11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
Zikr
Islom Qanoti ????
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
93. Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам араб қабилаларини даъват қилганларидек, маккалик бўлмаган якка шахсларни ҳам Исломга чақирардилар, натижада Макка даврининг 11- йили бошида ясриблик Сувайд ибн Сомит, Иёс ибн Муъоз, Ясриб атрофидан Жундуб Абу Зарр Ғифорий, Ямандаги Давс қабиласидан Туфайл ибн Амр ва Аздишануа қабиласидан Зимод Аздийлар Маккага келиб мусулмон бўлишади. Булардан қай бири ўз қабиласини даъват қилиб, Ҳудайбийя сулҳидан кейин 70 - 80 та исломий оила билан Мадинага, Пайғамбаримизнинг ҳузурларига келади?
👇👇👇
#Кунлик зикр ва дуолар.

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллооҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ», «Қул аъуузу бироббиннаас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тонг☀️

🔅Ассалому алайкум.🔅
Тонгингиз хайрли, баракотли бўлсин!

🔅Уйғондингиз, тўрт мучангиз соғ. Демак, Аллоҳ бахтли инсонлар қаторидан қилибди....
🔅Ризқингиз ҳам олдингизда, демак, яна бахтлисиз...
🔅Фарзандларингиз, оилангиз атрофингизда, демак, яна ҳам бахтлисиз...
🔅Бугунлик режаларингизни туздингиз: ҳалол-пок касб қилиш, ота-онангиз дуосини олиш, улар ҳақига дуо қилиш, инсонларга яхшилик қилиш, муҳтожларга ёрдам қўлини узатиш, дўстларингизга яхши тилакларингиз, бошлиғингизга ҳурмат, ходимларингизга мурувват... Яхшиликнинг чеки-чегараси йўқ.
🔅 Ёмонликлардан сақланинг: кўнгил оғритманг, ранжитманг, дўст-ёрдан алоқа узманг, қариндош-уруғ риштасини узманг, ғазабланманг, дўқ қилманг, ёлғон сўзламанг, ғийбат қилманг, ёмон гумон қилманг, биров ҳақига хиёнат қилманг, ҳаром луқмага қўл узатманг, чекманг, ичманг, жамият ва атрофингиздагиларга зарар берманг...
🔅Ҳар бир қўл узатган амалингизнинг, сўзлаётган сўзингизнинг яхши ёмонлигини аввалдан ўйланг, сизни кузатиб турган Зотни ҳис қилинг, амалларингизни ёзиб бораётган фаришталарни ҳис қилинг. Оқибатингизни ўйланг.
🔅Тинч, озод ва обод юрт учун ДУОда бўлинг!

❗️УНУТМАНГ: КУН - БУГУН!
#Кунлик зикр ва дуолар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Дуонинг ўқилиши:

«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абууьу лака биниъматика ъалаййа ва абууьу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Дуонинг Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
'Sayyidul Istigʻfor'
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#КУН_ҲАДИСИ

Менга берилган мўъжиза эса Қуръондир.

Абу Ҳурайра (родийаллоҳу анҳу)дан: Аллоҳнинг Росули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ҳар пайғамбарга фақат инсонлар ишона оладиган нарсалар жинсидан мўъжизалар берилди. Менга берилган мўъжиза эса Қуръондир. Менга Аллоҳ уни ваҳий этди. Шу сабабли Қиёмат куни бошқа пайғамбарлардан кўра эргашувчилари энг кўп пайғамбар бўлишимга умид қиламан”

(Бухорий ва Муслим ривояти).
- Отажон!
- Лаббай?
- Месси афсонами ёки Роналдоми?

- Қуръони Каримнинг барчасини бир ракаатда ўқиган Усмон ибн Аффон афсонадир, болам.


Бир ойда бир марта ҳам Қуръон ўқий олмаган биз ҳам «афсона»миз.
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.
ZIKR
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Rosululloh sollallohu alayhi vasallamni
Mehribonliklari - Maqsud Aliy Domla..
001. Фотиҳа сураси
8D-Абдулбосит Қобулов
#8D_audio

«ФОТИҲА» сураси

Абдулбосит қори Қобилов

(Наушник ёрдамида тингланг)

@AbdulbositQori
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#8D_audio

«ФОТИҲА» сураси

Абдулбосит қори Қобилов

(Наушник ёрдамида тингланг)

@AbdulbositQori
#Олдинги ва ва кейинги гуноҳлар мағфират қилинади

#Еттинчи амал

Машҳур ҳанафий олими Имом ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ томонидан беш вақт намозни масжидда жамоат билан ўқиш ниятида чиқишнинг савоби ҳақидаги ажойиб ҳадиси шариф ривоят қилинган. Унда жамоат билан намоз ўқиш учун чиқилганда хоҳ намозни имом билан топсин, хоҳ кеч қолган бўлсин, фарқи йўқ олдинги гуноҳлари кечирилади. Бу унинг ихлоси ва эътиқодига яраша бўлади:

إِنَّ الْعَبْدَ الْمُسْلِمَ إِذَا تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ، ثُمَّ عَمَدَ إِلَى الْمَسْجِدَ ؛ لَمْ يَرْفَعْ رِجْلَهُ الْيُمْنَى إِلَّا كُتِبَتْ لَهُ بِهَا حَسَنَةٌ، وَلَمْ يَضَعِ الْيُسْرَى إِلَّا حُطَّتْ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةٌ، حَتَّى يَبْلُغَ الْمَسْجِدَ، فَلْيَتَقَرَّبْ أَوْ لِيَتَبَاعَدْ، فَإِنْ أَدْرَكَ الصَّلَاةَ فِي الْجَمَاعَةِ مَعَ الْقَوْمِ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ , وَإِنْ أَدْرَكَ مِنْهَا بَعْضًا وَسُبِقَ بِبَعْضٍ، فَقَضَى مَا فَاتَهُ فَأَحْسَنَ رُكُوعَهُ وَسُجُودَهُ ؛ كَانَ كَذَلِكَ، وَإِنْ جَاءَ وَالْقَوْمُ قُعُودٌ كَانَ كَذَلِك

“Мусулмон банда агар таҳорат қилиб, таҳоратни ггўзал тарзда амалга оширса, сўнг масжидни қасд қилиб чиқса, то масжидга етиб боргунча, ўнг оёғини ҳар бор кўтарар экан, унга биттадан яхшилик ёзилади. Чап оёғини ерга ҳар сафар қўяр экан, ундан битта хатолик ўчирилади. Хоҳ имомга яқин ўтирсин ва хоҳ узоқ ўтирсин, намозни жамоатда қавм билан топар экан, олдинги гуноҳлари мағфират қилинади. Намознинг баъзи қисмини ўтказиб юбориб, бир қисмини топадиган бўлса, қолдирганини туриб қазо қилса, рукуъ ва саждасини кўзал қилса ҳам савоб шу хилда берилади. Агар келганида намоз тугаб, қавм ҳали ўринларидан туриб кетмаган бўлса ҳам, савоб худди шундай бўлади”  (Таҳовий, “Шарҳ Мушкил ал-асор”, 6/2322, 2351).


https://t.me/islam_qanoti/635
#Зикр

Шом намозидан кейин 7 марта: "Аллоҳумма ажрний минан-наар" зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |