11 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
#Зикр 📿

Бомдод ва шом намозидан кейин 7 марта: "Аллооҳумма ажрнии минан-наар" зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий родийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллооҳумма, ажирнии минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
#Кунлик зикр ва дуолар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор:

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي، وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

Дуонинг ўқилиши:

«Аллооҳумма анта роббий лаа илааҳа иллаа анта холақтаний ва анаа ъабдука ва анаа ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри маа сонаъту, абууьу лака биниъматика ъалаййа ва абууьу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунууба иллаа анта»

ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Дуонинг Маъноси: “Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди”).

Имом Бухорий ривоятлари.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
'Sayyidul Istigʻfor'
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Zikr
Islom Qanoti ????
#бугун

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни

24 март, 2021 йил,
11 шаъбон, 1442 йил.

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

#ҲИКОЯ

Одамлар Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳдан: «Нима сабабдан дуоимиз ижобат бўлмайди, ҳолбуки, Аллоҳ таоло «Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан», деган-ку?!» деб сўрашди. Иброҳим ибн Адҳам: «Чунки сизларнинг қалбингиз ўлик», дедилар. Одамлар: «Қалбимизни нима ўлдирган?» деб сўрашган эди, у киши шундай жавоб бердилар: «Қалбингизни саккиз нарса ўлдирган. Аллоҳ таолонинг ҳаққи қандай буюклиги, нақадар кўплигини биласизлар, лекин Унинг ҳаққини адо қилмайсизлар. Қуръонни ўқийсизлар, лекин унинг амр ва тақиқларига амал қилмайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз дейсизлар, лекин у зотнинг суннатларига амал қилмайсизлар. Ўлимдан қўрқамиз дейсизлар, лекин унга тайёргарлик кўрмайсизлар. Аллоҳ таоло: «Албатта, шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинглар»,[1] деган, бироқ сизлар гуноҳ қилишга шайтон билан келишиб олгансизлар. Дўзахдан қўрқамиз дейсизлар, лекин (гуноҳ қилиш билан) ўз жисмларингизни дўзахга улоқтирасизлар. Жаннатни яхши кўрамиз дейсизлар, лекин унга кириш учун амал қилмайсизлар. Ухлаб тургач, ўз айбларингизни ортга ташлаб (унутиб) юборасизлар, бироқ одамларнинг айбларини олдингизга ёйиб (кун мавзуси қилиб) оласизлар».[2]

[1] Фотир сураси, 6-оят.
[2] «Иҳёу улумид-дин»; «Тазкиратул авлиё».

«Ғийбат ўзи нима?» китобидан.
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.
ZIKR
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Qurondan_guldasta

SHAʼBON – QIBLA O‘ZGARGAN OY

Alloh taolo shunday marhamat qiladi:
“Goho yuzingizni (vahiy kutib) osmon bo‘ylab o‘girib turishingizni ko‘rayapmiz. (Xotirjam bo‘ling) Sizni o‘zingiz rozi bo‘ladigan qiblaga (Kaʼbaga) yuzingizni o‘girtiramiz. Yuzingizni Masjidi Harom (Kaʼba) tomonga buring! (Ey mo‘minlar, sizlar ham) qayerda bo‘lsangiz, yuzlaringizni o‘sha tarafga buringiz!” (“Baqara” surasi, 144-oyat).

Abul Barakot Nasafiy rahimahullohning taʼkidlashicha, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam dastlab Makkadagi Kaʼbaga qarab namoz o‘qiganlar. Hijratdan so‘ng Baytul-Maqdisdagi katta harsangtoshga qarab namoz o‘qishga buyurilganlar. Keyinchalik qibla Kaʼba tarafga o‘zgartirilgan.

Suddiy rahimahullohning aytishicha, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Baytul-Maqdis tarafga qarab namoz o‘qiganlarida boshlarini ko‘tarib, osmonga qarar va o‘zlari istagan tarafga, yaʼni Kaʼba tomonga yuzlanish haqida buyruq kelishini kutar edilar. Chunki Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Kaʼba tarafga qarab namoz o‘qishni yaxshi ko‘rar edilar. U zotning osmonga yuzlanishlarining hikmati shunda ediki, osmondan yomg‘ir, rahmat va vahiy kabi ulug‘ narsalar nozil bo‘ladi. Shuningdek, Kaʼba oldingi payg‘ambarlarning, xususan, Ibrohim alayhissalomning qiblasi bo‘lgan.

Alloh taolo Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning bu orzusini amalga oshirdi. Qiblani Kaʼba tarafga o‘zgartirdi. Bu ulug‘ hodisa aynan Shaʼbon oyida sodir bo‘ldi. Abu Hotim Bustiy rahimahulloh bu haqida quyidagilarni yozadi: “Musulmonlar o‘n yetti oyyu uch kun (baʼzi rivoyatlarda o‘n olti yoki o‘n sakkiz oy) Baytul-Maqdisga qarab namoz o‘qiganlar. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Rabiʼul avval oyining 12-kuni kechasi dushanba kuni Madinaga kelganlar. Alloh azza va jalla SHAʼBON OYINING O‘RTASIDA SESHANBA KUNI Kaʼbaga yuzlanib namoz o‘qishga buyurgan”.

Kaʼbaga qarab o‘qilgan ilk namoz xususida turli qarashlar mavjud:
1. Asr namozi (Imom Buxoriy rahimahulloh rivoyati).
2. Bomdod namozi (Imom Molik rahimahulloh rivoyati).
3. Peshin namozi (Ibn Saʼd va Voqidiy rahimahullohlar rivoyati). Ushbu rivoyatga ko‘ra, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam Banu Salima masjidida peshin namozini o‘qiyotganlarida mazkur oyat nozil bo‘lgan. Rasululloh sollallohu alayhi vasallam peshin namozining ikkinchi rakatidan so‘ng namozda turgan hollarida Kaʼba tarafga o‘girilganlar. Shundan so‘ng mazkur masjid “Masjidul-qiblatayn” (Ikki qibla masjidi) deb nom olgan.

Allohim! Shaʼbon oyini bizlar uchun barakotli qilgin! Bu ulug‘ oyda Bayting bo‘lmish Kaʼbaga yuzlanib qiladigan ibodatlarimiz va duolarimizni qabul qilgin!

Qurʼonni shunchaki o‘qimang, Uni tafakkur qiling!

Manba:
1. Abu Mansur Moturidiy. Taʼvilot Ahl as-sunna. / Tahqiq: Fotima Yusuf Xaymiy. J.1. – Bayrut: Dar al-kutub al-ilmiya, 2004.– B. 103;
2. Abul Barakot Nasafiy. Madorik at-Tanzil va haqoiq at-taʼvil (Tafsir an-Nasafiy) J.1. – Bayrut: Dar al-kalim at-tayyib, 1998. – B. 138;
3. Abu Abdulloh Muhammad Qurtubiy. Al-Jamiʼ li ahkam al-Qurʼan. J.2. – Bayrut: Muassasa ar-risala, 2006. – B. 428, 441.

Abdulloh Abdulmajid tayyorladi

Shayx Alijon qori
#Нафснинг тарбияси

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларидан бирида айтиладики, Аллоҳ таоло нафсни яратганидан сўнг нафсдан:

– Мен кимман? – деб сўради.

– Мен кимман? – деб жавоб берди. Бу жавобни эшитган Аллоҳ таоло фаришталарга амр қилди, улар нафсга бир йил азоб бердилар. Нафс шундан кейин ҳам айни саволга айни жавобни берганидан кейин Аллоҳ таоло нафсни бир йил оч қўйди. Ундан сўнг нафсдан:

– Мен кимман? – деб сўраганда нафс:

– Сен Сендан бошқа илоҳ бўлмаган зотсан, – деб жавоб берди. Шундай қилиб, нафс очликка чидай олмаганидан Раббини таниди.

Буюк мутасаввуф имом Раббоний ҳазратлариги кўра, бу ерда айтилган очликдан мурод баъзи жоҳил мутасаввуфлар тушунтирганидек фақат емак-ичмоқдан қисиб қўйиш эмас, зотан, ҳинду ва буддавий роҳиблари ҳам узоқ муддат сувсиз ва очликка тоқат қила олади, Аммо улар бундан фақат нафсининг сафосига эриша олади, холос. Ҳазрати Имом “Мактубот”ида нафсни оч қўймоқ нима эканини қуйидагича тушунтиради: “Нафснинг истаганларини қилмаслик, истамаганларини қилиш, нафсни мағлуб этишнинг энг қулай йўли эса суннатга уйғун яшамоқ ва қалбни мосуводан (махлуқот севгисидан) пок тутмоқдир”
#Зикр 📿

Бомдод ва шом намозидан кейин 7 марта: "Аллооҳумма ажрнии минан-наар" зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий родийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллооҳумма, ажирнии минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
#Нафл Рўза тутамиз.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: تُعْرَضُ الأَعْمَالُ يَوْمَ الاثْنَيْنِ وَالْخَمِيسِ فَأُحِبُّ أَنْ يُعْرَضَ عَمَلِي وَأَنَا صَائِمٌ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Пайшанба куни учун:

Саҳарлик (Бомдод намози вақти кириши) : 04:52

Ифторлик (Шом намози вақти кириши) : 18:40
. pinned a photo
#Кунлик зикр ва дуолар.

Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

قُلْ هُوَ اللهُ أحَدٌ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ الفَلَقِ... قُلْ أعُوذُ بِرَبِّ النَّاسِ...

«Қул ҳуваллооҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил фалақ», «Қул аъуузу бироббиннаас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Насаийлар ривояти.