O'qing... Faqat yig'lamang!
716 subscribers
83 photos
254 videos
4 links
بسم الله الرحمن الرحيم...🍃

Mehribon va Rahmli Alloh nomi bilan boshlayman...🌸

-SubhanAlloh
-Alhamdulillah
-La ilaha illalloh
-Allohu akbar

Kanalimiz haqida fikr va takliflar uchun :
@salikh_1bot
Download Telegram
Forwarded from :)
"Ko'raylik Alloh na aylar,
Na aylasa go'zal aylar"...
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Яшамоқнинг ҳикматлари -мўл,
Дурдек- гўё уммондан терсак.
Қиёматда маҳкам тутиб қўл,
Етаклашиб, жаннатга кирсак.

Дунё бир пул, кетган оҳори,
Қўйинг, уни сурамиз нари.
Тўйиб ҳидлаб, келса ифори,
Етаклашиб жаннатга кирсак.

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

Бошимни фақат сенгагина эгаман Роббим...

Намозим кўзимнинг нури...!

Тўрт томонимдан ғафлат ўраса ҳам, қўл оёғим боғланса ҳам, ақлимдан ажралиб телба бўлсам ҳам, мендан ҳеч ажралма, тарк этма, унутма ёлғиз қолдирма...

Мени маҳкам тут мен сени маҳкам ушлолмасам ҳам мени маҳкам тут. Шунчалик маҳкам тутки, оёғим тоймасин...

Нигоҳларим чалғимасин қалбим ўзини бу дунёга боғлаб қолмасин...

Мени ўз ўзимга топшириб қўйма Мени ўзимдан сақла эй намоз...

Нажот йўли ёлғиз сенда эканлигини асло унуттирма эй намоз..!

Мени Роҳман ва Роҳийм бўлган оламлар Роббиси Аллоҳга элт, "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн" дея берган ваъдамни ва ёлғиз Сенга қуллик қилишимизни, ёлғиз Сендан мадад сўрашимизни, сўнги видо ҳутбасида нур юзли ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун мусулмонларни менга биродар қилганларини унуттирма...

Бизни сақла эй намоз...!

@Islomiy_Diniy99 🫀
Kim bilar balki juda go'zal boqqanimiz uchun,insonlarning haqiqiy yuzini ko'rmasmiz...

@Islomiy_Diniy99 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Endi meni vkusimdagi Qizni aytadigan bo'lsam... 😁❤️

©Islomiy Statuslar

@Islomiy_Diniy99 🫀
Хаёт хар лахза бизга хакикатни эслатувчи ва хар бир нарсанинг яратувчисига олиб борувчи далиллар билан тўла. Бор йўғи усти беркитилган, холос, беркитган хам ўзимиз. Холбуки, бутун борлик бизни Унга чакириш билан машғул…

@Islomiy_Diniy99 🫀
- Tezroq kel Soliham ,maxallani qizlari eshigimizni tagiga yuraklarni rasmini chizib ketishyapti..

#atalgan_u

@Islomiy_Diniy99 🫀
Инсонлар кетади, Аллох Бокийдир. Инсонлар ўлади, Аллох абадий Тирикдир!
Агар сўрасангиз сизни тиланчи демайдиган Зотдан сўранг! Агар йиғласангиз сизнинг йиғлашингиз заифлик демайдиган Зотга йиғланг! Унга У хохлагандек банда бўлинг.
Кодир бўлганингизча сабабларни тутинг. Аммо ишонинг, факатгина Аллохнинг кадарингизга ёзгани етади.

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Маҳшарда берсалар шундай имконни
ЖАННАТга олиб кет битта инсонни..
Ўйламай танлардим сизга юзланиб..
Сиз ҳам рози бўлармидиз азиз ИНСОНИМ?
Берсалар КАВСАРни сизга тутардим
АРШнинг соясида бирга турардим
СИРОТ кўпригидан  бирга ўтардим
Насиб қилса ЖАННАТга бирга кирардик...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу... Бошлаб олган кунингиз хайрли ишларга васила бўлсин...

Аллоҳ кимни жаннат учун халқ қилган бўлса ундан кўнгилсизликлар кети узилмайди.

Қатъиятли мўмин буюк ишларда собит бўлади.

Унинг фикри ўзгармайди, тили шикоятла сўз демайди.

Шундай экан, ўзингга етган кўнгилхираликни ажр ваъдаси ила ва енгил санаш билан осонлаштир.

Шунда машаққатлар шикоятсиз арийди.

Шуни доим ёдингда тутгилки, берилиш учун маҳрум бўлгансан!

Офиятли бўлиш учун синалгансан!

Покланиш учун балолангансан!

Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ.

@Islomiy_Diniy99 🫀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Роббим!!
Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман...

🤲🏻Аллоҳим!!
Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амаларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин...!!!
«اِلَهِي أَنْتَ مَقْصُودِي وَرِضَاكَ مَطْلُوبِي»

@Islomiy_Diniy99 🫀
Sukut - bir insonning haddini bildirish uchun kifoya qilar ekan..

@Islomiy_Diniy99 🫀
Forwarded from :)
Barcha yaxshiliklaringiz uchun Allohim sizni Jannat bilan siylasin Onam. 🥹❤️
Аллоҳ инсонни Уни таниши учун яратган ва Ўзини танитишнинг энг яхши йўли деб намозни фарз килган.

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Кимдир кўлмакда ОЙни кўради...
Кимдир худди шунда ЛОЙни кўради...

Ким учундир ёмғир Ҳақнинг раҳмати,
Кимдир учун эса кузнинг заҳмати...

Кимдир кийим ичра ҚАЛБингга боқиб...
Иззатингни қилар, меҳрига қориб...

Кимдир КИЙИМ кўрар, қалб-ла иши йўқ...
Хафа бўлма ундан, унда шу йўриқ...

Ажабким, дунёнинг ишлари ғалат...
Баъзан қалб, баъзида кўз қурар суҳбат...

Баъзан қичқирсанг-да эшитмас ҳеч ким...
Баъзан шивирласанг, Дуо- ижобат!

©️Азизахон Исмоилова

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу..

Бугунги кун сиз учун хайрли ишларга дебоча бўлсин, бир муддат шошманг ва қайсидир қадрдонингизни бир сониягина эсланг!

Эслаганларингизни дуо қилишни унутманг, мўминнинг бошқа бир биродарига ғойибона қилган дуоси албатта ижобатдир!

Ва билинг-ки бу ҳеч қачон беиз кетмайди!

Эслаган, албатта эсланур...!

@Islomiy_Diniy99 🫀
🌷​​ Ayol kim?

Birinchi bo‘lib diktator fir’avnga butun iymoni, kuch-quvvati va shijoati ila yuzma-yuz ro‘para turgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Sayyida Osiyodir.

Birinch bo‘lib Ka’batullohning vujudga kelishi va Makka shahrining gullab-yashnashiga sababchi bo‘lgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Hojar onamizdir.

Birinchi bo‘lib yer yuzidagi eng pok suv Zamzamni ichishga erishgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Hojar onamizdir.

Birinchi bo‘lib Muhammad alayhissalomga iymon keltirgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Xadicha onamizdir.

Birinchi bo‘lib Islom uchun jonini fido qilgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Sumayya roziyallohu anhodir.

Birinchi bo‘lib Islom uchun mol-mulkini hech ikkilanmasdan fido qilgan shaxs erkak emas, Ayol bo‘lgan. U Xadicha onamizdir.

Bilmagan har kimsa bilib olsinki, ayol Islom uchun faxrdir. Ayollarni hurmat qilgan va ularning qadr-qimmatini bilgan ummatga Allohning salomlari bo‘lsin..!

@Islomiy_Diniy99 🫀
Имом Ғаззолий тушкунлиикка тушишни шундай таьрифлаганлар:

«Бир мўмин уч кун кетма кет илм олишни, китоб ўкишни тўхтатиб кўйса, ўзига билинмаса хам маьнавий холати барбод бўлади.»

@Islomiy_Diniy99 🫀
Odamlarga juda ko’p narsalar shunchaki tekinga beriladi. Ular esa haqiqiy go’zallikni qadrlash o’rniga uning qiymati va to’lovi ustida bosh qotiradi. Umr deya atalmish ne’mat o’tib borayotgan lahzadan lazzatlanish o’rniga qora kunlarga yig’inadi.

Elchin Safarli—Qaytganimda uyda bo'l.

@Islomiy_Diniy99 🫀
Tayoq bilan gilamga urishdan maqsad-gilamni kaltaklash emas,changini olishdir!
Alloh senga dard-qiyinchilik berib kiringni olgay. Axir nega gʻam yemoqdasan

#Rumiy

@Islomiy_Diniy99 🫀
Hozircha xayollarimdasan, lekin bir kuni nasibam boʻlishingga ishonaman. 🤍🧕🏻

@Islomiy_Diniy99 🫀
Ayatal Kursi
Kunlik Duolar Kanali 🤲🏻
ОЯТАЛ КУРСИ

Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-ро-ҳиийм

Аллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал-ҳайюл-қоййуум.

Лаа таъхузуҳуу синатув-ва лаа навуум.

Лаҳуу маа фис-самааваати ва маа фил-арз.

Ман заллазиий яшфаъу ъиндаҳуу иллаа би изниҳ

Яъламу маа байна айдииҳим ва маа холфаҳум

ва лаа юхиитууна би шай-им-мин ъилмиҳии иллаа бимаа шааъ.

Васиъа курсийюҳус-самааваати вал-арз.

Ва лаа яъуудуҳуу ҳифзуҳумаа ва ҳувал-ъалийюл-ъазиийм.


Oyatal Kursi yodlash uchun.

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Тасаввур қилинг қиёмат кунида Роббимиз оломон ичидан сизни чақириб олди-да
“Ҳисобсиз жаннатимга кир”, дея буюрди.

Агар шу онни тез-тез ҳаёл қилиб турсангиз, аламлар, ситамлар, ғамлар хатто энг оғир синовлар ҳам арзимас кўрина бошлайди.

Чунки Роббнинг биргина сизни жаннатга олиб бориш ҳақидаги буйруғи дунёдаги барча жафоларингизга бадал бўлади.
Жаннатнинг бир қарич ери,барча жабрларингизни устини қоплашга етиб ортади.

Жаннатни эслангда енгил нафас олинг ва ним табассум қилинг.
Сиз кулсангиз ҳам, йиғласангиз ҳам, маҳзун бўлсангиз ҳам, бўлмасангиз ҳам барибир, xаёт  давом этаверади. Тўхтаб қолмайди.
Аммо сабр қилсангиз ажри тўкис адо этилади.

Шундай экан, барча дардларингизни устингизга юклаб олмасдан, улардан халос бўлинг, уларни унутинг ва табассум қилинг!☺️

Мусибат вақтида  сиз:
فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا
"Албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир" оятини ёдда тутинг..

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин..!!

@Islomiy_Diniy99 🫀