Islom.uz
121K subscribers
22.6K photos
5.19K videos
48 files
19.3K links
Канал расмий сайти:
islom.uz

islom.uz каналлари:
@Savollar_kanal
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
Download Telegram
Абу Дабида оила қадриятларига бағишланган анжуман бошланди

2025 йил 15 декабр куни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти ташаббуси билан 2026 йил «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши муносабати билан оила қадриятларини мустаҳкамлашга бағишланган халқаро анжуман бошланди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Конференция Қуръони Карим тиловати ва «Оила – халқ юраги» номли видеолавҳа намойиши билан бошланди. Очилиш маросимида БАА Бағрикенглик ва бирдамликда яшаш вазири шайх Наҳаён бин Муборак Ол Наҳаён, Амирликлар Фатво Кенгаши раиси Абдуллоҳ бин Байя, Марокаш подшоҳлиги Вақфлар ва Ислом ишлари вазири доктор Аҳмад Тавфиқ, Амирликлар Ислом ишлари, вақф ва закот бош бошқармаси раиси, доктор Умар Ҳабтур ад-Диръий, Мавритания фатво кенгаши раиси, доктор Аслам бин Саййид Мустафо, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар ва илмий-тадқиқотчилар каби 300 нафардан зиёд иштирокчи қатнашди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76🥰7😍6👏4🐳4🔥1😱1
Forwarded from hadis.islom.uz
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan

Sharh: Namozda bir holatdan ikkinchi
‎holatga o‘tayotganda aytiladigan takbirlar
‌‎«intiqol takbirlari» deyiladi. Bu ‎takbirlarni
hamma sunnat, degan. Faqat Imom ‎Ahmad
rahmatullohi alayhi vojib, deganlar.‎

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍84🥰12😍5🐳3🕊1
#Саҳобалар_ҳаёти

Куфа аҳли орасида чиққан биринчи хилоф

Бу йилда ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуни Куфанинг амирлигидан бўшатдилар. Бу ишга асосан Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг ўз харожчилари бўлган Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу билан қилган хилофлари сабаб бўлди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг масъулиятидаги Байтулмолдаги маблағдан қарз олган эди. Вақти келганда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан олган молини Байтулмолга қайтаришини талаб қилди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу у молни топа олмай, муддатни чўзишни сўради. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эса бунга кўнмади ва икковлари айтишиб қолдилар. Унисининг ҳам, бунисининг ҳам атрофида тарафдорлар тўпландилар. Бу Куфа аҳли орасида чиққан биринчи хилоф эди.

Халифа ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бу ишдан қаттиқ ғазабландилар ва Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳуни ишдан бўшатиб, ўринларига Валид ибн Уқба ибн Абу Муъайтни тайинладилар.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57😢15🥰4👏4🕊3🐳3🎉1
#Мазҳабда_нажот

Мутаассиблик ва мазҳабга эргашишнинг фарқи

Мутаассиблик, мазҳабга эргашиш каби тушунчалар қаердан келган?

Душманлар бу йўлни ўрганиш учун жуда кўп бош қотиришди. Ниҳоят, унинг илдизи учта асосга бориб тақалишини англашди: тазкия (руҳий тарбия), ақоид ва фиқҳ.

Душманлар мусулмонларни ҳанафий ёки шофеъий фиқҳини ўрганишдан қайтара олишмасди. Ёки одамларга: «Сизлар душманга нисбатан кучли бўлиб кетяпсизлар, тазкия билан шуғулланманглар», дея олишмасди. Шунинг учун мусулмонларнинг қаддини тик тутиб турган бу илмларнинг илдизига болта уришга ўтишди. Лекин мусулмонлар фиқҳни маҳкам ушлар эдилар, шунинг учун душманлар бу борада катта тўсиққа дуч келишди. Энди улар мусулмон инсоннинг ҳаёт тарзини ўзгартирмоқчи бўлишди. Улар мусулмон халқларни пул, мол-дунё ва аёллар билан банд қилиб қўймоқчи бўлишди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65🔥8🐳3🎉1
#Кун_дуоси

Аллоҳни поклаб ёд этиш

عَنْ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: جَاءَ أَعْرَابِيٌّ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، عَلِّمْنِي كَلَامًا أَقُولُهُ، قَالَ: قُلْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، اللهُ أَكْبَرُ كَبِيرًا، وَالْحَمْدُ ِللهِ كَثِيرًا، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ، قَالَ: فَهَؤُلَاءِ لِرَبِّي فَمَا لِي؟ قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي.

Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Менга айтиб юришим учун бир каломни ўргатинг», деди.

«Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Аллоҳу акбар кабийрон. Валҳамду лиллаҳи касийрон. Субҳаналлоҳи Роббил аламийн. Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил Азийзил Ҳакийм», дегин», дедилар.

«Булар Роббим учун. Мен учун нима?» деди.

«Аллоҳумма! иғфир лии, варҳамнии, ваҳдинии, варзуқнии», дегин», дедилар».


Муслим ривояти.

Дуонинг биринчи қисми Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти, шериги йўқлиги, улуғлиги, Унга ҳамду сано, Уни поклаб ёд этиш, барча айланиш ва қувват ёлғиз Унинг Ўзига хослиги ва У Зотнинг Азиз ва Ҳакимлигини тан олишдан иборат.

Дуонинг иккинчи қисми эса Аллоҳ таолодан мағфират, раҳмат, ҳидоят ва ризқ сўрашдан иборат.

Агар иккисини жамлаб, бирин-кетин ўқиб юрилса, яна ҳам яхши бўлади.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍132🕊15🔥7😢4🎉2🐳21👏1🤩1😍1
#Силаи_раҳм

Раҳмни кесувчи қавмга раҳмат нозил бўлмаслиги

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا تَنْزِلُ الرَّحْمَةُ عَلَى قَوْمٍ وَفِيهِمْ قَاطِعٌ». فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ جُلَسَائِهِ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ لِي خَالَةً لَمْ أَكُنْ أُكَلِّمُهَا؟ قَالَ: فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «قُمْ فَكَلِّمْهَا».

Абдуллоҳ ибн Абу Авфодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ичида қариндошлик алоқаларини кесувчи бор қавм устидан раҳмат нозил бўлмайди», дедилар. Ул зотнинг ҳаммажлисларидан бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, менинг холам бор. Мен у билан гаплашмас эдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур! У билан гаплаш», дедилар».

Бир қавм бор. Уларнинг ичида биттаси қариндошлик алоқасини узиб, гуноҳ иш қилиб юрибди. Қариндошлари билан алоқасини яхшиламаяпти. Ана шу биргина одам қариндошлик алоқаларини узганлиги учун қавмнинг ҳаммасига Аллоҳнинг раҳмати тушмайди. Ўша қариндошлик алоқаларини узган биргина нобакорнинг сабабидан бутун бир қавм Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу гапни айтганларидан кейин мажлисдаги кишилардан бири:

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍70😢17🕊9🐳5🥰4🔥21🎉1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍103🔥26😍12🕊6🐳5🎉1💯1
Қор ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

Маъноси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла.
(Имом Бухорий ривояти).

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍166😍28🕊17🔥8👏5😢5🥰3🐳2💯2🎉1
#Кун_дуоси

Аллоҳдан Унинг фазлини сўраш

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَلُوا اللهَ مِنْ فَضْلِهِ، فَإِنَّ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ يُحِبُّ أَنْ يُسْأَلَ، وَأَفْضَلُ الْعِبَادَةِ انْتِظَارُ الْفَرَجِ. رَوَى هَذِهِ الثَّمَانِيَةَ التِّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳдан Унинг фазлини сўранг. Чунки Аллоҳ азза ва жалла Ундан сўралишини хуш кўрадир. Энг афзал ибодат кушойишни кутишдир», дедилар».

Ушбу саккизтани Термизий ривоят қилган.

Банда ўз Роббининг фазли кенглигини доимо эсда тутган ҳолда У Зотнинг фазлидан сўраб туриши керак. Аллоҳ бандаларига меҳрибон Зот, уларга сўраган нарсаларини беришни яхши кўради.

Кушойишни кутиш дегани ўзига етган бало-офат ва хафаликка сабаб бўладиган нарсанинг кетишини кутиш деганидир. Бу ишнинг афзал ибодат экани сабрнинг Аллоҳнинг қазосига тамоман таслим бўлишдан иборатлигидандир.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍106💯13😢10🔥5🕊3😍3🐳2🤩1
#Мўминларга_эслатма

Сиз ўзингиздан сўраласиз

Абдуллоҳ ибн Абду Наҳм Музаний исломга киришни ниҳоятда истар эди. Аммо қавми уни мусулмон бўлишдан тўсиб турарди. Бу йўлда қаттиқ турганини билгач, қавми унинг бижодидан бошқа барча нарсасини тортиб олди. Бу билан уни ўзларида олиб қолишмоқчи эди. Аммо уларнинг бу иши Абдуллоҳни азму қароридан қайтара олмади. У қабиладошларини ғафлатда қолдириб, биргина кийимда Мадина сари йўлга чиқди. Мадинага яқинлашганда бижодини икки бўлак қилиб, эҳром сингари ўраб олди. Етиб келгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирди ва мусулмон бўлганини эълон қилди. Ана шу кундан бошлаб Абдуллоҳ «Зулбижодайн» (икки бижод соҳиби) дея лақаб олди! (Бижод - йўл-йўл кийим).

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74😢13🕊8😍8🐳21🔥1🎉1
#Жамият

Ризқнинг қадри

Мен Ҳазратим Доктор Абдулҳай Орифий қоддасаллоҳу сирроҳдан Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир воқеаларини эшитганман. Бир куни Ҳазрат касал бўлиб қолдилар. Шу аснода бир киши у зотга сут келтирди. Ҳазрат сутни ичдилар ва озгинаси ортиб қолди. Ортиб қолган сутни бош тарафларига қўйдилар. Шу орада Ҳазрат ухлаб қолдилар. Уйғонганларида ёнларида турган бир кишидан: «Биродар, озгина сут ортиб қолган эди. У қаерга кетди?» деб сўрадилар. У киши: «Ташлаб юбордим. Бор-йўғи бир қултум экан, холос», деди. Ҳазрат Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ хафа бўлдилар ва шундай дедилар: «Сен Аллоҳ таолонинг неъматини ташлаб юбордингми? Жуда ёмон иш қилибсан. Агар мен у сутни ича олмаган бўлсам, у ҳолда сен ўзинг ичиб қўйгин ёки бошқа бировга бергин, ҳеч бўлмаса, мушук ёки тўтига ичириш керак эди. Ўша бир қултум сут Аллоҳ таолонинг бирор махлуқи эҳтиёжига ярарди. Сен эса, уни ташлаб юбординг?!».

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72🔥22😢18🕊3🥰2🐳2🎉1
Forwarded from Hilol Nashr
🎉 Янгилик! «Hilol» журналининг 4 (73)-сони нашр қилинди


Журналнинг ҳар сонида:
Аллоҳ таолонинг гўзал 99 исмидан бирига ёзилган шарҳ (Шарҳлар Муҳаммад Ротиб Нобулсийнинг «Аллоҳнинг гўзал исмлари» китобидан олинмоқда. Таржимон Анвар Аҳмад);
Эркин Малик томонидан болажонлар учун ёзилган қизиқарли эртаклар;
Муштарийлар томонидан тайёрланган, ақлни чархловчи бошқотирма (кроссворд);
Шоир ва шоиралар томонидан ёзилган шеърлар;
Ибн Атоуллоҳ Сакандарийнинг ҳикматларига шайх ҳазратларининг шарҳлари;
«Ҳазратни хотирлаб» кўрсатувларидан ёзиб олинган энг сара нукталар;
Мирзо Кенжабек томонидан «Маснавийи маънавий» асаридаги байтларга ёзилган шарҳлар ва бошқа қизиқарли маълумот ва мақолалар билан танишишингиз мумкин.

Сиз ҳам журналда мақола ёки шеърингиз эълон қилинишини истайсизми? Ундай бўлса, ўз маълумотларингизни @jurnalhilol га юборинг. Муҳаррирлар томонидан танлаб олинган асарлар журнал саҳифаларида чоп этилади.


🟢 Журнални «Hilol-Nashr» нашриётининг дўконларидан харид қилишингиз, hilol.uz саҳифамиз орқали буюртма беришингиз мумкин. 😊

👉 Нархи: 10 000 сўм

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

Эслатиб ўтамиз, журнал учун обуна хизмати бор. Ўзингизга маъқул келган хизмат турига обуна бўлиб, ҳар ойдаги янги нашрига уйингиздан чиқмай эга бўлишингиз мумкин. 😊


👉 Обуна хизмати билан танишинг

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍67😍6🔥3🤩2🕊2🎉1🐳1
21. Baqara surasi (177-182-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari

Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy
Suxandon: Abdulqayyum Ismoil

#tafsir

🌐 YouTube

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍52😍10🤩4🏆2