«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.64K subscribers
2.58K photos
762 videos
11 files
1.73K links
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)

@islom_mtv расмий канали ☑️
Download Telegram
“Ҳаж-2024” мавсуми учун ўқув семинари бўлиб ўтмоқда

Бугун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилояти вакиллигида “Ҳаж – 2024” мавсумида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ҳаж сафарига кетаётган зиёратчиларга бириктирилган гуруҳ раҳбарлари (эллик бошилар)га икки кунлик ўқув семинарлари бошланди.
Ўқув-семинар машғулотларини Наманган вилояти бош имом-хатиби бошчилигида “Ҳидоя” ўрта махсус Ислом билим юртининг бир қатор устоз домлалари олиб бордилар.
Ўқув семинар эртага ҳам давом этади.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллиги матбуот хизмати

@muslimunuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
Айни дақиқаларда Андижон вилояти божхона бошқармасида Коррупцияга қарши муросасиз муносабатни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ҳамкор ташкилотлар иштирокидаги семинар бошланди.

Семинар учрашувда Бошқарма бошлиғи ўринбосари, Андижон шахар бош имом-хатиби, ички ишлар бошқармаси масъул ходими ва бошқарма шахсий таркиби иштирок этмоқда.

Шахар бош имом-хатиби ўз маърузаси давомида Ватан остонасида, Ватан манфаати йўлида хизмат қилиш муқаддас Ислом динимизда нечоғлик юксак даражада ифода этилганлиги, Ватан хизматида бир кеча юмилмаган кўзларга ҳам мукофотлар ваъда қилинганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Шу билан бирга ҳарбий хизматчилар ҳам ўз навбатида Ватан олдидаги бурчига содиқ бўлиши, ҳар қандай холатда ҳам унга хиёнат қилмаслик энг олий бурчлардан бири эканлиги таъкидланди.

Шунингдек Ватанига, касбига, оиласига содиқ ўғлонлар хамиша эл-юрт ардоғида эканлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

Андижон шаҳар “БОШ” (Девонабой) жомеъ масжиди матбуот хизмати

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_ояти

🤝Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг...

"Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатли Зотдир" (Моида сураси, 2-оят).

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#намоз_вақтлари

Андижон шаҳар "БОШ" (Девонабой) жомеъ масжиди намоз вақтлари

Бoмдод - 04:20
Пешин - 13:00
Aср - 17:30
Шом - 19:25
Хуфтон - 21:05

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
#yangiliklar

ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ


Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида “Юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида - Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Д.Мамадқулов,
- Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Диний-маърифий ташкилотлар ва илмий марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бош мутахассиси З.Султонов,
- Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Р.Арзиев,
- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом ҳатиби М.Алимов,
- Билим юрти мудири Р.Маҳмудов 
- таълим муассасаси мударрислари ва талабалари иштирок этдилар...

манба: maxdum.uz

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АЛЛОҲ ИСМИ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@muslimuzportal

🔗 УЛАШИНГ: @islom_mtv ☑️