Ислом молияси | Islom moliyasi
12.4K subscribers
1.1K photos
192 videos
11 files
1.97K links
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар

📱t.me/IslomMoliyasi

🖥islommoliyasi.uz

🔵fb.me/IslomMoliyasi

🔴youtube.com/c/IslomMoliyasi

🔘t.me/islamic_finance_plus

⌨️ @IM_contact
Download Telegram
Ҳурматли саҳифамиз аъзолари,

Шу йилнинг 6-7 октябрида Республика Бизнес мактабида ўтказилган Ислом молияси бўйича тренинг сертификатларини иштирокчиларга тақдим этиш юзасидан қуйидагиларни сизларга маълум қилмоқчимиз.

Баъзи техник муаммолар ва бюрократик сабаблар туфайли сертификатларга имзо қўйдириш режадагидан кечикяпти. Шу сабабли сизлардан узр сўраган ҳолда, сертификатлар тайёр бўлиши билан барча тренинг қатнашчиларига каналимиз орқали хабар беришимизни маълум қиламиз. Иштирок ва сабр учун ташаккур!
Рибо бўйича берилган саволга жавоб

Ҳурматли саҳифамиз аъзолари, ушбу рибога оид муҳим мавзуга кўпчилик қизиқиш билдирганидан мамнунмиз.

Жавоб берганларнинг тахминан 30% тўғри жавоб берганлиги эса ҳар бир соҳанинг асоси ва тамойилларини ўрганиш жуда муҳим эканлигини кўрсатади. Савол бир оз чалғитувчи ва мураккаб туюлгани билан, ислом молияси асосларини билган киши буларнинг бирортасида ҳам рибо мавжуд эмас дея қатъий айтиши мумкин.

1. Бир автомашинани бошқа автомашинага айирбошлашда рибо ал-фадл (бу маҳсулотларни айирбошлашда ортиқча қиймат олиш масаласига оид) пайдо бўлаётгандек кўриниши туюлиши мумкин (рибо ал-фадл мавзуси мана бу мақолада ёритилган.

2. Жавоб вариантларининг баъзиларида рибо ан-насия ҳам мавжуддек туюлиши мумкин. Хусусан, бир автомашина дарҳол, иккинчиси эса кечроқ топширилган вазиятларда.

3. Ушбу айирбошлашларда қайси маҳсулот сотилаётган, қайси бири эса унга тўлов сифатида берилаётган нарх эканлиги тушунарсиз бўлиши мумкин.

Мана энди бевосита жавобларга ўтсак.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан келган машҳур ҳадисда зикр қилиган 6 хил рибовий деб аталувчи вазни (оғирлиги) ёки ҳажмини ўлчаш мумкин бўлган маҳсулотларни (тилла, кумуш, буғдой, арпа, хурмо, туз, ҳамда халқ одатда “тўлов воситаси” сифатида ишлатадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам) ортиғи билан олиш, ҳамда насияга алмаштириш мумкин эмас. Бундай маҳсулотларни айирбошлашда (а) тенг миқдорда ва (б) қўлма-қўл (жойида) тўлов амалга оширилиши талаб этилади. Сон ва узунлик ўлчови билан ўлчанадиган нарсалар эса рибовий моллар ҳисобланмайди.

Бизнинг мисолда автомашина бир жинсли мол (маҳсулот) бўлишига қарамасдан, у оғирлик ёки ҳажмига қараб савдо қилинадиган маҳсулот эмас. Шунингдек, халқ орасида ҳеч ким автомашинадан “тўлов воситаси” сифатида ҳам фойдаланмайди. Яъни автомашина рибовий маҳсулот бўлмаганлиги учун бошқасига бемалол айирбошланиши ҳам, тенгма-тенг алмаштирмаслиги ҳам, тўловини кечиктириш ҳам мумкин.

Яна бир савол: қайси автомашина сотилаётган мол, қайсиниси эса унинг баҳоси/нархи сифатида кўрилади? Бу ерда биринчи (#1) автомашина сотилаётган мол, иккинчи (#2) автомашина ёки бошқа ҳар қандай ислом фиқҳида таъқиқланмаган мол эса унинг баҳоси/нархи сифатида баҳоланади (5 ва 6 вариантларда автомашина+пул). Бу жуда муҳим масала, чунки биринчи (#1) автомашина сотилаётган мол бўлиб, у дарҳол харидорга берилиши лозим (агар эътибор берсангиз, биз кўрсатиб ўтган вариантларнинг барчасида сотилаётган мол харидорга дарҳол берилиши кўзда тутилган), чунки савдога оид фиқҳ қоидаларига кўра, маҳсулот етказиб беришни фақат икки турдаги шартномаларда кечиктириш мумкин – салам ва истисно. Ушбу мисолдаги айирбошлаш салам ҳам, истисно ҳам эмас. Яъни, бунда томонлар фақатгина тўловни (яъни #2 автомашинанинг берилишини) ортга суришлари мумкин.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, икки тараф розилиги билан мол айирбошлашда маҳсулот дарҳол берилиб унга тўлов сифатида тақдим этилаётган маҳсулот (автомашина / пул ёки бошқа бир мол), дарҳол ёки кейинроқ берилиши ислом ҳуқуқшунослиги қоидаларига зид эмас.

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook
“Ислом, ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган амалий ҳаёт тарзи бўлиб, ўз ичига икки турдаги қоидалар мажмуини олади: биринчиси, юксак даражадаги ислом мақсадларига мувофиқ бўлиб, соғлом шарт-шароитларда амал қилади; иккинчи қоидалар мажмуи эса қандайдир енгилликларга йўл қўяди ва баъзи ҳолатлардагина амал қилади. Тўғри исломий тартиб биринчи қоидалар мажмуига асосланади, ўзида чин ислом тамойилларини тўлақонли акс эттирмайдиган иккинчи қоидалар мажмуи эса аслида муроса бўлиб, уларга фақат зарурат туғилган пайтлардагина мурожаат қилиш мумкин. Муайян чекловлар доирасида фаолият олиб борувчи ислом банклари кўпроқ иккинчи қоидалар мажмуига амал қиладилар ва шунинг учун уларнинг фаолияти сезиларли ўзгаришларга олиб келмайди. Бироқ, бутун молия тизими юксак ислом тамойилларига амал қилса, бу албатта иқтисодиётга сезиларли таъсир қилади”.

Муфтий Тақий Усмонийнинг "Ислом молиясига кириш" китобидан олинди

Мана энди, Тақий Усмоний ҳазратларининг юқоридаги фикрларини изоҳлашга рухсат беринг.

Бугунги кунда, ислом молияси тизими асосан хатарларни сотувчидан харидорга ўтказишга мўлжалланган анъанавий банк-молия тизими маҳсулотларидан андоза олаётганлиги кўпчиликка маълум. Бу албатта “ўйин” қоидаларини асрлар давомида шакллантириб улгурган улкан анъанавий молия тизими билан рақобат қилишга уринаётган ва шу билан бирга ундан андоза олишга қандайдир даражада мажбур бўлаётган ислом молия тизими учун катта синов. Чунки бу тизим макро даражада молиявий заифлик ва мўртликни кучайтиради, сабаби, бунда қарз миқдори ва ҳаддан ортиқ истеъмол ошаверади, истеъмолнинг бундай даражада ошиши эса ишлаб чиқариш соҳасидаги инвестиция лойиҳаларига тобора камроқ сармоя ажратилишига (чунки молия муассасалари ўз бўш маблағларини истеъмол кредитлари беришга сафарбар қилаверадилар), истеъмол маҳсулотлари нархи ошишига, пул қадрсизланишига, қарзларнинг ва уларни тўлашга йўналтирилган харажатларнинг кўпайишига ва охир-оқибат иқтисодий муаммолар туфайли жамиятда норозилик ва парокандалик бошланишига олиб келади.

Аммо ислом молияси тизимининг асосий тамойили бўлган хатарларни тақсимлаш/бўлишиш тамойилига риоя қилиш узоқ муддатли иқтисодий ўсиш ва молиявий-иқтисодий барқарорликни, маблағлар, ресурслар ва бойликларни самарали ва адолатли тақсимлаш эса ижтимоий мувозанатни таъминлаш имконини беради.

Яна ҳам соддалаштириб айтадиган бўлсак, агар иқтисодий ҳамкорлар фойдани ҳам, зарарни ҳам лойиҳага ким қанча тикканига қараб тақсимласалар бу адолатли тақсимот бўлади, шунда лойиҳа бўйича қийинчилик туғилганда барча молиявий зарар ва оғирлик қарздор елкасига эмас, балки адолатли равишда бизнес лойиҳа иштирокчилари ўртасида бўлинади. Юксак тамойилларларга асосланувчи молиявий-иқтисодий тизим ёндошуви айнан мана шундай бўлиши керак.
Муробаҳа: муддатидан илгари тўлашда чегирма тақдим қилиш масаласи

Баъзи ҳолларда қарздор (мижоз) тўловни муддатидан аввал амалга оширишни истайди. Аммо мижоз тўловни муддатидан аввал амалга оширгани учун бирор чегирма талаб қилиши ҳам, бундай шартни муробаҳа битимига киритиш ҳам мумкин эмас. Лекин агар мижоз молиявий-иқтисодий жихатдан қийналиб қолган бўлса, молия муассасаси мижознинг ҳолатини инобатга олиб ўз ихтиёрига кўра мижозга чегирма тақдим қилиши мумкин (яъни бундай чегирма муробаҳа шартномасида кўрсатилиши мумкин эмас, аммо амалда, ҳолатдан келиб чиқиб берилиши мумкин).
Германиялик инвесторлар ислом молияси омонатидан фойдаланмоқдалар

2015 йилда КТ Банк томонидан Германия ва евроҳудудда ислом банк хизматлари кўрсатилиши бошлангандан бери Германиялик омонатчилар ва инвесторлар унинг даромадлилиги ва барқарорлиги жиҳатидан афзалликларини тобора кўпроқ англаб етишмоқда. Ўтган тўрт йил давомида ислом банк маҳсулотлари, хизматлари ва омонат имкониятлари ғарбнинг анъанавий банкчилиги муҳитида маънавий/аҳлоқий банк тармоғи сифатида шаклланди.

Мусулмон жамоатчилиги билан бир қаторда Германиялик чакана ва корпоратив мижозлар, ҳамда инвесторлар учун янги имкониятлар эшиклари очилди. Евроҳудудда биринчилардан бўлган ислом банки нафақат Германияда, балки қўшни давлатларда ҳам ўз мижозлари сафининг барқарор равишда кенгайиб боришига эришди. Бунинг учун барча воситалардан, жумладан ҳудудий банк филиаллари имкониятлари ва замонавий рақамли технологиялардан фойдаланилди.

Маблағларни жамғариш ва депозитга қўйиш ҳақида гап кетганда, Германияликларнинг ёндашуви мусулмонларнинг иқтисодий қадриятларига ўхшаш. Германияликлар тежамкор халқ. Молиявий хавфсизликка интилиш, қатъий интизом ҳамда қарз бўлиб қолишдан сақланиш ва маблағларни жамғариш фикрида бўлиш мамлакатда омонат жамғармаларининг кўрсаткичи юқори эканлигида акс этади.

Мавжуд маблағларни бошқаришдаги бундай ёндашув ўз жамғармаларини нақд пулда, олтинда ёки банклардаги омонат ҳисоб рақамларида (депозитларда) сақлашни афзал кўрадиган Туркия фуқароларникига ўҳшаб кетади.

Германияликлар молиявий активларининг 40% ни нақд кўринишда ёки омонат шаклида (банкларда) сақлашади ва бу эса инфляциянинг ўсиши таъсирида ўз активларининг қийматини хавф остида қолдиришларига сабаб бўлади. Маълумки Евроҳудудда банк фоизлари кўрсаткичи хатто манфий даражага етиб келган ва бундай иқтисодий пасайиш Германиялик омонатчилар учун ўзига хос муаммолар туғдирмоқда.

Банк фоизлари даражасининг пасайиши, аҳолини тежаш ва жамғаришдан қайтариб, истеъмолни кредит ҳисобидан қондиришга, яъни қарзга яшашга ундамоқда.
Ўз молия маблағларини анъанавий усул ва маҳсулотларга асосланган ҳолда бошқаришни мақсад қилган омонатчилар ўз маблағларини банкларда (яъни депозитда) сақлашда давом этсалар, даромаднинг пастлиги, йўқотиш хавфи ёки банк хизматлари учун тўловларнинг ошиб бориши каби ҳолатларга дуч келишмоқда.

Шундай пайтда, ислом молияси омонатлари нафақат Германияда яшовчи мусулмонлар, балки Германиялик барча омонатчилар учун ҳам самарали ечим эканлиги маълум бўлди. КТ Банкнинг янги молиявий технологиялар асосида иш юритувчи молия ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этган муддатли омонатлари анъанавий омонат муқобили бўлган ислом молия маҳсулоти намунаси сифатида тобора оммалашиб бормоқда. Мазкур омонат тури ҳозирги қийин иқтисодий шароитда германияликлар ва мусулмонларнинг маблағларни жамғаришга бўлган истакларини рағбатлантирмоқда.

Ушбу муддатли омонат ҳисоб-рақамларига қўйилган маблағлар қайтарилиши КТ Банк тарафидан кафолатланади. Шунингдек, Германия Банклари Компенсация Тизимининг аъзоси бўлган КТ Банк сармоялар ҳавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини ҳам олган ҳолда, мижозларининг 100 000 EURO (110,067 АҚШ доллари)гача бўлган омонатларини кафолатлайди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ислом молияси евроҳудудда жорий қилинганидан бери, у нафақат ўз яшовчанлигини, балки даромад нуқтаи назаридан анъанавий банк хизмат ва маҳсулотларига муқобил манба бўла олишини кўрсатди.

Ахмет Кудси Арслан
КТ Банкнинг Бошқаруви раиси
Манба: Islamic Finance News
Маълумки, ислом молиясида қарз берган пайтда гаров олиниши мумкин. Аммо нима сабабдан қарз берувчи унга берилган гаровдан фойдаланишга ҳаққи йўқ, ҳатто қарздор ундан фойдаланишга рухсат берган бўлса ҳам? [Ислом ҳуқуқшунослиги нуқтаи назаридан]

Масалан, мен сизга қарз бердим ва гаров сифатида сизнинг тракторингизни олдим. Нима сабабдан мен ўз еримни ҳайдаш учун сизнинг ушбу тракторингиздан фойдалана олмайман?

Қуйидаги саволга жавоб беринг, жавобларни шархлаш учун изоҳ қолдиришингиз мумкин.
Маълумки, ислом молиясида қарз берган пайтда гаров олиниши мумкин. Аммо нима сабабдан қарз берувчи унга берилган гаровдан фойдаланишга ҳаққи йўқ, ҳатто қарздор ундан фойдаланишга рухсат берган бўлса ҳам? [Ислом ҳуқуқшунослиги нуқтаи назаридан]
Anonymous Poll
26%
Қарз берган одамда эгалик ҳуқуқи бўлмаганлиги сабабли
6%
Ғарар мавжудлиги сабали
68%
Рибо юзага келиши сабабли
Юқоридаги гаровга оид саволга жавоб

Гаровни ушлаб турувчи шахс гаровдан фойдаланганда унга манфаат етиши сабабли гаровдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай манфаат рибога тенглаштирилади, чунки қарз берган одам гаровни ишлатишдан манфаат кўрмоқда.

Гаров мавзусига оид бу ва бошқа кўплаб масалалар билан ушбу мақолада танишишингиз мумкин.

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook
Муробаҳа: молиялаштиришда йўл қўйиладиган асосий хатолар

Мақоламизнинг ушбу қисмида муробаҳа орқали молиялаштиришда молия муассасалари йўл қўядиган асосий хатоларнинг баъзиларига тўхталиб ўтсак:

1. Молия муассасалари йўл қўядиган биринчи энг асосий ва энг қўпол хато, бу анъанавий банклар фоиз асосида молиялаштирадиган ҳар қандай лойиҳа/шартномани муробаҳа орқали молиялаштиришдир. Масалан, баъзи молия муассасалари корхоналарнинг маош, коммунал тўловлар, бошқа корхоналар олдидаги қарзларини тўлаш каби харажатларини қоплаб бериш учун ҳам муробаҳадан фойдаланишади. Албатта бу ислом молияси тамойилларига тамомила зид амалиётдир. Мақоламизнинг аввалги қисмларида айтиб ўтганимиздек, муробаҳа бу авваламбор савдо битими бўлиб, харидор учун зарур бўлган молни сотиб олишгагина ишлатилиши мумкин. Бошқа турли мақсадлар учун ислом молиясининг ижара, мушорака каби бошқа маҳсулотларидан мақсад ва эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш мумкин.

2. Баъзи ҳолларда ҳали эгалик ҳуқуқи қўлга киритилмаган маҳсулот мижозга муробаҳа битими орқали сотилади, албатта бу ҳам мумкин бўлмаган амалиёт бўлиб, одатда бундай битимлар муробаҳа босқичлари кетма-кетлиги инобатга олинмаганлиги сабабли юзага келади. Биламизки, ислом молияси қоидаларига кўра ўзида бўлмаган маҳсулотни сотиш мумкин эмас*. Муробаҳа шартларига риоя қилинмасдан амалга оширилган битимнинг эса фоиз асосидаги анъанавий кредитдан фарқи йўқ, яъни битим номи ўзгаргани билан мазмуни ўзгариб шаръий нуқтаи назардан жоиз бўлиб қолмайди. Бундай ҳолатлар бўлмаслиги учун молия муассасалари шариат кенгашлари муробаҳа битимининг ҳар бир босқичи ҳақиқатда амалга оширилганлигига амин бўлишлари керак.

3. Баъзи молия муассасалари мижоз учинчи тарафдан олиб бўлган маҳсулотни молиялаштириш учун ҳам муробаҳадан фойдаланишади. Албатта бу амалиёт ҳам ислом молияси қоидаларига зид, чунки:
- биринчидан, молия муассасаси мижоз олиб бўлган молни яна ўша учинчи тараф - сотувчидан қайта сотиб олиши мумкин эмас;
- иккинчидан, молия муассасаси ўша молнинг ўзини мижоздан сотиб олиб яна унинг ўзига қайта сотолмайди, чунки бундай амалиёт шаръий жиҳатдан ножоиз.
Умуман олганда, мижознинг олиб бўлинган мол устидан муробаҳа битими тузишга ҳаракат қилиши, бу унинг молия маблағларига эҳтиёжи борлигини, яъни у жалб қилинган маблағларни ёки сотувчи олдидаги ўз молиявий мажбуриятларини бажариш, ёки бошқа мақсадлар учун ишлатмоқчи эканлигини англатади. Ушбу икки ҳолатда ҳам ислом молия муассасаси муробаҳа битими тузолмайди.

____________________________
* шу билан бирга, замонавий молия муассасалари бирор бир аниқ маҳсулотни мижознинг буюртмаси, ҳамда шу маҳсулотни сотиб олиш ваъдаси асосида сотиб олиб, кейин уни мижозга муробаҳа шартномаси асосида сотишади. Муробаҳанинг бундай шакли ислом молияси тамойилларига зид эмас.

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Миллий тикланиш" демократик партияси ўзининг сайловолди дастурига Ўзбекистонда фоизга асосланган анъанавий молия тизимига муқобил бўлган, яъни банк билан тадбиркорнинг ҳамкорлиги/шерикчилиги устига қуриладиган молия тизимини жорий этиш учун зарур бўлган ҚОНУНЧИЛИКНИ ишлаб чиқиш масаласини киритибди.

Иловадаги видеолавҳадан муқобил молия тизими деганда асосан ислом молияси назарда тутилаётганлиги маълум бўлади.

Албатта бу биз мусулмонлар учун жуда қувонарли хабар. Умид қиламизки сайловолди ваъдалари сайловчиларнинг овозини олиш учун берилган ваъда бўлиб қолмайди ва сайлов ўтгандан кейин "Миллий тикланиш" демократик партияси ушбу масалада барча зарурий чора-тадбирларни амалга оширади.

"Ислом молияси" канали:
https://t.me/joinchat/AAAAAEXm2qwQPjHufS5KSw
Ҳолат: Дебитор қарздорлигининг ўсиш ҳавфи

Авваламбор ДЕБИТОР ҚАРЗДОРЛИГИ – юридик (бирлашма, корхона, ташкилот, муассаса в.ҳ.к.з.) ёки жисмоний шахсларга етказиб берилган мол ёки кўрсатилган хизматлар учун улардан олиниши лозим бўлган пул маблағлари (яъни уларнинг сизнинг олдингиздаги қарзи) эканлигини эслаб оламиз.

Мана энди бевосита ҳолатни ўзини кўриб чиқамиз.

Айтайлик сиз ишлаб чиқариш корхонасини бошқариб келасиз ва мижозлар билан буюртма бажарилгандан сўнг тўловни амалга ошириш шарти асосида ишлайсиз. Бир йил муққаддам ишлаб чиқариш суръатларини қўшимча дастгоҳ ва ускуналар ҳисобига кучайтирдингиз ва шундан кейин сиз янги муаммога дуч келдингиз, яъни сиздаги дебитор қарздорлиги (мижозларнинг қарзи) тез суръатлар билан ўса бошлади.
Маҳсулотга бўлган талаб ошгани сари ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ўсиб боряпти, аммо дебитор қарздорлиги унданда тезроқ ўсяпти. Сиз ҳолатни тушунишга қийналяпсиз, чунки дебитор қарздорлиги бўйича ҳисобот бир ойда бир марта тузилади ва сизга унданда кеч тақдим қилинади.

Шунга ўҳшаш вазият сизга танишми? Сиз бундай ҳолатда қандай чора кўргансиз ёки кўрмоқчисиз?

Холат таниш - 👍;
Холат таниш, лекин нима қилишни билмайман - 🧐;
Бу менга қизиқ эмас - 🙃
Дебитор қарздорлигининг ўсиши бир қатор турли молиявий муаммолар, шу жумладан айланма маблағларнинг айланиш муддати ўзайиши, ликвидлик, яъни тўловларни ўз вақтида амалга ошириш қобилиятини ёмонлашиши, муддати ўтган дебитор қарздорлигининг пайдо бўлиши ва ўсишига олиб боради.

Хўш, дебитор қарздорлигининг пайдо бўлиши ва ўсишининг сабаби нимада?

https://telegra.ph/Debitor-11-30

Фойдали бўлди 👍
Фойдаси бўлмади 👎
Бу мавзу менга қизиқ эмас 😕
Нархни ошириш ёки чегирма тақдим қилиш мумкинми

Маълумки, насияга сотилган молнинг нархини тўлов муддатини узайтирганлик учун ошириш мумкин эмас (масалан, харидор 3 ойдан сўнг 1000 сўм тўлаши керак, аммо у тўловни ўз вақтида амалга оширолмаганлиги сабабли 3 ойда 1000 сўм эмас, балки 6 ойда 1200 сўм тўлашига келишиш мумкин эмас)

Энди эса савол 👇👇
Қуйипудрат (субподряд) асосида ишни арзонроққа битириш

Бирор киши ёки корхона (асосий пудратчи) муайян ишни белгиланган муддатда бир нархга бажаришга келишиши ва шу ишни бошқа бир кишига ёки корхонага қуйипудрат асосида камроқ нархга бажаришга бериши ва ўртадаги фарқни фойда сифатида олиши жоиз ҳисобланади.

Бу кўпчилик ҳанафий олимлар томонидан қабул қилинган фикр бўлиб, Имом Ибн ал Ҳумамнинг “Фатҳул Қодир” китобида келтирилган. Масалан, бирор кийимни тикиш, девор уриш ёки иншоат қурилишини бўйнига олган киши шу ишни ўзи бажармасада, лекин ишнинг бажарилишини таъминлагани учун ҳам фойда олишга ҳақлидир. Бу иш даллоллик ёки воситачилик каби ўртада туриш эмас, балки буюртма берилган ишнинг бажарилишини таъминлашдир. Агар қуйипудратчи келишилган ишни бажариб бера олмаса ҳам, бу асосий пудратчининг мажбуриятини соқит қилмайди, яъни у шу ишни бошқа қуйипудратчи топиб бўлса ҳам бажариши керак бўлади.

Уламолардан Ибн Қудома шунга ўхшаш бошқа ҳолатда: "Мен бу ишни фалон нархга келишаман ва уни сен бажарасан. Даромадни бўлишиб оламиз", дейиши жоиз деган. Бундай ҳамкорлик "Абдаан шериклиги" дейилади.

Умуман олганда, киши бирор ишни ўзи бажармай, аммо бажарилишини кафолатлагани ва таъминлагани учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook
​​Ҳурматли саҳифамиз аъзолари, мана энди насия савдо шартлари бўйича ўтказган сўровномамиз натижаларини эълон қилиш вақти ҳам келди.
Аввало, "Ислом молияси" ва "Исламские финансы +" саҳифалари орқали берилган жавобларнинг тахминан 50 фоизи тўғри эканлиги ўқувчиларимизнинг ишлаб топиш, тежаш, сармоя йиғиш ва тўғри жойга сарф қилиш масалаларига жиддий ёндашишидан далолат беради, бу эса албатта жуда қувонарли ҳол.

Шунингдек, қолган 50 фоиз ўқувчиларимизнинг сўровномада иштирок этиш орқали янги маълумот ва билимлар олиш имкониятига эга бўлганлиги ҳам жуда яхши деб ўйлаймиз.

Хуллас, жавоблар қуйидагича:
Маълумки, агар икки тараф бирор маҳсулотни муайян нархга насия савдо қилишга (яъни маҳсулот пулини дарҳол эмас, балки бир маълум бир муддатда тўлашга) келишса, икки тараф ҳам келишув шартларини бажаришга мажбур.
Яна биз биламизки, агар харидор пулини ўрнатилган муддатда тўлай олмаса, сотувчи бунинг учун маҳсулот нархини ошириши, яъни қўшимча пул олиши мумкин эмас. Чунки шундай қилса, бу савдо жохилия рибосига айланади.

Аммо, агар харидор маҳсулот учун тўловни ўрнатилган муддатидан илгари амалга оширмоқчи бўлса ҳам, сотувчи келишилган нархни тўлиқ олишга ҳам (а), харидорга чегирма беришга ҳам (б) ҳақлидир. Шу билан бирга харидор ҳам тўловни муддатидан аввал амалга оширмаслик ҳуқуқига эга.
Сотувчи тарафидан харидорга бериладиган чегирма маълум бир ҳисоб китоб асосида бўлиши ҳам (масалан шу савдо амалиёти давомида олинган фойда миқдоридан келиб чиққан ҳолда), сотувчининг ҳимматидан келиб чиққан ҳолда бўлиши ҳам мумкин. Хуллас, чегирма бериш ёки бермаслик ҳам, чегирма миқдори ҳам сотувчининг ихтиёридаги масала. Харидор тўловни муддатидан олдин амалга оширгани учун ҳеч қандай чегирма талаб қилишга ҳам, шундай шартни савдо битимига киритилишини талаб қилишга ҳам ҳақли эмас.

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook
Ассалому алайкум ҳурматли саҳифамиз аъзолари, бугун Муробаҳа бўйича мақоламизнинг хулоса қисмини ҳам эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Агар эътибор қилган бўлсангиз, аввалги мақолаларимиздан фарқли равишда, ушбу мақолани бир неча кичик қисмларга бўлиб тақдим қилдик. Бунинг иккита сабаби бор, биринчиси саҳифамиз аъзоларининг вақти жуда тиғизлиги билан боғлиқ бўлса (ҳатто ўзимизнинг ихлосманд таниш билишларимиз ҳам, саҳифамиздаги фалон мақолани ўқиб кўрдингизми деб сўрасак, «катта мақоламиди? ундай бўлса ўқимадик…, вақт бўлмади» деб жавоб беришади), иккинчиси, ўқувчиларимиз мақолаларни ўқиши ва «ҳазм» қилишини осонлаштириш нияти билан боғлиқ.
Муробаҳага бағишланган мақоламизни тайёрлашда асосан Муфтий Тақий Усмоний ҳазратларининг «Ислом молиясига кириш» китобларидан фойдаланилди (Аллоҳга шукрки, Ҳазрат ватанимизга ташриф буюрганларида бунга ўзларининг ижозаларини олишга муваффақ бўлган эдик).

Албатта муробаҳа жуда катта ва долзарб мавзу, шу сабабли биз биргина шу мақола билан чекланиб қолмаймиз ва иншааллоҳ яна шу мавзуга оид масалаларни ёритиб борамиз.

https://telegra.ph/Muroba%D2%B3a-hulosa-12-08
​​Муробаҳа бўйича мақоланинг барча қисмлари

Муробаҳа битими бўйича ёзилган мақоланинг барча қисмларини, ўқувчиларимизга қулайлик яратиш мақсадида бир жойга жамлаган ҳолда ҳавола қилмоқчимиз:

🔸 Муробаҳа: кириш
🔸 Муробаҳа - молиялаштириш усули сифатида
🔸 Муробаҳада нақдга ва насияга нарх белгилаш
🔸 Устама миқдорини белгилаш
🔸 Муробаҳада кафиллик масаласи
🔸 Муробаҳа битимида жарима қўллаш
🔸 Шартнома муддатини узайтириш
🔸 Муддатидан олдин тўлаш ва чегирма
🔸 Муробаҳа: молиялаштиришда йўл қўйиладиган асосий хатолар
🔸 Муробаҳа: хулоса

"Ислом молияси" саҳифалари:
Telegram | Telegram Rus | Facebook
"Ислом молияси" каналида ютуқли танлов!

1. Ислом молияси муассасаси муробаҳа битимини тузаётганда дуч келадиган асосий 3 турдаги хатарни санаб беринг.

2. Ушбу хатарларни камайтириш учун молия муассасаси нималар қилиши мумкин?

Жавобларни @Islom_Moliyasi_assistant манзилига йўллашингизни сўраймиз. Биринчи бўлиб энг тўғри жавоб йўллаган ўқувчига, яқинда чоп этилган Ренат Беккиннинг ўзбек тилидаги "Ислом иқтисодий модели ва замон" китоби тақдим этилади.

@IslomMoliyasi