11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳаа миим, танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Ҳикмат

Ёмон ўртоқ чивинга ўхшайди. Унинг ёмонлигини сени чақиб кетганидан кейин биласан.

Мустафо Манфулутий

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
ZIKR
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
81. Мусулмонларнинг бошларига озору азоблар ёғилиб турган бир пайтда, Пайғамбаримизни хабарларини эшитиб, Ҳабашистондан йигирматача (ё
ўттиздан ортиқ ёки етмишта) насроний руҳонийлари Маккага келишади. Улар нима учун
келишган эди?
Anonymous Quiz
8%
— насронийликни ёйиш учун;
39%
— Исломни қабул қилиш учун;
46%
— Пайғамбаримиз билан баҳслашиш учун.
7%
Endi bilib olaman
#Тафаккур

#Мунаббиҳот

Али родийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Модомики, тўрт нарса мавжуд бўлса, дин ва дунё қоимликда бўлади:

Бойлар Аллоҳ берган нарсаларга бахиллик қилмасалар;

Уламолар билган нарсаларига амал қилсалар;

Илмсиз кишилар билмаган нарсаларини сўрашда мутакаббир бўлмасалар;

Камбағал кишилар охиратларини дунёларга сотмасалар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
82. Пайғамбаримизнинг ҳомий амакилари, Ҳошим уруғининг бошлиғи Абу Толиб қамалдан қутулганларидан сўнг неча ой ўтиб вафот этади?
Anonymous Quiz
56%
— 6 ой;
23%
— 8 ой;
7%
— 9 ой;
14%
Endi bilib olaman.
#Олдинги ва ва кейинги гуноҳлар мағфират қилинади.

#Бешинчи амал

Жамоат намозида иштирок қилишнинг фазилатлари жуда кўп. Улардан яна бири имом “Фотиҳа” сурасини ўқиб бўлгандан сўнг, қавмнинг оҳиста “Омин!” демоқларидир. Бу фаришталарнинг “омин”ига тўғри келса, олдинги гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади:

إِذَا أَمَّنَ الْإِمَامُ فَأَمِّنُوا فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ تَأْمِينُهُ تَأْمِينَ الْمَلَائِكَةِ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ

“Агар имом “омин” деса, сизлар ҳам “омин” денглар. Чунки, кимнинг “омин”и фаришталарнинг “омин”ига тўғри келса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади” (Бухорий, 1/780; Насоий, 2/928).

Шу ерда Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтишларига қараганда, Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳи Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: Аамин!” дейишларини айтган эканлар. Яъни, биринчи алифни чўзиб, “м” ҳарфини ташдидсиз айтардилар.

Мазкур ҳадиснинг яна бир ривоятида бундай дейилган:

إِذَا قَالَ أَحَدُكُمْ آمِينَ وَقَالَتْ الْمَلَائِكَةُ فِي السَّمَاءِ آمِينَ فَوَافَقَتْ إِحْدَاهُمَا الْأُخْرَى غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ

“Қачон сизлардан бирингиз “омин” деса, осмондаги фаришта ҳам “омин” дейди. Улардан бири бошқасига тўғри келса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади” (Бухорий, 1/781; Насоий, 2/930).

إِذَا قَالَ الْإِمَامُ{غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ}فَقُولُوا آمِينَ فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ قَوْلُهُ قَوْلَ الْمَلَائِكَةِ غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ

“Қачон имом “ғойрил-мағдууби ъалайҳим ва лад-дооооооллиин” деса, “Омин!” денглар. Чунки, унинг сўзи фариштанинг сўзига тўғри келса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади” (Бухорий, 1/782; Насоий, 2/929).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Зикр

Шом намозидан кейин 7 марта: "Аллоҳумма ажрний минан-наар" зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳи роббил ъааламийн. Аллооҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”).

Абу Довуд ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
'Zikr..'
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Кунлик зикр ва дуолар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким тонг отганида ёки кеч кирганида:

اللهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

«Аллооҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малааикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлооҳу лаа илааҳа иллаа анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росуулук», деб айтса, Аллоҳ таоло танасининг тўртдан бирини дўзахдан халос қилади. Ким шуни икки марта айтса, Аллоҳ таоло унинг ярмини дўзахдан халос қилади. Ким уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг тўртдан уч қисмини дўзахдан халос этади. Ким тўрт марта айтса, Аллоҳ таоло уни бутунлай дўзахдан халос қилади», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”).

Абу Довуд ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Ҳикмат

Ҳар бир нарсанинг ўлчов бирлиги бор.

– Темир тонналаб ўлчанади.
– Мева килолаб ўлчанади.
– Олтин граммлаб ўлчанади.
– Олмос қийротлаб ўлчанади.
– Охират амаллари зарралаб ўлчанади.

«Ким зарра мисқолича яхшилик қилса, шуни ҳам кўради. Ким зарра мисқолича ёмонлик қилса, шуни ҳам кўради»

(Залзала сураси, 7 8 оятлар).

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#намоз_вақтлари

📆 23.02.2021 | 11 ражаб.
1442 йил | Сешанба

04:41 Таҳажжуд*
05:41 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
06:20 БОМДОД (Жамоат вақти)
06:57 ҚУЁШ
07:12 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:27 ПЕШИН
12:50 ПЕШИН (Жамоат вақти)
16:15 АСР
16:35 АСР (Жамоат вақти)
18:08 ШОМ (Ифторлик вақти)
18:08 ШОМ (Жамоат вақти)
18:23 Аввобийн*
19:14 ХУФТОН
19:40 ХУФТОН (Жамоат вақти)
__
*Нафл намозлари афзал вақтига кўра, Тўрақўрғон вақти билан берилган.

📚Кун вазифаси: (101 марта):

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шариика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодиир»,

(Маъноси: “Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир”).

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
Zikr
Islom Qanoti ????
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |