қуйида ушбу рейтингга кўз югуртириб чиқамиз.

👍81⚡7🕊7😢3🎉2🔥1
#Кун_дуоси
Дуога солиҳ амални васила қилиш
Шиддатли ҳолатга тушган одам ўзи қилган яхши амални васийла қилиб дуо айлаши мустаҳабдир. Бунга ғорга кирганларида чиқиш йўлини харсанг тўсиб қолган уч кишининг дуолари ҳужжатдир.
Дуони умумий қилиш
Дуо қилувчи фақат ўзи учун дуо қилмай, умумийлаштириб дуо қилиши мастаҳабдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга «Эй Али! Умумий дуо қил», деганлар. Бошқа далиллар ҳам бор.

👍132🕊18😢14🔥7⚡5🎉2😍2
#Саҳобалар_ҳаёти
Фожиа
Фитначилар борган сари ашаддийлашиб борар эдилар. Улар ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу билан бирор кишининг учрашишини ҳам, гаплашишини ҳам ман қилиб қўйдилар. Бу бадбахтлар бир-бирларини «Ишни тезроқ охирига етказиш керак», деб шоширар эдилар. Бошқа томонлардан халифа ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ҳимояси учун лашкарлар йўлга чиққанлиги ҳақидаги хабар тарқалганидан кейин улар янаям типирчилаб қолишди. Улар дарвозадан ичкарига бостириб киришга урина бошладилар. Дарвозани Имом Ҳасан, Имом Ҳусайн, Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Зубайр бошлиқ ёш саҳобалар қўриқлаб турар эдилар. Ҳимоячиларнинг сони жуда ҳам оз эди, чунки ким ҳимояга келса, ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу уни қайтариб юборар эдилар.

😢112🔥10👍7🥰4🕊3😍2
#Нуқтаи_назар
Энг комил дин
Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунё буюкларининг буюгидир. У олиб келган дин энг комил диндир!
Суриялик сиёсатчи Форис Хурий
🕋 @islomuz
Энг комил дин
Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам дунё буюкларининг буюгидир. У олиб келган дин энг комил диндир!
Суриялик сиёсатчи Форис Хурий
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍183💯52🕊16🔥11😢4😍3🐳2⚡1
Forwarded from hadis.islom.uz
Sharh:
Ushbu hadisning roviylaridan biri o‘zlariga bu hadisni aytib bergan Amro roziyallohu anhodan:
«Bani Isroilning ayollari masjiddan man qilinganmidilar?» deb hadisda kelgan ma’noni ta’kidlash uchun so‘raganida u kishi «ha», deb javob bergan ekanlar.
Demak, Bani Isroil ayollariga bir vaqt ibodatxonaga borishga izn berilib, keyinchalik ulardan noshar’iy ishlar, jumladan, erkaklarga ko‘rinishlari sodir bo‘lganidan keyin u yerlarga borishlari man qilingan ekan.
Oisha onamiz roziyallohu anho ham Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam vafot etganlaridan so‘ng muslima ayollarda sodir bo‘lgan salbiy o‘zgarishlarni ko‘rib, afsus qilib, agar mazkur o‘zgarishlarni Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam ko‘rganlarida, ularni, albatta, masjidga borishdan man qilgan bo‘lar edilar, deb ta’kidlamoqdalar.
Darhaqiqat, bu fikr rivojlana borib, hazrati Umar roziyallohu anhuning xalifalik davrlarida ayollar masjidga borishdan man qilinadilar.
«Hadis va Hayot» silsilasining 6-juzidan
#Hadis_va_Hayot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍110🕊18⚡7😢5🔥4
Ўзбекистон ва Миср диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик янги босқичда
Миср сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бошқа соҳа масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Миср Бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб билан учрашув ўтказди. Унда “Ал-Азҳар” катта олимлар кенгаши аъзоси Ҳасан Маҳмуд Шофеъий ва Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев ҳам иштирок этди.

1👍77😢7🔥5🕊5😍2👏1🤩1