11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Қуръонни карим қироатини кўпайтириш унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди: Иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун бўлади, ризқи билан қаноатлантиради, сўзлари равонлашиб, фасоҳатли бўлади, шунингдек, гап-сўзлари нолойиқ сўзлардан холи бўлади, лағв мажлисларини тарк этади, қилиб юрган бекорчи номақбул ишларини ташлайди. Чунки, унинг қалби Қуръон билан ёришган ва нурга тўлган бўлади.
Аллоҳим Қуръонни қалбларимизнинг баҳори қилгин!
Ислом бир бутундир, бўлакланмас!

Яъни, рўза тутиб, намоз тарк қилинмайди. Закот бериб, рибохўр бўлинмайди. Намоз ўқиб, очиқ-сочиқ юрилмайди. Хайрия қилиб, ўғри бўлинмайди. Ҳажга бориб, пора берилмайди.

Қисқаси, исломга тўлалигича кирилади. Зеро у бир бутун, бўлакланмас!
Бомдод вақти. Муаззиннинг овози келмоқда:

...Намоз уйқудан яхшидир!
Намоз уйқудан яхшидир!

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз нима учун намоз уйқудан яхши?

— Чунки уйқу бу нафс чақириғига жавоб бериш, намоз эса Аллоҳ таолонинг чақириғига ижобат қилишдир.

— Чунки уйқу бу ярим ўлим, намоз эса том ҳаёт демакдир.

— Чунки уйқу баданга роҳат бўлса, намоз руҳнинг ҳузур-ҳаловатидир.

— Чунки кофир ҳам, мўмин ҳам ухлайверади, намозга эса фақатгина мўмин туради.

Бомдод ўқувчилар муваффақиятли инсонлардир. Уларнинг юзлари ярқираган, вақтлари эса баракотлидир. Сиз ҳам улардан бўлсангиз Аллоҳга ҳамд айтинг.
Улардан бўлмасангиз, дарҳол ўзингизни ўнглашга киришинг. Сизни бомдоддан тўсаётган омиллардан четланинг.

Бу бахтдан маҳрум бўлиб қолишдан Аллоҳ таоло барчамизни асрасин! Омин
Кимки мутолаа ва ўқишни ўз билганича амалга ошираркан, унинг қалби нурланиб ёришмайди ва шариатни ўзининг асл ҳақиқатига кўра билиб, англамайди. Энди кимки уни ўргатувчи, таълим берувчи олимсиз ўқир экан, у мағрурдир, шуҳратпарастдир.
Хулоса: Фойдали илмни устоздан ўрганилади, ўзбошимчалик билан мутолаа қилинмайди. Ўқилса ҳам, устознинг тавсияси билан ўқилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Уларни буюк даҳшат ғами босмас. Уларни фаришталар: “Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир”, деб кутиб оладилар”. Анбиё сураси, 102-оят.
Қиёмат куни одамлар ўйлаганларидек барча учун даҳшатли эмасдир. Балки, у кун берган аҳдида собит бўлган ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси устида вафот этган ва ушбу кунга амал қилган зотлар учун ажойиб ва гўзал кундир.
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қайта тирилсанг ва қарабсанки, фаришталар сенга мунтазирдирлар ва сени кутиб олишмоқда... “Уларни фаришталар: “Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир”, деб кутиб оладилар”. (Анбиё сураси, 102-оят).
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қачонки, сен у кунда кутиб олинсанг ва бутун оламларга қичқирган куйи шодланажак кунингдир. “...Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар! Албатта мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим”, дейдир”. (Ҳааққо сураси, 19-20-оятлар).
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қайта тирилсангу, ортингда сенинг шодлигингга шерик бўлаётган ва сенга эргашиб келаётган зурриётингни кўрсанг... “Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик...” (Тур сураси, 21-оят).
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қачонки, сен илк маротаба улардан Аллоҳ рози бўлганлар жамоасида кетиб бормоқдасан, сенинг олдингда йўлбошчи бўлиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб бормоқдалар...
“Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир...” (Таҳрим сураси, 8- оят)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хакдорларга

Alloh roziligi yo'lida qilayotgan ishlarimizdan bir lavha tayorladik..

Bu qilinayotgan yordamlar, ehsonlar sizlarning yordamingiz bilan. Alloh barchangizdan rozi bo'lsin. 🤲

"Islom qanoti" jamoasining
🕊"EZGULIK QANOTI" loyihasiga
siz ham o'z hissangizni qo'shing.
Endi navbat sizniki... 👈👈👈
🍃🌸🍃
°•. Ezgulik qanoti hayriya fondi .•°
https://t.me/ezgulik_qanoti2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bolajonlar Xursandchiligi...ko'rib havas qilasiz
И Б Р А Т

Бугун бир араб қўшним таъсирли воқеани айтиб берди:

Яқинда бир киши вафот этибди. Банкдаги пуллари 300 млн риёл (80 млн доллар) экан. Қарашса, яқин меросхўрларидан ҳеч ким йўқ экан. Маҳкама ходимлари изланиб, унинг уч узоқ жияни (амакиваччасининг ўғиллари) борлигини аниқлашипти.
Уларни чақириб:
- Фалончини танир эдингизми?, - дейишипти.
- Ҳа, ора-сира кўришиб турардик, кейинги йилларда биз билан алоқа қилмай қўйган - депти меросхўрлар.
- Амакингиз вафот этди. Сизларга банкдаги пуллардан фалонча пул қолди, ҳар бирингизга 100 млн риёлдан, - депти қози.
Пулларни ҳамда қолдириб кетган кўчмас мулкларини ҳам уларга хатлаб бергач, қози уларга депти:
- Кўриб турибсиз, амакингиз охиратга сафар қилди. Ҳозир унинг савобга энг муҳтож пайти. Маслаҳатим шуки, сизга қолдириб кетган миллионлардан ҳар бирингиз 1 млндан ажратиб, 3 млнга яхшигина мўжаз бир масжид қуриб, амакингизга атасангиз, савоби сизга ҳам, унга ҳам бориб турар эди, - депти қози.
Шунда ҳар бири юз млн ҳамда кўчмас мулкка эга бўлган меросхўрларнинг иккиси шу 1 млнгина пулни беришдан бош тортган экан!

========

Хулоса, пул ўзингизники экан вақтда эҳсон ва садақани қилиб олинг. Зеро, сизга фойда берадигани ҳам шу бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Kujron qishlog'idagi qurilayotgan uy
«Уяти борлар ўлиб кетган!»

Айтишларича Усмонийлар халифалиги даврида Шом юртлари оммавий ҳаммомлар билан таниқли эди. Ҳаммомда иссиқ сув, совун ва бошқа хушбўйликлар бўлгани учун кўплаб одамлар оммавий ҳаммомларда ювинишган.
Кунлирнинг бирида катта бир ҳаммомга ўт кетди. Ичкаридаги одамлар ярим-яланғоч ҳолида жонсарак бўлиб ташқарига қочишди. Баъзи одамлар эса кийимсиз ҳолатда ташқарига чиқишдан уялиб ичкарида қолишди ва аланга ичида куйиб ҳалок бўлишди.
Кейин шаҳарда «Бу ёнғинда кимлар ўлди?», — деган саволга бир киши: «Уяти борлар ўлди!», — деб жавоб берди.

Шу одамнинг гапи тарқаб масал бўлиб қолди. Ҳозир ҳам Шомда бу гап машҳур: «Уяти борлар ўлиб кетган!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Muslimaxon sizlar sabab albatta yurib ketadi…

https://t.me/islam_qanoti
Forwarded from Ezgulik qanoti | Saxovat uchun rasmiy
Yuqoridagi videoni Youtube kanalmizdan ham ko'rishingiz mumkin.

Saxiy, saxovatpesha birodarlarimizga murojaat qilamiz. Shu jajjigina farishtadek qizimizni shifo topishiga o'z hissangizni qo'shing..

Ketib qoladigan pulingiz haqida emas, uning o'rniga beriladigan darajot haqida o'ylab ko'ring azizlar..

Keling birgalikda shu qizimizni shifo topishiga sababchi bo'laylik..

https://youtu.be/sPlkma6CaeU
Солиҳлардан биридан: "Нега Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам мадҳ этилганда чайқалаверасиз?" деб сўрадилар.
У "Буни Уҳуд тоғидан сўра!" деб жавоб берди.
Изоҳ:
Бир куни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр, Умар ва Усмон (розияллоҳу анҳум) лар билан бирга Уҳуд тоғига кўтарилдилар. Шунда Уҳуд тоғи силкина бошлади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам унга "Тек тур" деганларидан сўнг силкинишдан тўхтади. Уламолар ўша пайтда Уҳуднинг силкинганига сабаб шуки, у Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам устида тургани учун хурсандлигини яширолмай ўйнаб юборган, дейдилар.
Арабча шерда
احد لا يلام فهو محب ولكم اطرب المحب لقاء
яъни Уҳуд маломат қилинмайди. Чунки у ошиқдир. Кўп бора маълумки, ошиқ маҳбубга йўлиқса ўйнаб юборур.