11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўн нарса фитратдандир: мўйлабни қисқартириш, соқолни қўйиш, мисвок қилиш, бурунга сув олиб, қоқиш, тирноқларни олиш, бўғимларни ювиш, қўлтиқ тукини юлиш, қовуқ тукини қириш, сувни кесиш», дедилар».*
(Ровий) Закариё айтади: «Мусъаб: «Ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».
(Ровий) Қутайба қўшимча қилади: «Вакиъ: «Сувни кесиш», яъни истинжо қилиш», деб айтди».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: * Уламолар «сувни кесиш» деганда истинжо қилиш ёки пешобнинг қолдиқларини сув билан ювиб ташлаш ёхуд васвасани даф қилиш учун сув сепиш назарда тутилганлигини айтишган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратда бармоқ бўғимларини ювишга буюрганлар. Сабаби, у ерлар кўп миқдорда кирлик тўпланиб қоладиган ўринлардир.
"Тунчироқ"да ёзиляпти:
Баъзи аёллар "Бугун боламга қараб, бошқа ҳеч қандай иш қилмадим" деб ҳафа бўлишади.
Аслида эса биз аёлларнинг энг катта вазифамиздир бола тарбияси. Кун бўйи уй тозалаб, овқат пишириб, болага вақт ажратмаган бўлсак, ана ўшанда ҳафа бўлишга арзийди. Чунки биз уммат учун жон куйдирувчи, бу йўлда ўзини фидо қилувчи, Роббига муҳаббатли, охир замон фитналарига алданмайдиган, иймони мустаҳкам, иффатли ўғил-қизларни тарбия қилишимиз даркор. Бунинг учун эса ҳар куни болаларимиз учун вақт ажратишимиз керак. Улар биз вақт ажратмасак ҳам катта бўлиб қолаверишади. Аммо биз онгли болаларни етиштиришимиз зарур.
Имом ибн Қоййим деди: “Албатта зикрга қаттиқ берилган (доимий зикрда юрган) кимса жаннатга кулган ҳолда киради”.

“Ваабилус сойб” асаридан.
ИБОДАТ
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Биродаримнинг ҳожатини раво қилиш учун юрмоғим мана шу масжидимда бир ой эътикоф турмоғимдан мен учун суюклироқдир!".
------------
Яъни, кишиларнинг ҳожатини раво қилиш учун юрмоқ Масжиди Набавийда бир ой эътикофда тургандан афзалроқдир!
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Кучли мўмин, кучсиз мўминдан афзал

Сайтдан кўриш
Ютубдан кўриш

Нуруллоҳ Маҳкамов, Чуст туманидаги «Саид Насимхон тўра» жоме масжиди имом хатиби


🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Мақола

МИССИОНЕРЛАРНИНГ НАЙРАНГИГА УЧМАЙЛИК!

Миссионерлик сўзидаги миссия - лотин тилидан олинган бўлиб “вазифа топшириш”, миссионер эса “ вазифани бажарувчи” деган маънони англатади.
“Миссионерлик” ҳақида «Ислом энциклопедия» китобида: «Миссионерлик (миссия сўзидан)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш.

➡️Батафсил ўқиш.....👇👇👇
http://ravza.uz/story/Missionerlarning_nayrangiga_uchmaylik

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Мақола

БУҒДОЙ -- ХАЛҚИМИЗ БОЙЛИГИ

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, деҳқону боғбонлар йил давомида қилган машаққатли меҳнатларининг натижасини кўрадиган, буғдой донини йиғиштирадиган вақтга ҳам етиб келдик. Юртимиз тупроғи серунум, гўзал боғлари серҳосил эканлигидан қанчалар ғурурлансак арзийди.

➡️Батафсил ўқиш....👇👇👇
http://ravza.uz/story/Bugdoy_xalqimiz_boyligi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Смотрите "#Shukurulloh domla To’raqo’rg’on" на YouTube
https://youtu.be/sdcHFNz-wsE
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Мақола

ИСЛОМДА АЁЛЛАРГА МУНОСАБАТ.

Ислом дини ҳаётда аёл шаънини улуғлайди. Аёл деганда кўз олдимизда оналаримиз, турмуш ўртоғларимиз, опа-сингилларимиз ва қизларимиз кўз ўнгимизга келади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло алохида бир сурани нозил қилдики унга "Нисо"(Аёллар) деб номлади. Бу сурада кўплаб масалаларни баён қилиш билан бирга аёлларга талуқлик бўлган кўплаб хақ хуқуқлари зикр қилинган.

➡️Батафсил ўқиш ..... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Islomda_ayollarga_munosabat

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Мақола

ОИЛАДА ЭР ВА ХОТИН МУРОСА ҚИЛМОҚ КЕРАК

Кўпинча янги турмуш қураётган келин-куёвларни кўрган ёши улуғлар беихтиёр: “Илоҳо, янги турмуш қураётган келин-куёв бахтли бўлишсин, оиласида тотувлик, аҳиллик ошён қурсин”, деб дуога қўл очишади.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/oilada_er_xotin_murosa_qilmoq_kerak

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Янгиликлар

Тўрақўрғон туманида сайёр йиғилиш ўтказилди

8 июнь куни Тўрақўрғон туманида тумандаги масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари ва мутаваллилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Turaqurgon_tumani_sayyor_yigilish_utkazildi

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube