11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Тўрт нарса борки, у билан бирга бўлган ҳолда илм фойда бермайди: “Дунё муҳаббати, охиратни унутиш, фақирликдан қўрқиш ва одамлардан қўрқиш”.

Абул Ҳасан Шозилий.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz xam ezgulik qilishga ulgurasiz.

Biz sizga yordam so'rab emas..sizga yordam bergani murojat etyapmiz...o'ylab ko'ring...

https://t.me/islam_qanoti
Фузайл ибни Иёз раҳимаҳуллоҳ дейди: “Элак каби бўлиб қолманглар. У билан эланганда майин, покиза ун чиқиб, кепагини эса тутиб қолади. Оғзингиздан ҳикмат чиқиб, қалбингизда ғаразли мақсадлар қолиб кетмасин
#Муножот
Бандага бирор гуноҳ қилсак кўзига кўринолмаймиз. Ўзимизни ундан узоқ тутамиз.
Илоҳи, Сенга қанча гуноҳлар қилдик, юзсизликлар қилдик.

Қани энди Сенга ҳам кўринолмай юролсак. Қани Сендан ўзни узоқ қилолсак. Агар шунинг йўли бўлса бизларга кўрсат. Эшигингдан бошқа эшик бўлса, бизларни унга йўлла. Жуда бўлмаса, тупроқларга айлантирвор, тонгла маҳшар олдингда шарманда турмайлик. Вужудимизни зарраларга бўлиб, тарқатвор, қиёматда шармисор бўлмайлик.

Эвоҳ, бунинг ҳеч иложи йўқ, ҳеччам иложи йўқ. Эшигингдан бошқа борар жойим, остонангдан ўзга бошурар маконим йўқ!

Гуноҳларимни Сенга васила қиламан, чунки хатокор бандангда бундан бошқа нарса йўқ. Исёнимни ҳузурингда оқбайроқ янглиғ кўтараман. Токи буни таслимли банданг эътирофи ўла қабул эт!
Қилмишларидан бели букик, қалби пора ва юзи қора бандангни илтижоларини қабул қил!

Кечирсанг бўлди, фақат кечирсанг!..
— Таҳажжуд нима дегани?
— Таҳажжудми... инсон муҳаббат куйида юрганида туннинг ярмида уйғониб кетиб, севгилисини соғиниб, ишққа ўзини буткул топширади. Таҳажжуд ҳам шундай, яъни ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд..
🍃
Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?
– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради
Таҳажжудга эса инсониятнинг Робби чақиради.
– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди. Таҳажжудни хослар ўқийди.
– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга эа «Сўровчи борми, сўраганини бераман» деб чақирилади
🍃
Тун жуда узун. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракъат дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ.
🍃
Аллоҳим бизларга таҳажжуд намозини суюкли қилган.🤲
Ҳақиқий бойлик - беҳожатликдир.
Ҳақиқий мулкдорлик - биров сенга хўжайин бўлмаслигидир. Рағбат сенга эга чиқмаслигидир. Ҳавас сени олдида ҳайдамаслигидир.
Ҳақиқий салтанат - ҳар кун қалблар давлатида муҳаббат парчасини қўлга киритмоғингдир!
Эслагин. Ерга эга бўлганларга, ер эга бўлди. Миллионларга қодир бўлганларни, миллионлари бўйсундирди. Сўнг уларни кўпайтирадиган қулга айлантирди. Кейин уларни қон босими, хафақонлик ва изтироб ўлдирди.
Ишон, ҳақиқий камбағаллар шулардир.

Мустафо Маҳмуд
Аллоҳ томонга йўлга тушган экансиз югуринг. Агар югуриш оғирлик қилса тезроқ юринг. Унда ҳам қийин бўлса секин юриб боринг. Бунга ҳам қодир бўлмасангиз эмаклаб боринг. Лекин, харгиз, ҳаргиз орқага қайтманг.
Ўлим сизга келгувчидир
Юнус ибн Убайд дедилар: “Ҳасан Басрийга ўттиз йил ҳамроҳ бўлдим, лекин уни амир ёки волийни мансабга ўтирганини ёки мансабдан кетибди деб айтганини, нарх-наво қиммат ёки арзон деганини ёки иссиқ жуда кучайиб кетди қабилида шикоят қилганини эшитмадим. Унинг доимий сўзи “Ўлим албатта сизларга етгувчидир!” ни кўп такрорлаш бўларди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ezgulik sari izdoshlarimizni taklif qilib qolamiz..

https://t.me/islam_qanoti
ЖУМА МАВЪИЗАCИ
04.06.2021 й. Фарзанд тарбияси, ёшларнинг илм-маърифатга эътиборини қаратиш
#Масал

Шайтон келиб эшакнинг боғичини ечиб юборди. Эшак қўшнининг боғини пайхон қилиб, хому пишганни баробар еб ташлади. Буни кўрган боғбоннинг хотини қўлига милтиқ олиб, эшакни отиб ташлади. Эшак эгаси ўқ овозини эшитиб чиқди ва эшагининг ўлиб ётганини кўргач ғазабланиб, боғбоннинг хотинини отиб ўлдирди.

Боғбон келиб хотинининг ўлиб ётганини кўрди. Милтиғини қўлга олиб, у ҳам ўз ўрнида эшак эгасини отиб ўлдирди.

Шунда шайтондан: «Сен ўзи нима қилиб қўйдинг?» дея сўрашди. У жавоб қилди: «Ҳеч нарса қилганим йўқ. Шунчаки жамиятни бузмоқчи бўлсам, бир эшакни қўйвораман, эшак ўзи уни хароб қилади-қўяди.»

Уруш қилгандан эмас, уруш чиқаргандан эҳтиёт бўлинг! Зеро мунофиқлар, фитнани бошлаб қўйиб, ўзлари четда томошабин бўлишади.
#Ҳадис

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?" дедилар. "Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ", дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қийин аҳволга тушиб қолсанг, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм", деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади», - дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Шарҳ: Молик Ашжаъийнинг ўғли асирга тушиб қолганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга одам юбориб "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ"ни кўп айтишни буюрганлар. Натижада ўғли асирликдан халос бўлган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўз тажрибаларида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илаа биллаҳ"ни айтиш билан мушкуллари осон, бало-офатлари даф бўлишини кўп синаб кўрганлар.
#Расулуллоҳ_айтадилар:

1. Таҳоратли ҳолда ухлаган киши кундузи доим (рўзадор), кечаси қоим (намоз ўқиб чиққан) кабидир. Амр ибн Хорисдан (р.а)
2. Ётганда “Фотиҳа” ва “Ихлос” сураларини ўқисанг, ўлимдан бошқа ҳар нарсадан омонда бўласан. Анасдан (р.а)
3. Қуръонни учдан бир қисмини ўқимагунча ухламагин. Дедилар: “Бунга қандай кучимиз етади?” Марҳамат қидиларки: “ Қул ҳуваллоҳу аҳад...”, “Қул аъузу бираббил-фалақ...”, “Қул аъузу бираббин нас...”ни ўқишга кучингиз етмайдими?” Абу Ҳурайрадан (р.а)
4. Ким бир кечада минг оят ўқиса, юзи кулган ҳолда Аллоҳга рўбарў бўлади. “Ё Расулаллоҳ! Минг оят ўқишга кимнинг ҳам кучи етарди?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим”дан бошлаб “ Алҳакумуттакасур...”ни охиригача ўқидилар ва шундау марҳамат қилдилар. “Нафсим қудратли қўлида бўлган Зотга қасамки, бу сура минг оят ўрнига ўтувчидир” Умардан (р.а)
Келинчагимни айнитди

Абул Фараж келтиради:
Маккада бир соҳибжамол аёл яшар эди. Бир куни юзини ойнада кўриб эрига "Шу гўзал юзни кўриб фитнага тушмайдиган эркакнинг ўзи йўқ бўлса керага?" деди. Эри "Бор" деди. Аёл "Ким экан у?" деди. У "Убайд ибн Умайр" деди. Озгина тортишувдан сўнг аёл эрига "Менга рухсат беринг унда, синаб кўрамиз, мен уни фитнага сола оламан" деди. Эр рухсат берди. Фатво сўраган одам бўлиб Масжидул Ҳаромга кириб борди. Масжид четида ўтирган Убайд ибн Умайрнинг олдига келди ва юзини очди. Гўё ойнинг бир парчаси ерга тушгандек бўлиб кетди. Убайд "Эй Аллоҳнинг чўриси! Юзингни ёп деди. У "Мен таърифингизни эшитиб сизга ошиқ бўлиб қолдим" деди. Шунда Убайд "Майли мен сендан бир неча нарса сўрайман, ростини айтиб турасан, кейин кўрамиз" деди. Аёл "Хўп" деди.
– Менга айтчи, бир кун ўлим фариштаси жонингни олгани келади. Шунда сўраган ишингни қилганимиздан хурсанд бўласанми?
- Йўқ.
- Бир кун қабрга кирасан ва сўроққа тутиласан. Шунда бу ишни қилганимиздан хурсанд бўласанми? – Йўқ.
– Бир кун қиёмат бўлса ва инсонларга номалари ўнг қўлидан берилса, сен қайси қўлингда олишингни билмасанг. Шунда бу ишни қилганимиз сени хурсанд қиладими? – Йўқ.
– Бир кун сирот кўпригига келасан, ундан ўтасанми, йиқиласанми билмайсан. Шунда бу ишни қилганимиздан хурсанд бўласанми? – Йўқ.
– Бир кун амалларинг тарозуда тортилади. Шу ҳолатда сен сўраган ишни қилганимиздан хурсанд бўласанми? – Йўқ.
– Бир кун Аллоҳнинг ҳузурида савол-жавоб учун турасан. Шу вақтда бу ишни қилганимиз сени хурсанд қиладими? – Йўқ?
- Унда Аллоҳдан қўрқ, Аллоҳ сенга кўп неъмат ва яхшиликлар берибди.
Аёл уйига қайтиб борибди. Эри ундан "Нима бўлди?" деб сўрабди. У "Сен билан мен бекорчи баттол одамлар эканмиз" деб ўша кундан бошлаб намоз, рўза ва ибодатга берилибди. Кейинчалик эри айтган экан: "Мен Убайдга нима қилган эдим. Хотиним ҳар тунда янги келинчак эди. Ҳозир роҳибага айланди қолди".

Убайд ибн Умайр буюк тобеъин. Умар розияллоҳу анҳунинг даврида биринчи бўлиб ваъз учун ўтирган етук олим. Ҳадиснинг ишончли ровийларидан. Унинг ваъз мажлисларига Ибн Умардек саҳобалар ҳам келиб ўтирарди. Туни билан йиғлаб чиқадиган обид зот...
#БЕЗАК
Ҳайрулла Ҳамидов шеъри

Қадим замонларда бўлган воқеа
Юракка ажиб бир оройиш берди:
Подшо катта соврин қўйиб ўртага,
Масжидни безашга фармойиш берди.

Айтди: «Ким энг буюк зийнат келтирса,
Масжидни безаса ўша матоҳ-ла,
Менинг мукофотим катта бўлар... ва
Аллоҳ ажрлагай жаннатий боғ-ла!»

Кимдир устун учун безак, ким эса,
Мезана тўрига келтирди тилло.
Хонаи туҳурга ким қайғу еса,
Ким сиёҳ улашди, ёзишга имло.

Подшо кузатарди авомни сокин --
Зарга чайилганди ҳар тошу кесак,
Рози бўлолмади булардан локин,
Унинг хаёлида антиқа безак.

Бу шундай безакки, инсон ҳаёти
Кўрсин то ўлгунча чашми зиёни.
Одамлар бу рангни кўрган заҳоти,
Унутиб қўйсинлар икки дунёни!

... Бир зот кириб келди кураш авжига,
Мени ғолиб денглар, деди жой олиб.
Ва, киринглар, деди... Масжид ичига
Мурғак икки бола кирди уялиб.

Ўрнидан қўзғалиб кетди шаҳаншоҳ,
Бу зўр топқирликка чалворди қарсак.
Деди: «Масжид учун топилмас илло
Намозхон боладан гўзалроқ безак!»
Смотрите "Margʻilon shahri "Moʻyi muborak" jome masjidi imom-xatibi Shukurulloh Egamberdiyev To'raqo'rg'onda" на YouTube
https://youtu.be/Q4-pg6tjsus