11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Ҳадис илмидаги фойдали маълумотлар!

– Имом Муслим имом Бухорийнинг шогирди.
– Имом Бухорий имом Аҳмаднинг шогирди.
– Имом Аҳмад имом Шофеъийнинг шогирди.
– Имом Шофеъий имом Моликнинг шогирди.
– Имом Молик имом Нофеънинг шогирди.
– Имом Нофеъ имом Аъражнинг шогирди.
– Имом Аъраж Абу Ҳурайранинг шогирди.
– Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шогирди ва саҳобасидир.

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
#Нозик Хилқат

Аёл билан террорчи ўртасида қандай фарқ борлигини биласизми? Билмасангиз билиб олинг, террорчи билан музокара олиб борса бўлади.

Кевин Харт, америкалик актёр

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
#Ҳикмат

“Доно нодондан ўзини бир поғона қуйи тутса, ҳайрон бўлманг. Тарозининг юкли палласи бўш палладан пастроқда туради”.

Ўткир Ҳошимов

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
28. Пайғамбаримизнинг икки кафт ва қадамлари (яъни, оёқларининг тўпиқдан пастки қисми)
қандай эди?
Anonymous Quiz
53%
— тўла;
43%
— ўрта;
4%
— ориқ.
#Тафаккур

Кимнидир қариндошлари сабабли уялтиришдан олдин:
- Нуҳнинг оқ бўлган ўғли;
- Иброҳимнинг мушрик отаси;
- Лутнинг кофира аёли;
- Осиёнинг «Мен сизнинг энг олий Раббингизман!» деган эри;
- Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг Абу Лаҳаб (чўғ эгаси) исмли
амакиси бўлганини эсла.

Adham Sharqoviy

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
Имом Моликнинг Фотима исмли қизлари бор эди. У имомнинг бор илмларини ёд олганди. У эшик ортида турар, имомга дарс топшираётганни тингларди.

Агар ўқувчи хато қилса, Фотима эшикни чертарди ва бундан имом ҳушёр тортардилар.
Ўғиллари эса кабутар боқарди..

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди сиз ҳам бир ўзингизга қараб олинг-да, шикоятларингизни айтаверинг!..

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким тонг отган пайтда оятал курси ва Ғофир сурасининг аввалги икки ояти, "Ҳаа миим, Танзийлул китааби миналлоҳил ъазийзил ъалийм..."ни ўқиса, ўша кун то кеч киргунича уни муҳофаза қилинади. Ким кеч кирган пайтда ўқиса, то тонг отгунича уни ўша тунда муҳофаза қилинади", дедилар.

Имом Байҳақий ривояти.

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нафл_Рўза_тутамиз

☪️Эртага ПАЙШАНБА! Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг!Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг .....Сиз билмайсизки сизнинг эслатишингиз сабаб, кимлар рўзага қойим бўлишини ...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман.
Термизий ривояти

Тўрақўрғон вақти билан

💫 САҲАРЛИК 06:09
💫 ИФТОРЛИК 17:36
•┈•┈•✿••❁💎❁••✿•┈•┈•

♻️Биродарларингизга ҳам эслатинг!

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ухлаётган вақтингизда шайтон бўйнингизга учта тугун тугиб қўяди. Ҳар тугунни ҳаракатга келтириб, кеча ҳали узун, ётавер, дейди. Агар киши уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, тугунларнинг бири ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчиси ечилади. Намоз ўқиса, тугунларнинг ҳаммаси ечилади ва киши нафси пок, фаол ва ғайратли бўлиб, тонг орттиради. Аммо уйқуда ётаверса, нафси ифлос, дангаса бўлиб уйғонади».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.


Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар,

بِاسْمِكَ اللهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ

«Бисмикаллооҳумма аҳйаа ва амуут», деб айтганлар.

(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.) Уйғонганларида:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

«Алҳамду лиллааҳиллазий аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.)

Имом Бухорий ривоятлари.
29. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аъзоларининг бўғимлари, яъни, ҳар икки суякларининг қўшилган ери қандай бўлган?
Anonymous Quiz
57%
йўғон.
33%
ўрта.
1%
ингичка.
10%
Endi bilib olaman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
Sticker
#Тадаббур

Қоғоз пуллари, Металл тангалар ўрнига ишлатилади. Қоғоз пуллари биринчи марта ХI асрда Хитойда ишлатилган.

Жиаози

Жиаози - ХI аср атрофида Хитойнинг Сичуан пойтахти Ченгду шаҳрида пайдо бўлган вексель банкнотасининг бир шакли. Нумизматистлар буни тарихдаги биринчи қоғоз пул, Хитой Сонг Дйнастй (960-1279 Милод) нинг ривожланиши деб ҳисоблашади.

Википедия, Жиаози (валюта), 2019 йил

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
#Тадаббур

Аммо Қуръонда қоғоз пуллар хитойлардан анча олдин маълум ва ишлатилганлиги айтилган:


"Ўзаро савол-жавоб қилишлари учун уларни (йигитларни, қандай ухлатиб қўйган бўлсак) ана шундай уйғотдик. Улардан бири деди: «Қанча (муддат ухлаган) ҳолда турдинглар?» Улар(нинг айримлари): «Бир кун ё ярим кун», дедилар. (Қолганлари эса): «Қанча (ухлаб) турганларингизни ёлғиз Парвардигорингиз билур. Энди бир кишини мана шу пулингиз билан шаҳарга жўнатинглар, у энг сара, покиза таомларни танлаб, сизларга ундан ризқ, насиба олиб келсин. У эҳтиёт бўлсин ва сизларни биронтага сездириб қўймасин".

(Каҳф сураси, 19 оят)

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
.
#Тадаббур Аммо Қуръонда қоғоз пуллар хитойлардан анча олдин маълум ва ишлатилганлиги айтилган: "Ўзаро савол-жавоб қилишлари учун уларни (йигитларни, қандай ухлатиб қўйган бўлсак) ана шундай уйғотдик. Улардан бири деди: «Қанча (муддат ухлаган) ҳолда турдинглар?»…
“Вароқ-ورق “ арабчада қоғоз деган маънони англатади. “Бивариқикум-بِوَرِقِكُمْ “ - бу сизнинг тангаларингизни эмас, қоғоз пулларингизни англатади.
Шундай қилиб, Қуръонда қоғоз пуллар хитойлардан бир неча асрлар илгари маълум бўлган ва ишлатилганлиги айтилган.

1400 йил олдин яшаган, Ўқишни билмайдиган Одам** қандай қилиб қоғоз пуллар ҳақида билиши мумкин эди?

** Соллаллооҳу алайҳи васаллам

Каналга уланиш
https://t.me/islam_qanoti
30. Пайғамбаримизнинг кумуш узуклари бўлиб, кўпроқ ўнг қўлларига, баъзан чап қўлларига
таққанлар.
Савол: Узукни айнан қайси бармоқларига тақардилар?
Anonymous Quiz
7%
— ўрта бармоқларига;
54%
— номсиз (тўртинчи) бармоқларига;
33%
— жимжилоқларига.
6%
Endi bilib olaman