11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Тафаккур

Бугунги кундаги беш камчилик:

1. Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз,
2. Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз,
3. Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз,
4. Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз,
5. Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз.

©Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий
#Тафаккур

"Музнинг ўтмиши сув эди, келажаги ҳам сувдир. Унда ҳарорат нима қилсин!? Худди шундай, инсоннинг ўтмиши тупроқ эди, келажаги ҳам тупроқ. Такаббурликка йўл бўлсин!?".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.
#Тафаккур

"Унутма! Шайтон бир саждани инкор қилган эди, Аллоҳнинг даргоҳидан қувилди. Бенамоз эса ҳар куни етмиш икки саждани инкор қилади".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.

|Telegram||You Tube|
#Тафаккур

Аэропортга вақтидан аввал етиб борадилар.
Шифохонага ваъдалашилган вақтдан олдин ҳозир бўладилар.
Бозорларга дўкон очиш учун бомдоддан аввал етиб борадилар

Лекин намозга турмасдан ухлаб қолиб: "Уйқум қаттиқлиги сабаб бироз муаммоим бор", деб айтадилар.

"Балки, сизлар ҳаёти дунёни устун қўюрсизлар!".
(Аъла сураси, 16 оят).

Бу ўзимизни тафтиш қилиш учун барчамизга нисбатан айтилган ўгит ва дарсдир.

https://t.me/islam_qanoti