Islom.uz
121K subscribers
22.7K photos
5.19K videos
48 files
19.3K links
Канал расмий сайти:
islom.uz

islom.uz каналлари:
@Savollar_kanal
@Fiqh_Uz_kanal
@HilolNashr
@Quranuz_kanali
@wwwIslamUz
@Arabicuz
@BintuSodiq
@Siyrat_uz
@Muslimaatuz
@Hadisislomuz

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
Download Telegram
Президентимиз Маҳдуми Аъзам мажмуасига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев 25 ноябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида Оқдарё тумани Даҳбед шаҳарчасида жойлашган Маҳдуми Аъзам мажмуасида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг март ойида Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Маҳдуми Аъзам қадамжосини обод қилишга оид лойиҳа билан танишган эди.

Асли ҳозирги Косонсой туманида туғилган сўфий олим нақшбандия таълимотининг раҳнамоларидан бири бўлган. Ёшлик чоғларида Фарғонадаги мадрасада савод чиқариб, Самарқандда Хожа Аҳрор Валийнинг шогирди мавлоно Муҳаммад Қозий қўлида пирлик даражасига етишади. Кейинчалик ўзи тариқат илмига доир 30 дан зиёд асар ёзган, кўплаб шогирдлар етиштирган.

Бу зотга илм йўлидаги хизматлари учун Маҳдуми Аъзам унвони берилади. Илм ва дин йўлидаги узоқ сафардан сўнг Самарқанд вилоятида абадий қўним топган.

Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўш Баҳодир Маҳдуми Аъзам қабри устида даxма қурдирган ҳамда бу ерда йирик масжид, илм толиблари учун мадраса ҳам барпо қилган. У вафот этганидан сўнг ўз васиятига кўра, шу ерда дафн этилган. Умуман, зиёратгоҳда 50 дан зиёд қабртош сақланган бўлиб, аксарияти кимнинг шарафига қўйилгани аниқланган. Бу ерда кўплаб алломалар қаторида икки нафар Афғонистон ҳукмдори (Шоҳ Ҳидоят ибн Шоҳ Қосим (1668 йил), Шоҳ Саодат ибн Шоҳ Ҳидоят) ҳам дафн этилган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59🔥7🥰32
#Гуноҳи_кабиралар

Никоҳланиш, назарни тийиш, сабр қилиш

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Ўзингизга хуш ёққан аёллардан никоҳлаб олингиз» (Нисо сураси, 3-оят).

Никоҳ орқали эркак ва аёл ўзаро жуфтлашиб, шаҳватнинг муолажасини қиладилар. Шаҳват уйғонганда инсон табиатида ажиб жумбуш ва изтироб пайдо бўлади. Бу пайтда қалб на ибодат билан машғул бўлади, на бирор бошқа ишга хотиржам кириша олади. Қалб билан ақлни шундай сархушлик қамраб оладики, ўша сархушликни кетказмасликнинг бошқа чораси қолмайди. Бу ҳолат эр-хотиннинг жуфтлашганидан кейингина бартараф бўлади, табиатга осудалик инади, танглик, тажанглик кетади. Уларнинг ўрнига ҳузур-ҳаловат келади. Айни шу сабабли ҳам эркак ва аёл бир-бири учун илоҳий туҳфа дея лутф этилгандир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍118🥰12😢5👏4🎉2🕊2🐳1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Gaziantepda ijoza olgan hofizlar umra safariga boradi

#yangiliklar

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82😍11🔥6😢3👏2🤩2
Audio
#Намоз #Истисқо_намози

Истисқо намози

«Истисқо» сўзи арабча сўз бўлиб серобчилик, суғориш талаб қилиш маъносини англатади. Одатда, кутиб турилган сувнинг келиши кечикса уни талаб қилишга айтилади.

Истисқо уч хил бўлади.

Биринчиси, ёлғиз-ёлғиз ёки жамоат бўлиб дуо қилиш.
Иккинчиси, намоздан кейин дуо қилиш.
Учинчиси, икки ракъат намоз ўқиб, Жума хутбасига ўхшаш икки хутба айтиб серобчилик сўраш. Сероб бўлгунча қайта-қайта истисқо қилинаверади.

Аллоҳ таоло: «Ва Мусо ўз қавмига серобчилик талаб қилганини эсла: Бас, Биз, асонгла тошни ур, дедик. Бас, ундан ўн иккита булоқ отилиб чиқди», деган.

Шарҳ: Ушбу ояти каримадан Ислом умматидан аввалги умматларда ҳам истисқо бўлганлиги кўриниб турибди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍106🕊7🐳52😍2
#Кун_дуоси

Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи валаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَأَنْ أَقُولَ سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ ِللهِ وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ أَحَبُّ إِلَيَّ مِمَّا طَلَعَتْ عَلَيْهِ الشَّمْسُ. رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» демоғим мен учун устидан қуёш чиқадиган барча нарсадан маҳбубдир», дедилар»
.

Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Устидан қуёш чиқадиган барча нарса» деганларида дунёдаги ҳамма нарсани назарда тутганлар.

Демак, зикр нияти ила «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» дейиш уларни айтувчи киши учун дунёдаги барча нарсаларга эга бўлишдан кўра яхшироқ экан.

Бу баракотли сўзларни ёдлаб олиб, зикр қилиб юришга одатланишимиз керак.

Демак, зокир ушбу ривоятда келган зикрларни айтиш билан бутун дунёдаги молу мулкнинг савобидан кўпроқ савобга эришар экан. Бу ердаги «маҳбуб»лик дунёнинг ўзига бўлган муҳаббат эмас. Балки ўша дунёни сарфлаганда ҳосил бўладиган савобдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон дунёнинг ўзига муҳаббат қўймаганлар. У зот дунёни сарфлаш орқали келадиган савобга муҳаббат қўйганлар.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50🔥48😍12🕊6😢2🤩1
Таъзия

«Ҳилол нашр» нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси босмахонамизнинг собиқ раҳбари Миразиз ҳожининг падари бузрукворлари Жўра ҳожи отанинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумнинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.

Шайх ҳазратларининг оила аъзолари номидан барча мусибатзадаларга сабру салвон тилаймиз, қилган сабрларига Аллоҳ таолодан улкан ажр-мукофотлар сўраймиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

@islomuz
1😢124🕊12👍10👏2😍2
Forwarded from Hilol Nashr
Исломнинг барча жабҳаларини ўзида жамлаган «Ҳадис ва ҳаёт» тўплами


📚 «Ҳадис ва Ҳаёт» тўплами 15% чегирмада! Тўпламда иймон, ният, илм, ихлос, намоз, рўза, ҳаж, закот, никоҳ, пайғамбарлар, саҳобалар, зикр ва дуолар, қиёмат каби Исломдаги рукнлар, ибодатлар ҳақидаги маълумотларни жамлаган, жами 35 жуз, 33 жилддан иборат.

📚 Кўпчилик китобхонлар ушбу жузларни кетма-кетликда, яъни бир бошидан ўқиш керак, деб айтишади. Айнан шу тартибда ўқиса ҳам бўлади. Аммо шарт эмас. Ҳар бир китобхон ушбу жузларни кетма-кетликда эмас, ҳолатига, қизиқишига қараб керакли мавзу ёритилган жузини ўқиши мумкин.

* Тўплам сони чекланган

👉 Нархи: 1 590 000 сўм1 350 000 сўм

Онлайн буюртма қилинг: «Ҳадис ва ҳаёт» тўплами

📍 Манзилларимиз

☎️ +998-71-217-59-99 📥 @hilol_reception

«Hilol» иловаси орқали ҳар бир харидингиздан 1% бонус баллга эга бўлинг.

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4429🔥7👏3🥰2🐳1
#Мазҳабда_муваффақият_бор

Мазҳаблар мутавотир йўл орқали етиб келган

Замонамиздаги аксар диний муаммолар ҳанафий мазҳабининг ҳукмларини бир кишининг фикри, деб ўйлашдан келиб чиқади. Бундай одамлар мазҳаб дегани мустаҳкам қарор топган илм эканидан ғафлатда қолишяпти. Тўғри, бошида бир кишининг тушунчаси бўлган, аммо вақт ўтгани сайин бошқалар ҳам бу фикрларга мувофиқ келиши натижасида бу мазҳаб улуғ бир илмга айланиб кетган. Энди унга кимнингдир шахсий фикри эмас, балки илмий қоидадек муносабатда бўлишга мажбурмиз.

Мазкур мислсиз хизматларни тўрт мазҳабдан бошқасида топмайсиз. Бугун бир кимса келиб, бу мазҳаблардан ташқари бирор ҳукмни кўтариб келса, қаердан биламиз, у одам кимларнинг қаторида эканини? Тўғрими, ўғрими ё бошқами, қаердан таниймиз уни? Уни ким тасдиқлаган бўлади?

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53🕊9
Forwarded from hadis.islom.uz
«Hadis va Hayot» silsilasining 5-juzidan

Ushbu hadisning sharhi

#Hadis_va_Hayot

📚 @hadisislomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72👏8🕊6
#Мўминларга_эслатма

Фикр, тадаббур ва шукр

Аллоҳ таолонинг неъматларига қаранг ва ўйлаб кўринг. Сиз қанчалар неъмат ичидасиз! Ҳар тарафингиздан неъматлар қамраб олган. Тананинг саломатлиги, ватаннинг тинчлиги, ҳалол ейиш-ичиш, мўътадил об-ҳаво, гўё бутун дунё ато қилингандек... Сизда тўла-тўкис ҳаёт бор эканини хатто билмайсиз ҳам. Кўз, тил, қўл, оёқлар ақл бовар қилмас неъматлардир. Сиз одамнинг икки оёкда юришини оддий нарса деб ўйлайсизми?

فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ

«Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!» (Раҳмон сураси, 18-оят).

Сиз ухлаб роҳат оласиз, аммо қанча кўзлар дард ёки мусибат сабабли ухламайди. Сизнинг ошқозонингиз лаззатли таомлар билан тўла, бироқ қанча-қанча одамлар беморлик ёки йўқчилик боис овкат ея олмайди. Сизнинг қулоғингиз, кўзингиз соғлом, лекин баъзи инсонлар бу неъматлардан маҳрум. Атрофингизга бир боқинг, сиз қадрига етмаётган неъматлар учун кимлар бор дунёсини беришга тайёр. Сиз ўзингиз ҳам, биров: «Уҳуд тоғича олтин берай, эвазига менга бир кўзингни бер, деса, сиз рози бўласизми?». Албатта, йўқ. Шунинг учун, эътиборли бўлинг, сиз канча улкан неъматларга эгасиз?!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Мўминнинг ҳолатига ажабланаман. Унинг ҳар ҳолати яхшиликдир мўминдан бошқа ҳеч кимда бўлмайди. Агар унга бирор хурсандчилик етса, шукр қилади, бу унинг учун яхшиликдир. Агар бирор хафалик етса, унга сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхшиликдир».

Имом Муслим ривояти.

Яна бошқа бир ҳадиси шарифда шундай дейилади:

«Бандаларнинг Аллоҳ таолога энг суюмлиси мусибат келганда, сабр қилгувчи, неъмат берилганда, шукр қилгувчисидир».

Имом Табарий ва Имом Аҳмад ривояти.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🕊10🔥7🥰5😢2😍2
Ўзбекистонда исломий банклар очилади

Аҳоли кутилмалари қанчалик реалликка яқин?

Ўзбекистонда исломий молия тўғрисидаги узоқ кутилган қонун парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинди. Бу муҳим қадам мамлакат молия тизимида янги саҳифа очиб, мавжуд анъанавий банклар ва бўлажак молия институтларига исломий банк хизматларини таклиф этиш имкониятини яратади. Kun.uz мухбири қонуннинг моҳияти юзасидан Ислом молияси бўйича мутахассис Искандар Турсунов билан суҳбатлашди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122🥰1812🔥6👏4🏆4🤩2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥46👍20😍18🕊9😢1
Иорданияда имом-хатиблар малака оширади

Шу йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иорданиядаги Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори доктор Абдусаттор Муҳаммад ал-Қудо билан касб-маҳоратни ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мулоқотда мазкур марказ ўқувларида бутун дунёдан келган фатво мутахассислари қаторида Диний идора Фатво маркази уламолари ҳам фаол иштирок этаётгани эътироф этилди.

Шунингдек, тингловчиларга фазилатли устозлар ва етук олимлар томонидан маърузалар ўқилаётгани, ўзаро тажриба алмашилаётгани ва муқаддас қадамжоларга зиёратлар уюштирилаётгани юқори баҳоланди.
Институт директори “Амман ташаббуси (Рисолату Аммон)” дастури доирасидаги малака ошириш ўқувларига бутун дунё давлатларидан бир нафардан мутахассис қабул қилинаётган бўлса, буюк мутафаккирлар юрти бўлган Ўзбекистон заминидан уч нафар диний соҳа ходими таклиф этишини билдирди.

Таъкидлаш жоизки, Амман ташаббуси Подшоҳ Абдулла II томонидан халқаро даражада илгари сурилган ва дунё миқёсида эътироф этилиб, кўп мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватлаган маърифий лойиҳа бўлиб, асосий мақсад – Ислом динининг ҳақиқий қиёфасини намойиш этиш, мазҳабга эргашишга даъват этиш ва мутаассибликка қарши курашишдир.

Учрашув якунида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари институтнинг хотира китобига эзгу тилакларини қайд этдилар.

Маълумот ўрнида, ушбу Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида имомлар, муаззинлар ва тарғиботчилар малака оширади. Забардаст уламолар томонидан ақида, тафсир, ҳадис, фиқҳ, давлат ва дин муносабатлари ҳамда фатво тайёрлаш мавзуларида маърузалар ўқилади.

@islomuz
👍77🕊6😍1