10 subscribers
1.93K photos
648 videos
40 files
2.98K links
.
Download Telegram
Исро ва меърож мўъжизаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини баракали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўрсатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир”(Исро сураси, 1-оят).

Ояти каримада Аллоҳ таоло Ўзини Ўзи поклаб ёд қилмоқда ва бандаси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни исро қилдиргани, яъни кечанинг бир қисмида сайр қилдиргани ҳақида хабар бермоқда. Оятдаги «Ўз бандаси»дан мурод, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо Аллоҳнинг бандаси эканликлари билан фахрланиб юрар эдилар. Ушбу оятда у зотнинг исмлари айтилмай, «Ўз бандаси» иборасининг ишлатилиши ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам учун фахр ҳамда энг оғир пайтда у киши учун тасаллидир.

Қуръони Каримда «Масжидул Ҳаром» ибораси уч нарсага ишлатилади: биринчиси – Каъбаи Муаззама атрофидаги масжид; иккинчиси – Маккаи Мукаррама шаҳри; учинчиси – Маккаи Мукаррама атрофида ҳарам учун белгиланган чегара. Кофирлар киришлари мумкин бўлмаган, ов овланмайдиган, ўсимликлари кесилиши ёки юлиниши жоиз бўлмаган, кўпгина маълум ишлар ҳаром этилган минтақага нисбатан ҳам ишлатилади.

Ушбу ояти каримадаги «Масжидул Ҳаром» ибораси Маккаи Мукаррама шаҳри маъносида келган. Исро кечасида Пайғамбаримиз Каъбаи Муаззама атрофидаги масжидда эмас, шаҳарнинг бир тарафида жойлашган амакиларининг қизи Умму Ҳониънинг уйида ухлаб ётган эдилар.

«Масжидул Ақсо»дан мурод Шоми Шарифдаги Байтул Мақдисдир. «Ақсо» сўзи «узоқ», «чет» маъноларини билдиради. «Масжид» эса «ибодатхона», «саждагоҳ» деган маъноларни англатиши ҳаммага маълум. Ўша пайтда Байтул Мақдис Маккаи Мукаррамага нисбатан узоқ ва энг четдаги ибодатхона ҳисобланар эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ уни «Масжидул Ақсо» деб номлади. Аллоҳ таоло Масжидул Ақсонинг атрофини баракали қилиб қўйганини ҳам айтмоқда.

Чунки Байтул Мақдис ҳақиқатан ҳам Аллоҳ томонидан баракотли қилиб қўйилган бир жойдир. Қадимдан бу ер пайғамбарлар маскани, ибодатгоҳи бўлган. Мусо алайҳиссалом, Ийсо алайҳиссалом ва уларнинг ораларидаги пайғамбарлар ҳам шу ерда ўтишган. Уларга Аллоҳнинг ваҳийси шу ерда тушган. Шунинг ўзи ҳам ҳар қандай баракотдан устун. Шу билан бирга, Аллоҳ таоло бу жойни моддий томондан ҳам баракотли қилиб қўйган. Об-ҳавоси, зилол сувлари, серунум тупроқлари ила бу жойни серҳосил қилиб қўйган.

Исродан, яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечаси Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога сайр қилдиришдан мурод у зотга мўъжизаларни кўрсатиш экан. Дарҳақиқат, бу ҳодиса асносида, хусусан, Меърожда Аллоҳ таоло Ўз бандаси ва Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпдан-кўп мўъжизаларни кўрсатди. Бу ҳақда «Нажм» сурасида: «Батаҳқиқ, Роббининг улкан оятларидан кўрди», дейилади. «Албатта, У ўта эшитувчидир, кўриб турувчидир». Албатта, У эшитгувчи ва кўргувчи Зотдир. Аллоҳ таоло ким нима деганини эшитиб, ким нима қилганини кўриб тургувчи Зотдир.

Ушбу ояти каримада келган маълумотлар муносабати билан икки нарса – Исро ва Меърож нима эканини ҳам тўла тушуниб олишимиз лозим. «Исро» сўзи аввал айтилганидек, луғатда «кечанинг бир қисмида сайр қилиш, юриш»ни англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолонинг кечалардан бирида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни Масжидул Ҳаромдан Масжидул Ақсога сайр қилдиришига айтилади.

Яна шуни ҳам таъкидлаб айтиш лозимки, Исро ҳодисаси туш эмас, руҳий сафар ҳам эмас, балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам жасадлари, ҳам руҳлари ила қилган сафарларидир. Агар туш ёки руҳий сафар бўладиган бўлса, бу воқеанинг мўъжизалиги қолмас эди. Ояти каримада «бандасини» деб таъкидланиши ҳам Исро ҳодисаси ҳам жасад, ҳам руҳ билан бўлганини кўрсатади. Агар фақат руҳ билан бўлганида, «бандасининг руҳини» деган бўлар эди.

«Меърож» луғатда «юқорига кўтарилиш» деган маънони англатади. Шариатда эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Байтул Мақдисдан Сидратул Мунтаҳога – Аллоҳнинг ҳузурига кўтарилишларига айтилади.
Муҳаддислар ривоят қилишларича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хуфтон намозидан сўнг Умму Ҳониъ бинти Абу Толибнинг уйида ухлаб ётганларида, Исро ҳодисаси бошланди. Ўша кечаси Байтул Мақдисга Буроқ номли ҳайвонга миниб бордилар. Сўнгра у ердаги катта харсанг тош устида турганларида Меърожга кўтарилдилар. Ҳозирда ўша тош устига қубба – гумбаз қурилган, думалоқ бино шаклидаги суратлари бутун дунёга тарқатилган. Кўпчилик билмасдан, уни Масжидул Ақсо деб тушунадилар.

Меърожда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Жаброил алайҳиссалом ҳам бирга бўлдилар. Ҳар осмонга етганда у киши эшикни очишни сўрар эдилар. Қўриқчи фаришталар:

– Ким? – деб сўрашарди. У киши:

– Жаброил, – деб жавоб берардилар. Улар:

– Ёнингдаги ким? – деб сўрашарди. Жаброил алайҳиссалом:

– Муҳаммад, – десалар, улар:

– Шундайми? У Пайғамбар этиб юборилдими? – дея эшикни очиб сўрашарди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар осмонда бир пайғамбар ва кўплаб фаришталар билан кўришдилар. Шунингдек, жаннат ва жаҳаннамнинг ҳолини кўрдилар. Сидратул Мунтаҳога ўтиб, Аллоҳнинг малакут оламида кўпгина ажойиботларни кўрдилар. Ўшанда беш вақт намоз фарз қилинди. Сўнгра ортга қайтдилар. Бўлган воқеани борича у зотнинг ўзлари Умму Ҳониъга айтиб бердилар: «Пайғамбарлар тўпландилар, уларга намоз ўқиб бердим», дедилар. Сўнгра масжидга чиқмоқчи бўлиб, ўринларидан турдилар. Умму Ҳониъ у кишининг кийимларига ёпишиб олди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Сенга нима бўлди? – дедилар. Умму Ҳониъ:

– Агар бу хабарни айтсанг, қавминг сени ёлғончига чиқаришидан қўрқаман, – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Ёлғончига чиқарса ҳам майли – дедилар. Чиқиб бориб, Абу Жаҳлнинг олдига ўтирдилар ва Исронинг хабарини унга етказдилар. Шунда Абу Жаҳл:

– Эй Бану Каъб ибн Луай жамоаси, келинглар! – деб бақирди. Сўнгра уларга бўлган гапни айтиб берди. Улар ҳайрон бўлиб, таажжубга тушдилар. Бири қарсак чалса, бошқаси бошини ушлаб, ҳайронлигини билдирди. Иймон келтирганлардан баъзилари диндан қайтиб, муртад бўлди. Бир гуруҳ одамлар ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдиларига югуриб боришди. У киши хабарни эшитгандан сўнг:

– У зот шу гапларни айтдиларми? – деб сўрадилар. Улар:

– Ҳа, – дейишди. У киши:

– Агар у зот айтган бўлсалар, тўғри айтибдилар, мен бунга шоҳидлик бераман, – деди. Улар:

– Шомга бир кечада бориб, яна тонг отмай туриб, Маккага қайтиб келишига ишонасанми? – дейишди. Абу Бакр:

– Мен у кишининг бундан ғариброқ нарсасини ҳам тасдиқлайман. Осмондан хабар айтишини ҳам тасдиқлайман, – деди. Шундан сўнг Абу Бакрни «Сиддиқ» – Ўта тасдиқловчи деб атай бошладилар.

Одамларнинг ичида Байтул Мақдисга борганлари бор эди. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўша ердаги масжид, яъни ибодатхонани сифатлаб беришларини талаб қилдилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга масжид кўрсатилди. У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга масжидни – ибодатхонани васф қила бошладилар. Улар: «Аммо васфини тўғри қилди, дейишди-да, сўнгра: «Сен бизнинг карвонимиздан хабар бер», дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг карвонидаги туялар сони, аҳволи ҳақида тўлиқ хабар бериб, ниҳоясида: «Карвон фалон куни қуёш чиқиш пайтида етиб келади. Олдинда кулранг туя бўлади», дедилар. Ўша куни ҳаммалари шаҳар четига чиқиб, карвон келишини кута бошлашди. Улардан бири:

– Мана қуёш ҳам чиқди, – деди. Бошқаси эса:

– Мана, Аллоҳга қасамки, карвон ҳам кўринди. Олдинда, Муҳаммад айтганидек, кулранг туя келмоқда, – деди.

Аммо, шундай бўлса ҳам, иймон келтирганлари йўқ. Исро ҳодисаси буюк мўъжиза эди. Буни билган одамлар иймон келтирмоқлари лозим эди. Аммо иймон келтирмадилар. Қадимда, Бану Исроил ҳам шундай қилган эди. Уларга Аллоҳ томонидан Мусо алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб келганларида, у кишининг руҳий маркази Байтул Мақдис эди. У кишини ҳам Аллоҳ таоло мийқотга чақириб, ўзи билан алоҳида гаплашиб, муҳим нарсаларни тайинлаган эди. Аммо Бану Исроил бунга ишонмади. Қурайшликлар ҳам худди шундай қилмоқдалар. Лекин улар Бану Исроилдан ўрнак олишлари, оқибат нима бўлишини ўйлаб кўришлари лозим эди.

“Тафсири Ҳилол”китобидан
#Зикр

Шом намозидан кейин 7 марта: "Аллоҳумма ажрний минан-наар" зикрини айтинг. Чунки:

Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб 7 марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
#Зикр

وَعَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاصِ رَضِيَ
اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَال رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا عَلَى طَاعَتِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллооҳумма йаа мусоррифал қулууб сорриф қулуубанаа ъалаа тооъатика», деб айтардилар.

(Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.)

Имом Муслим ривоятлари.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кунлик зикр ва дуолар

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий лаа йазурру маъасмиҳи шай`ун фил арди ва лаа фис самааи ва Ҳувас Самийъул ъАлийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.
(Маъноси: “Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир”).

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
#Кунлик зикр ва дуолар

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз тонг отганида:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллааҳи роббил ъааламийн. Аллооҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нууроҳу ва барокатаҳу ва ҳудааҳу ва аъуузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ», деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин», дедилар.
(Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”).

Абу Довуд ривоятлари.
#Ҳикмат

Ибн Авн айтадилар:

“Солиҳ амалларинг кўплигига ишонма. Чунки, амалларинг қабул бўлганлигини билмайсан. Гуноҳларингдан хотиржам бўлма. Чунки, уларнинг мағфират қилингани билмайсан.”

Ибн Абу Дунёнинг “Тавба” китобидан.
#Иқтибос

Ким афзал?!

Катта кишиларнинг биридан одамлар «Муовия афзалми, Умар ибн Абдулазиз афзалми?» деб сўрашибди.

Бу саволнинг сўралишига сабаб бор. Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу саҳобий бўлсалар ҳам, халифаликлари ҳақидаги баъзи мулоҳазалар учун у кишининг ҳақларида одамлар ўртасида турли гаплар бўлган. Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳи тобеъин бўлсалар ҳам адолатли ҳалифа бўлганларидан кўпчилик у кишини бешинчи одил ҳалифа деб атаган. Ҳалиги улуғ киши мазкур саволга
«Умар ибн Абдулазиз Муовиянинг бурнидаги чангга арзимайди, чунки Муовиянинг бурнига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларидан чиққан чанг кирар эди», деб жавоб берган эканлар.

«Ҳадис ва ҳаёт-19» китобидан. 41-бет.

♻️ Дўстларингизга улашинг
#Кунлик зикр ва дуолар

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ридоо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).

Имом Муслим ривоятлари.
ZIKR
Islom Qanoti.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
| Telegram || YouTube ||Instagram||Facebook |
Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар қуйидагилар:
1. Одам алайҳиссалом;
2. Идрис алайҳиссалом;
3. Нуҳ алайҳиссалом;
4. Ҳуд алайҳиссалом;
5. Солиҳ алайҳиссалом;
6. Иброҳим алайҳиссалом;
7. Лут алайҳиссалом;
8. Исмоил алайҳиссалом;
9. Исҳоқ алайҳиссалом;
10. Яъқуб алайҳиссалом;
11. Юсуф алайҳиссалом;
12. Айюб алайҳиссалом;
13. Шуайб алайҳиссалом;
14. Мусо алайҳиссалом;
15. Ҳорун алайҳиссалом;
16. Юнус алайҳиссалом;
17. Довуд алайҳиссалом;
18. Сулаймон алайҳиссалом;
19. Илёс алайҳиссалом;
20. ал-Ясаъ алайҳиссалом;
21. Закариё алайҳиссалом;
22. Яҳё алайҳиссалом
23. Зул-Кифл алайҳиссалом.
24. Ийсо алайҳиссалом;
25. Муҳаммад алайҳиссалом.

https://t.me/islam_qanoti
#Тадаббур

Қуръони Каримда зикр этилган ва амалга ошмайдиган ОРЗУлар…
(Қиёматдаги афсус надоматлар)

• Кошки тупроқ бўлиб кетсам..
(Набаъ сураси, 40-оят)

• Кошки (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарсани тақдим қилганимда эди..
(Фажр сураси 24-оят)

• Кошки менга китобим берилмаса эди..
(Ҳааққа сураси, 25-оят)

• Кошки фалончини дўст тутмасам эди..
(Фурқон сураси, 28-оят)

• Кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Росулига итоат қилсак эди..
(Аҳзоб сураси, 66-оят)

• Кошки пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди..
(Фурқон сураси, 27-оят)

• Кошки эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим..
(Нисо сураси, 73-оят).
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Нафл_Рўза_тутамиз

Эртага ПАЙШАНБА!
Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг!Агар қодир бўла олмасангиз - бошқа диндошларимизга эслатинг..... Сиз билмайсизки сизнинг эслатишингиз сабаб, кимлар рўзага қойим бўлишини...

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман.
Термизий ривояти

Тўрақўрғон вақти билан

💫 САҲАРЛИК 05:17
💫 ИФТОРЛИК 18:27

•┈•┈•✿••❁💎❁••✿•┈•┈•

♻️Биродарларингизга ҳам еслатинг!