11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتًا غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّىٰ تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَىٰ أَهْلِهَا ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

27. Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз. (Ушбу оятга амал қилинса, бировнинг хонадонига изн сўраб, салом бериб кирилсагина, турли ноқулай ҳолатларнинг олди олинади. Изн сўрамай кирган одам уй эгаларининг ноқулай ҳолда турганларини кўриб қолса, гуноҳ бўлади. Икки томон ҳам ҳижолатга тушади. Балки хусумат, уруш-жанжал чиқиши ҳам мумкин. Баъзи ҳолларда уйда аёл киши ёлғиз бўлиши, устига бегона эркак кириб, орада иғво, бўҳтон, фитна чиқиши мумкин.).
☝️ЭРКАКЛАР

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.

- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.

• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

☝️Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Усмон Aлий домла
💝"Эзгулик Қаноти" хайрия фонди ҳақида.
✿°•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•°✿
🌙Ислом Қаноти илмий-маърифий онлине канали👇
https://t.me/islam_qanoti


Саховат учун:
УзKард: 8600 1404 2818 1904
Виса: 4023 0601 1253 3012
УнионПай: 6210 4501 3788 1942
Телеграм: @ezgulik_qanoti2021
Мурожаат учун:
(99)-400-06-80
(94)-279-81-00
Телеграм: https://t.me/nodirbek8100
«МЕН КАТТА ГУНОҲ ҚИЛДИМ»

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен катта гуноҳ қилдим.
- Энди мен учун тавба борми?» деди.
- «Сенинг онанг борми?» дедилар.
- «Йўқ» деди.
- «Сенинг холанг борми?» дедилар.
- «Ҳа», деди.
- «Унга яхшилик қил», дедилар».

Имом Термизий ривоят килган.

Шарҳ: Онага яхшилик қилиш қанчалик улуғ иш эканини кўринг! Бу иш гуноҳларни мағфират қилинишига ҳам сабаб бўлар экан. Агар онанинг ўзи ўтган бўлса, онанинг синглисига яхшилик қилиш ҳам гуноҳларни мағфират қилинишига сабаб бўлар экан.
️ Фарзанд ота-она хизматида доимо шай туриши, ҳатто мушрик бўлсалар ҳам уларнинг розилигини топиши, вафотларидан сўнг шариат ҳукмига кўра ҳакдарини адо этиши лозим бўлади.

📖 «Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
Бир киши Саид ибн Жубайрга: "Агар олдимдан мажусий чиқиб салом берса, унга алик оламанми?" деди. У киши жавоб қилди: "Мен ҳам бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўраганимда: "Агар менга ҳатто Фиръавн яхши гап айтса, унга муносиб жавоб қиламан", дегандилар.
#МУСИҚА.....
(Охиргача Ӯқинг)

Улар: "Мусиқа билан қалб кенгаяди", дейишади.

Биз айтамиз: "Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур ва қиёмат куни уни кўр ҳолида тирилтирурмиз". ("Тоҳа" сураси, 124-оят).

Улар: "Биз мусиқа таъсирига тушмаймиз", дейишади.

Биз айтамиз: "Сув экинни ўсдирганидек мусиқа қалбда нифоқни ўсдиради". (Абдуллоҳ ибн Масъуднинг сўзи)

Улар "Биз фақат дам олиш учун эшитамиз", дейишади.

Биз айтамиз: "Наҳотки Бизнинг сизни яратишимиз беҳуда бўлган ва сиз Бизга қайтарилмассиз, деб ҳисобласангиз?!" ("Мўминун" сураси, 115-оят).

Улар: "Мусиқа эшитиб, қалбимиз хотиржам бўлади", дейишади.

Биз айтамиз: "Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз". ("Исро" сураси, 82-оят).

Улар: "Биз Қуръонни ташлаб қўймаймиз, шунчаки мусиқани яхши кўрамиз, холос", дейишади.

Биз айтамиз: "Қалбда бир вақтнинг ўзида Қуръон ва мусиқа севгиси жамланмайди". (Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳнинг сўзи).

Улар: "Лекин биз бу иккисини жамладик-ку!" - дейишади.

Биз айтамиз: "Сиз нимага кўпроқ амал қилсангиз, қалбингизда ўша қолади. Агар Қуръонга кўпроқ амал қилсангиз, мусиқа қалбингиздан чиқиб кетади ва Қуръон қолади. Акс ҳолда тескариси бўлади".

Эй Аллоҳ! Қуръонни қалбимизнинг баҳори қилгин!
Абу Жаҳлга (Амр ибн Ҳишом) дейишди: “Муҳаммадни ҳижрат кечаси, қўл остингиздаги уйдан чиқиб кетишига, сўнгра дўсти Абу Бакр билан Маккани тарк этиб, Ясрибга йўл олишига қандай қўйиб бергансизлар? Нега уйининг эшигини синдириб кириб, ётган еридан, тўшагидан тутиб олмагансизлар?!”
Шунда Абу Жаҳл жавоб берди: “Ундай қилсам араблар: “Амр ибн Ҳишом Муҳаммаднинг қизларини қўрқитиб, уйига бостириб кирибди, ҳаммаёқни вайрон қилибди” дейишган бўларди!!”
Бу сўзни ким айтганини биласизларми? Абу Жаҳл.
Мен ҳозир араб диёрларимизни саҳобий розияллоҳу анҳумлар каби бўла олмасаларда, ҳеч бўлмаса Абу Жаҳлнинг ахлоқи даражасига кўтарилишса эди, дея орзу қиламан.
Изоҳ: Абу Жаҳлнинг асл исми Амр ибн Ҳишом. Макка мушрикларининг катталаридан, зодагонларидан бири. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларига қарши турган, душманлик қилгани учун лаънатланган машҳур дин душманларидан бири. Унга Абу Жаҳл (жаҳолатнинг отаси) лақаби берилган. Бадр жангида ўлдирилган
#БИЛАСИЗМИ

«Ҳанафий мазҳаби бўйича, қуйидаги вақтларда барча намозларни ўқиш ҳаром:»

1. Қуёш чиқаётган пайтда.

2. Қуёш қиёмга келган вақтда. (Жума куни мустасно.)

3. Қуёш ботаётган пайтда. (Ўша куннинг асри мустасно.)

«Қуйидаги вақтларда нафл ўқиш ҳаром.»

4. Бомдод намозининг фарзини ўқигандан то қуёш найза бўйи кўтарилгунча.

5. Аср намозининг фарзини ўқигандан то қуёш ботгунча.

« Ҳанафий мазҳаби бўйича қуйидаги вақтларда ҳам нафл намозлари ўқиш макруҳдир:»

6. Тонг отгандан сўнг бомдоднинг суннатидан бошқа нафл намозларни ўқиш.

7. Шом намозидан нафл ўқиш. Чунки шом намозини тез ўқишга амрлар бор. Ундан олдин нафл ўқиш шомни кечиктириш бўлади.

8. Жума, ийд, ҳаж, никоҳ, кусуф, хусуф ва истисқо хутбалари бўлиб турган вақтда. Бу вақт имом минбарга чиққанидан то намозни ўқиб бўлгунича давом этади.

9. Ийд намозидан олдин ва кейин.

10. Фарз намозга иқома айтилганда. Фақат бомдоднинг суннатини тезда, фарзга улгуриш шарти билан ўқиб олиш жоиз.

«Кифоя, 1-жуз» китобидан.
Абу Умома розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Албатта чап елкадаги котиб фаришта гуноҳ қилган хатокор мусулмон банданинг устидан қаламини (амалини ёзишдан) олти соат кўтариб туради. Агар надомат чекса ва у гуноҳидан Аллоҳга истиғфор айтса ёзмасдан қолдиради. Ёки бўлмаса, битта гуноҳ сифатида битиб қўяди”.

Имом Байҳақийнинг «Шуъабил иймон»даги ривояти.
(إِنَّ لِلۡمُتَّقِینَ مَفَازًا ۝ حَدَاۤىِٕقَ وَأَعۡنَـٰبࣰا ۝ وَكَوَاعِبَ أَتۡرَابࣰا ۝ وَكَأۡسࣰا دِهَاقࣰا ۝ لَّا یَسۡمَعُونَ فِیهَا لَغۡوࣰا وَلَا كِذَّ ٰ⁠بࣰا ۝ جَزَاۤءࣰ مِّن رَّبِّكَ عَطَاۤءً حِسَابࣰا)
[Naba surasi 31 - 36]

Албатта, тақводорларга ютуқ бордир:
Боғ-роғлар, узумзорлар бордир.
Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир.
Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир.
У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар.
Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қайси банда гуноҳ қилса, кейин чиройли, мукаммал таҳорат олса, сўнг туриб, икки ракъат намоз ўқиса, сўнгра Аллоҳдан ўша гуноҳига истиғфор сўраса, Аллоҳ уни кечиради”.

Абу Довуд ривояти..
Тасбеҳ намози

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тасбеҳ намози

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: «Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, вал­ҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир. Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.



Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан ташқари Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъийд ас-Самъаний, Абу Мусо Мананийлар ҳам ривоят қилишган, имом Бухорий «Жузъул Қуръон»да ривоят қилган.

Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:

«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.

Абу Усмон Хайрий Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.



Эслатма: Баъзи уламолар тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиснинг ривоят қилинган йўлларини заиф дейишган. Заҳабий ушбу ҳадисни келтирган, аммо бу ҳақда фикр билдирмаган.

Ибн Аббоснинг тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиси ҳасан ҳадиснинг шартларига яқиндир. Лекин биргина ровий тарафидан ривоят қилингани, тасбеҳ намозининг ўқилиш тартиби бошқа одатда ўқиладиган намозлардан ўзгачалиги учун шозз саналади.

Байҳақий: «Абдуллоҳ ибн Муборак бу намозни ўқир эди. Солиҳлар ҳам бир-бирларидан эшитиб, ўқишар эди. Бу ҳам ҳадиснинг саҳиҳлигини янада кучайтиради», деган. Абдулазиз ибн Абу Довуд – у киши Ибн Муборакдан олдин яшаб ўтган – шундай деди: «Ким жаннатни истаса, тасбеҳ намозини маҳкам тутсин. Шофеъий, Абу Ҳомид, Жувний, Ғаззолий ва бошқалар уни мустаҳаб дейишган».



Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳ тасбеҳ намозини ўқиган одамнинг аввалгию кейинги, қадимгию янги, билиб-билмай қилинган, каттаю кичик, ошкору махфий гуноҳларини мағфират қилади.

2. Тасбеҳ намозини ўқиган одам ўнта хислатга эга бўлади.

3. Тасбеҳ намози юқоридаги баён қилинган тартибда ўқилади.

4. Киши тасбеҳ намозини ҳар куни ўқий олса, жуда яхши. Агар ўқий олмаса, уни ҳар жумъада бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар ойда бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар йили бир марта, уни ҳам қила олмаса, умрида бир марта ўқиса ҳам бўлади.



Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрлади
#КУН_ҲАДИСИ

Анасдан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: «Дажжол (келиши) олдидан бир неча йиллар алдов-макрлар бўлади. Бу йилларда ростгўй ёлғончига чиқарилиб, ёлғончи ростгўй саналади. Омонатдор хиёнатчига, хиёнаткор эса омонатдорга чиқарилади. Мана шу муддатда Рувайбаза гапга тушади» (Аҳмад, Абу Яъло ва Баззозлар ривоят қилган. Санади жуда яхши).

Худди шу мазмундаги бошқа бир ҳадисни Ибн Можа Абу Ҳурайрадан ривоят қилган. Унда қуйидаги қўшимча ҳам бор:
«Ё Расулуллоҳ, рувайбаза нима дегани ўзи? – дейишди саҳобалар. Пайғамбаримиз жавоб бердилар:
– У омманинг иши ҳақида (ўзича) гапирувчи бемаъни – бачкана кимса».
Биз бугун уни кўпчилик постёзувчилар ва изоҳчилар тимсолида кўряпмиз.

Яқинларингизга эслатинг!
👇👇👇👇
https://t.me/islam_qanoti
Инсон ҳар куни йўлиқадиган уч мусибат

Ҳар бир инсон, одам боласи борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз- насиҳат олмайди:

Биринчи мусибат: Умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди...

Иккинчи мусибат: Инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.

Учинчи мусибат: Киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Ахир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзахгами?...

Аллоҳим! Бор билганимиз, бор ташвишимизни фақат дунё қилиб қўймагин! Борар жойимизни жаҳаннам этма! Жаннатни биз учун ҳақиқий маскан қилгин!
Солиҳлардан бирлари ғамга ботиб қолган кишини кўриб қолди. Ундан: “Сенга нима бўлди?” деб сўради. У киши: “Ғаму ташвишларим қийнаб юборди” дея жавоб берди. Шунда солиҳ киши: “Жаннатдан маҳрум бўлганинг ёки қабул бўлмаслиги хабари келдими? Ундай эмасми, унда эй киши, бу ташвишларни юрагингга яқин олиб, кўпам куйинаверма. Чунки жаннатдан қуйи бўлган барча нарса қуйидир, арзимасдир”.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ дунёни Ўзи яхши кўрган ва яхши кўрмаган бандасига бераверади. Аммо иймонни фақат яхши кўрган бандасига беради”, дедилар.

Табароний ривояти.