ISLOM
1.92K subscribers
233 photos
74 videos
34 links
لاَ تَحْزَنْ إنَّ اللهَّ مَعَنَا.

Mahzun bo’lma! Alloh biz bilan. 🍃

https://t.me/boost/islom
Download Telegram
Эслатма

Киши дўстлари билан суҳбатлашаётганида, мажлисларда ўтирганида қурбонлигини қанчага олганини айтмасин, бозор жуда баланд деб нархлардан нолимасин. Чунки у қурбонлигини Аллоҳ учун сўяди, Аллоҳ эса унинг сўзларини эшитиб турибди. Шундай экан, у Аллоҳдан уялиши керак. Қурбонлигини чин дилдан, хурсанд бўлиб сўйсин.

Қани айтингчи, уйингизга азиз меҳмон келган бўлса, дастурхон устидаги суҳбатда бозорда қўйлар жуда қимматлиги, бу зиёфат учун сўйилган қўйни фалон пулга олганингизни гапириб берсангиз меҳмон буни қандай қабул қилади?!

Аллоҳ билан одамлар билан бўлганимиздан кўра одоблироқ бўлайлик!

👉 @ISLOM
👍232👏2
#Мақола

Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз?

Мусулмон биродарим, муслима синглим:
Арафа кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз?
Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун.
- Бу кун дўзахдан озод қилиш куни;
- Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун;
- Бу кун Раҳмат ва гуноҳлар кечириладиган кун;
- Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун;
- Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун;
- Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга Исломни дин деб рози бўлган кун. Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) исломни дин қилиб танладим» (Моида, 3). Бу ояти карима Арафот кунида нозил бўлган.

Давоми

👉 @ISLOM
👍33🙏1
#Ҳайит_табриги

Азиз мусулмон биродарларим, муслима опа-сингилларим!

Аллоҳ ушбу улуғ кунларда қилган ибодатларингизни қабул айласин.

Улуғ Раббим қалбингизга шодлик, юзингизга нур, хонадонингизга барака, фарзандларингиз ва барча яқинларингизга омонлик берсин.

Келаси йилларда амалда собитқадам ва иймонда зиёда бўлган ҳолимизда бу байрамни қайта нишонлашни Аллоҳ барчамизга насиб этсин.

Улуғ айём – Қурбон ҳайитингиз қутлуғ бўлсин!

👉 @ISLOM
👍2211👏1
👉 @ISLOM
👍5918👏7🥰5🤩4🔥3
#Мақола
Нега Ошуро рўзасини тутамиз?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

Ҳар бир замонда мутлақ ҳукмдор бўлишни истаган, Аллоҳнинг бандаларини ўзларига қул қилишга интилган золим подшоҳлар ва зодагонлар бўлган.

Давоми

👉 @ISLOM
👍304🔥1👏1
👉 @ISLOM
👍306🔥3
#Эслатма

Жорий ҳижрий 1444 йил муҳаррам ойининг ўнинчи - Ошуро куни милодий 2022 йил 8 август душанба кунига тўғри келади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўрсатмаларига биноан Ошуро – душанба кунига қўшиб, якшанба ёки сешанба куни ёхуд якшанбадан сешанбага қадар 3 кун рўза тутиш мустаҳаб (суннат) саналади.

Ошуро рўзаси ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги мақолаларга мурожаат қилинг:

Нега Ошуро рўзасини тутамиз?

👉 @ISLOM
👍30👏1
Ҳадисда айтилишича, бу сура ўқиладиган уйдан шайтон қочади. У…
Anonymous Quiz
46%
Ёсин сураси
11%
Каҳф сураси
43%
Бақара сураси
🥰85👍3714👏13🤩12🔥10😢7❤‍🔥2
👉 @ISLOM
👍49🙏17😭4
Бузуқ тил билан бақувват иймон бир жойда жам бўлмайди. Зеро, тил бузуқлиги яхши амални барбод қилади ёки кишининг ниятини бузади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мўмин киши таъна қилувчи, лаънатловчи, бузуқ ва ахлоқсиз бўлмайди", деганлар.

👉 @ISLOM
👍4110👏5
Инсонни қабрда савол-жавоб қиладиган икки фаришта ким?
Anonymous Quiz
23%
Ўлим фариштаси ва Жаброил;
65%
Мункар ва Накир;
12%
Исрофил ва Микоил.
👍7413😢9👏84🥰2💯2😭2🤩1
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам боғга кирдилар. Ўша ерда бир туя у зотни кўриб кўзлари ёшланди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг эгасига: «Туянг менга шикоят қилди, уни оч қолдираётган ва қийнаётган эмишсан», дедилар.

Зулм кўрган ҳайвонки ҳимоя қилинса, мазлум инсонларни ҳимоя қилиш масъулияти қандай бўлади деб ўйлайсиз?!

👉 @ISLOM
👍16😢101
​​Шарқий Туркистон ҳалқи очликдан ўлмоқда…

Босқинчи Хитой ҳукумати карантин баҳонасида Шарқий Туркистоннинг Ғўлжа шаҳрини ёпиб қўйганига 45 кун бўлди. Шаҳар дўконларида озиқ овқат маҳсулотлари қолмаган. Ғўлжа шаҳридаги бир миллион миллатдошларимиз очлик билан курашмоқда. Бугунга қадар 10дан зиёд аҳоли, жумладан ёш болалар очликдан ҳалок бўлишди.

Бугун бир оиланинг фарзанди очликдан ҳалок бўлди. Видеода, фарзандидан айрилган мазлум ота умматга нидо қилмоқда. Тез ёрдам машиналари ҳалқга хизмат қилмаяпти.

73 йилдан буён Шарқий Туркистон босқинчи Хитой мустамлакасида қолмоқда. Сўнги йилларда 25 миллион аҳолиси бўлган ҳалқга золим Хитой ҳукумати очиқдан-очиқ зулм қилмоқда.

Шарқий Туркистон ҳалқи бирнеча йиллардан буён умматга нидо қилмоқда ва бу воқеъликга барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз. Қаерда бўлсангизҳам ёки ким бўлсангизҳам диндошларингиз, миллатдошларингиз ҳаққига ва жонига тажовуз бўлаётган бўлса, сиз бу нарсалар қаршисига ҳеч нарса қилмаётган бўлсангиз, шуни унутмангки навбатдагиси сиз бўласиз!

✍🏻 Ал Қассам

👉 @ISLOM
👍24😢15
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам боғга кирдилар. Ўша ерда бир туя у зотни кўриб кўзлари ёшланди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг эгасига: «Туянг менга шикоят қилди, уни оч қолдираётган ва қийнаётган эмишсан», дедилар.

Зулм кўрган ҳайвонки ҳимоя қилинса, мазлум инсонларни ҳимоя қилиш масъулияти қандай бўлади деб ўйлайсиз?!

Аллоҳим Шарқий Туркистондаги миллатдош, диндошларимизга ўзинг ёрдам бер! Золим Хитой ҳукуматини йўқ қил!

👉 @ISLOM
👍23😢16🙏11👎2
👉 @ISLOM
👍5219😢7
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
👍254👏2
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
👍185
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍299🙏5
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг таваллуд топган кунлари улуғ кун, бироқ у зотнинг пайғамбар этиб юборилган кунлари ундан-да улуғроқдир. Зеро, бу кун осмондан Аллоҳнинг каломи нозил бўлган ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нубувват мақомига кўтарилган кундир. Шундай бўлса-да, у зот бизга бу кунни нишонлаш учун хослаб бермадилар, чунки бу кун махсус амаллар қилинадиган кун эмас.

Саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг душанба куни дунёга келганликларини фақат ўзларидангина билишган. У зот ўзларининг таваллуд топган кунларини ўзгалардан кўра яхшироқ билсалар-да, саҳобаларга у кун қайси душанба эканини белгилаб бермадилар, улар ҳам бу ҳақда сўрашмади. Зеро, динда замон эмас, амал эътиборлидир.

Биз замон ва ҳодисалар уммати эмас, амал уммати эканимизни одамларга таълим бериш учун Умар розияллоҳу анҳу тарих санасини аҳли китоблар қилишганидек Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунларига кўра эмас, ҳижратга кўра жорий қилдилар.

👉 @ISLOM
👏14👍114
👉 @ISLOM
👍397👎6👏3
Олийжаноб зотлар арзимаган нарса учун ғазаб қилиб баҳслашавермайдилар. Зеро, кимнинг қалбини олий мақсадлар ғами чулғаган бўлса, майда-чуйда ишларга парво қилмайди.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўн йил хизмат қилган бўлсам, у зот менга бирор марта «Уф», демадилар».

👉 @ISLOM
👍24🥰54👏3🔥1