«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.58K subscribers
2.29K photos
598 videos
11 files
1.61K links
@islom_mtv расмий канали ☑️

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)
Download Telegram
28,10.22. mp.YO'L Harakati i
🔔28.10.2022 жума мавъизаси

🟥Ислом динида йўл ҳаркати интизомига эътибор

Андижон вилояти Андижон шахридаги Деванабой "Бош" Жомеъ Масжиди


01:20 ●━━───── 27:47

    ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

┅══════════ ┅
Мифтоҳиддин Домла🎙
┅══════════┅

💾 25,4 мб

🍃☝️АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!✔️🍃

https://t.me/joinchat/9fej9Dv_8OAyNWE6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: ТАНИҚЛИ ШАХСЛАРНИ НИҚОБ ҚИЛГАН ФИРИБГАРЛАР!

⚡️Ижтимоий тармоқларда
таниқли шахслар, машҳур брендлар ёки “ҳалол” ёрлиғидан фойдаланган ҳолда пул мукофоти бериш ё ютуқли ўйин ўтказиш кабиларни ниқоб қилиб, фирибгарлик қилувчи веб-сайтлар ҳаволаси кўпайиб бормоқда.

❗️Мазкур маълумотлар ёлғон ва ҳақиқатга мутлақо мос келмайди. Фуқаролардан бу каби сохта ҳаволаларга кирмасликни сўраб, уларни виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Шундай ҳавола ёки ботларга кирган кишиларнинг электрон манзилига асоссиз хабарлар юборилмоқда ёки шахсий маълумотлари ўғирланмоқда. Оқибатда, айрим инсонлар моддий-маънавий зарар кўрмоқда. Ўтган йилда 2700 нафар юртдошимиз онлайн алдовларнинг қурбонига айлангани аччиқ ҳақиқат.

🔹Афсуски, кун сайин шундай фириб ишлар, ўзгалар молини ноҳақ ейиш каби иллатлар жуда авж олмоқда.
Ҳолбуки, динимизда бировнинг молини алдов, чув тушириш йўли билан ўзлаштиришдан қаттиқ қайтарилган. Аллоҳ таоло бундайларга инсоф берсин.

Аввало, ҳар бир инсон ўзи бундай ёлғон-яшиқ, алдамчи рекламалардан эҳтиёт бўлиши керак.
🌙 Расул алайҳиссалом: “Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади”, деганлар. Демак, мўмин киши эҳтиёткор ва фатонатли бўлади. Шунингдек, у фаҳмли бўлиб, осон алданмайди, заковатли бўлади.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимиздан шундай “фейк-ёлғон” хабарларга алданмаслик, шубҳали веб-сайтлар ҳаволаларига кирмаслик, шахсий ва муҳим маълумотларни бегона шахсларга бермасликни сўрайди.

#ЭҲТИЁТ_БЎЛИНГ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar @islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мошина ҳам Аллоҳ берган неъмат қанақасини минсангиз ҳам фахрланиб кибрланиб юрменг!

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг ❗️👇

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу дуони уйингиздан чиқишингизда доим ўқиб чиқинг

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг ❗️

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

@islom_mtv
❗️МУНОСАБАТ: УМРА ТЎЛОВИНИ БАНК ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРИНГ!

🔸 Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълумки, умра сафари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида амалга оширилади.

Ушбу қарор билан тасдиқланган «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМда: – тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида махсус ҳисобварақлар очилган банкнинг барча ҳудудий филиалларида амалга оширилади, деб белгилаб қўйилган. Шу боис, «Ҳаж» ва «Умра» сафарлари тўловлари фақат банк орқали амалга оширилади. Ҳеч бир фуқаро ёки мансабдор шахс муборак сафарларга оид маблағларни қабул қилиш ваколатига эга эмас.

🔹 Афсуски, айрим шахслар мўмин-мусулмонлар ишончини суистеъмол қилиб, умра амалини ният қилган ҳамюртларимизнинг пулларини алдов йўли билан олиб, ўзининг шахсий мақсадлари йўлида ўзлаштириб юборгани аччиқ ҳақиқат ва бундан барча огоҳ бўлиши лозим.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган зиёратчиларнинг тайёр рўйхати асосида умра ибодатини амалга оширади. Яъни, зиёратчиларга виза олиш, уларни кузатиш ва кутиб олиш, Саудия Арабистонида ибодат ва зиёратларини ташкил этиш каби вазифалар билан шуғулланади. Бунгача бўлган жараёнлар, яъни умра навбатини юритиш ва фуқаролардан тўловларни қабул қилиш Диний идора ваколатига кирмайди.

🌀Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирор чиқиш қилишдан олдин мавзуни яхшилаб ўрганишни, Ўзбекистон мусулмонлари идораси номини унинг ваколатига кирмайдиган ишлар билан боғлаб тармоқларда тарқатиб, ташкилот шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсига путур етказадиган ахборот тарқатишдан эҳтиёт бўлишни сўраймиз.

⚡️Аҳоли орасида асоссиз маълумотларни тарқатиш Ислом дини таълимотига кўра, гуноҳ, қонунчиликда эса жавобгарликка омил эканини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

🕋 Маълумот ўрнида, умра зиёратчилари учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тўғридан-тўғри рейслар ҳар куни Саудия Арабистонига амалга оширилмоқда. Йил якунига қадар кузги мавсум доирасида 30 минг нафарга яқин фуқаро муборак ибодатни амалга ошириши режалаштирилган.

#МУНОСАБАТ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar @islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мусулмонни сўкиш фосиқликдир, мусулмон билан урушиш куфрдир

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

📎Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ❗️👇

🕊Telegram | 📱Instagram | 📺YouTube | 📱Facebook

@islom_mtv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мошиналаримизни йўлларга чиройли тарзда қўйишимиз керак

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

📎Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ❗️👇

🕊 Telegram | 📱 Instagram | 📺 YouTube | 📱 Facebook

@islom_mtv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёни койиган зот

Мирзамақсуд домла Алимов
Андижон вилоят бош имом-хатиби

➡️Имом минбари

Ⓜ️анба:
@muslimunuzportal

@islom_mtv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🙋‍♂ Ассалому Алейкум ва Рахматуллоҳу ва Баракатуҳ

Бугун Ҳафтанинг Душанба куни
📆 31.10.2022 1444 ҳижрий йил
🌙 Робиъус сони 5 куни

@islom_mtv

https://t.me/islom_mtv
#КУН_ОЯТИ

Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки,улар учун (жаннатда) остиларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир. Ризқ этилган мевалардан ҳар гал тановул қилганларида: «Бу илгари биз еган меваларнинг худди ўзи-ку?!» – дейдилар. Зеро, уларга (сурати) бир-бирига ўхшаш мевалар берилган эди. Яна улар учун у ерда покиза хотинлар бордир ва улар у ерда абадий қолувчилардир.

Бақара сураси 25-оят


Яқинларингизга ҳам улашинг! Каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.me/islom_mtv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳдан қўрқинг

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

📎Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ❗️👇

🕊Telegram | 📱Instagram | 📺YouTube | 📱Facebook

@islom_mtv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ХАЛҚАРО ФОРУМДА ИДОРА ФОНДИДА САҚЛАНАЁТГАН ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ЕТТИТА НОЁБ НУСХА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ

Жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунлари “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида Самарқандда “Марказий Осиё – ислом санъати ўчоғи” номли халқаро форум ўтказилмоқда.

🔸Форум доирасида “Ўзбекистон фондларида сақланаётган Қуръони каримнинг қадимий нусхалари” мавзусида халқаро кўргазма ҳам ташкил этилади. Мазкур кўргазмада Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланаётган еттита нодир ва қадимий Қуръони карим нусхалари ҳам тақдим этилади.

🔹Шунингдек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази хабари кўра, форум доирасида “Мовароуннаҳрда китобат маданияти” мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестиваль ва ҳунармандлар савдо ярмаркаси, ҳамда “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади.

Халқаро форумда 40 дан зиёд давлатдан 300 нафарга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

#ХАЛҚАРО_ФОРУМ #ҚУРЪОНИ_КАРИМ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar @islom_mtv
Мушфиқ отадан фарзандига мактуб

"Ўғлим, агар жонингни арзон билиб, тезликни шу рақамгача оширган бўлсанг, ёдингда тут, жонинг биз учун қадрлидир. Отанг Зайд".

Фарзанд эса отасининг мактубини кўз олдига қўйиб олиб, шу насиҳатга назар солиб турарди.

Аллоҳ таоло барчамизни маркаб миниш ва йўл ҳаракати одобларига риоя этувчи бандаларидан қилсин!


📎Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ❗️👇

🕊 Telegram | 📱 Instagram | 😀 YouTube

@islom_mtv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жумаларда масжидга ГАИ ходимлари шикоят қилиб киради

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

📎Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ❗️👇

🕊 Telegram | 📱 Instagram | 📺 YouTube | 📱 Facebook

@islom_mtv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤲 Ҳар тонгда ва тунда...

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арзи ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar @islom_mtv
​​РАВЗАИ МУБОРАК

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор» дедилар. Имом Аҳмад, Бухорий, Муслим, Насоий ва бошқалар ривоят қилишган.

Имом Аҳмаднинг «Муснад»ларида «Уйим» сўзининг ўрнига «Қабрим» сўзи келган экан.

Мадинаи мунавварадаги Масжидун Набавийда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган равза бор бўлиб, зиёратга борган кишилар ўша равзада намоз ўқишга интиладилар.

Равза — боғ деган маънони билдиради.

Бу суратдаги — Равзаи муборак! Инсонлар орасида «Яшил гилам» номи билан машҳур. Эътибор берилса, ушбу муборак масжиддаги аксари гиламлар қизил рангда, аммо равзани ифода қилиши учун бу жойга яшил гилам солиб қўйилган.

Умрага борганимизда, диндошларимиз бу яшил гилам устида намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр ва дуолар қилиш учун соатлаб навбатда турганларини кўрдик.

Аллоҳ таоло барчамизга ушбу муборак равзада, саҳиҳ ҳадисда эълон қилинган мана шу жаннат боғида намоз, Қуръон ўқиб, зикру дуода бўлишимизни насиб этсин, омин!

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ким бир мусулмонга зарар етказса, Аллоҳ унга зарар етказади..."

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

📎Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ❗️👇

🕊Telegram | 📱Instagram | 📺YouTube | 📱Facebook

Дўстларингизга ҳам улашинг 👇

@islom_mtv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ер юзининг марвариди

Рус космонавти расмга олган Масжидул Ҳаромнинг умумий кўриниши.

Ерга марварид донаси сочиб қўйилганга ўхшайди. Аслида ҳам Масжидул Ҳаром, Каъбаи мушаррафа ердаги марвариддир.

Аллоҳ таоло барчамизга Ҳаж, Умра ибодатини адо этиб, Ўзининг Байтини тавоф қилишимизни насиб этсин!

📎Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг ❗️👇

🕊Telegram | 📱Instagram | 📺YouTube | 📱Facebook

Дўстларингизга ҳам улашинг 👇

@islom_mtv
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ: ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Шу йил 2 ноябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тингладилар. Қабул жараёнида билдирилган масалалар атрофлича ўрганилиб, қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.

Бугунги қабул жараёнида Андижон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган ҳар бир фуқаронинг муаммо ва таклифлари тингланди....
➡️БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar @islom_mtv