«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.64K subscribers
2.58K photos
762 videos
11 files
1.73K links
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)

@islom_mtv расмий канали ☑️
Download Telegram
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🇺🇿Ватан бўйлаб саёҳат ташкил этилди
⚡️ БАТАФСИЛ 

🤝 Олий маъҳад битирувчиси Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлди
⚡️ БАТАФСИЛ 

🧕Муносиблар тақдирланди
⚡️ БАТАФСИЛ 

✍️ Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди
⚡️ БАТАФСИЛ 

🕌"Раҳмон меҳмонлари" дастури: 15 давлат етакчилари умра қилишга таклиф этилди
⚡️ БАТАФСИЛ 

📖Соҳа раҳбарлари ва имом ноиблар учрашуви

⚡️ БАТАФСИЛ 

☪️ Қуръони карим ва янги технологияларга оид илк форум ўтказилади
⚡️ БАТАФСИЛ 

🕌 Масъуллар “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасаси фаолияти билан танишди
⚡️ БАТАФСИЛ 

📖 Саудия Арабистони Ўзбекистонга 50 дона брайл алифбосидаги Қуръони каримни тақдим этди

⚡️ БАТАФСИЛ 

☪️ Диний таълим муассасаларида махсус курс машғулотлари бошланди

⚡️ БАТАФСИЛ 

✍️ Қуръон қўлёзмаларини қайта тиклаш бўйича маҳорат дарси
⚡️ БАТАФСИЛ 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#hadis

Инсондан қоладиган энг яхши 3 нарса

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Инсон ўзидан кейин қолдирган нарсаларнинг энг яхшиси учтадир: Дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд, садақаи жория, ўзидан кейин фойдаланиладиган илм" (Ибн Можа ривояти).

Манба: https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@islom_mtv ☑️
#намоз_вақтлари

Андижон шаҳар "БОШ" (Девонабой) жомеъ масжиди намоз вақтлари


@islom_mtv
🌙 SHA’BON OYIDAGI MUHIM VOQEALAR

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#shabon #voqea #infografika #pokiza #rasululloh
MUSLIM.UZ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@islom_mtv ☑️
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ

⁉️Cавол: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

🌙 Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Ё Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?" Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман", дедилар (Имом Насоий ривояти).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

#savol_javob #shabon #roza
MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING VA ULASHING

YouTube | Instagram | Facebook

@islom_mtv ☑️
«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ ⁉️Cавол: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос. Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда…
Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан то қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: "Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту".

Маъноси: Аллоҳим! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.

@islom_mtv ☑️
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Давомини ўқиш

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

@islom_mtv ☑️
РОББИНГНИНГ НЕЪМАТЛАРИ

Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг раҳматини оловда топди, қавми уни оловга улоқтирганда Аллоҳ оловга: “Иброҳим учун совуқ ва саломатлик бўл”, деб буюрди, шунда олов Иброҳим алайҳиссаломга Аллоҳнинг раҳмати бўлди.

Юсуф алайҳиссалом Аллоҳнинг раҳматини қамоқда, маҳбусликда топди. Ҳамма неъматлар қамоққа тушгани сабабли бўлди. Қамоқда бир неча йил ўтиргандан сўнг Миср ҳокими уни ўз ҳузурига чақириб олди ва мавқеи тобора ошиб, охири Мисрга ҳоким бўлди.

Юнус алайҳиссалом Аллоҳнинг раҳматини улкан балиқнинг ичида топди. Балиқ ютиб юбориши аслида ҳаёт тугашини билдиради, лекин Юнус алайҳиссаломда аксинча, янги ҳаёт бошланди.

Мусо алайҳиссалом учун денгиз Аллоҳнинг раҳмати бўлди.

Каҳф асҳоблари учун ғор Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлди.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам учун Савр ғори Аллоҳнинг раҳмати бўлди.

Бу санаб ўтилган нарсалар аслини олганда одамга зарар берадиган ёхуд фойдасиздек кўринадиган нарсалардир. Лекин Аллоҳ таоло айнан шу нарсалар орқали раҳматини, неъматини ато этди...
БАТАФСИЛ

MUSLIM.UZ GA OBUNA BO'LING VA ULASHING

YouTube | Instagram | Facebook

@islom_mtv ☑️
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУМА_СУҲБАТИ
🌙 “МАЪРИФАТЛИ АЁЛ – ЖАМИЯТ ТАРБИЯЧИСИ”

🗣 Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

🗣Айюбхон домла СўпиевТошкент шаҳар “Сузук ота” масжиди имом-хатиби

📕 Наҳл сураси 58-59 оятларининг тафсири, мазмун-моҳияти, нима сабабдан қиз болага бундай муносабат шакллангани ҳақида.

Аёл киши жаҳолат ҳукм сурган хонадондагина хорланади десак бўладими?

🌷Аёл киши учун энг биринчи ва муҳим вазифа нима?

🌺Уммат оналарига издош бўлган аёллар ҳаёти ва ахлоқидан намуналар.

📚 Фарзандга таълим ва тарбия беришга фақат аёл кишигина маъсулми?

🌐 FULL HD

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
#намоз_вақтлари

Андижон шаҳар "БОШ" (Девонабой) жомеъ масжиди намоз вақтлари


@islom_mtv