Ислом молияси | Islom moliyasi
12.5K subscribers
1.07K photos
191 videos
11 files
1.94K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
“Трастбанк” Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан 20 млн долларлик битим имзолади

Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йил 16 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида банклар иштирокида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилишга қаратилган вазифалар белгилаб берилган эди. Хусусан, маҳаллий банклар ташқи манбалардан 6 миллиард доллар жалб қилиши муҳим экани таъкидланган.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш доирасида “Трастбанк” Ислом тараққиёт банки гуруҳи билан доимий равишда ҳамкорлик қилиб, мижозларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча имкониятлар тақдим этмоқда. Бугун, 19 март куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида “Трастбанк” ХАБ ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси делегацияларининг учрашувида айни шу ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Учрашув доирасида “Трастбанк” ХАБ ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги икки томонлама битим имзоланган. Битим билан банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўлами кенгайтирилади, тадбиркорлик ва кичик бизнес жадал ривожлантирилади. Бу мамлакатимизда тадбиркорлар сафи кенгайишига ва янги иш ўринлари яратилиши мақсадларига ҳам хизмат қилади.
Батафсил
Forwarded from Zakotim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧐 Тўғрими? Нотўғрими?

Видеони томоша қилинг ва закот ҳақидаги тушунчаларингизни тўғри ёки хато эканини билиб олинг.

🚀 Видеони ҳаммага улашинг.

Зеро бу билимлар барча мўмин-мусулмон учун қадрли.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍👌😎🫡

Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Булар,👇

▫️Milliy bank
▫️Sanoatqurilishbank
▫️Ipoteka bank OTP group
▫️Universalbank
▫️Infin bank
▫️Davr bank
▫️Xalq banki
▫️Poytaxt bank
▫️Saderatbank
▫️Hamkorbank
▫️Trastbank
▫️Asakabank
▫️Aloqabank
▫️Mkbank
▫️Garant bank
▫️Biznesni rivojlantirish banki ATB
▫️Orient Finans Bank
▫️Ipak yo'li bank
▫️Turonbank
▫️Agrobank
▫️Tenge bank
▫️Anorbank

Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

🌐Web 🔝 Telegram 🔝 Twitter 🔝 Facebook 🔝 Instagram 🔝 Youtube 🔝 Linkedin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kompaniyangizni tizimlashtirish uchun eng qulay imkoniyatni qoʻldan boy bermang.

Quyidagi havola orqali 3 kunlik intensiv treningimiz haqida batafsil ma’lumot oling

https://kozimxonturayev.uz/3days

Yoki quyidagi raqamlarga bogʻlaning:

📞 91-008-05-09
📞 91-002-05-09
#табассум

Мен ҳам дадамга ўхшаб ойига 100 минг доллар топишни хоҳлайман

Даданг ойига 100 минг доллар топадимиларми 😳?

Йўқ, лекин дадам ҳам ойига 100 минг доллар топишни хоҳлайдилар..
Forwarded from Zakotim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат! Билимингизни синаймиз!

😃 Видеони кўздан кечиринг ва унда берилган 3 та саволга жавоб топинг.

Сўнг уни изоҳларда ёзиб қолдиринг 👇

😎 Кейинги видеода тўғри жавобларни тақдим этамиз ва билимингизни биргаликда баҳолаймиз.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ислом молияси | Islom moliyasi
#табассум Мен ҳам дадамга ўхшаб ойига 100 минг доллар топишни хоҳлайман Даданг ойига 100 минг доллар топадимиларми 😳? Йўқ, лекин дадам ҳам ойига 100 минг доллар топишни хоҳлайдилар..
Албатта, биз бу латифани бекорга қўйганимиз йўқ. Унинг ортида "қиссадан ҳисса" бор: Болаларга хом ҳаёл суришда эмас, балки тўғри мақсад қўйиш ва ўша мақсад сари ҳалол йўллар билан астойдил ҳаракат қилишда ўрнак бўлишимиз керак. Бунинг учун эса ўзимиз тўғри мақсад қўйишни, ҳалол ва ҳаромни ажрата олишни билишимиз керак. Буни билиш учун эса, албатта, илм олишимиз керак.

Илм олиш деганда олий таълим муассасаси дипломини эмас, балки ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган билимларни тушунишимиз керак, чунки атрофимизда қанчадан-қанча одамлар борки, улар ҳанузгача таҳорат билан мустаҳаб-истинжонинг фарқига боришмайди, рибо, ғарар, майсир, савдо қоидалари, закот, мерос илми* ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлади... Ваҳоланки, айнан шуларни билмаслик туфайли луқма ҳаром бўлиб қолишининг катта эҳтимоли бор...

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

P.S. рибо, ғарар, майсир, савдо қоидалари, закот, мерос илми ва ҳар бир мусулмон билиши шарт бўлган бошқа энг зарур билимларни бизнинг телеграм саҳифамиз ( @IslomMoliyasi ) ва сайтимиздан (https://islommoliyasi.uz/uz/) олишингиз мумкин.

@IslomMoliyasi канали
#қисқа_савол_жавоблар

Килолаб олиб, килолаб сотиладиган бай хақида

Ассалому алайкум! Хазрат Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуф хазратларининг қаламларига мансуб “Кифоя” китобининг рибо бобини ўқиб ўз сохамиз хақида бир савол пайдо бўлди. Яъни биз брусчатка қолипларини қайта ишлаш билан шуғулланамиз. Махсулотни (яни эски қолипларни) олиб келган кишидан торозуда тортиб оламиз ва олдиндан тайёрлаб қўйилган янги махсулотни бу мижозга бериб қайта ишлаш хизмати учун малум миқдорда қўшимча маблағ оламиз. Саволим шундан иборатки, биз махсулотни кг да олиб яна кг да бериб устидан маблағ олишимиз дурустми? Бу хакда баъзи илмли кишилардан сўрасак бу нарса фақат таомларда бўлади, бошқа нарсаларга алоқаси йўқ дейишяпти.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати жавоби:
Ва алайкум ассалом!
Рибо аввало килоли (вазн) ва литрли (ҳажм) нарсаларда бўлади. Сизларни маҳсулотларингиз ҳам килоли бўладиган бўлса унда ҳам рибо бўлади. Рибо фақат таомга тегишли эмас, килолаб ёки литрлаб ўлчаб оладиган барча нарсаларга тегишли. Қайтариб олиб келинганларини алоҳида пулга сотиб олинглар, сўнг ўша пулига янги маҳсулот бераверасизлар. Валлоҳу аълам!

┈•┈•┈•⊰✿📖✿⊱•┈•┈•┈

Ислом молиясидан изоҳ: ушбу савол-жавобда гап рибо ал-фадл ҳақида кетяпти, саволни берган одам “илмли кишилардан” сўраган, улар эса “бу нарса фақат таомларда бўлади, бошқа нарсаларга алоқаси йўқ”, деган ва улар ҳанафий мазҳабидан бошқа мазҳабларни қарашини айтишган. Ҳанафий мазҳабида эса рибо ал-фадл вазн ва ҳажмда ўлчанадиган бир жинсли маҳсулотларда вужудга келади. Рибо ал-фадл ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага босинг:

https://islommoliyasi.uz/uz/7811/

@IslomMoliyasi канали
Forwarded from Zakotim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўғри жавобларингиз нечта бўлди? 😃

Изоҳларда ёзинг 👇

Қайси маълумотлар сиз учун янгилик бўлди?

Уни ҳам ёзинг 👇

😊 Зеро ҳар бир изоҳингиз биз учун қадрли.

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#маълумот

ИСЛОМ БАНК-МОЛИЯ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИ

Жаҳон ислом банк-молия бозорининг умумий ҳажми 2025 йил охирига қадар $5,3 трлн га етиши, 2030 йилгача келиб эса $9 трлн га етиши таҳмин қилинмоқда. Бу ҳақда Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига берган интервюсида Ислом банклари ва молия институтлари Бош кенгаши (CIBAFI – Council for Islamic Banks and Financial Institutions) Бош котиби Dr. Abdelilah Belatik маълум қилди.

«2025 йил охирига қадар исломий молия бозорининг умумий ҳажми $5,3 трлн га етиши ва бундан кейин ҳам ўсишда давом этиши кутилмоқда. Солиштириш учун, 2010 йилда бу кўрсаткич $1 трлн ни ташкил этган бўлса, 2024 йилга келиб $4,5 трлн га етди, яъни 14 йил ичида тўрт баравар ўсиш кузатилмоқда», — дейди доктор Белатик.

Унинг сўзларига кўра, 2029—2030 йилларга оид таҳминлар бозор ҳажми тахминан $9 трлн даражасига етишини кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, жаноб Белатик асосий эътибор молиялаштириш ҳажмига эмас*, балки ислом банк фаолиятининг реал иқтисодиётга, хусусан, кичик ва ўрта бизнес ривожи ва унинг таъсирини кучайтиришга қаратилаётганини таъкидлади.

Манба: https://finance.mail.ru/2025-02-27/obschiy-obem-rynka-islamskogo-finansirovaniya-prevysit-5-trln-v-2025-godu-65055701/
_____
*изоҳ: асосий эътибор молиялаштириш ҳажмига (яъни унинг ўсишига) қаратилганда кўпинча умумий молиялаштириш портфелининг сифати пасайиши кузатилади. Бу эса муаммоли лойиҳаларнинг кўпайиши, улар бўйича заҳиралар яратилиши ва бошқа шу каби хатарларни бошқариш билан боғлиқ ишлар ҳажми ва шунга доир харажатларнинг ошиши дегани.
Forwarded from Zakotim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Диққат! Ёрдамингиз керак!

Лойиҳамиз диндошларимиз орасида закот илмини кенгайтириш мақсадида ташкил қилинган.

Сизнинг ҳар бир:
босадиган лайкингиз;
ёзадиган изоҳингиз;
яқинларга юбориб чиқишингиз тарғиботимизни кучайтиради.

Шундай экан, бизга ёрдам беринг.

Савобли амалга ўз ҳиссангизни қўшинг 🤝

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қисқа_савол_жавоблар

​​
БОЙ ТОЛИБИ ИЛМГА ЗАКОТ БЕРИШ ҲУКМИ

САВОЛ: Бир маърузада “Толиби илмнинг қалами ҳатто тиллодан бўлса ҳам закот олиши мумкин” деган гап эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аслида, нисоб миқдорича маблағи бор киши ҳатто толиби илм бўлса ҳам закот олиши мумкин эмас. Тўғри, айрим китобларда саволда сўралган маънога яқин бўлган сўзлар келган. Лекин Ибн Обидин “Раддул муҳтор”да шундай дейдилар: “Тўғриси шуки, толиби илм фақир бўлсагина закот олиши жоиз. Илм талаби билан машғул эканлиги сабаб касб-корга қодир бўлса ҳам фақир бўлганлиги учун закот сўраши мумкин бўлаверади”. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
#янгилик

Fido-Biznes компанияси FB Islamic Finance маҳсулотлари учун AAOIFI меъёрларига мувофиқлик сертификатларини олди


Fido-Biznes компаниясининг халқаро Alhamd Shariah Advisory Services Private Limited (Покистон) ташкилоти билан илгари ўрнатилган ҳамкорлиги натижасида жорий йилнинг февраль ойида FB Islamic Finance’нинг иккита маҳсулоти – Мурабаха ва Ижара – Ислом молия институтлари учун Бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI) Шариат меъёрларига мувофиқлиги бўйича халқаро сертификат олди.

🌐 батафсил: https://islommoliyasi.uz/uz/8545/

@IslomMoliyasi канали
#таклиф #мақола

Тадбиркорларнинг “закот”га йўналтирган маблағларини солиқдан озод қилиш масаласи

Маълумки, мамлакатимизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва камбағалликни қисқартириш ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда, бошқа вазифалар қатори, “Вақф” фонди аҳолидан (бошқа турдаги хайрия маблағлари қаторида) мусулмонлар учун мажбурий молиявий ибодат ҳисобланувчи закот тўловларини қабул қилиб олиш ва ҳақдорларга етказиш ишларини амалга ошириб келмоқда.

Лекин 2018-2020 йиллар давомида закот учун айнан банк тизими орқали тўловлар деярли амалга оширилмаган. Бундан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин...

↗️ мақолани ўқиш:
https://islommoliyasi.uz/uz/8336/

@IslomMoliyasi канали
Forwarded from Zakotim
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар ҳам тилласидан закот беради!

Ишонаверинг 😊

Видеони кўздан кечиринг ва тиллангиздан қандай закот ажратишни билиб олинг.

Яқинларга юборишни унутманг 🚀

Zakotim – Закот калькулятори!

Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

Закот йили – "ҳавл" деб аталади

Закот йили - "ҳавл" деб аталади ва у 354 кунга тенг бўлган қамарий / ҳижрий йил ҳисобида юритилади. Бунда, нисобга етган мол-мулкнинг 2,5%и закот сифатида ҳақдорларга берилади (100 млн. сўмдан 2,5 млн.сўм).

Бугунги кунда биз йил ҳисобини белгилашда фойдаланадиган (яъни ҳамма ўрганиб қолган) шамсий / мелодий йил 365 кунга тенг. Ҳар 4 йилда келадиган кабиса йили эса 366 кунга тенг. Агар закот тўловчи мелодий йил ҳисобидан келиб чиқиб закотини ҳисобласа, у ҳолда закот нисобга етган мол-мулкнинг 2,577% (100 млн. сўмдан 2 577 000 сўм) ни закот сифатида ҳақдорларга етказиши керак бўлади. Кабиса йилида эса бу ставка 2,5775% га тенг бўлади (11 ёки 12 кун қўшилгани учун).

📖 Манба: AAOIFI "Шаръий меъёрлари"

@IslomMoliyasi канали
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Закот ҳамда Фитр рўзани пластик карта орқали ўтказиб бериш жоизми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Ҳа, закот, фитр садақаси ва бошқа шу каби садақаларни пластик карталарга ўтказиб бериб, адо қилиш жоиз. Чунки пластикка пул тушганда ҳам муҳтож киши унга тўлиқ эгалик қила олади ва хоҳлаганидек тасарруф қилади. Пластикка пул ўтказиш нақд пул бериш билан баробар. Демак, закот, фитр каби садақаларни муҳтож кишиларнинг пластик картасига тушириб бериш билан ҳам адо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

@IslomMoliyasi канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM