«БОШ» жомеъ масжиди (Девонабой)
2.64K subscribers
2.58K photos
766 videos
11 files
1.73K links
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Андижон вилояти Андижон шаҳар “БОШ” жомеъ масжиди (Девонабой)

@islom_mtv расмий канали ☑️
Download Telegram
• 2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир.

• 3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай - томизмай овқат ея олишингиздир.

• 4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир.

• 5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир.

• 12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст - ошнали бўлишингиздир.

• 18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир.

• 23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир.

• 25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир.

• 30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир.

• 45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир.

• 50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир.

• 55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир.

• 60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир.

• 65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир.

• 70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир..

• 75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир.

• 80 ёш.. Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир..

• 85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир..

• 90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай -томизмай овқатлана олишингиздир!

📖 «Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз». (Анбиё: 104 оят).

📖 «Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз» (Ёсин: 68 оят)

❗️Биз севган дунё шу қадар ҳақир! Шунинг учун ҳам охират ҳаётимиз гўзал бўлишига интилмоғимиз лозим. Зеро, ҳақиқий ютуқ охиратдагисидур

Ⓜ️anba: Alhamdulillah_Iyman

Бизни ижтимои тармоғларда кузатиб боринг ❗️👇

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг 👇👇
T.me/islom_mtv
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху.

🌤Тун бағрини ёриб чиқди нур...
Ибодатга шайланди тиллар.
Дуолар-ла...булинг сиз омон...
Хайрли Тонг...дилга якинлар...!!!

Хадис...
☝️ Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам қизлари
Фотимага:

"Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда 3 нарса:
1. Яхшилик
2. Одоб ва
3. Барака тақсимланади", дедилар.
Ким Тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади...!


Аллохим хонадонингизда тинчлик хотиржамлик файз барака аримасин Кечиримли қалб хотиржам -- яшаркан !
Қадарга рози нафс --
Бахтга эришаркан .
Алхамдилиллаҳ - деган дилдан Аллоҳ рози бўларкан !
Астағфриллох деган -- тил дунё ва ундаги бор нарсаларни қулфни очаркан . Кунингиз хайрли ва барокатлик бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг

T.me/Islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшларимиз билиб олинг асло намозда бундай турманг!

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби
Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

Бизни ижтимои тармоғларда кузатиб боринг ❗️👇

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
@islom_mtv
ТАРИХИЙ САММИТ БАШАРИЯТ ФАРОВОНЛИГИГА  ХИЗМАТ  ҚИЛАДИ

Муносабат
 
 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бутун дунё нигоҳида бўлган ШҲТнинг Самарқанд саммити “Йил воқеаси” сифатида юксак баҳоланмоқда. Аллоҳга шукрки, халқаро майдонда катта аҳамиятга эга бўлган муҳим воқелик – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига ҳамиша навқирон замин муваффақиятли мезбонлик қилди.
Эътироф этиш жоизки, дунёдаги энг йирик минтақавий тузилманинг асосий анжумани – янги таклифлар муҳокамаси ва ташкилотнинг истиқболини белгилаб оладиган халқаро йиғин саналади. Ана шундай нуфузли саммитда Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёда ишонч ва ўзаро бир-бирини тушуниш тақчиллиги сезилаётган, қарама-қаршиликлар ва можаролар кузатилаётган бугунги шароитда барқарорлик ва хавфсизликка нисбатан таҳдидлар кучайганини алоҳида таъкидлади...

➡️ Батафсил: http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/33497

https://t.me/islom_mtv
НАМОЗ ЎҚИМАСЛИККА БАҲОНА ЙЎҚ!

Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.

Аёлидан "Болалар намоз ўқишдими?" деб сўради.

"Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди" деб жавоб берди аёли.

"Уларни уйғот!" деди эри.

Аёли "Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ" деди.

Бу гапни эшитган эри шундай деди: "Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир" деб марҳамат қилган".

Аёл "Хўп" деб, болаларини уйғотди.

Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. "Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг" деди бой.

Уй эгаси бойдан "Нима бўлди?" деб сўради.

Шунда бой киши: "Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда "Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман" дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман" деди.

"Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.

Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 40—41-оятлар).

Интернет маълумотлари асосида тайёрланди

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
http://T.me/Islom_mtv
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Шу йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра жаноблари бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар. Учрашувда Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф бин Солиҳ Утайбий ҳам иштирок этди...
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz

@islom_mtv

#МУФТИЙ #ҲАЖ #УМРА
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда Имомга иқтидо қилдизми Фотиҳани бирга қўшилиб ўқименг

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби
Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

Бизни ижтимои тармоғларда кузатиб боринг ❗️👇

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
@islom_mtv
СУБҲАНАЛЛОҲ!

• Икки дарё ёнма-ён оқади.
• Бири оқ, бири қора.
• Аммо сувлари аралашиб кетмайди.
• Қолаверса, бу каби ёнма-ён оқадиган дарё ва денгизларнинг зичлиги ва ҳарорати ҳам аралашиб кетмас экан.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилган:

“Дарё-денгизларни бир-бири билан учрашадиган қилиб қўйди. Ўрталаридаги тўсиқдан ошиб ўтолмаслар”. (Шўр денгиз билан чучук сувли дарё ўртасида бир тўсиқ бўлиб, улар бир-бирларига аралашиб кетмайди деган маънони англатади.) (Роҳман сураси, 19-20-оятлар)

Расмдаги дарёлар Грузияда экан.

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
@islom_mtv
​​Кесилган шох

Бу шунчаки дарахт эмас, бу одамлар учун сабоқ.

Ушбу дарахт Венгриядаги Бюкк тоғ тизмасида йўл бўйлаб ўсади. Кўп йиллар олдин кимдир ингичка шохнинг пастки қисмини кесиб ташлаган эди. Лекин ўша шох ўлмади. Чунки уни қўшни дарахтнинг "қўллари" ушлаб туради ва боқади.

Ҳар баҳорда улар биргаликда гуллаб-яшнайдилар, қуёшнинг ёзги илиқлигидан баҳраманд бўлишади ва кузда бирга уйқуга ётишади. Кўп йиллардан бери шундай.

Биз мўмин-мусулмонлар ён атрофимиздаги қариндошлар, қўшнилар, дўстлар орасидаги қийналган диндошларимизга ёрдамимизни аямасак, дуо, пул, хизмат кабилар билан уларни йўқласак, иншаа Аллоҳ, Роббимиз бизга ёрдам беради. Бу ҳақида ҳадиси шарифларда маълумотлар келган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди, уни ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ Қиёмат кунида унинг айбини беркитади», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишаган.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
http://T.me/islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
САХИЙЛИКНИ ҒИШТДАН ЎРГАНДИМ

Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз?

Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: Қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғиштни узатишди. Узатмай қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.👇

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
@islom_mtv
​​Арслонни қўрқитган овоз

Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзига маълум ҳикматга кўра яратган. У Зотнинг яратган махлуқлари турфа хилдир. Ана шулардан бири хўроз. Хўрозларнинг ранги, шакли, бўй-басти, кўриниши уларнинг зотига қараб турлича бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ

“Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар” (Луқмон сураси, 11-оят)

Хўроз тахминан 4-5 ойлик бўлганда қичқиришни бошлайди. Маълумотларга кўра, унинг кўзлари инсон кўра олмайдиган нурланишни кўриш имкониятига эга бўлгани учун тонг ёғдусини инсондан олдин кўради ва тонг отиши биланоқ қичқиришни бошлаб, барчамизни бомдод намозига уйғотади.
Энди ушбу ҳадисни келтирсак.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّ النَّبِيَّ – صلى الله عليه وسلم -، قَالَ: ” إِذَا سَمِعْتُمْ صِيَاحَ الدِّيَكَةِ فَاسْأَلُوا اللَّهَ مِنْ فَضْلِهِ، فَإِنَّهَا رَأَتْ مَلَكًا، وَإِذَا سَمِعْتُمْ نَهِيقَ الحِمَارِ فَتَعَوَّذُوا بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِنَّهُ رَأَى شَيْطَانًا ” (أخرجه البخاري ومسلم والترمذي والنسائي)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан фазли ва марҳаматини сўранг. Чунки хўроз фариштани кўрган бўлади. Агар эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки эшак шайтонни кўрган бўлади”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насаийлар ривоят қилган)

Шунинг учун хўроз қичқирганини эшитганимизда:

اللهُمَّ إِنِّي أسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيم
“Аллооҳумма иннии ас'алука мин фаз(д)ликал ъазийм”

“Эй Аллоҳ! Мен Сендан буюк фазлингдан сўрайман” дейишимиз лозим.

Эшак ханграганда:
أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ
“Аъуузу биллааҳи минаш шайтонир рожийм”

“Аллоҳдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман” дейишимиз лозим.

Демак, хўроз инсон кўра олмайдиган фаришталарни кўра олади. Аллоҳ таоло уни шундай қилиб яратган.

Ҳеч эътибор берганмисиз, хўроз тонг отишидан олдин ҳам қичқиради. Одамлар ухлаётган чоғда, тун ярмидан оққанда қичқиради. Бу пайтда у нега қичқиришини ушбу ҳадисдан билиб оламиз.

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўрозни сўкманглар, чунки у (таҳажжуд ва бомдод) намозига уйғотади», дедилар. Абу Довуд ривояти.

Демак, хўроз тонг отишидан олдин қичқирганда, бизни таҳажжудга уйғотар экан, тонг отиши биланоқ қичқирганда бомдодга уйғотади. СУБҲАНАЛЛОҲ!

Айрим маълумотларга қараганда, ўқ овозини эшитганда қўрқмайдиган арслон хўроз қичқиришини эшитганда қўрқар экан. Бунинг сабаби ҳалигача аниқланган эмас.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида
Халилуллоҳ Хасанов Ғуломжон Ўғли тайёрлади

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
T.me/islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз Имомлар гапирсек ёшларга дўстлик қилиб гапирамиз

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби
Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

Бизни ижтимои тармоғларда кузатиб боринг ❗️👇

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
@islom_mtv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уч хил таом хисоб-китоб қилинмеди

Андижон шаҳар Бош имом-хатиби
Устозимиз Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов

Бизни ижтимои тармоғларда кузатиб боринг ❗️👇

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ўз Яқинларингизга Ҳам Илининг ❗️👇
@islom_mtv