11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#ЭСЛАТМА

Бугун меърож кечаси

Меърож кечаси Бақара сурасининг охирги икки ояти ва қуйидаги 12 та ҳукм нозил бўлди:

1. Аллоҳга ширк келтирмаслик.
2. Ота-онага итоат қилиш.
3. Қариндош ва муҳтожларга ёрдам бериш.
4. Молни беҳуда сарф қилмаслик.
5. Болаларни ўлдирмаслик.
6. Зинога яқинлашмаслик.
7. Етимларга яхши муомалада бўлиш.
8. Ноҳақ одам ўлдирмаслик.
9. Аҳдига вафо қилиш.
10. Ўлчовда тўғри, адолатли бўлиш.
11. Билмай туриб, бировларнинг илми ёки айтганларига эргашмаслик.
12. Ер юзида кибр ва ғурур билан юрмаслик.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳи роббил ъааламийн. Аллооҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”).

Абу Довуд ривоятлари.
#Тафаккур

"Қуръонийлар" ҳақида
Айрим одамлар Суннат ташриъ (шариат қонунларини чиқариш) манбаи эмас, деган масалани кўтариб чиқмоқдалар ва ўзларини "Қуръончилар", дея атамоқдалар. Улар: “Қуръон олдимизда турибди. Унинг ҳалолини ҳалол ва ҳаромини ҳаром этамиз”, дейишмоқда. Уларнинг гумонича, Суннатга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам номларидан тўқилган ҳадислар яширин равишда киргизиб юборилган. Аслида бундайлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга улар ҳақида хабар берганлари қавмнинг давомчиларидир. Аҳмад, Абу Довуд ва Ҳокимлар саҳиҳ санад билан Миқдомдан ривоят этишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам деганлар: “Бир одам ўзининг пўрим курсисига суяниб олиб менинг ҳадисимдан бир ҳадисни сўзлайди ва бундай дейди: “Биз билан сизнинг ўртангизда Аллоҳнинг китоби бор. Унда нимани ҳалол топсак ҳалол қилдик ва нимани ҳаром топган бўлсак ҳаром қилдик”. Билиб қўйинг, Расулуллоҳнинг ҳаром қилгани Аллоҳнинг ҳаром қилгани кабидир”. (Ҳадис матни тугади).
Улар Қуръончилар эмас! Чунки Қуръони карим юзга яқин оятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатни вожиб этган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатни Аллоҳ азза ва жаллага итоат деб эътибор қилган: “Кимда-ким Пайғамбарга итоат этса, демак, у Аллоҳга итоат этибди. Кимда-ким бош тортса, Сизни улар устидан қўриқловчи қилиб юборганимиз йўқ” (Нисо сураси, 80-оят).
Балки ўзлари маҳкам тутишни даъво қилаётганлари Қуръони карим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга итоатдан ва ҳукмларини қабул қилишдан бош тортганларни иймондан айро ҳисоблайди: “Бас, Раббингиз ҳаққи, улар ўрталаридан чиққан низоларга Сизни ҳакам қилмагунларича ва сўнгра чиқарган ҳукмингиздан дилларида танглик сезмай, тўла таслим бўлмагунларича, зинҳор имон келтирмагайлар” (Нисо сураси, 65-оят).
Уларнинг Суннатга мавзу ва мардуд ҳадисларни яширин қўшиб юборилган, деган даъволарига келсак, бу уммат уламолари Суннатни ҳар қандай бегона нарсалардан тозалашга жуда қаттиқ эътибор берганлар. Ровийлардан бирининг ростгўйлиги ёки унутиб қўйиш эҳтимоли ҳақида пайдо бўлган шубҳани ҳадисни рад этиш сабаби дея қараганлар. Ҳатто дин душманлари ҳам дунёда бу умматчалик санадга ва хабарларни саралашга, хусусан улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисларга бўлса, диққат билан қараган уммат йўқ деб гувоҳлик берадилар.
Ҳадисга амал қилиш вожиблигига унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эканлигига ғолиб зонн кифоя қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари даъватларини етказишга асҳобларидан бирини юбориш билан кифояланганлар. Бу ҳол зонн унинг ростгўй эканига ғолиб келган бир кишининг хабарига амал қилиш вожиблигини кўрсатади.
Сўнг биз улардан: “Намознинг қандай ўқилиши, намозларнинг беш вақт фарз этилгани, закот нисоблари, ҳаж амаллари ва булардан бошқа Суннатдан бошқа манбадан билиш имкони йўқ масалаларга оятларни қаердан оласизлар?” деб сўраймиз.
Бунга улар ҳеч қачон жавоб бера олмайдилар.

"Катта фиқҳ энциклопедияси" китобидан
---
"Қуръонийлар" атайлаб қўштирноққа олинди.
#Ҳадис

وَعَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: «مَثَلُ الَّذِي يَذكُرُ رَبَّهُ وَالَّذِي لاَ يَذْكُرُهُ، مَثَلُ الحَيِّ وَالمَيِّتِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

وَرَوَاهُ مُسْلِمٌ فَقَالَ: «مَثَلُ البَيْتِ الَّذِي يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، وَالبَيْتِ الَّذِي لاَ يُذْكَرُ اللهُ فِيهِ، مَثَلُ الحَيِّ وَالمَيِّتِ».

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббисини зикр қилиб юрадиган киши билан зикр қилмайдиган кишининг мисоли худди тирик ва ўликнинг мисоли кабидир», дедилар.

Имом Бухорий ривояти

Имом Муслимнинг ривоятларида: «Аллоҳни зикр қилинадиган уй билан зикр қилинмайдиган уйнинг мисоли худди тирик ва ўлик мисоли кабидир», бўлиб келган.
#Кунлик зикр ва дуолар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло учун сўзларнинг энг яхшиси «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи», – дедилар (Имом Муслим ривоят қилганлар).

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи»ни бир кунда юз маротаба айтса, ундан хатолари ўчирилиб юборилади. Гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар).
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.
ZIKR
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
Қиз она бўлади. Ҳатто ўз отасига ҳам.

Айман Ёғий
#Ҳикмат

Фурсат борида илм ўрганиш керак. Илм керак бўлганида фурсат топилмайди!

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
#Зикр

Шом намозидан кейин 7 марта: "Аллоҳумма ажрний минан-наар" зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti