🕋 Ҳажга қўйилган 65 ёш чеклови – Саудия ҳаж вазирлиги талабидир!
🇸🇦Шу кунларда яқинлашаётган ҳаж сафари учун белгиланган энг юқори ёш чегараси бўйича кўп мурожаатлар бўлмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун қуйидагиларни баён этамиз. Маълумки, Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги пандемия ҳамон давом этаётгани туфайли “Ҳаж – 2022” баёнотида бир қатор талаб ва чекловларни эълон қилди:
📌 Биринчидан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган қатъий карантин талабга кўра, “Ҳаж-2022” мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради. Кези келганда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб – Саудия Арабистонининг бутун дунё давлатлари учун қўйилган қатъий талаби ҳисобланади.
📌 Иккинчидан, бўлажак ҳожилар Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт;
📌 Учинчидан, барча зиёратчилар Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабига кўра, менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур;
📌 Тўртинчидан, барча фуқаролар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этишлари лозим. Демак, сафарга борувчиларнинг ёш чегараси Саудия Aрабистони Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан қўйилган жиддий талаб бўлиб, бутун дунё мўмин-мусулмонларига тегишлидир.
❗️Маълумот учун: Зиёратчининг ёш чегараси хорижга чиқиш паспорти асосида белгиланади. Унга кўра туғилган санаси 30.06.1957 йилдан аввалги муддатда бўлган зиёратчига (яъни 29.06.1957 ва ундан олдинги) Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан ҳаж визаси расмийлаштирилмайди.
⚡️Таъкидлаш жоизки, 1957 йил 30 июнь кунига қадар туғилган ёши 65 га тўлган ва ундан юқори бўлган ёши улуғларнинг ҳаж сафари навбати белгиланган тартибда келгуси йилларга ўтказилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
https://t.me/joinchat/9fej9Dv_8OAyNWE6

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаж – 2022» мавсуми
Ҳажга қўйилган 65 ёш чеклови – Саудия ҳаж вазирлиги талабидир!
Андижон шаҳар Бош имом-хатиби
Мифтоҳиддин Домла Рожиддинов
@islom_mtv

#ХУШХАБАР:
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИГА “ФАХРИЙ ДОКТОР” ИЛМИЙ УНВОНИ БЕРИЛДИ
✅ Бугун, 4 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, ёшларни руҳий баркамол этиб тарбиялаш ва илмий-ижодий фаолиятларини юксак эътироф этиб, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий кенгаши томонидан “Фахрий доктор” илмий унвони берилди.
🔹Илмий кенгаш йиғилишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов очиб, давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан сўнгги йилларда, барча соҳалар қатори, диний-маърифий жабҳада жуда катта ишлар амалга оширилаётганига алоҳида тўхталди...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ
#Ҳаж_2022

Muslim.uz#Ҳаж_2022
@islom_mtv
Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди
“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:
1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.
Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.
Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.
2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.
3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.
Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагиар киради:
📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🧆 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

ҲАЖ САФАРИ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ
Азиз юртдошлар! Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мана, 2 йилдан бери интиқлик билан кутганимиз ҳаж сафарига ҳам йўллар очилди. 2022 йилги мавсумда ўзбекистонлик зиёратчилар учун квоталар миқдори 7200 кишидан 10 минг 865 нафарга оширилди. Бу, шубҳасиз, миллионлаб инсонларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди. Кексалар тилида дуо: етказганига шукр, кимлар етди кимлар етмади, Аллоҳ қодир қилсин, ҳаммани Ўзининг байтига етказсин...
Таассуфки, юртимиз бўйлаб ана шундай хурсандчилик шукуҳи кезиб юрган бир маҳалда айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари интернет тармоқларидаги тўлиқ асосга эга бўлмаган маълумотларни тарқатиб, одамларда норозилик кайфиятини уйғотишга ҳаракат қилаётгани ачинарли ҳол, албатта.
Ушбу мақолада юртдошларимиз ижтимоий тармоқлардаги турли асоссиз ва таги йўқ маълумотларга чалғиб қолмасликлари учун қуйидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз:..
➡️ БАТАФСИЛ

@islom_mtv#Эслатма
#Намоз_Вақтлари
( 07 - 09 Июньгача - 2022 - милодий йил) ойи учун.
03:10 - 03:55 - Бомдод
12:45 - 13:00 - Пешин
17:30 - 17:40 - Аср
19:50 - 19:50 - Шом
21:20 - 21:35 - Хуфтон
Андижон ш. « Бош » жомеъ (Деванабой) масжиди вақти билан.
Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг
@islom_mtv
Telegram | Instagram | YouTube
#Намоз_Вақтлари
( 07 - 09 Июньгача - 2022 - милодий йил) ойи учун.
03:10 - 03:55 - Бомдод
12:45 - 13:00 - Пешин
17:30 - 17:40 - Аср
19:50 - 19:50 - Шом
21:20 - 21:35 - Хуфтон
Андижон ш. « Бош » жомеъ (Деванабой) масжиди вақти билан.
@islom_mtv
Telegram | Instagram | YouTube
Нима учун ҳар куни эрта тонгда муаззин:
"Ас-солату хойрум-минаннавм" яъни: "Намоз уйқудан яхшироқдир", дея нидо қилади?
👉 Чунки, уйқу нафснинг нидосига, намоз эса Аллоҳнинг нидосига ижобат этишдир.
👉 Чунки, уйқу - ўлим, намоз эса ҳаётдир.
👉 Чунки, уйқу бадан учун, намоз эса руҳ учун роҳатдир.
👉 Чунки, уйқуда мўмин ҳам, кофир ҳам муштаракдир.
👉 Аммо, намозни фақатгина мўмин адо этади.
🤲Уйқудан сўнг кўзларимизни очган, борлиқни қоронғуликдан сўнг нурга тўлдирган Зотга чексиз ҳамдлар бўлсин!
☀️ Бу кун барча мўмин - мусулмонлар учун хайр - барокатли, яхшиликларга тўла бўлсин!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Каналимизга уланинг👇

#ОНЛАЙН: 🌙 100 ДАН ЗИЁД УЛАМО ИШТИРОК ЭТАЁТГАН “УММУД ДУНЁ”ДАГИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ
✅ Хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференция муносабати билан Қоҳира шаҳри бўлиб турибди.
🌙 Бугун, 7 июнь куни “Уммуд дунё” (Дунёнинг онаси) деб аталувчи Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бошланган халқаро анжуманда мусулмон мамлакатларида долзарб бўлиб турган масалаларни таниқли уламолар, муфтийлар, дин ва давлат арбобларидан иборат жами 100 дан зиёд йирик уламолар муҳокама қиладилар. Ушбу нуфузли анжуман уч кун давом этади.
🔹Айни пайтда Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари нуфузли анжуманда иштирок этиш асносида муҳим мавзу бўйича нутқ қилишлари кутилмоқда.