#БЕЗАК
Ҳайрулла Ҳамидов шеъри
Қадим замонларда бўлган воқеа
Юракка ажиб бир оройиш берди:
Подшо катта соврин қўйиб ўртага,
Масжидни безашга фармойиш берди.
Айтди: «Ким энг буюк зийнат келтирса,
Масжидни безаса ўша матоҳ-ла,
Менинг мукофотим катта бўлар... ва
Аллоҳ ажрлагай жаннатий боғ-ла!»
Кимдир устун учун безак, ким эса,
Мезана тўрига келтирди тилло.
Хонаи туҳурга ким қайғу еса,
Ким сиёҳ улашди, ёзишга имло.
Подшо кузатарди авомни сокин --
Зарга чайилганди ҳар тошу кесак,
Рози бўлолмади булардан локин,
Унинг хаёлида антиқа безак.
Бу шундай безакки, инсон ҳаёти
Кўрсин то ўлгунча чашми зиёни.
Одамлар бу рангни кўрган заҳоти,
Унутиб қўйсинлар икки дунёни!
... Бир зот кириб келди кураш авжига,
Мени ғолиб денглар, деди жой олиб.
Ва, киринглар, деди... Масжид ичига
Мурғак икки бола кирди уялиб.
Ўрнидан қўзғалиб кетди шаҳаншоҳ,
Бу зўр топқирликка чалворди қарсак.
Деди: «Масжид учун топилмас илло
Намозхон боладан гўзалроқ безак!»
Ҳайрулла Ҳамидов шеъри
Қадим замонларда бўлган воқеа
Юракка ажиб бир оройиш берди:
Подшо катта соврин қўйиб ўртага,
Масжидни безашга фармойиш берди.
Айтди: «Ким энг буюк зийнат келтирса,
Масжидни безаса ўша матоҳ-ла,
Менинг мукофотим катта бўлар... ва
Аллоҳ ажрлагай жаннатий боғ-ла!»
Кимдир устун учун безак, ким эса,
Мезана тўрига келтирди тилло.
Хонаи туҳурга ким қайғу еса,
Ким сиёҳ улашди, ёзишга имло.
Подшо кузатарди авомни сокин --
Зарга чайилганди ҳар тошу кесак,
Рози бўлолмади булардан локин,
Унинг хаёлида антиқа безак.
Бу шундай безакки, инсон ҳаёти
Кўрсин то ўлгунча чашми зиёни.
Одамлар бу рангни кўрган заҳоти,
Унутиб қўйсинлар икки дунёни!
... Бир зот кириб келди кураш авжига,
Мени ғолиб денглар, деди жой олиб.
Ва, киринглар, деди... Масжид ичига
Мурғак икки бола кирди уялиб.
Ўрнидан қўзғалиб кетди шаҳаншоҳ,
Бу зўр топқирликка чалворди қарсак.
Деди: «Масжид учун топилмас илло
Намозхон боладан гўзалроқ безак!»
Смотрите "Margʻilon shahri "Moʻyi muborak" jome masjidi imom-xatibi Shukurulloh Egamberdiyev To'raqo'rg'onda" на YouTube
https://youtu.be/Q4-pg6tjsus
https://youtu.be/Q4-pg6tjsus
YouTube
Margʻilon shahri "Moʻyi muborak" jome masjidi imom-xatibi Shukurulloh Egamberdiyev To'raqo'rg'onda
Yo'l qoidalari 14-asr
#Islomqanoti #maruza #Shukurulloh domla
#Islomqanoti #maruza #Shukurulloh domla
ВАФО
Ёши улуғ бир отахон, эрта тонгда уйидан чиқиб кетаётган эди. Йўлда бир велосипедчи билан тўқнашиб кетиб, йиқилиб енгил тан жароҳати олди. Кўчада кетаётганлар отахонни кўтаришиб дарҳол яқиндаги касалхонага етказдилар.
Ҳамширалар отахоннинг жароҳатланган жойларини боғлаб қўйдилар ва рентген қилиб аъзоларининг синган-синмаган, ёрилган-ёрилмаганлигини билиш учун бироз кутиб ўтиришлигини айтдилар. Қари отахон бироз ҳузурсизланиб, бир жойга шошаётганини ва бу нарсаларни ҳоҳламаётганини айтди.
Ҳамширалар ажабланиб отахоннинг шошаётган сабабини сўрадилар. Отахон:
- "Аёлим Қариялар уйида яшайди, ҳар куни эрталаб у билан бирга нонушта қилгани бораман. Шунинг учун кеч қолишни истамайман" - деди.
Ҳамшира:
-"Сиз кечикиб борсангиз аёлингиз хавотир олишидан қўрқаяпсизми?" - деб сўради.
Отахон ғамгин бир ҳолатда:
-"Минг афсуслар бўлсинки, аёлим альцгеймер касаллигига чалинган. Мени ким эканлигимни билмайди" - деди. Ҳамширалар ҳайратланиб:
-"Модомики аёлингиз сизни ким эканлигингизни билмас экан, нима учун ҳар кун эрталаб у билан бирга нонушта қилиш учун чопасиз?" - дедилар.
Отахон кескин овоз билан:
-"Аммо мен уни ким эканлигини биламанку" - деди...

#Ҳикмат
Исломнинг ичида ёмонлик йўқ...
Исломдан ташқарида яхшилик йўқ.
🤲🤲🤲🤲🤲
Банданинг ибодати заиф бўлса ҳам, яхши хулқи билан охиратдаги (баланд) даражаларга етишади. Банданинг ибодати кучли бўлса ҳам, ёмон хулқи билан жаҳаннамнинг энг тубига тушади.
© Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

#Тавҳид №4
"Ҳар бир чақалоқ фитратда туғилади. Ота-онаси яҳудий ё насроний ё мажусий қилишади".
Фитрат тавҳидни танийди. Лекин муҳит уни асфала софилинга қайтаради. Илло бундан фақат мўминлар омонда қолади.
"Сўнгра (у Биз ато этган шундай гўзал сурат ва мукаммал хилқатнинг шукрини қилмасдан, куфру туғён йўлига кетгач), уни асфала-софилинга (яъни, энг тубан дўзахга) қайтардик" ("Тин" сураси, 5-оят).

Ё Аллоҳ, Қиёматда мен билан муомалада фақат шу ҳадисни ҳужжат қилгил!
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Мўмин одам Қиёмат куни Раббисига яқинлашади. Шунда У унинг пардасини очади ва у гуноҳларига иқрор қилдиради: "Бу гуноҳни танидингми? Мана бу гуноҳниям танидингми?" дейди. Банда: "Ҳа Раббим, танидим" дея жавоб қилади. Шунда У: "Сенга уларни сатр қилгандим, энди бугун уларни кечираман", дейди ва яхшиликлари саҳифасини беради".
Муттафақун алайҳ

#Манзиллар
Гуноҳ заҳарли чаёнга ўхшайди. Чақса қалб бошлиқ бутун танани фалаж қилади. Тана ибодатга, ақл тафаккурга ва тил зикрга ярамай қолади. Ташдан келаётган ваъз таъмини қалб туймай қўяди. Яхшиямки иймон аталмиш иммунитет бор. Акс ҳолда унинг заҳри инсонни ҳалок қилган бўларди.
Аммо гуноҳ қайта-қайта чаққан танада бир кун иммунитет ҳам ўлади.
Бундан Аллоҳ асрасин!

Forwarded from UZBEK VIDEO CHANNEL
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимки агар шу дунёни ўзидаёқ жаннатнинҳидини ҳидламоқчи бўлса ! 👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEC3FZ6kdZ99w4BwBg

Ажрашган қиз ота уйига қайтиб борса, у ердаги келинга бу ёқмайди. Худди, ота уйи келинники-ю, қиз эгаллаб олаётганек. Аслида эса, ота уйида қизнинг ҳам ҳаққи бор. Балки келинникидан ҳам кўпдир.
Агар ота тирик бўлса, уй отаники, ўлган бўлса қизнинг меросдан улуши бўлади. Келиннинг эса тўғридан-тўғри меросга ҳаққи йўқ. Афсус, кўпчилик буни билмайди-да!
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (29-оят).
«Ким буни тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни оловга киритиб, куйдирурмиз. Бу эса Аллоҳга осондир» (30-оят).
Меросдаги қизнинг ҳаққидан қўрқинг!
Қизнинг ҳаққидан қўрқинг!
Оловга киришдан қўрқинг!

Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Кечалари ибодатларда қоим, кундузлари рўза ила соим киши агар тилини тиймас, муҳофаза этмас экан, қиёмат куни касодга учрайди, боридан маҳрум бўлади”.
Ибн Абдулбаррнинг «Тамҳид» китобидан.
Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Муфлис кимлигини биласизларми?” деб сўрадилар. Улар: “Бизнингча, муфлис дирҳами, ҳеч вақоси йўқ кишидир”, дейишди. Шунда у зот: “Умматимдан (бўлган) муфлис қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келади. Шу билан бирга буни сўккан, бунга туҳмат-бўҳтон қилган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган ҳолида келади. Шунинг учун бунга ҳам, унга ҳам унинг савобларидан (олиб) берилади. Агар (зулм қилган киши) зиммасидаги (қарзлари) тўланишидан аввал савоблари тугаб қолса, (даъвогарлар) гуноҳи унга юкланади. Кейин жаҳаннамга ташланади”, дедилар.
Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Аҳмадлар ривоят қилган

Смотрите "Muhammad Ayyubxon domla Isvaxon masjidida mexmondalar" на YouTube
https://youtu.be/FLcO2ZO-45c
https://youtu.be/FLcO2ZO-45c
YouTube
Muhammad Ayyubxon domla Isvaxon masjidida mexmondalar
Yangi qiyofadagi zamonaviy masjidimiz ilk mehmonlari…
#Masjid #AllohningUyi #IbratQanoti
#Masjid #AllohningUyi #IbratQanoti
Устоз Ёрқинжон қорининг қисқа ва ёрқин ҳаётлари бизга ибрат бўлди. Жуда гўзал ҳаёт кечирдилар, Аллоҳни ҳеч унутмадилар ва хизматидан чарчамадилар.
Аллоҳ у зотни ғариқи раҳмат қилсин, бизга эса йўлларини берсин!
Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал- Ос ривоят қилади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Аллоҳ таоло илмни бандалардан тортиб олмайди, уни уламоларни вафот топдириш билан тортиб олади. Одамлар бирорта ҳам уламо қолмаганидан сўнг динни тушунмайдиганларни ўзларига бошлиқ қилиб оладилар. Сўнг, улардан сўрайдилар. Улар билмасдан фатво айтадилар. Ўзлари ҳам адашадилар, ўзгаларни ҳам адаштирадилар» деганларини эшитганман”,- деб айтган.
Имом бухорий ривояти
Имом бухорий ривояти
Қуръонни карим қироатини кўпайтириш унинг соҳибини ўзи сезмаган ҳолда тарбиялаб қўяди: Иймонини зиёда қилади, қалби хотиржам бўлади, ҳаётидан мамнун бўлади, ризқи билан қаноатлантиради, сўзлари равонлашиб, фасоҳатли бўлади, шунингдек, гап-сўзлари нолойиқ сўзлардан холи бўлади, лағв мажлисларини тарк этади, қилиб юрган бекорчи номақбул ишларини ташлайди. Чунки, унинг қалби Қуръон билан ёришган ва нурга тўлган бўлади.
Аллоҳим Қуръонни қалбларимизнинг баҳори қилгин!

Ислом бир бутундир, бўлакланмас!
Яъни, рўза тутиб, намоз тарк қилинмайди. Закот бериб, рибохўр бўлинмайди. Намоз ўқиб, очиқ-сочиқ юрилмайди. Хайрия қилиб, ўғри бўлинмайди. Ҳажга бориб, пора берилмайди.
Қисқаси, исломга тўлалигича кирилади. Зеро у бир бутун, бўлакланмас!

Бомдод вақти. Муаззиннинг овози келмоқда:
...Намоз уйқудан яхшидир!
Намоз уйқудан яхшидир!
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз нима учун намоз уйқудан яхши?
— Чунки уйқу бу нафс чақириғига жавоб бериш, намоз эса Аллоҳ таолонинг чақириғига ижобат қилишдир.
— Чунки уйқу бу ярим ўлим, намоз эса том ҳаёт демакдир.
— Чунки уйқу баданга роҳат бўлса, намоз руҳнинг ҳузур-ҳаловатидир.
— Чунки кофир ҳам, мўмин ҳам ухлайверади, намозга эса фақатгина мўмин туради.
Бомдод ўқувчилар муваффақиятли инсонлардир. Уларнинг юзлари ярқираган, вақтлари эса баракотлидир. Сиз ҳам улардан бўлсангиз Аллоҳга ҳамд айтинг.
Улардан бўлмасангиз, дарҳол ўзингизни ўнглашга киришинг. Сизни бомдоддан тўсаётган омиллардан четланинг.
Бу бахтдан маҳрум бўлиб қолишдан Аллоҳ таоло барчамизни асрасин! Омин

Кимки мутолаа ва ўқишни ўз билганича амалга ошираркан, унинг қалби нурланиб ёришмайди ва шариатни ўзининг асл ҳақиқатига кўра билиб, англамайди. Энди кимки уни ўргатувчи, таълим берувчи олимсиз ўқир экан, у мағрурдир, шуҳратпарастдир.
Хулоса: Фойдали илмни устоздан ўрганилади, ўзбошимчалик билан мутолаа қилинмайди. Ўқилса ҳам, устознинг тавсияси билан ўқилади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: “Уларни буюк даҳшат ғами босмас. Уларни фаришталар: “Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир”, деб кутиб оладилар”. Анбиё сураси, 102-оят.
Қиёмат куни одамлар ўйлаганларидек барча учун даҳшатли эмасдир. Балки, у кун берган аҳдида собит бўлган ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимаси устида вафот этган ва ушбу кунга амал қилган зотлар учун ажойиб ва гўзал кундир.
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қайта тирилсанг ва қарабсанки, фаришталар сенга мунтазирдирлар ва сени кутиб олишмоқда... “Уларни фаришталар: “Бу сизларга ваъда қилинган кунингиздир”, деб кутиб оладилар”. (Анбиё сураси, 102-оят).
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қачонки, сен у кунда кутиб олинсанг ва бутун оламларга қичқирган куйи шодланажак кунингдир. “...Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар! Албатта мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим”, дейдир”. (Ҳааққо сураси, 19-20-оятлар).
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қайта тирилсангу, ортингда сенинг шодлигингга шерик бўлаётган ва сенга эргашиб келаётган зурриётингни кўрсанг... “Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётини уларга қўшдик...” (Тур сураси, 21-оят).
Албатта у Кун ажойиб кун бўлади... Қачонки, сен илк маротаба улардан Аллоҳ рози бўлганлар жамоасида кетиб бормоқдасан, сенинг олдингда йўлбошчи бўлиб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам юриб бормоқдалар...
“Бир кундаки, унда Аллоҳ Набийни ва у билан бирга бўлган иймон келтирганларни шарманда қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир...” (Таҳрим сураси, 8- оят)