11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Олдинги ва кейинги гуноҳлар мағфират қилинади.

#Учинчи амал

Рамазонда яна бир амал борки, у Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматига махсус берилган. У ҳам бўлса, рамазондаги муборак бир кеча ибодатидир. Бу кеча минг ойдан яхшироқ, бу кечадаги ибодат мисоли минг ойда қилинган ибодат савобига тенгдир. У “қадр кечаси” (“лайлат ал-қадр”) деб аталади. Бу кечада қилинган ибодатларга минг ойлик савоб берилиши билан бирга, ўтган гуноҳларнинг ювилиш фазилати ҳам мавжуд. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деб марҳамат қилганлар:

      مَنْ يَقُمْ لَيْلَةَ الْقَدْرِ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ

“Кимки қадр кечасида имон ва эътиқод билан (ибодатда) турса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади” (Бухорий, 1/35).

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ва бошқа муҳаддислар ривоятида саҳобалар “лайлат ул-қадр” ҳақида сўрашганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “У рамазон ойида бўлади. Уни охирги ўн кунликдан изланглар! У тоқ кечаларида: йигирма бирда ёки йигирма учда ёки йигирма бешда ёки йигирма еттида ёки йигирма тўққизда ёки энг охирги кечада бўлади. Кимки уни имон ва ихлос билан ибодатда бедор ўтказса, олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилади”, деб марҳамат қилганлар
(Аҳмад, 5/22793).



https://t.me/islam_qanoti/635