9 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Кунлик Ҳадис

ГЎЗАЛ ХУЛҚ ҲАҚИДА

43 - وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَاحِشًا وَلاَ مُتَفَحِّشًا، وَكَانَ يَقُولُ: «إِنَّ مِنْ خِيَارِكُمْ أَحْسَنَكُمْ أَخْلاَقًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

43. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш сўзловчи ҳам, фаҳш сўзлашга уринувчи ҳам эмасдилар. У зот: «Энг яхшиларингиз – ахлоқи гўзалроғингиздир!» дер эдилар».
Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам инсонлар учун гўзал намуна эдилар. У зот қалблари ва нафсларини мўминларга ва ҳатто мўмин бўлмаганларга ҳам меҳрибонлик қилардилар, мулойимлик ила муносабатда бўлардилар. Ундан ташқари жамодот, наботот ва ҳайвонот оламига ҳам меҳрибон ва шафқатли эдилар. Ҳар бир мусулмон эркак ва муслима аёл Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиши лозим бўлган нарса – гўзал хулқ, мулойим қалб, одамлар билан хушмуомалалик ва одобдир. Мана шу сифатлар билан инсондаги иймон мукаммал ўрнашади. Шу каби хулқлар орқали мўмин киши Аллоҳ ҳамда Расулига яқин бўлади.

Ҳадисдан ўрганганларимиз:

1. Гўзал хулқ мусулмон кишига хос сифатларидандир.
2. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик пайтларида оғизларидан бирор марта фаҳш ёки хунук сўз чиқмаган.
3. Гўзал хулқлилик орқали Исломда яхши одам деган шарафга муяссар бўлинади.
4. Мусулмон киши сўкиб ҳақорат қилинса, у ҳам шундай жавоб қайтармасликка, балки тилини тийиб, сабр қилишга буюрилган.
5. Агар сизни бирор киши сўкса, унга: "Аллоҳ сени кечирсин", деб айтинг.


("Болалар учун риёзус солиҳин шарҳи" китобидан)

https://t.me/islam_qanoti
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ👆👆👆

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқI» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/islam_qanoti
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан



https://t.me/islam_qanoti
ҚАЙСИ САЛАВОТНИ АЙТИШ АФЗАЛ?


Ассалому алайкум! Жума куни қайси саловотни айтган афзал?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Энг афзали “Солати Иброҳимий”, яъни:

عَنْ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ رضي الله عنه قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه و سلم يَقُولُ فِي الصَّلَاةِ اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَالشَّافِعِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ

Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда:
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммадин, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳима. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммадин, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳийма. Иннака ҳамиидун мажиид», дер эдилар».
Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилишган. Лафз ўша кишиники.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Манба




https://t.me/islam_qanoti
31. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташқи кўринишда пайғамбарлардан кимга
ўхшардилар?
Anonymous Quiz
74%
Иброҳим алайҳиссаломга;
10%
Мусо алайҳиссаломга;
4%
Ийсо алайҳиссаломга.
11%
Endi bilib olaman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй, иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг". [33-56]

Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад..


https://t.me/islam_qanoti
.
Mahmoud Khalil Al-Hussary – 018 Al-Kahf
Shayx Mahmud Xolil Hussori Rohimahullohu. Varsh qiroatida Kahf surasi tilovati..
32. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин бирор устоздан таълим олганмилар, ўқиш-ёзиш саводлари қандай бўлган?
Anonymous Quiz
21%
ўқиш-ёзишни устоздан таълим олганлар;
9%
маълумотлари ўртача бўлган;
66%
ўқиш-ёзишни билмаганлар, яъни, уммий-саводсиз бўлганлар
4%
Endi bilib olaman
Surakav Qushi.mp4
1.4 MB
#Биласизми?

Бу қушнинг номи Суракав, нархи 25,000$. Бу қушни расмга олиш учун 19 та фотограф 62 кун сарфлаган. Бу қуш бир неча сонияда рангини ўзгартириб туради!!!

”Бу Аллоҳнинг яратганидир! Қани менга кўрсатингчи, Ундан бошқалар нимани яратдилар”! (Луқмон сураси 11-оят) !!!

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ👆👆👆

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Қайси амал Аллоҳга маҳбуброқI» деб сўраганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Вақтида ўқилган намоз", дедилар.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/islam_qanoti
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
33. Росулуллоҳ пайғамбар бўлганларидан кейин Аллоҳ таоло
у зотни вафотларигача маъсум (яъни, катта ва кичик гуноҳлардан пок) сақлаганини яхши
биламиз! Аммо пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам Аллоҳ таоло у зотни катта ва кичик гуноҳлардан пок сақлаганми?
Anonymous Quiz
93%
ҳа;
2%
йўқ.
5%
Endi bilib olaman.
#Nozik Xilqat

Хотинлар икки хил бўлади. Биринчиси:
- Эри гапирса унга қулоқ солади.
- Унинг нима демоқчи эканини кўзидан англаб олади.
- Ҳамма ишини муҳаббат билан бажаради.
- Эрининг жаҳли чиқса хотиржамлик ва табассум билан жавоб қилади.
Иккинчиси:
- Ҳаммангиз яшаётган хотинингиз. ))

Айман Ёғий
https://t.me/islam_qanoti
#Эслатма
#Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят
қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин. Сўнгра: «Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч илоҳи
маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир.
Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен
Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш эт, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Эй Арҳама Роҳимийн», десин», дедилар»
Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.

Намоздан фориғ бўлгач ушбу дуони ўқийди:

«Лаа илааҳа иллаллоҳул ҳалиймул карийм. Субҳааналлоҳи роббил ъаршил ъазийм. Алҳамду лиллааҳи роббил ъааламийн. Асъалука мужибаати роҳматика ва ъазоима мағфиротика вал ғониймата мин кулли биррин, вас-салаамата мин кулли исмин, лаа тадаъ лий занбан илла ғофартаҳу, ва лаа ҳамман илла фаррожтаҳу, ва лаа ҳаажатан ҳия лака ридон илла қодойтаҳа, йаа арҳамар роҳимийн!».
Термизий ривоят қилган.
Маъноси: «Ҳалим ва Карим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ.
Улуғ арш Робби Аллоҳни поклаб ёд этаман. Оламлар
Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Раҳматингга мустаҳиқ қилувчиларни, мағфиратингни вожиб этувчиларни,
ҳар бир яхшиликда ғаниматни ва ҳар бир гуноҳдан
саломат бўлишни сўрайман. Менда бирор гуноҳ
қолдирмасдан мағфират қилишингни, бирор ғам
қолдирмасдан очиб юборишингни ва Ўзинг рози
бўладиган бирор ҳожат қолдирмасдан раво
қилишингни сўрайман, эй раҳм қилгувчиларнинг
Раҳмлиси».

Қуйидаги дуо ҳам ҳожат намозининг
дуоларидандир:

«Аллоҳумма инний асалука ва атаважжаҳу илайка бинабиййика Муҳаммадин набиййир роҳмати, йаа Муҳаммаду, инний таважжаҳту бика илаа роббий фий ҳаажатий ҳаазиҳи фатақди лий. Аллоҳумма, шаффиъҳу фиййа»
Имом Аҳмад ривоят қилган.
Маъноси: «Аллоҳим, мен Сенга юзланиб, Сендан пайғамбаринг, раҳмат набийси Муҳаммад алайҳиссалом билан васийла қилиб сўрайман. Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мен бу ҳожатим раво бўлиши учун сиз билан Роббимга юзландим Аллоҳим, у кишини менга шафоатчи қил».

Имом Ибн Ҳажар бу намозни шанба куни саҳар ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати равон бўлишига мен кафилман, деб марҳамат қилганлар, деган. Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган яхши.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Дуонинг ўқилиши:

«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абууьу лака биниъматика ъалаййа ва абууьу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Дуонинг Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.
https://t.me/islam_qanoti