10 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

Исломда болалар хақ-ҳуқуқлари

1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади. Бола ҳуқуқларига илк бора эътибор қаратган ва уларни ҳимоя қилишга буюрган дин айнан Исломдир. “Бола ҳуқуқи” тушунчасини ҳам биринчи бўлиб Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллаганлар

➡️Батафсил ўқиш... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Islomda_bolalar_xaq_huquqlari

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Фарзанд тарбиясига катта эътибор қаратиш энг муҳим вазифадир. Зеро, ёшликда ўрганган одоб билан бола ўсиб-улғаяди.
Фарзандни илм ва ибодатга рағбатли қилиб тарбиялаш керак. Ана шунда бола катта бўлганда вақтининг кўп қисмини илм олиш, касб-ҳунар ўрганиш ҳамда ибодат билан машғул бўлишга ажратади. Албатта, ёшлигидан буларнинг барчасига одатланган бола катта бўлганида ҳаётда қийналмайди.

➡️Батафсил ўқиш....👇👇👇
http://ravza.uz/story/farzand_tarbiyasiI

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Имом ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ деди:
“Аёл киши бегоналарга сўзлаганда овозини қўполроқ қилиши ва ўзини тутмоғи, тақво қилмоғи лозим. Овозини майин қилмаслиги ва шикаста овозда сўзламаслиги лозим. Албатта бу шубҳа, гумон ва нафснинг мойил бўлишидан узоқ қилувчи ишдир.”

“Мифтаҳу дарус саадати” асаридан.
Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди: “Кам сўзлашни лозим тут, қалбинг мулойимлашади, юмшайди. Кўпроқ сукутни лозим тут, тақвога эга бўласан. Дунёга ҳарис бўлмагин. Ҳасадгўй бўлма, тез фаҳмлайдиган бўласан. Шикоятчи, нолийверувчи бўлмагин, одамларнинг тилидан омонда бўласан. Раҳмли бўл, одамлар қалбида муҳаббат уйғотувчи, ҳавас уйғотувчи бўласан. Сенга тақсим қилинган ризққа рози бўл, бой ва беҳожат бўласан. Аллоҳга суян, таваккул қил, кучли бўласан. Дунё аҳли билан уларнинг мол-дунёлари устида низолашма, баҳслашма. Шунда Аллоҳ сени яхши кўради ва ер аҳли сени яхши кўради. Тавозеъли бўлгин, яхшилик амалларинг мукаммал бўлади. Офият, саломатлик вақтингда амал қилгин, офият устингдан ато қилинади”.

“Ҳилятул авлиё” китобидан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раҳм Аршга илинган ҳолда, «Ким мени боғласа, Аллоҳ уни боғлайди. Ким мени узса, Аллоҳ уни узади», деб туради», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Силаи раҳм” калимасини она тилимизга сўзма-сўз ўгирадиган бўлсак, “раҳмни боғлаш” деган маъно келиб чиқади. Раҳм эса қариндош деганидир. Демак, силаи раҳм деганда қариндош-уруғлар билан яхши алоқада бўлиш, уларнинг ҳолидан хабардор бўлиш, ҳамда уларни моддий ва маънавий жиҳатлардан қўллаб-қувватлаш ва ҳоказолар тушунилади.
Аҳнаф ибн Қайс раҳимаҳуллоҳ деди:
“Шарафли инсон хиёнат қилмайди;
Оқил инсон ёлғон сўзламайди;
Мўмин киши ғийбат қилмайди.

“Уюнул ахбор” китобидан.
Намоз вақтлари 👆 3.06.22 кунидан бошлаб

☪️ Islam qanoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

КАҲФ СУРАСИ ҚИССАЛАРИДАГИ ИБРАТЛАР
(1-қисм)

Қуръони карим сураларининг ичида Каҳф сураси ибратларга тўла бўлган бир нечта қиссаларни ўз ичига олган. Шулардан айримларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади. "Ғор эгалари" қиссаси. Бу қисса жуда ҳам кўп китобларда батафсил ёритилган. Сўзимизни мухтасар қилиш мақсадида қиссадаги мухим нукта ҳақида айрим мулоҳазаларни келтириб ўтмоқчимиз.

➡️Батафсил ўқиш....👇👇👇
http://ravza.uz/story/Kahf_surasi_qissalaridagi_ibratlar_1

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола
КАҲФ СУРАСИ ҚИССАЛАРИДАГИ ИБРАТЛАР
(2-қисм)
Ёки сурадаги Мусо алайҳиссалом ва солиҳ банда воқеасини ёдга олайлик. Мусо алайҳиссалом пайғамбар бўлишига қарамай илм олиш маъносида Қуръони каримда солиҳ банда номи билан зикр қилинган Ҳизр алайҳиссаломдан ёрдам сўради.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Kahf_surasi_qissalaridagi_ibratlar_2

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (معروف موسى Maʼruf Muso)
#Мақола

ЁШЛАРНИ БУЗҒУНЧИ АҚИДАЛАРДАН ХИМОЯЛАШДА ТАРБИЯНИНГ АҲАМИЯТИ

Ота-она учун энг муҳим вазифалардан бири – фарзанд тарбиясидир. Ушбу масъулиятни чуқур ҳис этган ота-оналар фарзандлари тарбиясига жиддий эътибор бериб, ҳар қандай шароитда ҳам жигарбанди билан шуғулланишга вақт топади.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/yoshlarni_buzgunchi_aqidalardan_ximoyalashda

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Дейишди: “Оқил инсоннинг аломатлари саккизтадир:
- Ишида орқа ўгирмасдан, пешвоз чиқувчи бўлади.
- Ўз замонаси аҳли билан талашиб тортишмасдан, балки муроса қилувчи бўлади.
- Тоқати етмайдиган нарсани ўз зиммасига олмайди.
- Тоқатдан ташқари ишни бошқага юкламайди.
- Идрок этолмайдиган ишга ҳаракат қилмайди.
- Ўз тилига, гап-сўзига эгалик қилади.
- Унга алоқаси бўлмаган нарса билан машғул бўлмайди.
Фойдаси бўладиган миқдордаги сўзнигина сўзлайди.
Live stream started
Live stream finished (28 minutes)
Live stream started
Live stream finished (52 seconds)
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ таолодан фойдали илм сўранглар. Ҳамда Аллоҳдан фойдасиз илмдан паноҳ сўранглар”.

Ибн Можа ривояти.
#Муножот
Бандага бирор гуноҳ қилсак кўзига кўринолмаймиз. Ўзимизни ундан узоқ тутамиз.
Илоҳи, Сенга қанча гуноҳлар қилдик, юзсизликлар қилдик.

Қани энди Сенга ҳам кўринолмай юролсак. Қани Сендан ўзни узоқ қилолсак. Агар шунинг йўли бўлса бизларга кўрсат. Эшигингдан бошқа эшик бўлса, бизларни унга йўлла. Жуда бўлмаса, тупроқларга айлантирвор, тонгла маҳшар олдингда шарманда турмайлик. Вужудимизни зарраларга бўлиб, тарқатвор, қиёматда шармисор бўлмайлик.

Эвоҳ, бунинг ҳеч иложи йўқ, ҳеччам иложи йўқ. Эшигингдан бошқа борар жойим, остонангдан ўзга бошурар маконим йўқ!

Гуноҳларимни Сенга васила қиламан, чунки хатокор бандангда бундан бошқа нарса йўқ. Исёнимни ҳузурингда оқбайроқ янглиғ кўтараман. Токи буни таслимли банданг эътирофи ўла қабул эт!
Қилмишларидан бели букик, қалби пора ва юзи қора бандангни илтижоларини қабул қил!

Кечирсанг бўлди, фақат кечирсанг!..