O'qing... Faqat yig'lamang!
717 subscribers
83 photos
254 videos
4 links
بسم الله الرحمن الرحيم...🍃

Mehribon va Rahmli Alloh nomi bilan boshlayman...🌸

-SubhanAlloh
-Alhamdulillah
-La ilaha illalloh
-Allohu akbar

Kanalimiz haqida fikr va takliflar uchun :
@salikh_1bot
Download Telegram
«Куръон ўкиш, уни оятларини тадаббур ва тафаккур килиш булар Аллох томонидан факат суйган бандаларига бериладиган улуғ неьмат. Аллох хаммага хам бундай улуғ неьматни иьном этавермайди…»

@Islomiy_Diniy99 🫀
"Jamiyatning darajasi ayollarning ilmiga qarab belgilanadi."

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Арзимайди гиналар қилмоқ,
Бунда армон ҳаддан зиёда.
Нақадар соф - биродар бўлмоқ,
Ғаниматмиз ғаним дунёда!

Яшайлик, дўст, бекам, чиройлик,
Шундоғам кўп бунда дард, кадар.
Дўстлик ила енгиб турайлик
Дунё бизни енггунга қадар...

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин...

Қачон бахтли яшашни бошлайсиз биласизми ?

Умидни бандасига эмас, Аллоҳга боғлаганингизда.
Бандалар ҳам сиз каби инсон эканлигини англаганингизда.
Аллоҳни сизга бермаганларида, ҳикмат борлигини тушунганингизда.
Бу дунёнинг, ҳақиқий мўмин учун зарра миқдорда қадри йўқ эканини тан олганингизда.
Бу дунёга меҳмон эканлигингиз, асл уйингизга имтиҳондан ўтиб бора олишингизни англаб етганингизда.
Энг ёмони нима эканлигини биласизми ?

Биз ҳозир бу қаторларни шунчаки ўқишимиз ва унутишимиз...

@Islomiy_Diniy99 🫀
جَزَاؤُهُمْ عِندَ رَبِّهِمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا أَبَدًا ۖ رَّضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ ۚ ذَٰلِكَ لِمَنْ خَشِيَ رَبَّهُ

«Уларнинг мукофотлари Роббилари хузуридаги остидан анхорлар окиб турган жаннат «адн»дир. У ерда абадул абад колажаклар. Аллох улардан рози бўлди, улар хам У Зотдан рози бўлдилар. Бу Роббисидан кўркканлар учундир.»

(Баййина - 8).

@Islomiy_Diniy99 🫀
Аллохдан кўркиш шу даражада бўлиши керакки, агар «Хамма жаннатга тушадию, факат бир киши дўзахий бўлади», дейилса, «ўша дўзахий мен эмасмиканман» деб кўркиши лозим.
Ражо - умид маьносини билдириб, калбда Аллохнинг рахматидан хамиша умидвор бўлиш тушунилади. «Хамма дўзахга тушадию, факат бир киши жаннатга киради», дейилса, «ўша жаннатий мен эмасмиканман» деб умидвор бўлинади.

Мўмин киши Аллох розилигини топиш учун хамиша кўркув ва умид ичида яшаши керак!

@Islomiy_Diniy99 🫀
-kel va'dalashamiz
-Nimaga Allohning jamoli ko'rish uchun jannatga kirishga.) 🤍

@Islomiy_Diniy99 🫀
"Bu dunyoning baxtli ming yillik xayoti bir daqiqalik jannat xayotiga teng kelolmaydi"

@Islomiy_Diniy99 🫀
Севганларингизга яҳшироқ аҳамият беринг,
Гуллар менга сув беринг деб айта олмайди...

@Islomiy_Diniy99 🫀
"Sen bilan munosabati yaxshi bo'lgan insonlarga extiyojimiz bor, Allohim!"

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Мискинларнинг ҳажидир бугун,
Йиғлаганнинг-кулган баҳори!
Бугун Одам яратилган кун!
Ва кунларнинг энг улуғвори!

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу хайрли жумалар яҳшилар...
Бугун жума илоҳий муждалар куни Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...

Ё Аллоҳ!
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ!
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини равон қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ!
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ!
Бизни тўсатдан азобламагин.
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ!
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ!
Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин…

Табрикка эмас,
хайрга, офиятга, дуога, ижобатга, саловотга, ажрга тўла жума сизники бўлсин..!
Албатта бир жумангиз Маккада бўлсин...!

@Islomiy_Diniy99 🫀
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Қаерда бўлсангиз ҳам, менга саловот йўлланглар. Албатта саловотларингиз менга етказилади”, дедилар.

Табароний Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган.

@Islomiy_Diniy99 🫀
Киёмат куни шундай инсонлар бўлади, кадами остидан нур чикиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади. Бундай инсонлар «Кахф» сурасини жума куни ўкиганлардир.

@Islomiy_Diniy99 🫀
Жума куни мусулмонлар учун байрамдир. Бу фазилатли кунни Аллоҳ таоло мусулмонларга насиб айлади. Парвардигор хар жума куни олти юз минг кишини дўзахдан озод килади. Жума куни вафот этган бандага шахидлик ажри берилиши, Аллох таоло уни кабр азобидан саклаши хакида хадислар келтирилган. Жума куни айтилган саловатнинг савоби бехаддир.
Исломдан олдин жума кунини «аруба» деб аташган. Унинг Яна бир номи - «явмул мазийд», яьни хайру баракот зиёда килиб бериладиган куни.

@Islomiy_Diniy99 🫀
Forwarded from :)
"Shunday insonlar borki, masjidga Alloh rizosi uchun emas, atrofdagi odamlar "namoz o'qiydi" deyishlari uchun keladi."
Аль-Фуркан 🤍

@Islomiy_Diniy99 🫀
"Bir kunda 5 mahal "Sendangina yordam so'raymiz"ga suyanmagan qalb bukri qalbdir"

"Qalbimdasan, Alloh"
"Doktor Muhammad Bo'zdag'"

@Islomiy_Diniy99 🫀
Инсон хохласа, хар кандай феьлини ўзгартириши мумкин. «Бўлганим шу, мен ўзгара олмайман», деган гап сафсатадир.

@Islomiy_Diniy99 🫀
بسم الله الرحمن الرحيم🫀

Бало-мусибат сенинг жисмоний қувватингни эмас, Аллоҳдан ёрдам сўраш қувватингни синаш учун берилади...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Бизга бир туҳфадек берилган тонг хайрли бўлсин.

Авволо бизга иймон неьматини берган Роббимизга хамдлар Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту дурудлар бўлсин..

Аллоҳим, тонгимизни ғамлардан холи қилсин!

Умримизни хайрли амалларга тўла бўлишини насиб этсин!

@Islomiy_Diniy99 🫀
Қалбим бугун ўлимни орзу қиляпти...

حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ الْحُسَيْنِ ، حَدَّثَنِي عَيَّاشُ بْنُ عُصْمٍ أَبُو الْوَلِيدِ الْكَلْبِيُّ ، حَدَّثَنِي سَعِيدُ بْنُ صَدَقَةَ أَبُو الْمُهَلْهِلِ ، قَالَ : أَخَذَ بِيدِي سُفْيَانُ الثَّوْرِيُّ فَأَخْرَجَنِي إِلَى الْجَبَّانِ ، فَاعْتَزَلَ نَاحِيَةً عَنْ طَرِيقِ النَّاسِ ، فَبَكَى ثُمَّ قَالَ : يَا أَبَا الْمُهَلْهِلِ ، قَدْ كُنْتُ قَبْلَ الْيَوْمِ أَكْرَهُ الْمَوْتَ فَقَلْبِي الْيَوْمَ يَتَمَنَّى الْمَوْتَ وَإِنْ لَمْ يَنْطِقْ بِهِ لِسَانِي . قُلْتُ : وَلِمَ ذَاكَ ؟ قَالَ : لِتَغَيُّرِ النَّاسِ وَفَسَادِهِمْ . ثُمَّ قَالَ : وَاللَّهِ مَا أَعْلَمُ الْيَوْمَ بِالْكُوفَةِ أَحَدًا لَوْ فَزَعَتُ إِلَيْهِ فِي قَرْضِ عَشْرَةِ دَرَاهِمَ أَقْرَضَنِي ثُمَّ كَتَمَهَا ، حَتَّى يَذْهَبَ وَيَجِيءَ وَيَقُولَ : اسْتَقْرَضَنِي سُفْيَانُ فَأَقْرَضْتُهُ

Менга Муҳаммад ибн Хусайн айтди: Менга Айёш ибн Усм Абулвалид Калбий айтди: Менга Саъид ибн Содақа Абул Муҳалҳил айтди: Суфёни Саврий қўлимдан ушлаб, мени қабристонга олиб борди. Одамлар йўлидан бир тарафга ўтиб йиғлади. Сўнгра: Эй Абул Муҳалҳил! Бу кундан олдин ўлимни ёмон кўрардим. Бугун қалбим ўлимни орзу қиляпти, гарчи уни тилим гапирмасада, деди. Мен: Нима учун бундай?-дедим. Одамларни ўзгариб ва бузилиб кетганлиги учун, деди. Сўнгра деди: Аллоҳга қасам, бугун Кўфада ўн дирҳам қарз сўраб борсам, менга қарз бериб, сўнгра уни яширган бирон кишини билмайман. Ҳатто, ҳар борган-келган жойида: Суфён мендан қарз сўраганди, унга бериб турдим, дейди.

@Islomiy_Diniy99 🫀