«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.63K subscribers
2.57K photos
758 videos
11 files
1.72K links
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)

@islom_mtv расмий канали ☑️
Download Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун якшанба
1 август, 2021
22 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@islom_mtv
Ким Биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатлардан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади”, деганлар.

(Имом Муслим ривояти)

Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇

@islom_mtv
Кечасидаги Ибодат, Намоз ўқишлик.
Мифтахутдин домла
24,07.21.

🎤 Мифтахутдин домла.
Девонабой.

Мавиза бўлаётганда намоз ўқилмайди..

@islom_mtv
Ибодатнинг мағзи нима?

«Парвардигорингиз: “Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) ижобат қилай!” деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар» (Ғофир сураси, 60-оят).

♻️yaqinlaringizga ham ulashing

@islom_mtv
Эри аёлини хафа қилиб, йиғлатди. Аёл қараса, эри қизини эркалатиб, у билан ўйнашяпти.
-Бирор киши қизингизни йиғлатса рози бўласизми? сўради аёли.
-Йўқ, албатта. У мени қизим.

Аёл кўз ёш тўккан ҳолда: "Мени ҳам яхши кўрадиган отам бор", деди.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@islom_mtv
Сиз намоз ўқимаслик билан нафсингизни роҳатини бузмадим дея ҳисоблайсиз аммо, аслида эса Аллоҳ сизни Ўз ҳузурига лойиқ кўрмаётган бўлади...

Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇👇

@islom_mtv
ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:
1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан
пок қалб
(Шуаро сураси, 89-оят).
2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб
(Қоф сураси, 33-оят).
3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб
(Ҳаж сураси, 54-оят).
4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб
(Мўминун сураси, 60-оят).
5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).
6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат
этувчи қалб
(Тағобун сураси, 11-оят).
7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб
(Раъд сураси, 28-оят).
8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб
(Қоф сураси, 37-оят).
9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб
(Аҳзоб сураси, 32-оят).
10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).
11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан
маҳрум қалб
(Анбиё сураси, 3-оят).
12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).
13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм
қилувчи қалб
(Ғофир сураси, 35-оят).
14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб
(Оли Имрон сураси, 159-оят).
15. Махтум (муҳрланган) қалб–ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).
16. Қосий (қаттиқ) қалб– имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган,
Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб
(Моида сураси, 13-оят).
17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб
(Каҳф сураси, 28-оят).
18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб
(Бақара сураси, 88-оят).
19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб
(Оли Имрон сураси, 7-оят).
20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).

(«Қуръон - қалблар шифоси» китобидан)

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇

T.me/islom_mtv
«Юсуф» сураси ҳақида
Маккада нозил бўлган.
111 оятдан иборат.

Уламоларимизнинг таъкидлашларича, бу сураи карима «Ҳуд» сурасидан кейин нозил бўлган. «Ҳуд» сураси қандай оғир вазиятда, Ислом ва мусулмонлар учун нақадар нозик, ҳассос ва қийин пайтда нозил бўлганини кўриб ўтдик. Мушрикларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у кишига эргашган оз сонли мусулмонларга тазйиқлари ниҳоятда кучайган бир пайт эди. «Юсуф» сураси битта қиссани аввалидан оҳиригача, бошқа нарсаларни аралаштирмай ҳикоя қилган ягона сурадир. Юсуф алайҳиссаломнинг исмлари бу сурадан бошқа яна бир жойда зикр қилинади, ҳолос Бу сураи каримада, бошқаларидан фарқли ўлароқ, кўпроқ оилавий муносабатлардаги салбий ўринларга, ҳукмрон доиралар ичидаги иҳтилофларга, уларнинг атрофидагиларнинг ҳолатларига эътибор берилган. Диний-маънавий тарбия бўлмагани туфайли бой-зодагон оилаларнинг баъзи аъзолари «тўқликка шўҳлик» қилишларидан намуналар келтирилган.

«Тафсири Ҳилол» китобидан.

Интернет тармоғларида бизни кузатиб боринг👇

Telegram | Instagram | YouTube
#Тафаккур

Араб тилида дўст сўзининг турлари:

Соодиқ - صَادِقٌ : Садоқатли инсон.
Содийқ - صَدِيقٌ : Юракка яқин инсон.
Содууқ - صَدُوقٌ : Асло ёлғон гапирмайдиган инсон.
Сиддиқ - صِدِّيقٌ : Ичи ҳам таши ҳам бирдек инсон.
Масдууқ - ٌمَصْدُوق : Сўзи тасдиқланадиган инсон.
Мусоддақ - ٌمُصَدَّق : Биродарини сўзсиз тасдиқловчи инсон.

Масжид каналига уланиш:
👇👇👇👇👇

@islom_mtv
01.08.21.
Мухаммад Лойиқ қори.
Девонабой.
01.08.2021.Якшанба.

Гўзал Тилаватил Қуръан.
🎤 Мухаммад Лойиқ қорий.

♻️yaqinlaringizga ham ulashing
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

@islom_mtv
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун душанба
2 август, 2021
23 Зулҳижжа, 1442

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:

@islom_mtv
Истиғфор нақадар ажойиб!
Қулфларни очади.
Кўнглингни ёзади.
Мол-дунёни кўпайтиради.
Аҳволингни яхшилайди.
Ёмғир ёғдиради.

«Астағфируллооҳал-ъазиим ва атуубу илайҳ».

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@islom_mtv
,mpç016,07,2021,JUM'A.024
<unknown>
🎤 Мифтохутдин домла.

➡️Сажда қилишлик фарз.

@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
➡️OTASIGA QO'L KO'TARGANNING QISMATI

🎙MIFTAHUTDIN DOMLA

🕌masjid kanaliga obuna bo'ling
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

@islom_mtv
28.07.Мухаммаджон қори.
Тилаватил қуръан
Девонабой.


Гўзал Тилаватил Қуръан.
🎤 Мухаммаджон қорий.

@islom_mtv
Бугунги кунда баъзи одамлар уйларида овқатни жам бўлиб ейишмайди, ҳар бири якка якка овқатланади. Ваҳоланки таом устида жам бўлиш барака, бирдамлик ва ўзаро муҳаббат сабабларининг энг муҳимидир. Ҳадисда:

«Таомларингиз устида жам бўлинглар, Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилинглар, шунда таомингизга барака берилади», дейилган

(Имом Байҳақий ривояти).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@islom_mtv
Яширин солиҳ амал

Яширин солиҳ амал шундай ибодатки, уни қилганингни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким кўрмайди. Уни сирлар фош бўладиган кун учун захира қилиб қўясан.

Жунайд роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Ихлос – Аллоҳ билан банда ўртасидаги шундай сирки, уни ёзай деса фаришта, бузай деса шайтон, мойил бўлай деса ҳавои нафс билмай қолади».

@islom_mtv
Сиз буларни билармидингиз?

Биласизми, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумо эгизак эмаслар. Балки Ҳасан розияллоҳу анҳу Ҳусайн розияллоҳу анҳудан деярли бир ёш каттадирлар.

Биласизми, Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳ оқсоқ эдилар. Урушлардан бирида оёқлари жароҳатланиб, то вафотларигача оқсоқланиб юрганлар. Жангу жадалларда ҳам шу ҳолда иштирок этганлар.

Биласизми, Салоҳиддин Айюбий раҳимаҳуллоҳнинг асл исмлари Юсуф ибн Айюб бўлиб, “Салоҳуддин” у кишининг лақабларидир.

Биласизми, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу юздан ортиқ жангда иштирок этганлар. Аммо бирор марта мағлуб бўлмаганлар. Таналарида қилич, найза, камон ўқи тегмаган бирор жой йўқ эди. Деярли ҳамма жойлари яраланган эди. Лекин шунга қарамасдан у киши жанг майдонида эмас, балки уйларида, тўшакда вафот этганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини “Аллоҳнинг қиличи” деб номлаганлар. “Аллоҳнинг қиличи” деб аталган кимса мағлуб бўлармиди?!

Биласизми, Муҳаммад ибн Қосим Сақафий тарихдаги энг кичик фотиҳдир. У Синд (Покистон ҳудуди), Ҳинд ўлкаларини фатҳ қилганда ўн етти ёшда эди.

Биласизми, эркакларга номаҳрам аёлларга назар солишдан тийилиш буюрилганидек, аёлларга ҳам номаҳрам эркакларга назар солишдан тийилиш буюрилган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

“Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир. Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар...”
(Нур сураси, 30-31-оятлар)


Интернет маълумотлари асосида Халилуллох Хасанов тайëрлади

Telegram | Instagram | YouTube

Дўстларингизга хам улашинг
Масжид Каналга уланиш:👇👇
T.me/Islom_mtv