11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тафаккур

Саловот (Ташаҳҳуддан сўнг айтиладиган саловот)

اللهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ.

«Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъалаа Иброоҳиима ва ъаала аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид. Аллооҳумма баарик ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброоҳиима ва ъалаа аали Иброоҳиим, иннака Ҳамиидум Мажиид».
(Маъноси: Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан.)
69. Ҳазрати Ҳамза ва Умар розийаллоҳу анҳумолар Макка даврининг олтинчи йили охири
зулҳижжа ойида Ҳабашистонга қилинган икки ҳижрат орасида Исломга кирадилар.
Савол: Уларнинг Исломни қабул қилишлари орасида қанча вақт ўтган?
Anonymous Quiz
39%
— 3 кун;
30%
— 3 ҳафта;
20%
— 3 ой.
12%
Endi bilib olaman.
#Кунлик зикр ва дуолар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Дуонинг ўқилиши:

«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абууьу лака биниъматика ъалаййа ва абууьу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Дуонинг Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.
https://t.me/islam_qanoti
#намоз_вақтлари

📆 16.02.2021 | 4 ражаб.
1442 йил | Сешанба

04:50 Таҳажжуд*
05:50 БОМДОД (Саҳарлик тугаши)
06:30 БОМДОД (Жамоат вақти)
07:07 ҚУЁШ
07:22 Ишроқ*
10:00 Зуҳо*
12:28 ПЕШИН
12:50 ПЕШИН (Жамоат вақти)
16:00 АСР
16:30 АСР (Жамоат вақти)
17:58 ШОМ (Ифторлик вақти)
17:58 ШОМ (Жамоат вақти)
18:13 Аввобийн*
19:04 ХУФТОН
19:30 ХУФТОН (Жамоат вақти)
__
*Нафл намозлари афзал вақтига кўра, Тўрақўрғон вақти билан берилган.

📚Кун вазифаси:

سبحان الله وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳааналлооҳи валҳамду лиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар» (100 марта).


| Telegram || YouTube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ухлаётган вақтингизда шайтон бўйнингизга учта тугун тугиб қўяди. Ҳар тугунни ҳаракатга келтириб, кеча ҳали узун, ётавер, дейди. Агар киши уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, тугунларнинг бири ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчиси ечилади. Намоз ўқиса, тугунларнинг ҳаммаси ечилади ва киши нафси пок, фаол ва ғайратли бўлиб, тонг орттиради. Аммо уйқуда ётаверса, нафси ифлос, дангаса бўлиб уйғонади».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар,

بِاسْمِكَ اللهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ

«Бисмикаллооҳумма аҳйаа ва амуут», деб айтганлар.

(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.) Уйғонганларида:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

«Алҳамду лиллааҳиллазий аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.)

Имом Бухорий ривоятлари.
#Кунлик зикр ва дуолар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом Фотима розияллоҳу анҳога: «Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади? Ҳар тонг ва кечқурун:

يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ

«Йаа ҳаййу йа қоййууму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша`ний куллааҳу ва лаа такилний илаа нафсий торфата ъайн», деб айт», дедилар.
(Маъноси: “Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма”).

Ибн Сунний ривоятлари.
#Тафаккур

"Агар бомдод намозига уйғониш илк режанг бўлмаса, қолган кун давомидаги режаларингдан бир маъно йўқ. Чунки сенинг янги кунинг муваффақиятсизлик билан бошланaди!".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.
70. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун араблар ичида елкаси ерга тегмаган, тенги йўқ паҳлавон билан яккама-якка курашиб, уни кетма-кет уч бор енгадилар. Ўша
паҳлавоннинг исми нима?
Anonymous Quiz
28%
— Язид ибн Рукона;
31%
— Рукона ибн Язид;
31%
— Рукона ибн Абду Язид.
10%
Endi bilib olaman
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
Robbimiz aytgan Namoz.. Dolzarb..!
Maqsud Aliy Domla
Албатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур.
[Анкабут сураси, 45-Оят]

https://t.me/islam_qanoti/382
71. Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Масжид-ул Ҳаромда Қурайш раҳбарлари
даврасидаги бир мунозара охирида уларга қарата Аллоҳ таолонинг: "(Эй мушриклар) албатта, сизлар ва Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётган нарсаларингиз
жаҳаннам ўтинларидир..." (Анбиё сураси, 98-100-оятлар) мазмунидаги оятларни ўқиб, туриб
кетадилар. Кетларидан бир бадбахт келиб, даврага қўшилиб, Пайғамбаримизни мот қилиш мақсадида: "Муҳаммаддан сўранглар-чи, Аллоҳдан бошқа ибодат қилинадиган кимсаларнинг ҳаммаси сиғинувчилари билан бирга жаҳаннам ўтинлари бўладиларми? Ҳолбуки, биз фаришталарга сиғинамиз. Яҳудийлар Узайрга, насоролар Ийсога сиғинишади-ку (демак, Узайр, Ийсо ва фаришталар ҳам дўзахга кирар эканлар-да?), дейди". Мазкур гап Пайғамбар алайҳиссаломга етказилганида, Аллоҳ таоло қуйидаги оятларни нозил қилади: "Албатта, Бизнинг томонимиздан гўзал (мартаба) берилган зотлар — ана ўшалар у (жаҳаннам)дан узоқ қилингандирлар.. ,". (Анбиё сураси, 101 — 102-оятлар).
71.Савол: Пайғамбаримизни мот қилмоқчи бўлган ўша маккор ким эди?
Anonymous Quiz
41%
— Валид ибн Муғийра;
19%
— Абдуллоҳ ибн Забаърий;
27%
— Назр ибн Ҳорис.
14%
Endi bilib olaman
Farzandlar uchun Duo..!
Maqsud Aliy Domla
رَبِّ ٱجْعَلْنِى مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِىۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَآءِ
رَبَّنَا ٱغْفِرْ لِى وَلِوَٰلِدَىَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ ٱلْحِسَابُ

Ўқилиши...
Аъуузу биллааҳи минаш шайтоонир рожиим.
Бисмиллааҳир Роҳмаанир Роҳиим.

Роббижъалнии муқиимас-солаати ва мин зуррий-ятии, Роббанаа ва тақоббал дуъаааа.
Роббанағфирлии вали-ваалидайяа ва лил-муьминиина явма йақуумул ҳисааб.


Парвардигорим, мени ва зурриётимдан (бўлган болаларимни) намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла.
Парвардигоро, ҳисоб-китоб қилинадиган (Қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил.
[Иброҳим сураси 40-41-Оятлар]


https://t.me/islam_qanoti/382
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Muslimaat KIDS" дастурининг навбатдаги қаҳрамони кичик Рамазон Бутий.

Маа Шаа Аллоҳ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом солавоту дурудлар бўлсин.

Ҳадиси шарифларда: “Фалон ишни қилинса, олдинги
ва кейинги гуноҳлар мағфират қилинади!”, деган
маълумотлар учрайди. Бу билан ваъда қилинган ишни қилган мусулмоннинг шу пайтгача қилган гуноҳлари мағфират қилинишига ва то вафотига қадар қиладиган гуноҳлари ҳам кечирилишга сабабчи бўлади. Бу жуда катта ваъдадир! Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳиҳ ҳадиси шарифларида булар айтилган бўлиб, уларнинг амалга ошишига шак-шубҳа йўқ. Зотан, Аллоҳ таоло карами кенг, мағфиратли зотдир!

Ин Шаа Аллоҳ бугундан бошлаб Расмий манбалар асосида.!, #Олдинги ва кейинги гуноҳлар мағфират қилинади.
Рукни остида Роббимиз қодир қилганича, Ҳадислар бериб борамиз...
Барчамизга ҳайрли қилсин..
آمين
Яқигларингизга улашинг!
👇👇👇👇👇

https://t.me/islam_qanoti
#Олдинги ва кейинги гуноҳлар мағфират қилинади.

#Биринчи амал

Рамазон ойи энг шарофатли ва энг муборак ой ҳисобланади. Унинг шарофати ва мубораклиги шу ердаки, ихлос ва эътиқод билан рўза тутган кимса олдинги гуноҳларидан тозаланган ҳолда ҳайитга
етиб боради. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ бу ҳақида қуйидаги саҳиҳ ҳадисни бир неча марта такрор келтирганлар:

مَنْ صَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ.
“Кимки рамазон рўзасини имон ва ихлос билан тутса, унинг олдинги гуноҳлари мағфират қилинади”
(Бухорий, 1/38).




Яқигларингизга улашинг!
https://t.me/islam_qanoti/635

https://t.me/islam_qanoti