11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳаа миим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЛЛОҲ УЧУН ҲАҚДА ТУРИБ БЕРГАН ИМОМ

Аҳли сунна вал-жамоа мазҳабининг тўрт йирик имомидан бири имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ эди. У кишининг даврида бидъатчи адашган тоифалардан мўътазилалар шаҳарни деярли қўлга олишган эди.

Уларнинг бузуқ эътиқодларидан бири Аллоҳнинг каломи Қуръонни муҳдас (йўқдан бор қилинган, янги ёзилган) деб эътиқод қилишлари эди. Аҳли сунна мазҳабимизда эса Қуръон Аллоҳнинг каломи ва у азалийдир! Деб эътиқод қилинади.

Золим мўътазилийлар ўз даврида катта олим ва кучли таъсирга эга имом—имом Аҳмадни ҳам шу эътиқодга мажбурлай бошладилар. Чунки бу кишининг “Аллоҳнинг каломи азалий эмас, янги ёзилган муҳдас” деб бир марта айтишининг ўзи жуда кўпчиликнинг эътиқодини ўзгартириб, бу масалада мўътазилийларга қўшилиб кетишига сабаб бўлар эди.

Хуллас бир тўда мўтазилийлар имом Аҳмадни халифанинг хузурига чақиришади. Мақсад Қуръон масаласида у кишини мўътазилийлар фикрига қўшилишига мажбурлаш эди. Имом Аҳмад халифа хузурига борар экан йўлда унга бир ўғри рўпара келди ва деди:
Эй Аҳмад, мен бир ўғриман. Яқинда катта бир бойликни ўмардим. Мени ўғирликда гумонлаб тутиб кетишди. Аммо айбимни эътироф қилмадим. Айбимни бўйнимга қўйишга кўп уринишди, қийноққа солишди лекин азобларга бардош бердим. Охири ҳеч нимани исбот қилиша олмагач қўйиб юборишди. Мана кўриб турибсанки, ўзим ноҳақ бўлсам ҳам сабр қилганим учун қўлим кесилмасдан соғ-омон юрибман. Менку бир жиноятимни тан олмасдан сабрим билан соғ қолдим. Лекин сен шак йўқки ҳақ йўлдасан. Агар сабр қилсанг, мендан кўра сенга кўпроқ яхши бўлади. Бардошли бўл! Эътиқодингни ўзгартирма!

Имом Аҳмадни халифа Мўътасимнинг саройига олиб боришди. Қуръон муҳдасми ё азалийми?—деб савол беришди. У киши: Қуръон Аллоҳнинг каломи. Алллоҳнинг каломи эса инсонларнинг каломига ўхшаб муҳдас бўлмайди. Аллоҳнинг каломи қадим ва азалий—деб жавоб берди. Улар Қуръон муҳдас деб айтасан, керак бўлса ёзиб берасан, дейишди. Шунда имом Аҳмад “Қуръонни муҳдас демоқ енгил нарса эмас, мен унга қодир эмасман”—деди.

Шундан кейин у кишини қўлидан осиб, ўттизтадан ортиқ дарра уришади. Воқеага гувоҳ бўлганлардан бири: минг дарра урилган одамнинг орқаси имом Аҳмадникидек моматалоқ бўлиб кетмаса керак, у кишини шу даражада қаттиқ уришдики, орқасини кўрган одам даҳшатга тушарди.

Имом Аҳмаднинг шогирдларидан бири:
- Устоз, Аллоҳ “ўзларингни ўзларинг ўлдирманглар” деб айтганку?! Хўп деп қўйсангиз, жонингиз омон қолар эди—дейди. Имом Аҳмад:
- Ташқарига чиқиб қарагинчи, қанча одам бор экан—деди.
У ташқарига чиқиб қараса ададини Аллоҳдан бошқаси билмас даражада катта халойиқ йиғилган. Ҳаммасининг қўлида қоғоз ва қалам. Улар имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг Қуръон ҳақидаги сўзини ёзиб олишмоқчи эди. Қайтиб кириб устозига бор гапни айтди. Шунда имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ: "Жонимни омон сақлаб қолиш учун шунча одамни адаштираманми?! Асло ундай қилмайман! – деб жавоб берди. 📚Сияру аълом ан-нубало. 11 – Ж. 254 - Б.

✍️Botirjon_Tojiboev
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.
ZIKR
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
97. Исро (Пайғамбаримизнинг Маккадаги Масжидул Ҳаромдан Фаластиндаги Масжидул Ақсога кечанинг бир қисмида Аллоҳ томонидан сайр қилдирилишлари.) ва Меърож (У зотнинг ўша кеча Масжидул Ақсодан Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилишлари.) ҳодисаси ҳижратдан олдин бўлиб ўтганига барча уламолар иттифоқ қилишган.
👇👇👇
97. Савол: Бу машҳур воқеа Макка даврининг нечанчи йили содир бўлган?
Anonymous Quiz
26%
— 6-йили;
29%
— 8-йили;
19%
— 10-йил ёки 11-йили;
18%
— 12-йил охири ёки 13-йили;
8%
Endi bilib olaman.
#Олдинги ва кейинги гуноҳлар мағфират қилинади.

#Саккизинчи амал

Тавба-тазарруълар чин дилдан қилинган, тавбанинг барча шартларига амал қилинган бўлиб, ҳаж ҳам барча фарз, вожиб, суннатлари билан бирга адо этилган, зиёрат жараёнида, уруш-жанжал ва гуноҳ ишлар қилинмаган бўлса, унинг мақбул бўлишида шак-шубҳа йўқ. Мақбул ҳаж қилувчи ҳожи онадан янги туғилгандек гуноҳлардан пок-покиза бўлиб уйига қайтади. Бу дегани, унинг ўтган олдинги гуноҳлари мағфират қилинади. Бу ҳақда Имом ат-Термизий раҳимаҳуллоҳ бундай ҳадиси шарифни ривоят қилганлар:

مَنْ حَجَّ فَلَمْ يَرْفَثْ وَ لَمْ يَفْسُقْ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ

“Кимки ҳаж қилса, бузуқлик ва уруш-жанжал қилмаса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади” (Термизий, 3/811).

“ал-Матолиб ал-олия”да бу маъно бу тарзда келтирилган:

مَنْ قَضَى نُسُكَهُ، وَسَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ وَمَا تَأَخَّرَ

“Кимки ҳаж амалларини адо қилса, (зиёрат асносида) мусулмонлар унинг тили ва қўлидан саломат бўлишса, унинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилади” (“ал-Матолиб ал-олия”, 1/1162).
#Зикр

Шом намозидан кейин 7 марта: "Аллоҳумма ажрний минан-наар" зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳи роббил ъааламийн. Аллооҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”).

Абу Довуд ривоятлари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM