9 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намозда назар қаерга қаратилишини биласизми?

Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади.
Намозда кўзлар юмилмайди, осмонга қаралмайди ва ҳар томонга аланглаб кўз ташланмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Намоз ичида ҳар тарафга қарашдан сақланинглар, чунки киши модомики намоз ичида бўлар экан, Роббига муножот қилади” (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!

••┄┄┄❅┄┄┄•••
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.
ZIKR
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#БИЛАСИЗМИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримни бир неча сифатлар билан зикр этган. З
Жумладан:

1. Арабий.
«Албатта, Биз уни арабий Қуръон қилдик...» (Зухруф сураси, 3-оят)

2. Мубин.
Аниқ. Бу сифат сифатланувчининг сифатини янада таъкидлаш учун келади.
«Очиқ-ойдин китоб ила қасам» (Зуҳруф сураси, 2-оят)

3. Муборак.
Баракотли, табаррук.
«Биз нозил қилган бу китоб муборакдир» (Анъом сураси, 155-оят)

4. Мусоддиқ.
Ўзидан олдин нозил этилган илоҳий китобларни тасдиқловчи.
«У ўзидан олдингиларнинг тасдиғи ва китобнинг тафсилотидир» (Юнус сураси, 2-оят)

5. Ҳаким.
Ҳикматли
«Бу сенга тиловат қилиб бераётганимиз оятлар ва ҳикматли эслатмадандир» (Оли Имрон сураси, 58-оят)

6. Шифо.
Ҳиссий ва руҳий шифобахш
«Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят)

7. Раҳмат.
Қуръон Аллоҳнинг раҳматидир
«Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз» (Исро сураси, 82-оят)

8. Мавъиза.
Панд-насиҳат
«Бу одамлар учун баён, тақводорлар учун ҳидоят ва мавъизадир» (Оли Имрон сураси, 138-оят)

9. Бушро.
Хушхабар
«...Қуръони Карим мўминлар учун хушхабардир» (Наҳл сураси, 89-оят)

10. Назир.
Огоҳлантирувчи
«Оламларга огоҳлантирувчи бўлсин учун бандасига Фурқонни нозил қилган Зот баракотли, улуғдир» (Фурқон сураси, 89-оят)

Қуръони Каримнинг яна бир неча сифатлари бор:
1. Ажаб. Одамларни таажжубга солувчи.
2. Муборак. Баракотли, табаррук.
3. Зу зикр. Зикр қилинадиган, шарафли.
4. Азиз. Ғолиб, қувват ва қудратли.
5. Карим. Карамли, кароматли, мукаррам.
6. Мажид. Улуғ.
7. Башир. Башорат берувчи.
8. Фурқон. Ҳақ билан ботилни ажратувчи.
9. Бурҳон. Қиёмат куни (фойдамизга ёки зараримизга) ҳужжат бўлувчи
9. Мусҳаф. Саҳифаланган.
10. Танзил. Нозил қилинган.
#Зикр

Шом намозидан кейин 7 марта: "Аллоҳумма ажрний минан-наар" зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Кунлик зикр ва дуолар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Дуонинг ўқилиши:

«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абууьу лака биниъматика ъалаййа ва абууьу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Дуонинг Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
'Sayyidul Istigʻfor'
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
. pinned an audio file
#Кунлик зикр ва дуолар.

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллооҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ», «Қул аъуузу бироббиннаас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM