11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Bir kishi Rosululloh sollallohu alayhi vasallamning huzurlariga kelib: " Ey sollallohu alayhi vasallam: " Allohga eng suyukli kishi, odamlarga ko'p manfa'ati tegadigan kishi, Allohga eng sevimli amal, musulmon qalbiga hursandchilik kiritmog'ing yoki uning tashvishini aritmog'ing yoki undan ochlikni ketkazishing yoki uning qarzini o'tab qo'ymog'ingdir. Allohga qasamki men uchun bir birodarimning ehtiyojini qondirish uchun yurishim ushbu ( Madina) masjidida bir oy e'tikof o'tirishimdan sevimliroqdir dedilar.☝🏻🌙 Siz ham suyukli bandalar qatoriga qo'shiling...
⁩•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
Saxovat qilmoqchi bo'lganlar uchun:
UzCard: 8600 1404 2818 1904
Visa: 4023 0601 1253 3012
UnionPay: 6210 4501 3788 1942
Telegram: https://t.me/islam_qanoti

Murojaat uchun:
(99)-400-06-80
(94)-279-81-00
Telegram: https://t.me/nodirbek8100
Audio
Sadaqa raddi balodur. O'zimizni sadaqa berib, ehson qilib balolardan saqlaylik azizlar..
Илм бошқа нарса, ҳидоят бошқа нарса. Инсон илмли бўлсада, ҳидоятдан бенасиб қолиши мумкин, шунингдек, ҳидоят топгану, лекин илмсиз бўлиши ҳам ҳақиқат.
Аллоҳ таоло ҳидоятдан ҳам, илмдан ҳам маҳрум қилмасин!
Болалигида кўзи кўрмай қолган эди. Онаси ҳар тунда Аллоҳ унга кўз нурини қайтаришини сўраб дуо қиларди. Бир куни тушида Иброҳим алайҳиссаломни кўрадилар. У зот онага: “Нола илтижоларингдан ҳатто самодаги фаришталарни ҳам безовта қилдинг. Тургин, Аллоҳ ижобат этди, фарзандингга кўзини қайтарди”, – дейдилар. Уйғониб қарасалар, боланинг кўзи кўраётган экан. Бундан сўнг она уни илм йўлига бутунлай бахшида қилибди. Куни келиб эса ўша бола - Имом Бухорий бўлиб етишибди.
Forwarded from Namangan | Kun.uz
Тўрақўрғонда 3 минг сиғимли масжид бунёд этилмоқда

Тўрақўрғон туман марказида жойлашган «Исфахон» жоме масжидига янги намозхона қурилмоқда.

Пардозлаш ишлари олиб борилаётган масжид хонақоҳи ўзига ҳос кўринишда битказилмоқда.

Элатиб ўтамиз, аввалроқ, Наманган шаҳридаги Афсоналар водийси парки ичида сиғими 15 минг киши бўлган масжид очилган эди.

Намангандан тезкор ва ишончли хабарлар👇👇
➡️ @kunuznamanganviloyati
ЖУМА МАВЪИЗАCИ
21.05.2021 й. "Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлик ва алдовлардан огоҳ бўлинг"!
Ҳаётнинг қисқа хулосаси Жаброил алайҳиссаломнинг айтган гапларидир:

"Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам! Ҳохлаганча яшанг, сиз ўлгувчисиз. Ҳохлаганингизни яхши кўринг, сиз ундан ажрагувчисиз. Ҳохлаганча амал қилинг, сиз шунга қараб тақдирланувчисиз."
Ўз ҳолингни (яъни, гуноҳкорлигингни) билишинг, сени дуодан тўхтатиб қўймасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла энг ёмон махлуқ - Иблис алайҳил лаънанинг ҳам дуосини ижобат қилган.
"Эсланг, у (Иблис) эй Раббим менга қайта тириладиган кунгача муҳлат бергин, деди. (Аллоҳ) айтди: "Сен муҳлат берилганлардансан". (Сод сураси, 80-оят)

Суфён ибн Уяйна
ОНАНГИЗНИ КЎРГАНИ БОРИНГ!

Нима кўрди дунёга келиб,
Айтинг-чи, бир дардингиз ёринг?
Ҳамма ишни бир четга суриб,
Онангизни кўргани боринг!

Эртага деб пайсалга солманг,
Ишим кўп, деб чарчоқда толманг,
Э воҳ, бир кун аттангда қолманг,
Онангизни кўргани боринг!

Кечалари беуйқу, уйғоқ,
Емирмасин вужудин фироқ,
Йўлингизга тургандир муштоқ,
Онангизни кўргани боринг!

Хира тортган кўзларин нури,
Лекин ёниқ қалбининг қўри,
Бордир балки бирор сўз сири,
Онангизни кўргани боринг!

Сездингизми, анча қарибди?
Вужудидан кучи арибди,
Меҳрингизга илҳақ турибди,
Онангизни кўргани боринг!

Боринг, оппоқ сочларин силанг,
Шодлигига шодликлар уланг,
Худойимдан умрлар тиланг,
Онангизни кўргани боринг!

Ҳеч йўқ, буғдой сўзингиз билан,
Ёки ўғил-қизингиз билан,
Кўриб келинг кўзингиз билан,
Онангизни кўргани боринг!

Эркалатинг, чиройлигим, деб,
Қуёшимсиз, гулойлигим, деб,
Тожу-тахтим, чин бойлигим, деб,
Онангизни кўргани боринг!

Кўрди қанча синов, машаққат,
Дардин ёриб айтмади фақат,
Оёқларин остидир жаннат,
Онангизни кўргани боринг!

Махкам қучинг, сингиб бағрига.
Дармон бўлинг кўнгил дардига,
Зор бўламиз бир кун гардига,
Онангизни кўргани боринг!

Ҳар нарсага топилар имкон,
Ўртамасин кун келиб армон,
Она қайтиб келмас ҳеч қачон,
Онангизни кўргани боринг!

Нима қилдик, онамиз учун?
Синдиринг бас, соғинчлар кучин,
Илтимос, бугуноқ шу бугун.
Онангизни кўргани боринг!

©️ Дилобар Уролова

P.S.: Фурсатдан фойдаланиб, оналаримизни йўқлаб қўяйлик!!!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир киши йўлда кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолди-да, уни четга олиб ташлади. Аллоҳ шу сабабли уни мағфират қилди”, дедилар”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتًا غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّىٰ تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَىٰ أَهْلِهَا ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

27. Эй иймон келтирганлар! Ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча, кирманг. Ана шундай қилмоғингиз сиз учун яхшидир, шоядки эсласангиз. (Ушбу оятга амал қилинса, бировнинг хонадонига изн сўраб, салом бериб кирилсагина, турли ноқулай ҳолатларнинг олди олинади. Изн сўрамай кирган одам уй эгаларининг ноқулай ҳолда турганларини кўриб қолса, гуноҳ бўлади. Икки томон ҳам ҳижолатга тушади. Балки хусумат, уруш-жанжал чиқиши ҳам мумкин. Баъзи ҳолларда уйда аёл киши ёлғиз бўлиши, устига бегона эркак кириб, орада иғво, бўҳтон, фитна чиқиши мумкин.).
☝️ЭРКАКЛАР

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;

"Ишончим комил, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли яратилгани экан.

- У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
- Ўзини навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят хам қилмас экан.
- Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажагини қуриш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
- У ишида хўжайинидан ёқимсиз гапларни эшитиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар хам эшитар экан. Шунда хам ислоҳ этишга уринар экан.
- Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, маъсулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
- Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, вахший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
- Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса хам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан.

• Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан.

• Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни маъсулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан.

☝️Ҳар бир ота ва ҳар бир эрни ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар".