ISLOM
1.94K subscribers
233 photos
74 videos
34 links
لاَ تَحْزَنْ إنَّ اللهَّ مَعَنَا.

Mahzun bo’lma! Alloh biz bilan. 🍃

https://t.me/boost/islom
Download Telegram
👉 @ISLOM
👍41
#СаволЖавоб

Ҳижобни масхара қилиш ҳукми нима?

Савол:
Шаръий ҳижоб билан ҳижобланган аёл устидан кулиш ва ҳижобни «ажина», «қора шарпа», «ўзи юрар чодир» каби сўзлар билан таҳқирлаш ва масхара қилиш ҳукми нима?

Жавоб:
Ким мусулмон эркак ёки аёлни Ислом шариатини маҳкам ушлагани учун масхара қилса, кофир бўлади, муслима аёлнинг шаръий ҳижоб билан ҳижобланишини масхара қиладими, ундан бошқа ишларними, фарқи йўқ.

Ибн Умар ва бошқалардан – розияллоҳу анҳум – ривоят қилинади: «Табук ғазотида бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва асҳобларини назарда тутиб: «Анави қориларимизга ўхшаган қоринларига рағбатлироқ, тиллари ёлғончироқ, (душманга) йўлиққан пайт қўрқоқроқ одамларни кўрмадик», деди. Шунда Авф ибн Молик: «Ёлғон гапирдинг, ўзинг эса мунофиқсан, бу гапингни албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтаман», деди. Шундан сўнг Авф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига кетди. Борса, Қуръон ундан аввал хабар бериб бўлган экан. Кейин ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлга отланиб, туяларига минган ҳолда эдилар. У: «Ё Расулуллоҳ, биз фақат гурунглашиб, ҳазиллашиб айтгандик, йўлни қисқартириш учун йўлчиларнинг гапларини қилиб келаётгандик», деди. Ибн Умар айтади: «Унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туялари қоринбоғига осилиб олгани, тошлар оёқларини қонатиб юборгани кўз ўнгимда турибди. У тинмай: «Биз гурунглашиб, ҳазиллашиб келаётгандик», дер, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Айтинг: Аллоҳдан, Унинг оятларидан, Унинг пайғамбаридан кулувчи бўлдингизми? Узр айтманглар! Сизлар иймон келтирганингиздан сўнг яна куфрга қайтдингиз» (Тавба, 65-66) оятини ўқирдилар ва унга ўгирилиб қарамасдилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг мўминларни масхара қилишини Аллоҳни, Унинг оятларини ва Унинг пайғамбарини масхаралаш, деб эътибор қилдилар.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга ҳамда у зотнинг аҳли ва асҳобига салавоту саломлар йўлласин.

📚 «Илмий тадқиқотлар ва доимий фатво қўмитаси» фатвоси, 2-ж., 24-б.

👉 @ISLOM
👍8👏1😢1
Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигини билган (ва иймон келтирган) ҳолида вафот этса, жаннатга киради"».

📚 Муслим ривояти.

• Барчамизга Жаннатга киришлик насиб қилсин!

👉 @ISLOM
👍2
👉 @ISLOM
1👍1
​​​​#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

👉 @Islom
👍3👏21
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
1👍1👏1
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
👍31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🌕🌕🌕

Азиз диндошим, "Айёмул бийз" - "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!

1443 ҳижрий йил, шаъбон ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2022 йилнинг 16, 17 ва 18 март (чоршанба, пайшанба ва жума) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зардан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар" (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).

👉 @ISLOM
👍5👏1
Шаъбон ойидаги бидъатлар ҳақида

"Шаъбон ойи ўртаси"нинг фазли ҳақида биронта ҳадис собит бўлмаган. У ҳақда Али, Ойша, Муоз, Абу Саълаба ва Абу Дардо розияллоҳу анҳумлардан марфуъ ҳолда келган барча ҳадислар заифдир.

У кун шаъбондан ва тўлин ой кунларидан бўлгани учунгина шу куни рўза тутиш суннат.

У куннинг кечаларини хослаб, таҳажжуд намозлари билан ўтказиш борасида биронта ҳадис собит бўлмаган ва бунга амал қилинмайди.

Абдурраҳмон ибн Зайд ибн Аслам деди:
«Шайхларимиз ва фақиҳларимиздан бирортаси шаъбоннинг ўртасидаги кечага алоҳида эътибор қаратганини ва бу кечанинг фазли борасидаги Макҳулнинг ҳадисини зикр қилганини билмайман. Қолаверса, улар бу кечани бошқа кечалардан афзал деб ҳисоблашмас эди».

👉 @ISLOM
👍2
👉 @ISLOM
👍3
Маҳрумлик нима?

Ҳамма нарсани ўқиб, Қуръон ўқимаслик маҳрумликдир. Қуръон бўш вақтингизнинг эмас, ҳаётингизнинг бир бўлаги бўлсин!

👉 @ISLOM
👍7🕊1
👉 @ISLOM
👍5
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Агар кечалари намозда қоим, кундузлари рўзадор бўлишга қодир бўлмасанг, билгинки, сен кўп яхшиликлардан маҳрум бўлган, кишанланган одамсан. Сени гуноҳларинг кишанлаб олгандир».

📚 «Руҳбонул лайл», 2-ж., 232-б.

👉 @ISLOM
👍3
Бу тор кўчанинг охирида инсониятнинг энг яхшиси, аввалгилару кейингиларнинг саййиди Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ётибдилар.

Бу тарихий сурат Мадина кўчалари Пайғамбаримиз масжидларини ўраб турган пайтлар олинган.

👉 @ISLOM
😢7👍3
👉 @ISLOM
👍5
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
— Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
— «Одам боласининг ҳар бир яхши амали ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтирилади. Аллоҳ азза ва жалла: "Фақат рўза бундан мустасно. Чунки у Мен учундир. Унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, банда шаҳватини ва таомини Мен учун тарк этади", деди.

Рўзадор учун икки хурсандчилик бор: ифтор қилган пайтида бир хурсандчилик, Раббига йўлиққан пайтида яна бир хурсандчилик.

Дарҳақиқат, рўзадорнинг оғзидан келадиган ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбардан ҳам хушбўйроқдир
».

📚 Имом Муслим ривояти

👉 @ISLOM
👍6
👉 @ISLOM
👍6
Рамазонда рўза тутиш қандай амал ҳисобланади?
Anonymous Quiz
17%
Вожиб
19%
Суннат
64%
Фарз
👍14🤯9🤩21😭1
#СаволЖавоб

Эмизикли аёл Рамазонда рўза тутиши шартми?

Савол:
Беш-олти ойлик боласи бор эмизикли аёл Рамазонда рўза тутадими ёки тутмаса ҳам бўлаверадими?

Жавоб:
Эмизикли аёл ўзининг ҳолатига карайди. Агар рўза тутса ўзига ёки боласига зарар eтмайдиган бўлса ва боласининг қорни тўядиган даражада сути бўлса, рўза тутгани афзал. Агар ҳақиқатда зарар бўладиган бўлса, тутмаса ҳам рухсат бор. Бироқ рўза тутишдан қочиб, бу йўлни ҳийла учун қиладиган бўлса, жоиз эмас, Аллоҳ қалблардаги нарсани ҳам билиб турувчидир. Рўза тутмаган ҳолида ҳам кeйин қазосини тутиб бeриши кeрак бўлади. Шунинг учун эл қатори улуғ ойда рўза тутишга нима етсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини кўтарди, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан ҳам рўзани кўтарди” (Термизий ривояти, ҳасан-саҳиҳ ҳадис). Термизий айтади: “Баъзи аҳли илмлар айтишича, ҳомиладор ва эмизикли аёл рўза тутмайди, бунинг эвазига ҳар куни бир мискинни тўйдиради, кейин қазосини тутади. Бу гапни Суфён, Молик, Шофеий ва Аҳмад айтганлар. Баъзилари эса, рўза тутмайди, балки мискин тўйдиради, қазосини тутиб бермайди, агар хоҳласа қазосини тутади ва мискинни тўйдирмайди, деганлар. Бу Исҳоқнинг сўзидир" ("Сунани Теримизий", 715-ҳадис).

Ҳанафий уламолар наздида ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмасалар қазосини тутадилар, мискинни тўйдирмайдилар. Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
👍51🔥1
Рўза фарзлиги ҳақида қайси сурада баён қилинган?
Anonymous Quiz
63%
Бақара
18%
Фотиҳа
19%
Ёсин
🥰12👍10👎2🤬2😇1