Ishonch.uz / Расмий хабарлар
34.8K subscribers
4.48K photos
719 videos
1 file
3.7K links
- ishonch.uz ахборот - таҳлилий порталининг «Telegram»даги расмий канали

- facebook.com/ishonchofficial.uz

- twitter.com/Ishonch1991

- https://youtube.com/@ishonchuz_official

Реклама:
📱+998 95 225 19 19
Download Telegram
#Фотоҳикоя

📸 Лангар – орзулар сўниб бораётган маскан

Одам шаҳар шовқинидан чарчаганида, қонунлар, тартиблар, босим зериктирганида, ҳайратлар ўлишни бошласа, умидлар кучсизланса умуман, ҳар қандай тушкунликда руҳи гўзаллик, сокин ва тингланадиган макон истайди.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1760

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
#Кун_ҳикмати

Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади.
Фақат ўз фойдасини ўйлайверганлар эса мағлубиятга учрайверади.

✍️ Брайан Трейси

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳнат муҳофазаси вакиллари Қашқадарёда мусобақалашмоқда

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 28-апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан кўрик-танлов ўтказилмоқда.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1761

Каналга уланинг:
@ishonchuz_officialb
"Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар

💬 Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган.

💬 Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.

💬 Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.

💬 Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган.

💬 Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган.

💬 Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.

💬 Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган.

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иқлим ўзгариши меҳнат самарасига қандай таъсир кўрсатади?

Мутахассис билан суҳбат

2003 йил 28 апрелдан бери ҳар йили юздан ортиқ мамлакатда Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни кенг нишонланади. Унда ҳамжамият эътибори иш жойларида содир бўлаётган оқибати оғир ва енгил, шунингдек, ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларнинг, касб касалликларининг олдини олишга қаратилади. ishonch.uz ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнатни муҳофоза қилиш бўлими мудири Нодира ҒОИБНАЗАРОВАни суҳбатга чорлади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1762

Каналга уланинг:
@ishonchuz_officialb
⚡️Дунёни ларзага солган қотиллик: Салтанатнинг ўлими ўзбекистонликлар учун сабоқ бўла оладими?

Бизнинг жамиятимизга ҳам бу каби қилмишлар бегона эмас. Надоматлар бўлсин-ки, биз ижтимоий тармоқларда кунда-кунора кимдир хотинининг қотилига айлангани, яна кимнингдир зуғуми туфайли бир навниҳол келинчак ўз жонига қасд қилгани, яна қайсидир аёл эса, 2-3 нафар фарзанди билан канал ёки юқори қаватдан сакраб нобуд бўлган ҳолатларини ўқишга деярли “ўрганиб” қолдик...

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1763

Каналга уланинг:
@ishonchuz_officialb
Ойбек ва Зарифа: умр баҳоридан кузигача

ХХ аср ўзбек адабиётининг ривожига улкан ва бебаҳо ҳисса қўшган улуғ адиб, шоир, олим, жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек ҳамда унинг рафиқаси Зарифа номи тарих зарварақларидан муносиб ўрин эгаллаган.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1764

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
#Кун_ҳикмати

Адабиёт, санъат, телевидение, радио – ҳамма-ҳаммасида оломон нигоҳи, оломон ҳиссиёти, оломон овози ва маслаги устунликка талпинаётир. Бунга қарши дадил курашилмаса, маънавият, маданият, комиллик тўғрисидаги фикрларнинг бора-бора бир чақалик ҳам аҳамияти қолмайди...

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Ўзбекистон Афғонистон билан 44 млн долларлик экспорт шартномаларини имзолайди

Шунингдек, қўшни давлатнинг 18 та етакчи компания вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Афғонистон Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олинди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/1765

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Президент Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Бугун давлат раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
🗓 Ўзбекистонда 1 майдан нималар ўзгаради?

Аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. 1 майдан бошлаб маиший истеъмолчилар (аҳоли хонадонлари) учун ижтимоий (базавий) меъёрлар киритилади;


Батафсил: http://ishonch.uz/news/1766

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
«3 ойда 40,2 минг киши вафот этган»: Статагентлик ўлим сабабларини маълум қилди

Ҳисобот даврида кузатилган ўлим ҳолатларининг, жумладан, 9,1 фоизига ўсимта касалликлари сабаб бўлган.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/1767

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Тошкентда “Она уйи” ижтимоий маркази очилади

Кейинги босқичларда мазкур марказни турли ҳудудлар эҳтиёжларига қараб мамлакат бўйлаб кенгайтириш режалаштирилган.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/1768

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Президент 3-халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди

Тошкент мамлакат иқтисодий имкониятларини намойиш этувчи халқаро форумга тайёргарлик кўряпти.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1769

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
⚡️ Ботир Қодиров ва Жўраевлар оиласи ишида томонлар босиқликка чақирилди

Судьялар олий кенгаши суд иши кетаётган пайтда томонларинг турли хил чиқишлари судга нисбатан ижтимоий босим пайдо қилаётганига урғу беради.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1770

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Футбол: U-23 Осиё кубоги: Бугун Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияга қарши майдонга тушади

Саноқли дақиқалардан кейин Қатарда бўлиб ўтаётган 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубогининг ярим финал босқичларига старт берилади.

Хусусан, Ўзбекистон олимпия жамоаси финалга чиқиш учун Индонезияга қарши майдонга тушади. Ушбу ўйин ғолиби тўғридан-тўғри Париж Олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади. Мазкур баҳсни "Sport" телеканалида жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

Соат 22:30 да эса Япония олимпия жамоаси ироқликларга қарши майдонга тушади.

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
⚡️Ўзбек футболи тарихида илк бор Олимпиадага йўл очилди

   Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни 2-0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқиш билан бирга футболимиз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олди. Темур Кападзе шогирдлари Парижда ўтадиган ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этишади. Вакилларимиз финалда 3 май куни Ироқ – Япония ўйини ғолибига қарши саф тортади. Юксак довонга бир қадам қолди.

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
⚡️ Ғалати миллиардер: бутун бойлигини хайрияга ишлатган бой тарихи

Норвегиялик собиқ миллиардер Олав Тоннинг тақдири жуда қизиқ. У бир пайтлар 6 миллиард доллардан ошиқ маблағи билан Forbes рейтинги бўйича дунёнинг энг бой 200 кишиси рўйхатидан жой олганди.


Батафсил: http://ishonch.uz/news/1771

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official
Ishonch.uz / Расмий хабарлар
⚡️Ўзбек футболи тарихида илк бор Олимпиадага йўл очилди    Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси Индонезияни 2-0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқиш билан бирга футболимиз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олди. Темур Кападзе…
Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади

Табрикда, жумладан, футболчиларнинг мусбақадаги муваффақиятли иштироки ҳамда жамоанинг “бирйўла финал йўлланмаси ҳамда шу йил ёзда Парижда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритгани” эътироф этилади.

Батафсил: http://ishonch.uz/news/1772

Каналга уланинг:
@ishonchuz_official