10 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўмин (вафот этганда) қабри унга қанчалик кенгайтириб, катталаштириб берилганини кўргач, “имкон беринглар, (ҳолимдан) аҳлимга хушхабар берайин” дейди. Унга “сокин бўл, хотиржам бўл” дейилади” дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.
Кўзни қуруқлиги- қалбнинг қаттиқлигидан.
Қалбнинг қаттиқлиги- гуноҳнинг кўплигидан.
Гуноҳнинг кўплиги - ўлимни унутишдан.
Ўлимни унутиш – орзуларнинг узунлигидан.
Орзуларнинг узунлиги – ҳарислик, очкўзликнинг кучлилигидан.
Очкўзликнинг кучлилиги – дунёга қаттиқ муҳаббат қўйишдан.
Дунёга муҳаббат қўйиш эса – барча хатоларнинг бошланишидир.
Аллоҳим, дунёни энг катта ғамимиз, илмда етишган энг катта даражамиз этиб қўймагин, амийн.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ezgulik qanoti ostida Ehsonlarimiz o’z egalarini topdi…
... ~ Намоз ўқимасам ҳам ҚАЛБИМ тоза..!! деювчилар учун ...

... "Агар ким "Биз ҳам Аллоҳни севамиз, қабр азобидан қўрқамиз, намоз ўқимасак хам қалбимиз тоза.." ~ деса, у одам шу гапида каззоб (ёлғончи) бўлади...
Агар АЛЛОҲни севганида намоз ўқирди ва Аллоҳдан уяларди..."!

Биров бизга намоз хақида гапирса,
~ " Қалбда бўлсин.." ~ деймиз мағрурланиб.. Айбимизни тан олгимиз келмайди..
Гўёки "ҚАЛБИМИЗ ТОЗА"...

... Шайтон бизни алдаб қўйди, шу гап билан...
"Оиша онамиз розиаллоҳу анҳадан сўрашди:
~ Қачон биз ёмон одам бўламиз..?
Ойша розиаллоҳу анҳа айтди:
~ "Қачонки хасанотларингизни (яхшилик) кўролсангиз ёмон одам бўлиб бораверасиз..".
Яна сўрашди:
~ Энди қачон яхши одам бўламиз ..?
Ойша онамиз розиаллоҳу анҳа айтдиларки:
~ "Қачонки айбу нуқсонларингизни, камчиликларингизни кўролсангиз, шунда яхши одам бўласиз" - деб жавоб бердилар..!

~ Қалбимиз тоза ..! -деб ўзимизга юксак баҳо беришимиз қанчалик манманлигу нуқсон..?

Қани айтингчи, Қуръонда бирор оят келтирилганми, "Қалбингиз тоза бўлса бўлди, НАМОЗ шартмас.." ~ деб..?

~ Қалбим тоза бўлса бўлди, - деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёлғончи қилиб қўймаяпмизми..?
Ахир у зот сўнгги нафасларида хам "НАМОЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ УММАТИМ" деб жон бердиларку...

Шайтонга алданиб қолмайлик..!
Қалб тозалиги намоз биландир..
Аллоҳ таоло шундай дейди:
~ «Аҳли-оилангизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!..». (Тоҳа сураси, 132-оят).
~ «Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур…».
(Анкабут сураси, 45-оят).
~ «Албатта намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди..».
(Нисо сураси, 103-оят).
~ «Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар..!»
(Бақара сураси, 153-оят)

... "Эй Одам фарзанди сен учун намозинг қадрсиз бўлса, унда динингда нима сен учун ҚАДРЛИ..? Ахир Қиёмат куни биринчи бўлиб намозингдан сўраласанку.." (Хасан Басрий)
АЗИЗЛАРИМ .
Аллоҳ таоло юзлаб оятларда ~ «фикр юритмайдиларми»дейди..
Фикр юритинг.НАМОЗГА ШОШИЛИНГ
ЗАКОТ БЕРУВЧИ ОДОБЛАРИ 1

Билингки, бандага закотида бажариши лозим бўлган қуйидаги вазифалар бор:

1. Закотдан мурод нималигини фаҳмлаш керак.

У уч нарсадан иборат:
Аллоҳнинг муҳаббатини даъво қилувчининг ўзи муҳаббат қўйган нарсасини закотга чиқариш билан синаш.
ҳалокатга олиб борувчи бахилликдан покланиш.
Мол неъматига шукр қилиш.

2. Риёкорликдан холи бўлиш учун закотни сир тутиш.

Уни изҳор қилишда фақирни хорлаш бор. Агар закотни бермади, деган туҳматдан қўрқса, бефарқ фақирларга жамоат ичида очиқ беради. Бошқаларга биров билиб, биров билмайдиган тарзда беради.
3. Закотини миннат ва озор бериш ила бузмайди.

Чунки инсон ўзини фақирга эҳсон қилган ҳолда кўрса, унда мазкур нарса ҳосил бўлиши мумкин. Аслида эса, у ишга ҳақиқат назари ила қараса, фақир ундан Аллоҳнинг ҳақини қабул қилиш ила унга яхшилик қилган бўлади. Бу иш уни поклайди. Закот берувчи яхшироқ ўйлаб кўрса, унинг закот чиқариши мол неъматига шукрдир. У билан фақир ўртасидаги муомала эмас. Шунинг учун фақир фақирлиги учун ҳақоратланмаслиги керак. Чунки фазл молда ёки молнинг йўқлигида эмас.

4. Бераётган нарсасини кичик санаши лозим.

Чунки бу ишни катта санаган одам у билан фахр-ланади. Айтилишича, яхши иш уч нарса билан – уни кичик санаш, тезлатиш ва сир тутиш ила тугал бўлади.

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан
Ё Аллоҳ, Қиёматда мен билан муомалада фақат шу ҳадисни ҳужжат қилгил!
Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: "Мўмин одам Қиёмат куни Раббисига яқинлашади. Шунда У унинг пардасини очади ва у гуноҳларига иқрор қилдиради: "Бу гуноҳни танидингми? Мана бу гуноҳниям танидингми?" дейди. Банда: "Ҳа Раббим, танидим" дея жавоб қилади. Шунда У: "Сенга уларни сатр қилгандим, энди бугун уларни кечираман", дейди ва яхшиликлари саҳифасини беради".

Муттафақун алайҳ
Икки кишининг гапига ҳавас қилганчалик бошқа бирон нарсага ҳавас қилмадим. Қанийди шу сўзларни мен айтган бўлганимда.
Биринчиси Толқ ибн Ҳабибнинг "Бизда Аллоҳдан бошқага эҳтиёж йўқ" деган сўзи.
Иккинчиси Изз ибн Абдус Саломнинг "Аллоҳга қасамки, бирон нарсага Аллоҳсиз ета олмайсизлар. Энди қандай қилиб Аллоҳга Аллоҳсиз етишмоқчсизлар?" деган сўзи.
Мағомисий
#БИЛАСИЗМИ

СИЗ ЖАННАТГА КИРСАНГИЗ ИЛК ЭШИТАДИГАН НАРСАНГИЗ НИМА БЎЛАДИ?!

Худди масжид минораларидан азон айтилгандек бир фаришта баланд овозда шундай деб айтади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: (Мўминлар жаннатга кирганда) “Бир нидо қилувчи: “(Эй, жаннат аҳли!)

- Албатта, сизлар соғ-саломат бўласиз, ҳеч қачон касал бўлмайсиз.

- Сизлар ҳаёт бўласиз, ҳеч қачон ўлмайсиз.

- Сизлар ёш бўласиз, ҳеч қачон қаримайсиз.

- Сизлар неъматланасиз, ҳеч қачон муҳтож бўлмайсиз”, деб нидо қилади” деб айтади.

(📚 Муслим ривояти)

Изоҳ: Инсон дунёда пул билан топа олмайдиган йўқотишдан қаттиқ қўрқадиган нарсалари, касаллик, қаришлик, ўлишлик, офият неъматлари. Инсон йўқотишдан энг қўрққан неъматлар, жаннатда киришига шу неъматлар сизларга абадий берилди деб айтилади.

- Дунёда эса қариймиз, кучдан қоламиз, юзимизга ажин тушиб гўзаллимиз кетиб тиришиб қолади, ҳатто овқат еб уни ҳазм қилиб кейин чиқариб ташлашимиз ҳам азият бўлиб қолади.

- Жаннатда қаримайсиз, кучдан қолмайсиз, доим гўзал бўласиз, аёлларингиз (эрингиз) ҳам доим ёш гўзаллигича қолади. Тугамайдиган мол дунё ва хизматкорлар, ҳурлар берилади.

⚠️ Биз қайси ҳаёт учун тиришяпмиз? Шунисига қарайлик!
Роббингиздан узмай туриб
қарзингизни,

Бажармасдан Исломдаги
фарзингизни,

Бирлаштирмай дин ва ҳаёт
тарзингизни,

Қайга қараб кетмоқдасиз, эй
биродар?!

Жумъасидан қолган ёшни
кўрдингизми?!

Ҳижобим деб, оққан ёшни
кўрдингизми?!

Бирор марта ўзингиздан
сўрдингизми,

Қандай беғам ётмоқдасиз, эй
биродар?!

Кўрдингизми "жамоат жой"
деганини?!

Намозхондан жарималар
"еганини"?!

Айбладилар Ҳаққа бошин
эгганини,

Хотиржам нон ютмоқдасиз, эй
биродар!

Мусулмонни ўлжа билиб,
қилдилар ов,

Диним дебон курашганни
билдилар ёв.

Шу ва шундай фитналарга
бермайин дов,

Наҳот динни сотмоқдасиз, эй
биродар?!

Золимнимас, мазлумларни
суймайсизми?

Динингизнинг моҳиятин
туймайсизми,

Индамай, тош қотмоқдасиз, эй
биродар?!

Хитобим бор: Имоммисиз,
қозимисиз,

Ҳақни айтинг! Ё зулмга
розимисиз?!

Овга чиққан овчиларга
тозимисиз,

Улар тузин тотмоқдасиз, эй
биродар?!

Ким тақводор, кузатасиз эрта-
ю шом,

Соқол қўйса, "фалоний" деб
қўйибсиз ном,

“Золим – зўр”, деб, чучварани
санабсиз хом,

Қаранг, лойга ботмоқдасиз, эй
биродар!

Кўрдик, дунё учун: "Урдим-
солдим", бўлди,

Оғиз тўла гапларингиз:
"Олдим", бўлди,

Дин ишида баҳонангиз:
"Толдим", бўлди,

Қандай жазо кутмоқдасиз, эй
биродар?!

Касал жонга барча инсон
гирён экан,

Касал қалбга тақво, ихлос -
дармон экан,

Ўтгандан сўнг ортга қайтиш
армон экан,

Қандай яшаб ўтмоқдасиз, эй
биродар?!

Конституция – сизга буюк
хитобмиди?

Бу йўлларда қадамингиз
шитобмиди?

Унда, Қуръон – сизга оддий
китобмиди?!

Кимнинг йўлин тутмоқдасиз,
эй биродар?!

Мустаҳаб-у мубоҳ ишда кўп
чопдингиз,

Қавлингизни олмаганни хўб
қопдингиз,

Такводорнинг тирноғидан
кир топдингиз,

Товуқдай ер титмоқдасиз, эй
биродар!

Дин дейсиз-у шариъатга терс
ишингиз,

Тафаккурга тортмас сизни ёз,
қишингиз,

Ажал келса, ўтмас эрур бу
тишингиз,

Манзил сари етмоқдасиз, эй
биродар!

Ниятимиз – сизнинг Ҳаққа
қайтишингиз,

Ҳар ерда ва ҳар чоғ ҳақни
айтишингиз,

Агар давом этса эски бад
ишингиз,

Умр зоеъ этмоқдасиз, эй
биродар!
30.04.2021 й. ЖУМА МАВЪИЗАCИ
"Рўза – диннинг аркони"
“Бахт” сўзи Қуръонда қуйидаги икки ўриндан бошқа ерда зикр қилинмаган.
Биринчиси: “У келган кунда ҳеч бир жон гапира олмас. Магар У зотнинг изни ила (гапирур). Бас, улардан бадбахтлари ва бахтлилари бордир”. (Ҳуд сураси, 105- оят).
Иккинчиси: “Бахтли бўлганлар жаннатдадирлар. Улар унда, модомики осмонлару ер бор экан, абадийлар. Магар Аллоҳ хоҳласа, (Ўзи билур). Бу туганмас инъомдир”. (Ҳуд сураси, 108-оят).

Биринчисида бахт-саодатнинг вақти баён этилади. У қиёмат кунидир.
Иккинчисида эса бахт-саодатнинг жойи баён этилади. У жаннатдир.
Демак, бирон нарсани унинг ўрнидан бошқа ердан, ўриндан излаш бефойдадир. Шунингдек, бирон нарсани бошқа вақтидан бошқа вақтда кутиш, интизор бўлиш ҳам бефойдадир.
Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўраймиз, Ўз фазли ила бизни, ота-оналаримизни ва барча мусулмонларни бахтиёр инсонлардан этсин! Амин
Кишининг муъаввизотлар (“Қул аъузу бироббил фалақ”, “Қул аъузу бироббин нас” сураларини ўқиб паноҳ тилаш ёки улар билан дам солиш)га бўлган эҳтиёжи унинг ҳаво (нафас олиш)га, таом ва шаробга бўлган эҳтиёжидан улканроқдир.

Изоҳ: Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор киши хаста бўлиб қолса, муъаввизотлар билан дам солардилар».

Имом Бухорий ривояти
Кимнинг дунёси қиё боқмаган бўлса, охирати унга боқади. Охират икромлироқ. Роббингизни ҳузурида яхшиликлар зое бўлмайди, ҳасанотлар палласидан уриб қолинмайди.
Бир нарсага ишонинг, дунёда Парвардигор бор экан, мусибатлар давомли бўлмайди.

Мустафо Маҳмуд, "Тилсим" китобидан
НАМОЗГА ЧАҚИРИНГ БИР-БИРИНГИЗНИ

Фақат Аллоҳ билар дил-сирингизни,
Ибодатда боғланг тақдирингизни.
Даъват насиҳатлар фойда бермаса,
Намозга чақиринг бир-бирингизни.

Бошдан тушинтириб кўринг энг аввал,
Савобу гуноҳини айтинг лоақал.
"Сендай дўстдан кечдим"- деб кўринг бир гал,
Намозга чақиринг бир-бирингизни.

"Болам неча ёшга кирдинг"- деб сўранг!
"Ҳали улгурасан"- деб айта кўрманг,
Кофирлар безатган йўллардан юрманг,
Намозга чақиринг бир-бирингизни.

"Эрта-индин"-дейсиз вақт ўтар эссиз,
Бир куни сиз қаттиқ пушаймон ейсиз.
"Эй Аллоҳ бу синов қаердан келди?,
Мен ёмон ғафлатда қолибман"- дейсиз.

Ҳеч нарса ўзгармас, ҳолинг бўлмас танг!
Ҳар куни бир соат эрта уйғонсанг,
Кўнгил ойнангизни босиб қолмай чанг,
Намозга чақиринг бир-бирингизни.

Сизга раҳбарми у ёки қулингиз?
Бу вазифа сизнинг ҳаёт йўлингиз.
Уйғотинг ўғилми ёки қизингиз,
Намозга чақиринг бир-бирингизни.

Замонлар бир ундай бир бундай келар,
Исломнинг номини ғайридин булғар.
Аммо бир муаммо юракни чўлғар,
Намозга чақиринг бир-бирингизни.

©️ Абду Қаюм