11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
ҲАЖ САФАРИ АТРОФИДАГИ ГАП-СЎЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Азиз
юртдошлар! Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, мана, 2 йилдан бери интиқлик билан кутганимиз ҳаж сафарига ҳам йўллар очилди. 2022 йилги мавсумда ўзбекистонлик зиёратчилар учун квоталар миқдори 7200 кишидан 10 минг 865 нафарга оширилди. Бу, шубҳасиз, миллионлаб инсонларнинг қалбига хурсандчилик олиб кирди. Кексалар тилида дуо: етказганига шукр, кимлар етди кимлар етмади, Аллоҳ қодир қилсин, ҳаммани Ўзининг байтига етказсин...
Таассуфки, юртимиз бўйлаб ана шундай хурсандчилик шукуҳи кезиб юрган бир маҳалда айрим интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари интернет тармоқларидаги тўлиқ асосга эга бўлмаган маълумотларни тарқатиб, одамларда норозилик кайфиятини уйғотишга ҳаракат қилаётгани ачинарли ҳол, албатта.
Ушбу мақолада юртдошларимиз ижтимоий тармоқлардаги турли асоссиз ва таги йўқ маълумотларга чалғиб қолмасликлари учун қуйидаги маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз:..
➡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz #Ҳаж
ЁТАР ЖОЙИМ БИР КУН БЎЛГУСИ ТУПРОҚ

Ётишим шохона, ўрним хўп юмшоқ,
Бошимда пар ёстиқ, қордайин оппоқ,
Ҳар қанча ётмайин шу ҳолда, бироқ,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Бир хил кийим ёқмас инжиқ баданга,
Ўн хил бўлса ҳамки, ўхшайди камга,
У, фақат, кўнгайдир оппоқ кафанга,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Кўтариб келурлар босиб хилхонам,
Мозор энди – уйим, лаҳаддир хонам,
Салом, умидворим, марҳумам онам...
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Товланиб, этурсан кўпни маҳлиё,
Сен асли ёлғонсан, рўёсан, рўё
Тинч қўйгин мени, эй, маккора дунё!
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Орзулар дер: – Ҳали сен кўп яшарсан,
Хотиржам бўл, тўқсон, юздан ошарсан.
Дейман: – Хўш, ундан сўнг қайга борарсан?..
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Сарҳисоб айладим босган ҳар йўлим,
Афсус-надоматдан ўртанар дилим,
Тавбага шошилай, келмасдан ўлим...
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ

Qalblardan ezgulik izlagan qalblar uchun ...👇🏻👇🏻
••┄┄┄❅┄┄┄•••
A'zo bo‘ling
👉 https://t.me/islam_qanoti
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Мақола

ИЛМ ИККИ ДУНЁ САОДАТИДИР.

Инсон жамиятда яшар экан умр давомида турли билим ва кўникмаларга эга бўлади. Бу билим ва кўникмалар яхши ёки ёмон, фойдали ё зарарли бўлиши мумкин. Динимиз бизни ўзимизга ва жамиятга, дунё ва охиратга фойдаси тегадиган илм олишга тарғиб қилади.

➡️Батафсил ўқиш .... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Ilm_ikki_dunyo_saodatidir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
#Янгиликлар

Наманган туманида сайёр йиғилиш ўтказилди

4 июнь куни Наманган туманида тумандаги масжидлар имом-хатиблари, имом-ноиблари ва мутаваллилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Абдулҳай домла Турсунов ҳамда вакиллик мутахассислари иштирок этдилар.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
Равза газетаси 18-сон.pdf
1.5 MB
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Тинчликми асраш барчамизнинг бурчимиздир


Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш

Хошимхон Қорабаев,
Косонсой тумани "Исломобод" жоме масжиди имом-хатиби

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруф Мусохон ўғли)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

#Мавзу: Сурат эмас, сийрат муҳим.

Ютубдан кўриш
Сайтдан кўриш

Ибодуллоҳ Усмонов,
Косонсой тумани "Эшонбобо" жоме масжиди имом-хатиби


🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Иброҳим ибн Абдуллоҳ Хуросоний айтдилар: Отам билан бирга ҳаж ойида ҳаж қилдим. У ерда халифа Рашид ҳам бор эди. У харсанг тош устида ялангоёқ ҳолда қўлини кўтариб, титраганча, йиғлаб: «Эй робб! Сен Сенсан! Мен менман! Мен гуноҳ содир қилишга одатланганман. Сен эса, мағфират қилишга одатлангансан, гуноҳимни кечир», деб нола қилар эди. Шунда отам менга: «Қара, ердаги кучли инсон юқоридаги қудратли Жаббор Зотга тазарруъ қилмоқда», деб айтдилар.
Эсимда, ёш бир йигит ғазабнок охангда шундай деганди: - Сиз соқолини қиртишлаган толиб ва очиқ-сочиқ юрган толибалар ўртасида ўтирасиз. Одамлар сизни ғазабланган эмас, доим кулиб юрган ҳолда кўришади. Шундай ҳолатда экансиз, сизни танқид қилган ва ёмон кўрган кишиларга узрингиз бордир?!

Мен айтдим: Хўмрайиш даъватчиларнинг хусусиятларидан эканини билмайман. Мен аввало одамларга исломнинг ақида ва ахлоқдаги алифболарини англатаман. Агар уруғ тўғри экилса мева ўз вақтида етилади. Агар одамлар Роббиларини танишса ва Унга "эшитдим ва итоат этдим" асосига кўра боғланишса, уларда сен талаб қилган, балки ундан-да кўпроқ нарса рўёбга чиқади.

Аммо мени ёмон кўришлари масаласига келсак, нима дейишни ҳам билмайман. Лекин Аллоҳга ҳамд айтаманки, У мени мукаммал сатр қилди, мендан бирор нарсага (шармандагарчиликка) имкон бермади.
Сиз ўзингизни (нафсингизни) хурсанд қилиш учун халқни шарманда этишга қизиқасиз. Бу қизиқиш эса ўзингиз одамларни айблаётган гуноҳлардан ҳам кўра чиркинроқ дарддир.
Эй ўғлим, сен бу хунаринг билан бошқалардан кўра ёмонроқ бўлмасанг деб қўрқаман.
Зеро, қалби синиқ гуноҳкор киши, бандаларга катта кетадиган воиздан кўра шарафлироқдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Аччиқ ҳақиқат" китоби, 3-жилд.
Солиҳлар бир-бирларига уч нарсани тавсия қилишарди. Агар тарозининг бир палласига олтин, бошқасига шу гапларни қўйилса, бу гаплар оғир вазн босади.

1. Ким ўзи билан Аллоҳ таолонинг ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ таоло у бандаси билан инсонларнинг ўртасини ислоҳ қилиб қўяди.

Аллоҳ таолога қулликни ўрнига қўйган банданинг бошқа бандалар билан муносабати, Аллоҳ таолонинг фазли билан яхши томонга ўзгаради.

2. Ким ичини ислоҳ қилса, Аллоҳ таоло у бандасининг ташқарисини ислоҳ қилиб қўяди.

Қалб касалликларидан тузалишга уринган банданинг ташқи аъзолари билан қиладиган ишлари ҳам, Аллоҳ таолонинг фазли ила яхши томонга ўзгаради.

3. Ким охират ишига эътибор қаратса, Аллоҳ таоло у бандасининг дунё ва охират ишига кифоя қилади.

Аллоҳ таоло ибодатларга эътиборини кучайтирган бандасининг дунёдаги ва охиратдаги ишларини ўнглаб қўяди.
Ким Аллоҳ йўлидаги машаққатдан юз ўгирса, уни махлуқнинг хизматидаги машаққат билан балолаб қўйилади.

Мадорижус соликин китобидан.