O'qing... Faqat yig'lamang!
716 subscribers
83 photos
254 videos
4 links
بسم الله الرحمن الرحيم...🍃

Mehribon va Rahmli Alloh nomi bilan boshlayman...🌸

-SubhanAlloh
-Alhamdulillah
-La ilaha illalloh
-Allohu akbar

Kanalimiz haqida fikr va takliflar uchun :
@salikh_1bot
Download Telegram
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh!
Xayrli kun 😊
Yangi kanal ochdim In shaa Alloh barchamizga manfaatli boʻladi degan umiddaman 😇
@Sabr_va_Ixlos1 kanalim sizga yoqsa xursandman muhimi mashhurlik emas qalbingizdan joy olishlik xolis Alloh roziligi uchun albatta 🥰🩶

Kanalga qoʻshilib oling keyin qidirib topolme qolishiz mumkin 😅🤭
Forwarded from Sabr va ixlos | صبر |🍃 (سبحان الله)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rasululloh sallallohu alayhi va sallam ni qaritgan oyat...! 🥹🥲

@Sabr_va_ixlos1 🍃
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сиз излаган нашид! Таржимаси билан. Кунту майтан | Мен ўлаётган эдим...

@Islomiy_Diniy99 🫀
Hayollar hayolligicha qolib ketishi mumkin, lekin duolar duoligicha qolmaydi...

@Islomiy_Diniy99 🫀
Унтуманг!
Инсон Роббини зикр килиб турганда, шайтон кочиб, беркиниб олади. Шунингдек, банда ўз Роббини унутса, шайтон дархол кўринади ва унга васваса килади.
Ал-Хофиз ал-Мусилий ривоят килган хадисда: «Албатта шайтон бурнини одам боласи калбига кўювчидир. Качон у Роббини зикр килса шайтон беркинади. Качон у Роббини унутса,
калбини ром этиб, васваса кила бошлайди», дейилган.

@Islomiy_Diniy99 🫀
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

•Ёмғири тўкилган булут кабиман,
•На йиғлай билдим, на кула билдим.
•Шу кенг дунёда менинг билганим,
•На яшай билдим, на ўла билдим...

©Жалолиддин Румий

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошланган кунингиз хайрларга васила бир кун бўлсин..

Касал бўлиб бир икки кун бошинг ёстиққа етса,  умрингда ҳеч ўйламаган нарсаларингни ҳам ўйлай бошлайсан екан...

Ақлинг тўлишиб сал-пал у-бу нарсага фаҳминг ета бошлагач, кимга юкиниш кераклигини топдинг ва Худодан сўрай бошладинг:

Ҳеч қачон мани ётқизиб қўйма!  Ҳеч қачон бировга оғиримни туширма!  Ўзимниям,  бошқаларнинг ҳам тоқатидан ортиқ дард берма, менга! 

Бундай нарсаларни сўрашга қанчалик ҳаққинг бор,  билмайсан, аммо шу дуони ҳам тилаган зарар қилмаслигини биласан. Майли-да, буям сени Аллоҳга боғлаб турган сабаблардан бири...

Юрак-юракдан ҳис қиласан-ки У меҳрибон Зотнинг муҳаббати ҳақиқий муҳаббат, барча камчиликларинг ва саркашликларинг билан ҳам севади у!

Унинг тушунгани шундай тушуниш-ки, малол келармиканман, оғирим тушмасмикан деб заррача ўйламайсан. Борини борича айтасан, ҳеч нарсани яшириб қимтимайсан...

Унинг эътибори ҳамманикидан бошқача эътибор эканлигини ҳам биласан. Сенда мисоллар кўп: ана онаси, акаси, отаси, қолаверса амаки холаси "нима ҳизмат?" деб елка силкиб турганларда ташвиш устига ташвиш...

Сен эса бир ўзингсан: супра четида жим ётадиган бола, қўлингга олмасанг ҳам кўнадиган гўдак, ўзи эмаклаб, ўзи оёққа турадиган фарзанд ва яна жуда кўп нарса берди сенга у! Имконинг йўқ эди, йўқлигини англади, тушунди, эътибор берди.

Яна минглаб мисолларинг бор ва шулар сабаб сен Унга кўпроқ боғланасан!

Бир юмалаб турасан,  бир чўкиб,  оёққа қалқасан. Бора-бора бу оғришларинг  ҳавотир олишга арзимас ишлар, шунчаки ўткинчи эркаланиш эканлигига атрофингдагилар ишониб қолади...

Лекин ичингдагини қандай холатда еканингни фақатгина у билади ... ё Роббим ўзингдан ўзгага муҳтож қилма...

@Islomiy_Diniy99 🫀
Hayotimiz risoladagidek kechishi uchun "Alhamdulillah"ni koʻproq zikr qilaylik.

@Islomiy_Diniy99 🫀
Бир киши ёнида намоз ўкиётган хабашга караб:
«Яхшиямки Аллох менга оппок тана насиб килган», деб ўйланибди. Намозни тугатганидан сўнг хабаш оёғининг оппок кафтини у кишига кўрсатиб:
«сизни ғурурга кетгазган юзингиз рангини Аллох таоло оёғим тагига берган», дебди.

@Islomiy_Diniy99 🫀
Ajri Allohning zimmasida boʻlgan 3 amal

1.  Odamlarni avf etish:
Ushbu amalning ajri qancha ekanligi aytilmagan. Alloh taolo aytadi: “Bas, kimki afv etib (oʻrtani) tuzatsa, bas, uning mukofoti Allohning zimmasidadir”  (Shoʻro surasi, 40-oyat).

2.  Sabr:
Buning ham ajri qancha ekanligi aytilmagan. Alloh taolo aytadi: “Albatta, sabr qiluvchilarga (oxiratda) mukofotlari behisob berilur”  (Zumar surasi, 10-oyat).

3.  Roʻza:
Roʻzaning ham ajri qancha ekanligi aytilmagan. Alloh taolo aytadi: “Odam bolasining hamma amali oʻzi uchun, faqat roʻzani men uchun tutadi va uning ajrini Oʻzim beraman” (Hadisi qudsiy).

Qiyomat kunida ushbu uchta amalni qilgan kishilar chaqiriladilar va ularga ajrlari beriladi.

@Islomiy_Diniy99 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qaytmas bo'lib ketarmiz bir kun..
Bir uyqu kutar tongi bo'lmagay..
Bizni yodga olib yig'larsiz har tun..
Biz bilan o'tgan kun qaytib kelmagay..)

@Islomiy_Diniy99 🫀
Forwarded from Sabr va ixlos | صبر |🍃 (سبحان الله)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Istigʻfor aytish uchun....🥹

@sabr_va_ixlos1 🍃

📍Kanal rivoji uchun obuna boʻlishni unutmang
JANNATNING SAKKIZ ESHIGI OCHILUR

Umar roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: “Paygʻambar sollallohu alayhi vasallam: «Agar sizlardan birortangiz tahorat olsa-yu, tahoratini yaxshilab qilsa, soʻngra tahoratidan forigʻ boʻlishida: «Ashhadu allaa ilaha illallohu vahdahu laa shariyka lahu. Va ashhadu anna Muhammadan abduhu va Rasuluhu”, deb aytsa, albatta, unga jannatning sakkiz eshigi ochilur va u xohlaganidan kirur», dedilar».

Imom Termiziy rivoyati.

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли жумалар яҳшилар бугун жума илоҳий муждалар куни Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...

Менга дуо қилинг ижобат қилурман деган Зотдан бу муборак кунда:

Аллоҳим биз бу дунёда ризқини териб юрган бечора қулларингмиз..! Агар бу йўлда кимнингдир қалбдаги оҳи кўз ёшларига сабабчи бўлган бўлсак биз қулларингни кечир...

Аллоҳим қалбимиз синди Аллоҳ синган қалбларда дедик...! Ўзинг бу қалбни ислоҳ қил, ва уни ўзингни муҳаббатинг ила покла... Ишқимиз фақат сенга бўлсин...

Аллоҳим қилган гуноҳларимизни авф эт тавбаларимизни қабул эт...
Бундан кейинги ҳаётимизни ўтган умримиздан ҳайрли қил... Оҳиримизни ҳусни ҳотимали гўзал қилгилки оҳирги сўзларимиз "Ла илаҳа иллаллаҳ" бўлсин.. Вафотимиздан сўнг ҳам ҳаққимизга тинмай дуо қиладиган инсонларни йўлиқтир, ёки биз шундай бир инсон бўлишимизни насиб эт...

Жаннатда бир ошиёнингиз бўлсин..
Амийн Ажмаъин 🤲🏻

@Islomiy_Diniy99 🫀
Абу Умома розияллоху анхудан ривоят килинади.

Расулуллох саллоллоху алайхи вассалам:
«Жума куни фаришталар масжид эшикларининг олдида туриб, келувчиларни навбат билан ёзиб борадилар. Имом хутбага чиккач, сахифаларини ёпадилар» дедилар. «Эй Абу Умома, имом хутбага чиккач келган оламлардан жума кабул бўлмайдими?» деб сўрадим. «Кабул бўлади, лекин уларнинг номлари фаришталарнинг сахифаларига ёзилмай колади», дедилар.

Ахмад ва Табароний ривояти.

@Islomiy_Diniy99 🫀
Onam , yaralangan joyimdan gullar undirgan birinchi ustozim .
Onam qalbimning eng totli masum bezagi.

@Islomiy_Diniy99 🫀