#ҚУРЪОНИ КАРИМ – АЛЛОҲНИНГ КАЛОМИ!
Имом Таҳовийнинг “Ал-ақидатут таҳовия” номли китобида Қуръонга шундай таъриф берилган:
“Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Қуръон У Зотдан сўз бўлиб зоҳир бўлди. Аллоҳ Қуръонни
Расулига ваҳий қилди. Мўминлар уни тасдиқладилар, ҳақиқатда Аллоҳ таолонинг Каломи деб шубҳасиз ишондилар. Қуръон одамларнинг каломига ўхшаб яратилган эмас. Шундай экан, ким Қуръонни эшитса-ю, инсоннинг сўзи деб гумон қилса, аниқ кофир бўлибди. Аллоҳ ундай одамларни маломат қилган, айблаган, уни дўзах билан қўрқитган. Аллоҳ таоло: “Тезда уни сақарга (яъни, дўзахга) киритиб куйдираман”, деган. “Бу инсоннинг сўзидан бошқа ҳеч нарса
эмас”, деган кимсага Аллоҳ дўзах билан таҳдид қилгач, аниқ ишондикки, албатта Қуръон
инсонлар Парвардигорининг Сўзидир, зинҳор инсоннинг сўзига ўхшамайди”.
Қуръони карим оятлари Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонларнинг эҳтиёжларига қараб Жаброил (алайҳиссалом) орқали кетма-кетликда туширилган ва бу иш йигирма уч йил давом этган. Оятлар тушиши Маккада бошланган, Мадинада охирига етган. Шу боис сураларнинг айримлари маккий (Макка суралари), айримлари маданий (Мадина суралари) дейилади.
Қуръони карим суралари сони 114 та.
“Сура” луғатда шараф, мақом, бинонинг тепа қисми ва тепалик маъноларини билдиради. Тафсир илми истилоҳида “сура” деб Қуръони каримнинг бошланиши ва тугаши маълум бир юз ўн тўрт катта-кичик мустақил қисмига айтилади.
“Оят” луғатда аломат, ишора, ибрат, далил ва мўъжиза каби маъноларни ифодалайди. Тафсир илми истилоҳида сураларнинг тугалланган маънога эга бўлаги “оят”дейилади.
Оятлар ваҳий билан тушганидек, уларнинг жойлашиш тартиби ҳам ваҳий билан билдирилган. Булар Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) шахсий фикрлари ёки ижтиҳод, раъй ва қиёслари маҳсули эмас. Саҳобалардан нақл қилинишича, Жаброил (алайҳиссалом) бирор оятни Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб тушганида, ўрнини ҳам кўрсатар ва Пайғамбар (алайҳиссалом) ваҳий котибларига: “Бу оятларни фалон сурага қўй” ёки “Бу оятни фалон жойга ёз”, деб буюрар эдилар.
Оятлар сонини Басра олимлари 6204 та, Макка олимлари 6219 та, Куфа олимлари 6236 та, Шом уламолари 6225 та кўрсатишган. Баъзи олимлар бундан ҳам кўпроқ белгилашган. Масалан, юртдошимиз Маҳмуд Замахшарий (ваф. 1149) “Ал-Кашшоф” тафсирида Қуръони каримда 114 сура, 6666 оят, 77439 сўз ва 325343 дона ҳарф бор, деб ёзган.
Кўп тафсирчилар Куфа олимлари фикрини ёқлашади. Қуръони каримнинг бугун тарқатилаётган нусхаларида ҳам оятлар сони 6236 та белгиланган.
Қуръон оятлари сонини белгилашда фикр- лар фарқли бўлишига қироат олимларининг тўхташ (вақф) аломатини турли жойга қўйишгани сабабдир. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобийларга Қуръондан таълим бераётиб ўқиганларида оят охирида тўхташ кераклигини билдирадиган даражада тин олардилар. Маъно тугалланмаган бўлса, гоҳо кейинги оятни ҳам қўшиб ўқирдилар. Тинглаб ўтирган саҳобийлардан айримлари Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) тин олган жойгача бўлган қисмни бир оят деб ҳисоблашса, бошқалари маъно тугаллангунича давом этган қисмни бир оят деб билишган.
Баъзи уламолар эътироф этишича, Қуръони карим жамланиб, китоб ҳолига келтирилаётганида бир-биридан ажратиш мақсадида суралар бошланишига “Бисмиллоҳ” қўйилган. Шу боис улар сураларнинг илк ояти дейилмайди. Аммо Намл сурасида келгани (30-оят) аниқ-равшан оят ҳисобланади.
Бундан ташқари, айрим сураларнинг бошида келган ҳарфлар бирикмасини Куфа олимлари алоҳида оятлар деб айтишган. Уларнинг фикрича, “ (Тоҳа)”, “ (Ёсин)”, “ (Ҳомим)” алоҳида оят ҳисобланади. Бошқа олимлар уларни оят эмас, сураларнинг бошланиши деб билишган.
Демак, бу борада саноқлар ҳар хиллиги олимларнинг вақф аломатини қўйиш, оятларни ажратиш тутумлари турлича бўлганидандир.
Содиқ Носир
“Ҳидоят” журналининг 2011 йил, 4-сонидан олинди.

Telegram
.
.
#Кунлик Ҳадис
Ҳадисни ўрганишдан олдин «ҳадис» ўзи нима эканини билиб олиш керак. Аввало, шуни айтиб ўтиш жоизки, «ҳадис» ва «суннат» сўзлари доимо бир-бирининг ўрнида ишлатилиб келган. Аммо диққат билан қаралса, ҳадис хосроқ, суннат умумийроқ маъно касб этишини кўриш мумкин.
«Ҳадис» сўзининг асл келиб чиқиши «янги ҳодиса», «янгилик» деган маънодан олинган. Ҳар бир айтилган гап-сўз янги ҳодиса бўлгани учун арабларда сўзни «ҳадис» дейишган.
Истилоҳда эса «Ҳадис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат берилган сўз, феъл, тақрир ва хилқат – тана тузилиши ёки хулқдаги сифат ҳамда сийрат – таржимаи ҳоллардир».
Буюк муҳаддис ҳофиз Ибн Ҳажар айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам, у зотдан содир бўлган барча ҳолатлар ҳам янги пайдо бўлган, яъни уларнинг ибтидоси бордир. Аллоҳ таоло ва У Зотнинг ҳамма исм ва сифатлари эса қадим, яъни азалийдир. Шунинг учун «ҳадис» сўзи азалий бўлмаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳолатларга қўлланилган».
Шунингдек, саҳобий ёки тобеъинга нисбат берилган сўз ёки феълга ҳам «ҳадис» дейилаверади. Гоҳида «хабар», «асар», «ривоят» ва «суннат» сўзлари ҳам ҳадис маъносида, яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўз, феъл ва сифатларига нисбатан ҳам ишлатилади. Демак, «суннат», «асар», «хабар» ва «ривоят» лафзлари истилоҳий маъно жиҳатидан ҳадис сўзининг маънодоши сифатида ҳам келади. Лекин айрим уламолар ушбу сўзлар айрим жиҳатларда бир-биридан бироз фарқ қилишини айтишган.
«Хабар» ўтмиш маълумотларга далолат қилувчи сўз сифатида, «асар» кимдандир из бўлиб қолган феъл ё сўз маъносида бу майдонга кирган. «Ривоят» эса бирор кишининг бевосита ўзи кўрган ёки эшитган нарсасини аниқ нақл қилиб беришини англатиши эътиборидан ҳадис маъносини билдиради. Зеро, ҳадислар бевосита кўриш ва эшитиш орқали нақл қилинган. Шундан маълум бўладики, исломий илмларда, хусусан ҳадис соҳасида «ривоят» деганда афсонавий ёки ноаниқ гапларни эмас, балки илмий равишда асосланган, қайсидир даражада ўз тасдиғини топган маълумотлар назарда тутилади.
«Суннат» аслида «одат», «тариқат – маънавий йўл» маъноларини англатади. «Фалончининг суннати» дегани унинг ҳаёт йўли деганидир. Шундан келиб чиқиб, «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари» деганда у зотнинг тариқатлари, йўллари тушунилади.
Ҳадис илми билан шуғулланувчи олим «муҳаддис» дейилади. Муҳаддислар асосан ҳадиснинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қайси йўллар билан, кимлар орқали ривоят қилиниб, ўзларигача етиб келганини аниқлайдиган олимлардир. Улар бу улкан масъулиятли ишни амалга оширишда жуда аниқ ва ишончли йўлларни танлашган. Мазкур услуб ва илмий йўллар инсоният тарихида умуминсоний (гуманитар) илмларга асос бўлган.

#Сиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганмисиз?.
Барча оламларнинг Робби ва Парвардигори Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин.
Фахри Коинот - Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг асҳобларига, аҳли
байтларига саловоту-дурудлар бўлсин.
Бутун ер юзидаги инсоният, Шарқу Ғарбдаги барча қавм ва миллатларга росул қилиб
юборилган пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам
қиёматга қадар одамзотни саодат ва нажотга етакловчи улуғ йўлбошчи бўлиб
қолаверадилар. Росулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шамоиллари, хулқ-одоблари ҳар
бир мўмин-мусулмон учун катта ибрат, у зотнинг яшаш тарзлари, кўрсатмалари, амр-
қайтариқлари ҳар биримиз учун муҳим дастурил-амалдир. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом
юриш-туришда, муомала-муошаратда, ҳоли ҳаётда ва ибодатда, оилада ва кишилар
орасида, хулласи барча соҳада ўз даврларида ҳам, ундан кейин Аллоҳнинг росулига хос
юксак фазилатлар, олий хулқ соҳиби бўлиб қолдилар. Зотан, Набийнинг (соллаллоҳу алайҳи
васаллам) ўзлари ҳам: «Мен яхши хулқларни камолга етказиш учун пайғамбар
бўлиб келдим», деганлар. Яна бир ҳадиси шарифда: «Мўмин кишига берилган нарсаларнинг
энг яхшиси чиройли хулқдир», дейилган. Росули Акрам ҳақларида сўраган кишиларга
завжалари ҳазрати Оиша: «Пайғамбаримизнинг ахлоқлари Қуръон эди», деб жавоб берганлар.
Ҳақиқатан Қуръоннинг барча амрлари Росулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) сийрат
ва суратларида акс этган..

#Тадаббур
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Бу шундай китобки, Биз уни сенга оятларини тадаббур қилсинлар ва ақл эгалари эслатма олсинлар учун нозил қилганмиз» дейди. (Сод сураси, 29‑оят).
«Тадаббур» ‒ нарсанинг охири, кетини англатувчи «дубурун» ўзагидан олинган бўлиб, бирор нарса ҳақида обдон, охиригача ўйлаб, таҳлил қилишни англатади. Бу шунчаки тафаккур эмас, балки охирги нуқтагача фикрни етказиш, ўйлашни билдиради. Бу эса оятлар мазмунига амал қилишга олиб боради. Қуръон фақатгина табаррукан ўқиш учун ёки устида қанақадир тадқиқотлар ўтказиш учун эмас, балки энг аввало, тадаббур қилиш, керакли эслатма олиш, хулоса чиқариш ва амал қилиш учун нозил этилгандир.
Қалбинг қулфларини оч!
(Изоҳ: Ҳар бир оятни, ҳар бир сўзни чуқур тушунишга ҳаракат қилиш Қуръонни тадаббур қилишдир. Шунда парда кўтарилади, ҳамма нарса равшанлашади, қалб ҳаловат топади, виждон мусаффо бўлади. Қалбларда қулф бўлса, у ҳолда ҳамма нарса беркдир. Бундай қалбга ҳеч нарса, жумладан, Қуръон нури ҳам кирмайди.)

#Тафаккур

Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир. Тафаккур «фикр» ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр юритиш маъносини англатади.
Аллоҳнинг китобида тафаккур қилишга ўн еттита оятда тарғиб қилинган. Улардан баъзиларини ўрганиб чиқамиз. Инсон ақлининг баркамоллигига зикрга фикрни қўшиш билан эришилишини Қуръони карим баён қилган.
Аллоҳ таоло «Оли Имрон» сурасида: «Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун белгилар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида эслайдиган, осмонлару ернинг яратилишини тафаккур қиладиганлардир», деган (190–191-оятлар).
Ушбу ояти карималардан кўриниб турибдики, Аллоҳнинг биру борлиги ҳамда чексиз қудрати ва бошқа комил сифатларини тўла англаб етиш учун зикр ва тафаккур лозим экан. Бири бўлиб иккинчиси бўлмаса ҳам, иш битмас экан.
Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларда эслаш даражаси улуғ даража бўлиб, инсон ибодатнинг олий мақомига эришгандагина ушбу даражага кўтарилади.
Шундай даражада тафаккур қилган одам қалби соф ҳолга келади ва дуо қилса, ижобат бўладиган мақомга етади.
Ибодат қилиб, осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритган одам, албатта, Аллоҳ таоло бу нарсаларни бекорга яратмаганини тушуниб етади ва уни «Ўзинг поксан», деб тасбеҳ айтиб ёдга олади.
Islom.uz

#Кунлик ҳадис.

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيم
قالَ رَسُول اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسلَّمَ...
مَنْ حَفِظَ عَلَى أُمَّتِي أَرْبَعَيْنَ حَدَيْثًا مِنْ سُنَّتِي أَدْخَلْتُهُ يَوْمَ القِيَامَةِ فِي شَفَاعَتِي.
(ابن عساكر عن أبي سعيد الخدري)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар...
"Умматимдан қайси киши суннатимдан қирқта ҳадисни ёд олса қиёмат кунида уни шафоатим остига киритаман".

#Кунлик зикр ва дуолар
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ухлаётган вақтингизда шайтон бўйнингизга учта тугун тугиб қўяди. Ҳар тугунни ҳаракатга келтириб, кеча ҳали узун, ётавер, дейди. Агар киши уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, тугунларнинг бири ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчиси ечилади. Намоз ўқиса, тугунларнинг ҳаммаси ечилади ва киши нафси пок, фаол ва ғайратли бўлиб, тонг орттиради. Аммо уйқуда ётаверса, нафси ифлос, дангаса бўлиб уйғонади».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар,
بِاسْمِكَ اللهُمَّ أَحْيَا وَأَمُوتُ
«Бисмикаллооҳумма аҳйаа ва амуут», деб айтганлар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан.) Уйғонганларида:
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ
«Алҳамду лиллааҳиллазий аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Бизни ўлдиргандан кейин тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ва биз Унгагина қайтамиз.)
Имом Бухорий ривоятлари.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

#Биласизми
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули аълам» дедим. «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳуу ал-Ҳайюл Қой-йум», дедим. Шунда у зот кўксимга уриб:«Аллоҳга қасамки, сенга илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар».Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифдан Қуръони Каримдаги энг улуғ оят «Оятул Курсий» эканини билиб оламиз. Чунки бу ояти карима Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бўлиб, унда У зотнинг гўзал исмлари, олий сифатлари зикр қилингандир.
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У кишининг кичкина омборчасида хурмо бор эди. Fул келиб ундан олиб кетар эди. Ўшани Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилди. Шунда у зот:«Қачон уни кўрсанг, бисмиллаҳи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ижобат қил, дегин, дедилар. У ҳалигини тутиб олди. У қайтиб келмасликка қасам ичган эди, қўйиб юборди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.«Асиринг нима қилди?» дедилар у зот.«Қайтиб келмасликка қасам ичди», деди.«Ёлғон айтди. У яна ёлғонга қайтади», дедилар.У уни яна бир бор тутиб олди. У қайтиб келмасликка қасам ичди. У қўйиб юборди.Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.«Асиринг нима қилди?» дедилар У зот.«Қайтиб келмасликка қасам ичди», деди.«Ёлғон айтди. У яна ёлғонга қайтади», дедилар.У уни яна бир бор тутиб олди ва:«Мен сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бормагунимча қўйиб юбормайман», деди.«Мен сенга бир гап айтаман. «Оятул Курсий»ни уйингда ўқигин. Шунда шайтон ҳам, бошқаси ҳам сенга яқин келмайди», деди ғул. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди.«Асиринг нима қилди?» дедилар у зот.У ғулнинг айтганларининг хабарини берди.«Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, рост гапирибди», дедилар У зот». Термизий ва Бухорий ривоят қилишган.
«Оятул Курсий»нинг фазли ҳақида келган баъзи ривоятлар:
1. «Оятул Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.
2. «Оятул Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.
3. «Оятул Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.
Оятал курсининг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:
“Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)
“Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)
“Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
“Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)
“Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)
“Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”
Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.
Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )
“Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:
“Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”
“Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”

“Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсини ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятул Курсий», дедилар».
Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятул Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.
Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.
Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.

https://t.me/islam_qanoti/22 – 'Qari_Abdulbasit_Ayatul_Kursi_5956331641'
Abdulbasit Abdussomad qori Rohimahullohu dan Ayatul Kursiy tilovati. Tinglab qalbingiz orom olsin.
#Тафаккур #Ҳикмат
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, бироқ тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан (жувонмарг бўласан).
Маҳмуд Аз-Замахшарий Роҳимаҳуллоҳу.

#Тафаккур #ҚУРЪОНИ КАРИМ
«Тафаккур қиладиган қавмлар учун оятларимизни ана шундай батафсил баён қилурмиз».
Аммо тафаккур қилмаганлар, Аллоҳнинг айтганига юрмаганлар икки дунёсини ҳам куйдиради.
Аллоҳ таоло «Раъд» сурасида: «У ерни чўзиб, унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган, ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган зотдир. У кечани кундузга ўратадир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир», деган (3-оят).
Ҳа, У зот кўз ўнгингизда ерни чўзиб қўйган Зотдир. Қаердан қарасангиз, қаршингизда ер чўзилиб ётибди. Буни ким қилган? Албатта, Аллоҳ қилган.
«Унда баланд тоғлар ва анҳорлар қилган».
Ердаги баланд тоғларни ким барпо этган? Ердаги анҳорларни ким оқизиб қўйган? Албатта, Аллоҳ.
«Ҳар хил мевалардан жуфт-жуфт қилган Зотдир».
Агар меваларда жуфтлик – эркак ва урғочилик хусусияти бўлмаганида, мевага айланмас эди. Буни ким қилган? Албатта, Аллоҳ таоло.
«У кечани кундузга ўратади».
Кеча ва кундуз ҳам бир жуфтлик бўлиб, бир-бирини ўрайди. Навбат билан кеча кундузни, кундуз кечани ўраб туради. Бу жараён асрлардан буён давом этиб келмоқда. Хўш, буни ким қилмоқда? Албатта, Аллоҳ таоло. Ушбу ҳодисаларни ҳар бир одам ўйлаб кўрмоғи лозим: «Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят-белгилар бордир».
Тафаккур қилмаганлар эса, онгсиз ҳайвонларга ўхшаб юраверадилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида ҳам тафаккур алоҳида эътибор ила тилган олинган...

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман.
Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар. Ва эртаю кеч Уни поклаб ёд этинглар», деб марҳамат қилган. (Аҳзоб сураси, 41-42-оятлар).
Зикр деганда, биринчи навбатда Аллоҳни зикр қилишни тушунилади. Аллоҳни зикр қилиш қалбни унга боғлаш демакдир. У мени кузатиб турибди, деган фикр доимий инсон хаёлида бўлиши бу – зикрдир. Банда Аллоҳни кўп зикр қилиш билан турли гуноҳлардан узоқлашади. Унинг қалбида беҳуда фикрларга ўрин қолмайди. Дунёга ҳирс қўйиш, унинг зикри билан банд бўлишдан халос бўлади. Аллоҳнинг зикри билан банд бўлган қалбда турли кўнгил хушликларга, инсонга манфаатсиз маишатларга жой қолмайди. Аллоҳни кўп зикр қилган банданинг қалбига унинг муҳаббатидан ўзга муҳаббат сиғмайди, сўзлаганда аввало тилида Аллоҳнинг исми жо бўлади. Сўнгра бу муборак исм аста-секин банданинг ҳалқумига, кўксига ва ахийри қалбига етиб боради. Бундай инсон тили билан Аллоҳнинг исмини айтмаса ҳам, қалби ҳамиша «Аллоҳ, Аллоҳ» деб туради. Ниҳоят, бутун вужуди шу ҳолатга келади. Ана шунда банда ҳақиқий зокирлик мақомига етади. Бундай бандадан ҳеч қачон ёмонлик содир бўлмайди.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Роббингиз: «Модомики, бандамнинг лаблари мени зикр этиб қимирлар экан, мен у билан биргаман», дейди”, деганлар.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло яна:
«Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Менга шукр қилингиз, ношукурлик қилмангиз», деган (Бақара сураси, 152-оят).
Аслида Аллоҳ бандаларнинг уни зикр қилишларига муҳтож эмас. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин оятда бундай дейилиши бандалар учун яхшиликдир. Чунки, бандалар Аллоҳни эслашлари билан Аллоҳ уларни эслашига эришадилар. Албатта, зикр билан зикрнинг фарқи бор. Ожиз бир банданинг эслаши қаердаю, оламларнинг Робби бандани эслаши қайда! Имом Бухорий пайғамбаримиздан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: «Эй одам боласи! Агар мени ўзинг танҳо эсласанг, мен ҳам сени ўзим танҳо эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг, мен ҳам сени кўпчилик ичида эслайман», деган.
Абу Ҳурайра р.а.дан қилинган ривоятда Набий алайҳиссалом:
«Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар. Қалби иймон билан музайян бўлган кишилар ўтириб Аллоҳни зикр қилишлари туфайли шундай буюк даражага эришса, мўминлар учун бунданда буюкроқ саодат борми?
Иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳ зикри билан ором топади. Чунки зикр қилувчи қалблар ўзларининг Аллоҳ билан доимий боғлиқ эканларини ҳис қиладилар. Яна зикр билан сайқалланган қалблар дунёда ҳамма нарса Аллоҳдан эканини, бу дунёю у дунё саодати ҳам Аллоҳнинг ихтиёрида эканини биладилар.
Модомики, зикр Аллоҳни эслаш экан, бу баъзи одамлар ўйлаганларидек фақат намозда ёки масжидда ёхуд белгиланган бир манзилда бўлади дегани эмас. Аллоҳни зикр қилиш ҳар қадамда, ҳар жойда ва ҳар бир ҳолатда бўлади. Буюк тариқат пешвоси Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари айтганларидай: «Дил ба ёру даст ба кор», яъни «Дилинг ҳамиша Аллоҳ билан, қўлинг эса меҳнат билан бўлсин». Банда қайси ўринда бўлишидан қатъий назар унинг қалби доимо Аллоҳни эслаб туриши лозим. Шунинг билан бирга банда тили билан ҳам зикрда бардавом бўлиши матлубдир.
Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули! Ислом шариати мен учун кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг», деди. «Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин», дедилар. (Имом Термизий ривояти)

#Кунлик зикр ва дуолар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло учун сўзларнинг энг яхшиси «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи», – дедилар (Имом Муслим ривоят қилганлар).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким «Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи»ни бир кунда юз маротаба айтса, ундан хатолари ўчирилиб юборилади. Гарчи денгиз кўпигича бўлса ҳам (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар).