O'qing... Faqat yig'lamang!
717 subscribers
83 photos
254 videos
4 links
بسم الله الرحمن الرحيم...🍃

Mehribon va Rahmli Alloh nomi bilan boshlayman...🌸

-SubhanAlloh
-Alhamdulillah
-La ilaha illalloh
-Allohu akbar

Kanalimiz haqida fikr va takliflar uchun :
@salikh_1bot
Download Telegram
Sening qalbing shunchalar tor boʻlsinki,
Unga mendan boshqa aslo sigʻmasin..🌚

#atalgan_u

@Islomiy_Diniy99 🫀
Forwarded from :)
Ko'raylik Alloh na aylar, na aylasa go'zal aylar!..
Bir kuni biz yuritayotgan kanallarga umuman post tashlanmay qoladi, o'shanda biz ham Allohga omonatni topshirgan bo'lamiz...
Ba'zida o'ylab qolaman bu ochgan kanallarimga ketqizgan vaqtim, qiyomatda mani foydamga hujjat bo'larmikin yoki zararimgami😢
Odamlarni ham vaqtini olib chalg'itib qo'ymayapmanmi deb...
Sizlardan iltimos kanallarimiz behuda vaqtingizni olgan bo'lsa bizni kechiring, qiyomatda yoqamizdan ushlamang😢
Agar foydali bo'layotgan bo'lsa haqqimizga duo qilib qo'ying😊
Inson hato qiladi, uning tabiati o'zi shunaqa, biz ham shu vaqtgacha kanallarimizda biror bir hatoga yo'l qo'ygan bo'lsak, bu bizni ilmsizligimizdan, Allohim o'zi biz g'aribni mag'firat qilsin
Dindoshlarim o'sha kun kelsa, haqqimizga duo qiling, o'shanda duolarizga muhtoj bo'lamiz.😢

©Admin

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Дунёда не берсанг, кетмас қилиб бер,
Иймонимга завол етмас қилиб бер...
Ҳар не ато қилсанг, хайрли қилгил,
Ишим хато билсанг, хайрли қилгил...
Адашсам, янглишсам, этиб қўй ислоҳ,
Ахир, ҳар ҳолимдан Ўзингсан огоҳ...😢

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрли ишларга васила бўлсин...
🤲🏻

Бомдод намозига будилник эмас кўнгил қўйилади...!☺️

Намоз —сўз билан ифодалай олмайдиган шаклда Аллоҳ таъоло билан сўзлашишдир...

—Аллоҳ таъоло билан сўзлашишлик энг юқори мартабадир.

« Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Мўминга икки ракат намоз ўқишдан кўра яхшироқ нарса берилмади"- дедилар.
(Абдуллоҳ ибн Муборак, Қазоий ривоятлари)

"Ибн Сиррин роҳимаҳуллоҳ айтадилар:« Жаннат ёки икки ракат намозни танлаш ихтиёри берилганда, икки ракат намозни ихтиёр қилардим. Чунки намозда Аллоҳнинг ризоси бор, жаннатга эса менинг розилигим».

Намозни тўла тўкис адо этинглар!

Аллоҳ таъоло айтади:
«Ким менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур »(Тоҳа сураси 124-оят)..😢

Роббим бизни намозни ҳушу ва ҳузу ила адо этадиганлардан қилсин Амийн...🤲🏻😢

@Islomiy_Diniy99 🫀
Инсон бир томчи нутфадан яралган, аммо кибри денгиз каби…

@Islomiy_Diniy99 🫀
Forwarded from :)
Yozganlarimiz, ko'ringanimiz, so'zlarimiz kabi emasmiz. Siz bilgan biz, asli biz emasmiz...
«Куръон ўкиш, уни оятларини тадаббур ва тафаккур килиш булар Аллох томонидан факат суйган бандаларига бериладиган улуғ неьмат. Аллох хаммага хам бундай улуғ неьматни иьном этавермайди…»

@Islomiy_Diniy99 🫀
"Jamiyatning darajasi ayollarning ilmiga qarab belgilanadi."

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Арзимайди гиналар қилмоқ,
Бунда армон ҳаддан зиёда.
Нақадар соф - биродар бўлмоқ,
Ғаниматмиз ғаним дунёда!

Яшайлик, дўст, бекам, чиройлик,
Шундоғам кўп бунда дард, кадар.
Дўстлик ила енгиб турайлик
Дунё бизни енггунга қадар...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

Қачон бахтли яшашни бошлайсиз биласизми ?

Умидни бандасига эмас, Аллоҳга боғлаганингизда.
Бандалар ҳам сиз каби инсон эканлигини англаганингизда.
Аллоҳни сизга бермаганларида, ҳикмат борлигини тушунганингизда.
Бу дунёнинг, ҳақиқий мўмин учун зарра миқдорда қадри йўқ эканини тан олганингизда.
Бу дунёга меҳмон эканлигингиз, асл уйингизга имтиҳондан ўтиб бора олишингизни англаб етганингизда.
Энг ёмони нима эканлигини биласизми ?

Биз ҳозир бу қаторларни шунчаки ўқишимиз ва унутишимиз...

@Islomiy_Diniy99 🫀
جَزَاؤُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۖ رَّضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ ۚ ذَٰلِكَ لِمَنْ خَشِيَ رَبَّهُ

«Уларнинг мукофотлари Роббилари хузуридаги остидан анхорлар окиб турган жаннат «адн»дир. У ерда абадул абад колажаклар. Аллох улардан рози бўлди, улар хам У Зотдан рози бўлдилар. Бу Роббисидан кўркканлар учундир.»

(Баййина - 8).

@Islomiy_Diniy99 🫀
Аллохдан кўркиш шу даражада бўлиши керакки, агар «Хамма жаннатга тушадию, факат бир киши дўзахий бўлади», дейилса, «ўша дўзахий мен эмасмиканман» деб кўркиши лозим.
Ражо - умид маьносини билдириб, калбда Аллохнинг рахматидан хамиша умидвор бўлиш тушунилади. «Хамма дўзахга тушадию, факат бир киши жаннатга киради», дейилса, «ўша жаннатий мен эмасмиканман» деб умидвор бўлинади.

Мўмин киши Аллох розилигини топиш учун хамиша кўркув ва умид ичида яшаши керак!

@Islomiy_Diniy99 🫀
-kel va'dalashamiz
-Nimaga Allohning jamoli ko'rish uchun jannatga kirishga.) 🤍

@Islomiy_Diniy99 🫀
"Bu dunyoning baxtli ming yillik xayoti bir daqiqalik jannat xayotiga teng kelolmaydi"

@Islomiy_Diniy99 🫀
Севганларингизга яҳшироқ аҳамият беринг,
Гуллар менга сув беринг деб айта олмайди...

@Islomiy_Diniy99 🫀
"Sen bilan munosabati yaxshi bo'lgan insonlarga extiyojimiz bor, Allohim!"

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Мискинларнинг ҳажидир бугун,
Йиғлаганнинг-кулган баҳори!
Бугун Одам яратилган кун!
Ва кунларнинг энг улуғвори!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли жумалар яҳшилар...
Бугун жума илоҳий муждалар куни Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини равон қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин…

Табрикка эмас,
хайрга, офиятга, дуога, ижобатга, саловотга, ажрга тўла жума сизники бўлсин..!
Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...!

@Islomiy_Diniy99 🫀
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Қаерда бўлсангиз ҳам, менга саловот йўлланглар. Албатта саловотларингиз менга етказилади”, дедилар.

Табароний Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган.

@Islomiy_Diniy99 🫀
Киёмат куни шундай инсонлар бўлади, кадами остидан нур чикиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади. Бундай инсонлар «Кахф» сурасини жума куни ўкиганлардир.

@Islomiy_Diniy99 🫀