Sof.uz | Fintech blog
998 members
356 photos
19 videos
97 files
2.37K links
Sof.uz янгиликлар сайтининг молия, иқтисодиёт ва технология мавзуларини ёритувчи блоги

Асосий канал: @sofuzb
Мурожаатлар учун: @sofxabar_bot

#бизнес #иқтисодиёт #тадбиркорлик
#даромад #муваффақият
Download Telegram
to view and join the conversation
[Иқтибос]

"Ўзбекистон бозорида етакчи бешталик аллақачон бошқалардан ўзиб кетган. Булар – HP, Lenovo, Asus, Dell, Apple. Тенденциялар жуда тез ўзгармоқда ва бу фирмалардан бирортаси мамлакатингизда вакиллигини очмаган бўлса, тез орада албатта очади".

Acer компаниясининг Россия, Марказий Осиё, Кавказ ва Туркия бўйича вице-президенти Григорий Низовский.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Буханка нонлар ҚҚСдан озод қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрда имзоланган қарорига кўра, фақатгина маҳаллий дондан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нонни ишлаб чиқариш ва сотиш 2020 йил 1 июлгача қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди.

Шунингдек, шу санага қадар донни қайта ишлаш корхоналари унининг ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланмаси даромад ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, дон қийматидан ташқари ҳисоблаб чиқарилади. Ушбу тартиб 2018 йил сентябрь ойида жорий этилган.

1 октябрдан бошлаб импорт қилинган ва импортда ҚҚС солинган донни қайта ишловчи корхоналар солиқ солинадиган ҚҚС айланмасини Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқлайдилар.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
[Инфографика]

Давлат статистика қўмитаси гўшт нархи индекси акс этган инфографикани эълон қилди.

Унга кўра, гўшт нархлари, ўртача олганда, августга қараганда 2,7 фоизга, ўтган йил сентябрь ойига нисбатан 18 фоизга ўсган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (830-сон, 30.09.2019 й.) билан Аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, чорва ҳайвонларини суғурталаш учун суғурта қилдирувчининг оғзаки ёки ёзма мурожаати бўйича ихтиёрий равишда суғурталовчи билан шартнома тузилади.

Суғурта қилдирувчи суғурта мукофоти тўлайди ва унга суғурта полиси берилади.

Суғурта ҳодисаси (суғурталанган ҳайвоннинг нобуд бўлиши, ўғирланиши ва мажбуран сўйилиши) рўй берганда бу ҳақда далолатнома тузилади.

Суғурта қилдирувчининг аризаси ва тақдим этилган тегишли ҳужжатларга асосан суғурта товони тўлаб берилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Магистрал йўллар цемент-бетон қопламали бўлади

​​Президент давлат аҳамиятига молик йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш бўйича топшириқ берди.

Шавкат Мирзиёев германиялик ҳамкорлар билан биргаликда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида қўшма лойиҳа институтини ташкил этиш, Ўзбекистон иқлими ва қатнов хусусиятларини ҳисобга олиб, йўл қурилиши соҳасидаги норматив ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этди.

Масалан, мамлакатда йўл қуришда ҳанузгача асосан асфальт-бетон ишлатилади. Бундай йўлларнинг хизмат муддати 10—15 йил бўлиб, 4—5 йилдаёқ таъмирталаб аҳволга келиб қолади.

Цемент-бетон қопламали йўлларни қуриш 15—20 фоизга қиммат бўлса-да, эксплуатация муддати 2—3 баравар кўп ва сақлаш харажатлари 3 баравар кам.

Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш ҳажми ортаётганини инобатга олиб, янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган давлат аҳамиятига эга йўлларни босқичма-босқич цемент-бетон қопламага ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, йўлларнинг электрон базаси тузилади, қайси йўлдан қандай вазнли юк машиналари ўтиши белгилаб қўйилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
«Ezidyor» эгаларига «Sayohat» ресторани берилди

Июль ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тадбиркор манфаатини кўзлаб, Тошкент шаҳар ҳокимлигини судга бериб, ғалаба қозонганини ёзган эди.

Унга кўра, «Tashkent City» қурилиши муносабати билан бузиб ташланган «EZIDYOR» ресторанининг эгаси бир йилдан буён сарсон бўлиб юргани, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ваъдасининг устида турмай, рестораннинг ўрнига берилиши айтилган «Sayohat» ресторанини ҳалигача тадбиркорга ўтказиб бермагани айтилганди.

Олинган маълумотларга кўра, сентябрь ойига келиб «Sayohat» ресторани давлат балансидан тадбиркорлар номига тўлиқ ўтказиб берилибди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда “GRAND DUET” МЧЖ Ўзбекистон-БАА қўшма корхонаси раҳбари Шерзод Собиров маълум қилди.

У ўз навбатида бир йилдан буён ҳал бўлмаётган масалани ижобий томонга ўзгаришга ҳисса қўшган барча мутасадди раҳбарларга, Савдо-саноат палатасига, шунингдек ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ушбу масалани ёритиб, тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилган барча журналист ва блогерларга миннатдорлик билдирди.

Қонуний ҳуқуқларнинг тикланиши жуда яхши иш. Ўша ҳуқуқларнинг умуман бузилмаслиги – барчасидан аъло.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тузилади. Давлат хизматига танлов асосида ишга кирилади ва Агентлик рухсати билан ишдан бўшатилади

Қулоғимиз эшитишга ўрганмаган мана шундай хабар тарқалди. Газета.уз ёзишига кўра, Президент давлат фуқаролик хизматини ислоҳ қилиш бўйича фармонни имзолаган. Унга кўра, 2020 йилдан бошлаб, давлат хизматига ишга олиш очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади. Президент ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.

Фармонга кўра, давлат хизматини мувофиқлаштирувчи алоҳида қонун ҳам ишлаб чиқилади.

Шунингдек, давлат идораларида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам лавозим эгаллаши мумкин бўлади.

Фармон давлат хизматининг қуйидаги тамойилларини белгилайди:
🔸 давлат ишига олиш ва лавозимини ошириш номзодларнинг касбий хислатлари ва алоҳида хизматларини адолатли ва холис баҳолаш асосида амалга оширилади;
🔸 давлат хизматининг “карьерали модели” жорий этилади – лавозим бўйича юқорилаш босқичма-босқич оширилади, давлат хизматчиларига малака даражалари (рутбалари) берилади;
🔸 давлат хизматига очиқ мустақил танлов асосида ишга олинади;
🔸 давлат хизматчилари иш ҳақини тўлашнинг ягона тизими жорий этилади;
🔸 миллий, республика, тармоқ ва минтақа миқёсида самарали ва профессионал тайёргарликка эга кадрлар захираси шакллантирилади, бунга хусусий бандлик агентликлари жалб қилинади;
🔸 кадрлар бошқарувига замонавий IT-технологиялар татбиқ этилади;
🔸 давлат хизматчилари учун ижтимоий каофлатлар, шунингдек мотивация ва рағбатлантиришнинг самарали тизими жорий этилади ва бошқалар.

Бундан ташқари, фармонда Президент ҳузурида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилиши белгиланган. У давлат идоралари ва ташкилотларида ходимларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун жавобгар бўлади.

Бу борадаги ишларни молиялаштириш учун Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилади. У давлат хизмати соҳасидаги илмий ва бошқа турдаги тадқиқотларни ўтказиш, малакали мутахассисларни, жумладан хориждаги ватандошлар ва чет эл фуқароларини жалб қилиш ва давлат хизматини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлайди.

Давлат идоралари ва ташкилотларига ишга қабул, эндиликда, очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилади:

🔸 2020 йил 1 январдан – синов тариқасида, бутун вертикал бўйича, давлат бошқаруви идораларида ва муайян ҳудудлардаги барча давлат ташкилотларида;
🔸 2021 йил 1 январдан – республикадаги давлат фуқаролик хизмати кўзда тутилган барча давлат идоралари ва ташкилотларида.

Танловдан ўтган шахслар, Агентлик ва унинг филиаллари билан келишилмай, ишдан озод этилиши мумкин эмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Жаҳон автомобиль экспорти: Германия – сўзсиз биринчи

Howmuch.net сайти тарқатган маълумотга кўра, бугунги кунда жаҳон автомобиль экспорти соҳасида етакчи мамлакатлар қуйидагилардир:

1. Германия – 151,9 млрд. АҚШ доллари
2. Япония – 91,9 млрд. АҚШ доллари
3. АҚШ – 53,8 млрд. АҚШ доллари
4. Канада – 48,8 млрд. АҚШ доллари
5. Буюк Британия – 41,3 млрд. АҚШ доллари
6. Жанубий Корея – 37,5 млрд. АҚШ доллари
7. Испания – 35,6 млрд. АҚШ доллари
8. Мексика – 31,4 млрд. АҚШ доллари
9. Бельгия 30,3 млрд. АҚШ доллари
10. Чехия – 18,8 млрд. АҚШ доллари.

Германия дунё автомобиль экспорти бозорининг бешдан бирини эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон автомобиль саноати 25,5 млн. АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Автомобиль ойнасига парда илиш мутлақо тақиқланиши мумкин

ИИВ шуни ёқлаб қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Муҳокамага қўйилган лойиҳага кўра, автомобилнинг ён ойналарига парда ва бошқа ҳар қандай, атрофни тўсувчи нарса (сочиқми, латтами, кийимми – нима бўлмасин) илиш тақиқланади.

Бунинг учун жарима ҳам оширилади – базавий иш ҳақи миқдорининг 10 баробари (ҳозирги кунда – 2,2 млн. сўм) этиб белгиланиши таклиф этилган.

Қонун лойиҳаси билан танишиш учун:
https://regulation.gov.uz/uz/document/8654

Каналга уланиш учун:
https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Нажот нимада: нархни эркинлаштиришдами ё имтиёзли кредитларда?

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши парламент ва ҳукуматга мурожаатнома билан чиққанди.

Мурожаатномада таъкидланишича, қатор дон корхоналари фермер хўжаликларидан қабул қилган ғалла учун ҳисоб-китобни якунига етказа олмаяпти. Бунинг сабаби донни қайта ишлаш корхоналари буғдойни бозор нархида харид қилган ҳолда, тайёр унни 1 килоси учун 1400 сўмдан, яъни ҳукумат томонидан белгилаб қўйилган қатъий нархда сотиши билан изоҳланмоқда.

Ун заводлари зарар кўраётгани сабабли, фермерлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қила олмаяпти.

Мурожаатномада деҳқонларнинг ғалла етиштиришдан моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида қатор таклифлар билдирилган.

Хусусан:
🔸давлат томонидан ғалла етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратиш тизимини янада такомиллаштириш;
🔸фермер хўжаликларида ғалла етиштириш учун талаб этиладиган ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда бошқа ресурсларни етказиб беришни тўлиқ бозор механизмларига ўтказиш.

Депутатлар ушбу масалаларни ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ туздилар ва бу гуруҳ зарур чора-тадбирлар кўриш юзасидан таклиф тайёрлайдиган бўлди.

Бир савол туғилади: имтиёзли кредитлар ажратиш муаммони ҳал қила оладими? Балки, унни эркин бозор нархларида сотишни жорий қилган маъқулдир?
Сиз нима дейсиз?


https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Қишлоқ жойларда автобус-боғчалар қатнай бошлайди

Мактабгача таълим вазирлиги ва “Ўзавтосаноат” АЖ узоқ қишлоқ жойлари, тоғли туманлар ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктлари учун мўлжалланган мобил ва модулли мактабгача таълим ташкилотларининг тақдимотини ўтказди.

Мактабгача таълимнинг муқобил шакллари тақдимотида 16 та қайта жиҳозланган автобус, ўйин майдончасига эга тураргоҳнинг 2 та модели ва 2 та модулли МТТ намойиш этилди.
Isuzu HC 40 автобуслари базасидаги мобил МТТ белгиланган йўналиш бўйича қатнайди. Мобил гуруҳларда бўлиш давомийлиги уч соатдан ошмайди, болаларнинг максимал сони эса, 3-7 ёшдаги 16 нафар бола бўлади.

Машғулотларни барча тарбияланувчилар учун қизиқарли қилиш учун, МТТ мутахассислари турли ёшдаги гуруҳлар учун махсус дастурлар ишлаб чиқдилар, педагоглар эса, тегишли ўқувни битирдилар.

Таълим-тарбия жараёни иккита сменада ўтади, мажбурий овқатланиш ташкил этилмайди, лекин енгил тамаддини иситиб олишни кўзда тутилади. Машғулотларнинг салмоқли қисмини очиқ ҳавода ўтказиш режалаштирилган. Бунинг учун йўналишнинг ҳар бир нуқтасида шийпонли, тўсиқли, ўриндиқли, тепалик, арғимчоқ, ўйин уйчаси ва қумхонали тураргоҳ жиҳозланган бўлади.

Тақдимотда мобил ва модулли МТТларни ташкил қилиш – бу минтақаларда мактабгача ташкилотларнинг кескин етишмаслиги тақозо қилган муҳим қадам эканлиги қайд этилди. Татбиқ этишнинг рекорд даражада қисқалигидан ташқари, мактабгача таълимнинг муқобил шакллари камхаржлиги билан ҳам ажралиб туради. Чунончи, битта одатий МТТ қурилиши ўрнига 7 та модулли МТТ ўрнатиш ёки 7 та автобусни ишга тушириш ва бир неча минтақалардаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш мумкин.

Шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги модулли мактабгача ташкилотлар намуналарини тақдим этди. Ҳар бир конструкция ўзаро боғланган денгиз контейнерларидан иборат. Асосий макон ўқитиш-ўйнаш ҳудудига ажратилган бўлиб, болалар мебели, ўйинчоқлар ва ўқув материаллари билан таъминланган. Тўлиқ кунли гуруҳлар учун енгил, йиғилувчан кроватлар кўзда тутилган.

Бугуннинг ўзидаёқ мобил МТТ лойиҳасига республика бўйлаб 44 та нуқта киритилган бўлиб, у жами 2000 нафар болани қамраб олади. Қайд этиш жоизки, мобил МТТларга қатнаш бепул бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Тижорат банкларига янги санкциялар жорий этилди

Марказий банк мижозлар олдидаги мажбуриятларини вақтида бажармаган банклар учун санкцияларни тасдиқлади.

Эндиликда тижорат банклари қуйидаги қоидабузарликлар учун жаримага тортилади:
- мижозга иш ҳақни тўлашга сарфланадиган нақд пул беришни кечиктирганлигик учун (сумманинг 0,005 фоизи);
- электрон тўловларни муддатидан кечиктириш (кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,1%, лекин тўлов суммасининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда);
- банк айби билан хато амалга оширилган электрон тўловнинг қайтарилишини чўзиш (чўзилган ҳар бир кун учун 0,1%, лекин тўлов суммасининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда);
- маблағларни ҳисоблаш ва ечиш тартибини бузиш (0,01%), барча керакли ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин ҳисобрақам очишни чўзиш ёки бундан бош тортиш (0,02%).

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Жиззахда тиббиёт кластери ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида замонавий тиббиёт кластерини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, ушбу ҳудудда аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш ва тиббий кадрларни тайёрлашни назарда тутувчи замонавий тиббиёт кластери ташкил қилиш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган “Medical care cluster” МЧЖ ташкил этилади.
2022 йил 1 январгача бўлган муддатга “Medical care cluster” МЧЖ ва лойиҳани амалга ошириш доирасида МЧЖ томонидан жалб қилинган пудрат ташкилотлари:
👉 юридик шахслар даромад солиғи ва ҚҚСни;
👉 тиббиёт кластерини қуриш, жиҳозлаш учун мўлжалланган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган материалларни белгиланган рўйхат бўйича олиб киришда божхона тўловларини (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, лойиҳа иштирокчилари кластер фаолиятини ташкил қилиш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов тўлашдан озод этилади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Газ соҳасидаги монополистнинг 188 млрд.сўмлик ноқонуний ҳаракатлари аниқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилаётган назорат ишлари доирасида “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятига қарашли минтақавий газ таъминоти корхоналарининг 2018 йил ва 2019 йилнинг 1 чорагида тадбиркорлик субъектларига табиий газ етказиб бериш борасидаги фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида, республика бўйича 8 701 та ҳолатда минтақавий газ таъминоти корхоналари томонидан белгиланган тарифларни асоссиз ошириши ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан олдиндан тўланган тўловларни ҳисобга олмаслик каби қонунбузилишларга йўл қўйилгани аниқланди.

Умуман олганда республика бўйича кўрсатилган давр мобайнида газ таъминоти корхоналари томонидан жами 188,2 млрд.сўм миқдорида асоссиз даромад олинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
[Блиц-сабоқ]
Акция нима? Оддий ва имтиёзли акциялар ўртасидаги фарқ нимада?

Акция – бу фирма устав капиталига ҳисса қўшилганлигини тасдиқловчи ва эгасига фирма фойдасидан маълум даромад олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, қимматбаҳо қоғоз.

Акциядан олинадиган фойда “дивиденд” деб аталади. Акциялар оддий ва имтиёзли турга бўлинади.

Оддий акцияларда дивиденд олиш кафолатланмаган бўлади – фирма фойда кўрса, дивиденд чиқарилади, фойда кўрмаса – чиқарилмайди. Лекин бундай акция соҳиби фирма бошқарувида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар, фирманинг фойда кўрган-кўрмаганлигидан қатъий назар, кафолатланган бўлади. Аммо бу тур акция эгалари акциядорлик жамияти бошқарувида қатнаша олмайди.

Акциялар номинал (бошланғич) ва бозор қийматига эга бўлади.
Акциянинг номинал қиймати унинг эгаси фирма устав капиталига шу миқдорда пул киритганлигини англатади. Келгусида, фирма фаолиятининг қанчалик муваффақиятли эканлигига қараб, акция ўзининг номинал қийматидан юқори ёки паст нархда сотилиши мумкин. Бу эса унинг бозор нархи бўлади.

Ҳаётий мисолда кўрайлик.
Август ойида “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ (Олмалиқ КМК) 2018 йил якунлари бўйича акциядорларга дивидендлар ажратди.

2018 йил якунига кўра, Олмалиқ КМК 1 трлн 412 млрд сўм соф фойда олди. Акциядорларнинг умумий йиғилишининг қарорига биноан, 282 млрд сўм (соф фойданинг 20%) дивидендларни тўлашга йўналтирилган:

- оддий акциялар (давлат улуши бўйича) – 280 млрд сўм;
- имтиёзли акциялар бўйича – 2 млрд сўм.

Яъни, номинал қиймати 3 914 сўм бўлган ҳар бир оддий акция учун 3 157,76 сўмдан дивиденд берилди; ҳар бир худди шу номинал қийматдаги имтиёзли акция учун эса 978,50 сўмдан фойда кўрилган.

Кўриб турганимиздек, акция учун сарфланган маблағ бир йилдаёқ деярли ўзини оқлаган. Демак, унинг бозор нархи ҳам шунга яраша кўтарилади – чунки бу пул топишнинг сердаромад ва барқарор манбаи эканлиги намоён бўлади.

Маълумот ўрнида.
Олмалиқ КМК – 1949 йилда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ташкил топган кон-металлургия корхонаси. У Ўзбекистондаги энг йирик тоғ-кон ва металлургия корхоналаридан бири ҳисобланиб, Ўзбекистонда қазиб олинадиган кумушнинг қарийб 90 фоизи ва олтиннинг 20 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари, у Ўрта Осиёдаги энг йирик мис ишлаб чиқарувчи корхона хисобланади.

Олмалиқ КМКнинг активлари 17,27 трлн сўмни, капитали эса 9,17 трлн сўмни ташкил этди.

Ҳозирги кунда Олмалиқ КМК томонидан чиқарилган оддий акциялар “Тошкент” РФБда савдо қилинмайди. Олмалиқ КМК нинг оддий акциялари сони 88 739 180 (97,53%)донани, имтиёзли акциялар сони 2 249 558 (2,47%) донани ташкил этади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
[Иқтибос]

"Ҳар нарсани ўзи қиладиган хонадон, масалан ўзи буғдойдан ун қилса, сўнг ундан ўзи нон ёпса, уйида овқат учун экинлар ўстирса, сутни ҳам ўзининг молидан олса, кийимини ҳам ўзи тикса – бундай хонадонни биз камбағал хонадон деймиз.

Ҳеч нарсани уйида қилмасдан, ҳатто овқатни ҳам сотиб оладиган хонадонни, одатда, бой хонадон деймиз.

Яъни бойлик бу – ихтисослашув самараси. Мамлакатлар ҳам шундай. Бой мамлакатлар савдога ниҳоятда боғлиқлар, камбағал мамлакатлар эса, ҳар нарсани ўзида чиқаришади, шунинг учун савдодан мустақиллар".

Иқтисодчи олим Беҳзод Ҳошимов

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
Бугун, 8 октябрдан валюталарнинг расмий курслари қуйидагича:

🇺🇸1 USD = 9433.34 (-13.31)
💶1 EUR = 10354.03 (+21.28)
🇷🇺1 RUB = 145.75 (-0.44)
🇬🇧1 GBP = 11633.19 (+25.15)
🇯🇵1 JPY = 88.22 (+0.69)

ЎзРВБ курси: 1 USD = 9439

Қора бозор курси: 1 USD = 9410/9430
“Ўзтрансгаз” мижозлардан 188 млрд сўм ноқонуний тўлов олгани аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятига қарашли минтақавий газ таъминоти корхоналарининг 2018 йил ва 2019 йилнинг 1 чорагида тадбиркорлик субъектларига табиий газ етказиб бериш борасидаги фаолияти ўрганилди.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида, республика бўйича 8 701 та ҳолатда минтақавий газ таъминоти корхоналари томонидан белгиланган тарифларни асоссиз ошириши ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан олдиндан тўланган тўловларни ҳисобга олмаслик каби қонунбузилишларга йўл қўйилгани аниқланди.

Умуман олганда республика бўйича 2018 йил – 2019 йил 1- чорак мобайнида газ таъминоти корхоналари томонидан жами 188,2 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинган.

Шу муносабат билан, минтақавий газ таъминоти корхоналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Табиий монополиялар тўғрисида”ги Қонуни талабларини бузилиши бўйича ишлар қўзғатилди ва асоссиз олинган даромадларни истеъмолчиларга қайтариш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Бугунги кунда минтақавий газ таъминоти корхоналарида асоссиз олинган даромадларни хўжалик юритувчи субъектларга қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
“Ўзавтосаноат” АЖ UzAuto Market инновацион платформасида стартап-лойиҳалар танловини эълон қилди

Танлов мукофот жамғармаси: 60 000 000 сўм.
Энг яхши учта лойиҳа муаллифлари қуйидагиларга эга бўладилар:
I ўрин – 30 000 000 сўм
II ўрин – 20 000 000 сўм
III ўрин – 10 000 000 сўм

Танловдаги эътиборга олинувчи мезонлар: ишланмаларнинг воқеий ва тижорий жиҳатдан ўзини оқлайдиган, шунингдек амалиётга жорий этишга тайёр бўлиши керак.

Ариза топшириш учун сиз электрон анкетани тўлдиришингиз ва ғоянгизни махсус шакл ёрдамида йўллашингиз керак бўлади.

Комиссияга ўз лойиҳасининг тайёр синов намунасини тақдим қилган танлов иштирокчиларига афзаллик берилади.

Барча аризалардан 20 та энг яхши стартап лойиҳалари танлаб олинади, уларнинг тақдимотини муаллифлар жорий йил 31 октябрда Тошкент ш., Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 28а-уй манзилидаги UzAuto Market инновацион стартап-платформа ҳудудида ўтказишлари мумкин.
Тақдимотлар якунига кўра, эксперт комиссияси учта энг чуқур ўйланган ва истиқболли лойиҳани танлаб олади, уларнинг муаллифлари бош мукофотлар соҳибига айланадилар.

Аризалар 27 октябрь, соат 24:00гача қабул қилинади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw
[Инфографика]

“Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Унинг талаблари билан танишинг.
Беш йилда 1000 нафар давлат хизматчиси чет элда малака оширади

Президент давлат хизматини ривожлантиришга қаратилган қарорга имзо чекди.

Жумладан, қарорга кўра, кейинги беш йил ичида давлат органлари ва ташкилотларининг минг нафар ходими ривожланган давлатларда малака оширадилар. Стажировка муддати 3 ойдан 6 ойгача қилиб белгиланади.

“Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда уч ой муддатда давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғинидаги энг истиқболли ходимларнинг камида 1000 нафарини 3 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда Корея Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа мамлакатлари ва бошқа ривожланган хорижий давлатларга стажировкага босқичма-босқич юбориш бўйича беш йилга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилишини таъминлайди”,- дейилади Президент қарорида.

https://t.me/joinchat/AAAAAEJVngvgaEj6fbXSiw