Ali va Fotima roziyallohu anhular 🌙
263 subscribers
33K photos
6.94K videos
20 files
348 links
Download Telegram
"Аёл кишининг нима демоқчи эканлигини билмоқчи бўлсангиз, унинг кўзларига боқинг, лекин эшитманг".



Оскард Уайлд.


@islomiyaqidalar
Балиқ сувга деди:
⸺ Сен ҳеч қачон менинг кўз ёшларимни кўра олмайсан. Чунки мен сув ичидаман!
Сув жавоб қилди:
⸺ Лекин мен кўз ёшларингни ҳис қиламан. Чунки сен қалбимдасан!

©Жалолиддин Румий

Ҳис қилиш сиз кўраётганларингизданда улканроқдур..

Доимо қалбан ҳис қилиб яшанг...

🌷🌸❤️🌷🌸❤️🌷🌸❤️🌷🌸❤️


@islomiyaqidalar
🕋«ХУНУК ИСМНИ ГЎЗАЛ ИСМГА ЎЗГАРТИРИШ»🕋

Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳудан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади:

«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Исминг нима?» дедилар.
«Ҳазн», деди.
«Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам менга қўйган исмни ўзгартирмайман», деди.
Ибн Мусаййиб:
«Шундан кейин бизда маҳзунлик доимий бўлиб қолди», деди.

(Бухорий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.)

Шарҳ: Ҳазн — қийинчилик. Саҳл — осонлик. Саъид ибн Мусаййиб розияллоҳу анҳунинг боболари Ҳазн ибн Абу Ваҳб Қарашийнинг бир оғиз хатолари ила бутун бошли бир уруғ қийинчиликка қолган экан. Шунинг учун хунук исмларни гўзал исмларга ўзгартишдан зинҳор бош тортмаслик керак.


@islomiyaqidalar