Isloh.uz
3.02K members
669 photos
642 videos
7 files
932 links
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби фазилатли устоз Салоҳиддин домланинг телеграм канали.
Download Telegram
to view and join the conversation
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёлғоннинг умри қисқа».
Устоз Салоҳиддин домла Шарипов
номларидан тарқатилаётган
ёлғон хабарларга раддия.
Тўлиқ версия...


👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇
👉 https://t.me/islohuz
Муҳаррам ойи рўзаси
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
МУҲАРРАМ ОЙИ РЎЗАСИ
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ашуро #Аудио
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш
➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
Ашуро куни рўзасининг фазли
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
АШУРО КУНИ РЎЗАСИНИНГ ФАЗЛИ
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

#Ашуро #Аудио
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
Каналга уланиш
➡️https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
(7-қисм). Саккизинчи қалб тури: Муҳр босилган қалб.


Аллоҳ таъоло шундай дейди:

كَذَلِكَ نَطْبَعُ عَلَى قُلوبِ الْمُعْتَدِينَ

Яъни: “.... Тажовузкорларнинг қалбига шундай қилиб муҳр босамиз”. (Юнус сураси, 74 оят)
Аллоҳ таъоло яна шундай дейди:
خَتَمَ اللّهُ عَلَى قُلُوبِهمْ
Яъни: “Аллоҳ уларнинг қалбларини .....муҳрлаб қўйган...” (Бақара сураси, 7 оят)
Гуноҳлар қилавериш натижасида қалб буткул қоп-қора бўлишини қалбга муҳр босилиши дейилади.Кейин эса, инсон яхшилик тарафига юзлана олмайди.
Тўққизинчи қалб тури: Хотиржам қалб.
Аллоҳ таъоло шундай дейди:

أَلاَ بِذِكْرِ اللّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

Яъни: “....Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топар”. (Раъд сураси, 28 оят)
Ўнинчи қалб тури: Титровчи қалб.
Аллоҳнинг зикрини эшитиб кимнинг қалби титраса, у ҳақиқий мўъминдир.
Аллоҳ таъоло шундай дейди:

لَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَجِلَتْ قُلُوبُهُمْ وَالصَّابِرِينَ عَلَى مَا أَصَابَهُمْ وَالْمُقِيمِي الصَّللَاةِ وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ

Яъни: “Улар Аллоҳнинг зикри қилинган вақтда қалблари титрайдиган ва ўзларига етган мусибатга сабр қилгувчилар ҳамда намозни тўкис адо этгувчилардир, уларга ризқ қилиб берган нарсамиздан инфоқ қиларлар”.(Ҳаж сураси, 35 оят)
(Изоҳ: Китобда қалб турларининг еттинчисда айнан шу қалб тури зикр қилинган.Аллоҳнинг зикри ила титровчи қалб.Яна бу ўринда такрор зикр қилинган.Бунинг сабабини била олмадим.)
Ўн биринчи қалб тури: Кўр қалб.
Аллоҳ таъоло шундай дейди:

أَفَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَتَكُونَ لَهُمْ قُلُوبٌ يَعْقِلُونَ بِهَا أَوْ آذَانٌ يَسْمَعُونَ بِهَا فَإِنَّهَا لَا تَعْمَى الْأَبْصَارُ وَلَكِن تَعْمَى الْقُلُوبُ الَّتِي فِيي الصُّدُورِ

Яъни: “Ахир, ер юзида айланиб юрмайдилармики, уларга ақл юритадиган қалблар, эшитадиган қулоқлар бўлсин. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, кўксилардаги қалблар кўр бўлур”. (Ҳаж сураси, 46 оят)
Қалбнинг кўрлиги дегани, агар кўзлар кўрсаю, қалб фикр юритмаса, у қалб кўрмаслик билан тенгдир.Зоҳирий кўзлари очиқ бўлсада, қалб кўзлари кўрдир.Кимда қалб кўзи кўр бўлса, аслида ўта хатарли кўрлик айнан шу бўлади.
Ўн иккинчи қалб тури: Саломат қалб.
Аллоҳ таъоло шундай дейди:

يَوْمَ لَا يَنفَعُ مَالٌ وَلَا بَنُونَ إِلَّا مَنْ أَتَى اللَّهَ بِقَلْبٍ سَلِيمٍ

Яъни: “У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келар, (ўша манфаат топар).” (Шуъаро сураси, 88-89-оятлар)
Ўн учинчи қалб тури: Иймондан маҳрум қалб.
Аллоҳ таъоло шундай дейди:

وَإِذَا ذُكِرَ اللَّهُ وَحْدَهُ اشْمَأَزَّتْ قُلُوبُ الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِالْآخِرَةِ وَإِذَا ذُكِرَ ا الَّذِينَ مِن دُونِهِ إِذَا هُمْ يَسْتَبْشِرُونَ

Яъни: “Қачонки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари сиқилиб кетар. Қачонки ундан ўзгалар зикр қилинсалар, бирдан шодланиб кетарлар”. (Зумар сураси, 45 оят)
Ўн тўртинчи қалб тури: Мутакаббир қалб.
Аллоҳ таъоло шундай дейди:

كَذَلِكَ يَطْبَعُ اللَّهُ عَلَى كُلِّ قَلْبِ مُتَكَبِّرٍ جَبَّارٍ

Яъни:”.... Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбни муҳрлар” (Ғофир сураси, 35 оят)
Ўн бешинчи қалб тури: Иймон келтирган қалб.
Аллоҳ таъоло шундай дейди:

أَلَمْ يَأْنِ لِلَّذِينَ آمَنُوا أَن تَخْشَعَ قُلُوبُهُمْ لِذِكْرِ اللَّهِ وَمَا نَزَلَ مِنَ الْحَقِّ وَلَا يَكُونُوا كَالَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلُ فَطَالَ عَلَيْهِمُ الْأَممَدُ فَقَسَتْ قُلُوبُهُمْ وَكَثِيرٌ مِّنْهُمْ فَاسِقُونَ

Яъни: “Иймон келтирганлар учун Аллоҳнинг зикрига ва нозил бўлган ҳаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши билан қалблари қотиб қолган, кўплари фосиқ бўлганларга ўхшамаслик вақти келмадими?!” (Ҳадид сураси, 16 оят)

(Сукунэ қалб – Қалб ороми китобидан. Ҳакимул уммат Ҳазрат Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ.Урду тилидан: Абдулқаййум Комил таржимаси)
👉 https://t.me/islohuz
Forwarded from Xatib.uz
Муҳаддис олимлардан бири Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрди.
Ichkilikbozlik
Ustoz Salohiddin domla
🎤Салоҳиддин домла
21.09.2018Жума маърузаси
Ичкиликбозлик – кони зарар

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
Аъзо бўлиш учун
👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇
👉 https://t.me/islohuz
Forwarded from Arxiv
Муслима аёлларга тавсиялардан: Доим таҳоратли ҳолда таом пиширинг.


Тарбия борасида энг биринчи нарса шуки, қачонки таом пиширсангиз, таҳоратли ҳолда пиширишга ҳаракат қилинг.Агар таҳорат олиш мушкил бўлса, у ҳолда ҳеч бўлмаганда зикрлардан бирортасини ўқиб пиширинг.Тилингиз ила “Субҳаналлоҳ”ни ўқиб олинг, “Алҳамду лиллаҳ”ни ўқиб олинг, “Аллоҳу акбар”ни ўқиб олинг, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”ни ўқиб олинг.Бу зикр лафзларини аёл киши ҳар доим пок ҳолатда ҳам, узрли ҳолатда ҳам ўқий олади.Маълумки, аёлга узрли ҳолатда фақат Қуръони карим ва намоз ўқиш каби ибодатлар манъ қилинган.Бошқа барча турдаги зикрларни тили ила ўқий олади.Агар аёл киши таом пишираётиб, Аллоҳ таъолонинг зикрини қилса, албатта, бунинг баракаси бўлади.Агар пок кунларингизда ёд билган сураларингиз бўлса, Қуръони карим ўқишдаги баракалар таомингизга нозил бўлиши учун ўша сураларни ўқинг.Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна амалидир.

Бир саҳобия аёл розияллоҳу анҳо ўша даврдаги тандирда нон ёпдилар.Нонлари пишиб тайёр бўлганда, менинг ноним ҳам пишиб тайёр бўлди ва мен шу орада уч пора Қуръони карим ҳам ўқишга улгурдим деганлар.Маълум бўладики, қанча муддат нон ёпган бўлсалар, тиллари ила Қуръони каримни ҳам ўқийверганлар. Бу саҳобия аёлларнинг розияллоҳу анҳунна суннатидир.Сиз ҳам буни одат қилинг.

Мен бир неча муддат олдин бир хонадонга боришимга тўғри келди.Улар: Ҳазрат! Сизга тақдим қилинаётган бу таом уйимизда пиширилди, уни тайёрлаш мобайнида аёлим йигирма бир маротаба Ёсин сурасини тўлиқ ўқиди дедилар.Жудаям хурсанд бўлдим, бугунги кунимизда ҳам солиҳа аёлларимиз ана шундай таом тайёрлаётиб, тилларидан Қуръони карим тиловати тушмайди......Катта суралар ёд бўлмаса, кичик сураларни ёд билсангиз, ўшаларни ҳам ўқийверинг...Ихлос сурасини ҳар бир мусулмон ёддан билади, шуни ҳам ўқийверинг, шу ҳам кифоя қилади.Агар узрли ҳолатда бўлиб, сураларни ўқий олмасангиз, у ҳолда Аллоҳ таъолонинг зикрини қилиб таъомингизни пиширинг, Cубҳаналлоҳ, Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар ушбу калималарни ўқишлик жуда осондир.Саҳиҳи Бухорийдаги энг сўнги ҳадиси шарифда шундай дейилади:

كَلِمَتَانِ حَبِيبَتَانِ إِلَى الرَّحْمَنِ ، خَفِيفَتَانِ عَلَى اللِّسَانِ ، ثَقِيلَتَانِ فِى الْمِيزَانِ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ ، سُبْحَانَ اللَّهِ الْعَظِيمِ

“Икки калима борки, Роҳман (Аллоҳ азза ва жалла)га энг маҳбуб, тилга энг енгил (ўқиш жуда осон) ва мезонда оғир келади, (у икки калима) : “субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ, субҳаналлоҳил аъзийм”дир.
Сиз шу тарзда Қуръони каримни тиловат қилиб ёки зикр қилиб таом пиширсангиз, у таомни эрингиз ёки фарзандингиз еса, уларнинг қалбида ибодат ва яхши ишларга рағбат пайдо бўлади.Гуноҳ ишлардан эса нафрат пайдо бўлади.Биз еган таомимиз, танамизга гўшт бўлиб ўсади.Агар таом Аллоҳ таъолонинг зикри ила пиширилган бўлса, у таом сабабибдан ўсган танамиздаги гўштда Аллоҳ таъолонинг муҳаббати сингиб кетган бўлади.

(Аoвлаад ки тарбият ке сунеҳри усуул – Фарзандлар тарбиясининг энг гўзал услуби китобидан. Хазрати мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ.Урду тилидан: Абдулқайюм Комил таржимаси)

👉 https://t.me/islohuz
Qarzdorlik masalasi
Hazrat
#Савол_жавоб

🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Қарздорлик масаласи

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
Аъзо бўлиш учун
👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇
👉 https://t.me/islohuz
Forwarded from Isloh.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Салоҳиддин Домла
Нархўздаги(ТДИУ) анжуман
Ишид фитнаси
Яқинларингизга ҳам улашинг
Аъзо бўлиш учун
👇 👇 👇 👇 👇 👇
https://t.me/islohuz
Муҳаммад исмидаги хусусият.


Қози Муҳаммад Сулаймон Салмон Мансурпури раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Аллоҳ таъоло Қуръони каримда шундай дейди:

مُّحَمَّدٌ رَّسُولُ اللَّهِ

Яъни: «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир». (Фатҳ сураси, 29-оят)
Юқоридаги оятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам исмлари, ҳам вазифалари айтиб ўтилган. Ҳар икки жиҳатдан ояти карима набавий хусусиятни баён қилган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаънлари юксаклигини баён қилишда, муборак исмлари ҳам ўзида хос хусусият тутади. Маълумки, анбиёи киром (алайҳимуссалом)ларнинг ичида бирор пайғамбарнинг исмида ҳам бундай хусусият топилмайди. Намуна тарзида бир неча исмлар қуйида зикр қилинади:

1). Одам алайҳиссалом исмларининг маъноси, буғдой рангли деганидир. Башарият отасининг бу номи, у кишининг жисмдаги рангларини баён қилади.
2). Нуҳ алайҳиссалом исмларининг маъноси, ором деганидир. Оталари у кишини ором ва роҳатга сабаб деб аҳд қилганлар.
3). Исҳоқ алайҳиссалом исмларининг маъноси, табассум қилувчи деганидир. У киши доимо очиқ чеҳрали бўлганлар.
4). Яъқуб алайҳиссалом исмларининг маъноси, ортдан эргашиб келувчи деганидир. У киши акалари билан бирга эгиз ҳолатда туғилганлар.
5). Мусо алайҳиссалом исмларининг маъноси, сувдан чиқариб олинган деганидир. У киши солинган сандиқча сувдан чиқариб олинганида, бу исм қўйилган.
6). Яҳё алайҳиссалом исмларининг маъноси, узоқ умр деганидир. Кекса ота-онасининг энг гўзал орзулари таржимонидир.
7). Исо алайҳиссалом исмларининг маъноси, қизил юзли деганидир. Юзлари доимо қип-қизил бўлганлиги сабабли бу исм қўйилган.

Юқоридаги исмларга қарасангиз ва маънолари ҳақида фикр юритсангиз, уларда Муҳаммад исмидаги хусусият учрамайди.
Муҳаммад араб тилида حَمَّدَ ўзагидан муболаға учун олинган бўлиб, ўта кўп мақталган деганидир. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таъолонинг ҳузурида ҳам кўп мақталган Зотдирлар. Муқарраб фаришталар наздида ҳам кўп мақталган Зотдирлар. Барча пайғамбарлар наздида ҳам кўп мақталган Зотдирлар. Замин аҳли наздида ҳам кўп мақталган Зотдилар. Хаттоки, куфр аҳли ҳам буни тан оладилар.
Ҳа, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мақоми маҳмуд» соҳибидирлар. «Ҳамд байроғи» айнан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиёматдаги байроқларининг номидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларининг номи ҳам айнан шу муносабат ила «حَمَّادُون» (Ўта кўп ҳамд айтувчилар)дир.

(«Роҳматан лил аъламийн» китобидан. 3-жилд, 603-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси)

👉 https://t.me/islohuz
Sadaqani kimga berishlik.
Hazrat
#Савол_жавоб

🎤 Шайх Муҳаммад Содиқ
Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ


Садақани кимга беришлик ҳақида

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
Аъзо бўлиш учун
👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇
👉 https://t.me/islohuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устоз Салоҳиддин домла

Ота-она .02
(архив)

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
Аъзо бўлиш учун
👇 👇 👇 👇 👇 👇 👇
👉 https://t.me/islohuz
Болаларни уришликнинг чегараси.


Шу нарсани ҳам тушуниб олишлик лозимки, устоз ва ота-она учун боланинг жисмида уришлик асари тушмайдиган даражада уришлик жойиздир. Бугунги кундаги жон-жаҳди билан уришлик одати ҳар қандай жиҳатдан ҳам жойиз эмасдир. Баъзан бу уришда қон чиқади, яра бўлади ёки зарба изи тушади. Бу амал шунчалик улкан гуноҳки, Ҳазрат Ҳакимул уммат, Мавлоно Таҳонавий қоддасаллоҳу сирроҳ айтар эдилар, бу гуноҳнинг авф қилинишини қандай йўли бор эканлиги ҳаёлимга келмайди. Чунки, бу гуноҳнинг авфини кимдан сўрасин? Агар боладан сўраса, у ҳолда балоғатга етмаган бола авф қилишга аҳл эмас. Агар балоғатга етмаган бола авф қилиб ҳам юборса, унда шариъатда унинг авф қилишини эътибори йўқ. Бу шу даражада хатарли гуноҳдир. Шунинг учун устоз ва ота-онага лозимки, болани яра қиладиган ёки из тушадиган қилиб урмасинлар. Албатта, заруратга кўра, қачонки, фақат уришдан бошқа чора бўлмаганда, мажбурлик ва зарурат юзасидан уришликга рухсат берилгандир. Бунинг учун Ҳазрат Ҳакимул уммат, Мавлоно Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ бир ажойиб усулни айтганлар. Айни шу усулни ёд олишлик даркор деб айта олар эдик.

Айтар эдиларки, қачонки, баъзи болаларни уришликга зарурат туғилса ёки унга ғазаб қилишликга зарурат тушса, унда ғазабингиз чиқаётган вақтда урманг. Балки, кейин ғазабингиз босилганда, сунъий (ёлғондан) ғазаб пайдо қилиб, номига уринг. Чунки, агар ҳақиқий ғазаб вақтида урсангиз, у ҳолда ҳаддингизда тура олмайсиз. Балки, ҳаддингиздан ошиб кетасиз. Зарурат юзасидан уришлик кераклиги сабабли, сунъий (ёлғондан) ғазаб пайдо қилиб, номига уринг. Токи, асл мақсад ҳам ҳосил бўлсин ва ҳаддан ошишликга ҳам тўғри келмасин.

Яна айтар эдилар, мен бутун умр шунга амал қилдимки, ҳақиқий ғазаб пайтида на бировни урдим ва на койидим. Кейин ғазаб босилганда, уни чақириб, ҳаддан ошишлик бўлмаслиги учун сунъий тарздаги (ёлғондан) ғазаб пайдо қилиб, ўша асл мақсадни ҳосил қилиб олар эдим. Чунки, ғазаб шундай бир нарсаки, кўпинча инсон унда ҳаддида тура олмайди.

(“Мисаали баап”- Намунали ота китобидан. 147-бет. Абдулқаййум Комил таржимаси)
👉 https://t.me/islohuz