11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
(إِنَّ لِلۡمُتَّقِینَ مَفَازًا ۝ حَدَاۤىِٕقَ وَأَعۡنَـٰبࣰا ۝ وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابࣰا ۝ وَكَأۡسࣰا دِهَاقࣰا ۝ لَّا یَسۡمَعُونَ فِیهَا لَغۡوࣰا وَلَا كِذَّ ٰ⁠بࣰا ۝ جَزَاۤءࣰ مِّن رَّبِّكَ عَطَاۤءً حِسَابࣰا)
[Naba surasi 31 - 36]

Албатта, тақводорларга ютуқ бордир:
Боғ-роғлар, узумзорлар бордир.
Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир.
Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир.
У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар.
Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси банда гуноҳ қилса, кейин чиройли, мукаммал таҳорат олса, сўнг туриб, икки ракъат намоз ўқиса, сўнгра Аллоҳдан ўша гуноҳига истиғфор сўраса, Аллоҳ уни кечиради”.

Абу Довуд ривояти..
Тасбеҳ намози

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тасбеҳ намози

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: «Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, вал­ҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир. Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.



Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан ташқари Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъийд ас-Самъаний, Абу Мусо Мананийлар ҳам ривоят қилишган, имом Бухорий «Жузъул Қуръон»да ривоят қилган.

Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:

«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.

Абу Усмон Хайрий Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.



Эслатма: Баъзи уламолар тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиснинг ривоят қилинган йўлларини заиф дейишган. Заҳабий ушбу ҳадисни келтирган, аммо бу ҳақда фикр билдирмаган.

Ибн Аббоснинг тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиси ҳасан ҳадиснинг шартларига яқиндир. Лекин биргина ровий тарафидан ривоят қилингани, тасбеҳ намозининг ўқилиш тартиби бошқа одатда ўқиладиган намозлардан ўзгачалиги учун шозз саналади.

Байҳақий: «Абдуллоҳ ибн Муборак бу намозни ўқир эди. Солиҳлар ҳам бир-бирларидан эшитиб, ўқишар эди. Бу ҳам ҳадиснинг саҳиҳлигини янада кучайтиради», деган. Абдулазиз ибн Абу Довуд – у киши Ибн Муборакдан олдин яшаб ўтган – шундай деди: «Ким жаннатни истаса, тасбеҳ намозини маҳкам тутсин. Шофеъий, Абу Ҳомид, Жувний, Ғаззолий ва бошқалар уни мустаҳаб дейишган».



Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳ тасбеҳ намозини ўқиган одамнинг аввалгию кейинги, қадимгию янги, билиб-билмай қилинган, каттаю кичик, ошкору махфий гуноҳларини мағфират қилади.

2. Тасбеҳ намозини ўқиган одам ўнта хислатга эга бўлади.

3. Тасбеҳ намози юқоридаги баён қилинган тартибда ўқилади.

4. Киши тасбеҳ намозини ҳар куни ўқий олса, жуда яхши. Агар ўқий олмаса, уни ҳар жумъада бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар ойда бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар йили бир марта, уни ҳам қила олмаса, умрида бир марта ўқиса ҳам бўлади.



Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрлади
#КУН_ҲАДИСИ

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Дажжол (келиши) олдидан бир неча йиллар алдов-макрлар бўлади. Бу йилларда ростгўй ёлғончига чиқарилиб, ёлғончи ростгўй саналади. Омонатдор хиёнатчига, хиёнаткор эса омонатдорга чиқарилади. Мана шу муддатда Рувайбаза гапга тушади» (Аҳмад, Абу Яъло ва Баззозлар ривоят қилган. Санади жуда яхши).

Худди шу мазмундаги бошқа бир ҳадисни Ибн Можа Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. Унда қуйидаги қўшимча ҳам бор:
«Ё Расулуллоҳ, рувайбаза нима дегани ўзи? – дейишди саҳобалар. Пайғамбаримиз жавоб бердилар:
– У омманинг иши ҳақида (ўзича) гапирувчи бемаъни – бачкана кимса».
Биз бугун уни кўпчилик постёзувчилар ва изоҳчилар тимсолида кўряпмиз.

Яқинларингизга эслатинг!
👇👇👇👇
https://t.me/islam_qanoti
Инсон ҳар куни йўлиқадиган уч мусибат

Ҳар бир инсон, одам боласи борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз- насиҳат олмайди:

Биринчи мусибат: Умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди...

Иккинчи мусибат: Инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.

Учинчи мусибат: Киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Ахир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзахгами?...

Аллоҳим! Бор билганимиз, бор ташвишимизни фақат дунё қилиб қўймагин! Борар жойимизни жаҳаннам этма! Жаннатни биз учун ҳақиқий маскан қилгин!
Солиҳлардан бирлари ғамга ботиб қолган кишини кўриб қолди. Ундан: “Сенга нима бўлди?” деб сўради. У киши: “Ғаму ташвишларим қийнаб юборди” дея жавоб берди. Шунда солиҳ киши: “Жаннатдан маҳрум бўлганинг ёки қабул бўлмаслиги хабари келдими? Ундай эмасми, унда эй киши, бу ташвишларни юрагингга яқин олиб, кўпам куйинаверма. Чунки жаннатдан қуйи бўлган барча нарса қуйидир, арзимасдир”.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ дунёни Ўзи яхши кўрган ва яхши кўрмаган бандасига бераверади. Аммо иймонни фақат яхши кўрган бандасига беради”, дедилар.

Табароний ривояти.
Агарчи гуноҳ қилсангда, тоат-ибодатингни ташлаб қўйма. Ёки шайтон сенга икки марталаб ғолиб келишини истайсанми?

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.
Бир куни сен ҳақингда “Аллоҳ фалончини раҳматига олсин, марҳум шундай, шундай киши эди”, дейишади. Шунинг учун ҳам бу ҳаётдан ўтиб кетганингдан сўнг ортингдан покиза, яхши излар қолдиргин. Токи шулар билан инсонлар сени хотирлашсин, ҳаққингга хайрли дуолар қилишсин.
Аллоҳим, бизга, сизга ҳусни хотима насиб этсин!
“Қалб касалликлари жамламаси қуйидагилар: Шубҳа-гумонлар ва шаҳватлар касалликлари. Қуръон бўлса, ҳар икки тур учун ҳам шифодир”.
"Эркаклар аёлларга раҳбардирлар" (Нисо сураси, 34-оят).
Бу мажбуриятга чақириқдир, улуғлашгамас.
Акс ҳолда эрлар дерди, эркаклар эмас.
Бу шундай раҳбарликки, аёлни саййида қилсин, чўри эмас!
Шундай раҳбарликки, аёлни хотин қилсин, жория эмас!
Шундай раҳбарликки, аёлни она қилсин, туғиш машинаси эмас!
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқисалар, салом бергач, “Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан, ризқон тоййибан ва амалан мутақоббаллан” дер эдилар.

Ибн Можа ривояти.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман.
Мусулмонман деганларга..

Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссалом тилларидан ҳикоя қилиб: "Ким менга эргашса, у мендандир"*, дейди. Бу ким менга эргашмаса, менданмас, деганидир. Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломдан: "Албатта ўғлим аҳлимданку?!" деганларини ҳикоя қилиб, бунга: "Эй Нуҳ, албатта у (ўғил) аҳлингдан эмас. Албатта, у яхши амал эмасдир", * дея жавоб қилади.

Демак, эргашиш гарчи бегона бўлсада, эргашувчини эргашилганнинг бир бўлагига айлантиради. Бунга Салмон Форсий розияллоҳу анҳу мисол бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Салмон биздан-аҳли байтдан" деганлар. Ҳаммамиз Салмонни форслик эканларини биламиз. Лекин ўзларига эргашгани учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга шундай таълим бердилар. Демак, эргашиш алоқадорликни исбот этса, эргашмаслик алоқа узилишини қарор топтиради.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий, "Тожул-арусул ҳовий" китобидан
---
* Иброҳим сураси, 36-оят.
Ҳуд сураси, 45-оят
*
Ҳуд сураси, 46-оят.
---
Пашша қанотичалик хам қиймати йўқ дунё учун, инглиз, япон, хатто лотин тилларини ўрганамиз, бироқ охиратимиз учун араб тилини, тажвид қоидаларини ўрганишга қунт қилмаймиз. Чунки, дангасамиз, иштиёқимиз йўқ. Агар истасак, харакат қилсак, тилимиз тўрт хил “з”ни, уч хил “с”ни, икки хил “т”ни қийналмасдан талаффуз қилади. Шундай экан, эринчоқлик иллатига бархам бериб, бугундан харакатни бошлайлик. Зеро, халқдан харакат, Холиқдан баракат.

Зиёвуддин Рахим
Тўрт нарса борки, у билан бирга бўлган ҳолда илм фойда бермайди: “Дунё муҳаббати, охиратни унутиш, фақирликдан қўрқиш ва одамлардан қўрқиш”.

Абул Ҳасан Шозилий.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Siz xam ezgulik qilishga ulgurasiz.

Biz sizga yordam so'rab emas..sizga yordam bergani murojat etyapmiz...o'ylab ko'ring...

https://t.me/islam_qanoti
Фузайл ибни Иёз раҳимаҳуллоҳ дейди: “Элак каби бўлиб қолманглар. У билан эланганда майин, покиза ун чиқиб, кепагини эса тутиб қолади. Оғзингиздан ҳикмат чиқиб, қалбингизда ғаразли мақсадлар қолиб кетмасин