Irshod.uz | Rasmiy kanal
587 subscribers
2.94K photos
757 videos
6 files
2.13K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
#ҳикмат

Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.


Шайх Муҳаммад Арийфий

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:

– Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт.

– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.

– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт

(«Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Оқил киши дунёдаги ризқига рози бўлади ва мол тўплашга машғул бўлмайди. Охират амаллари билан шуғулланади. Чунки охират қарор топиш ва неъматлар уйидир. Дунё фонийлик уйи, у хиёнаткор, фитнакордир.

Абу Лайс Самарқандий

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Ҳасан Басрийдан: “Дунёдан кўнгил узишингизнинг сири нимада?” деб сўрашди. У: “Ризқимни ҳеч ким ололмаслигини билдим ва бундан қалбим хотиржам бўлди. Амалларимни мендан бошқа бажармас экан, шунинг учун улар билан ўзим шуғулландим, Аллоҳ таоло мени доим кўриб, кузатиб турганини билдим ва Унга гуноҳкор бўлиб юзланишдан уялдим. Ўлим мени кутиб турганини англаб, Аллоҳ таолога учрашишга тайёргарлик кўрдим”, деб жавоб берди.

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

«Таваккул Аллоҳнинг ҳузуридагига ишониш ва одамлар қўлидагидан ноумид бўлишдир»

Журжоний

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Сабр қилинглар, чунки сабр этиш - иймондан. Худди бош жасадда бўлганидек, сабр ҳам иймонда бўлади.

Али ибн Абу Толиб

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҳикмат

Ким Аллоҳдан қўрқса (тақво қилса), Аллоҳ уни сақлайди. Ким Аллоҳдан умид қилса, Аллоҳ уни ноумид қилмайди. Ким Аллоҳ йўлида эҳсон қилса, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. Шунинг учун тақвони қалбинг таянчи, дийданг жилоси қил! Зеро, ниятсизнинг амали, эзгусизнинг ажри бўлмас!

Умар ибн Хаттоб

🌐 Улашинг: @irshooduz
#ҲИКМАТ

Ким нафснинг тўйиш нима билмайдиган хоҳиш-истакларига забун бўлса, бажараётган яхши амаллари ҳам саробга айланади.

©️Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

@Abduhakim_domla Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
#Ҳикмат

Уч нарса бор. Буни ҳаргиз унутма:
• Аллоҳнинг неъматлари олдингда кўринган заҳоти ҳамд айтишни..!
• Ризқнинг сенга келишлиги кечиккан патда истиғфор айтишни..!
• Бошингга машаққат тушганида "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" (Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдандир) деб айтишни..!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Yaqinlaringizga ulashing✅️
@Abduhakim_domla
#ҲИКМАТ

Ғам чекма...

“Бўлмади” деб ўйлаган ҳар эшикнинг ортида бир “Хайр”,
“Битди” деганинг ҳар охирнинг ортида “Ибтидо” бор...

Етарки умидсизликка тушма. Сабр қил!..

Якинларингизга улашинг✅️
@Abduhakim_domla
#ҲИКМАТ

Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг орасига кир, чунки Аллоҳ таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.

©️Луқмони Ҳаким

Якинларингизга улашинг✅️
@Abduhakim_domla
#ҲИКМАТ

Дунёда ҳеч бир нарса йўқки, сендан илгари унинг эгаси бўлмаган бўлсин. Яна ҳеч бир нарса йўқки, сендан кейин эгаси бўлмасин.

©️Фузайл ибн Иёз

Якинларингизга улашинг✅️
@Abduhakim_domla
#ҲИКМАТ

Аллоҳ таоло дуоларингизга жавоб бермаятган бўлса, асло умидсизликка тушманг!

Иншааллоҳ, оламларнинг Робби сиз учун энг хайрлисини ҳозирламоқда. Сўраганингиздан-да зиёдасини қабул қилишга тайёр туринг!..

Якинларингизга улашинг✅️
@Abduhakim_domla
#Ҳикмат
Бахтсизлик келиб чиқиш ўринлари бештадир:

1. Намоздан ташлаб қўйиш, узоқлашиш.
2. Ота онага итоатсизлик, бўйсунмаслик.
3. Қуръондан йироқлашиш. (унинг тиловатини ташлаб қўйиш).
4. Ёмон кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлиш, дўстлашиш.
5. Қазои қадардан норозилик, кўнмаслик.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#ҳикмат

- Шаҳватга (нафснинг ҳою-ҳавасларига) қул бўлиш ҳақиқий қулликдан ҳам оғирроқ хорликдир.
- Ҳасадгўй одам бегуноҳ одамдан ғазабланади.
- Гуноҳкор устидан қозонилган ғалаба уни кечиришга, ҳимоя қилишга кифоя қилади.
- Қанча одамлар борки, ўзига зарар бўлиб қайтадиган нарсаларнинг кетидан қувиб юришибди.
- Орзуларга суяниб қолиш аҳмоқларнинг ишидир.
- Ҳақиқий ҳурлик бандадан умидвор бўлмасликдир. Бандадан умидвор бўлиш ҳақиқий қулликдир.
- Оқил кишининг гумони фолбинликдир (яъни ўзи ақлли бўла туриб гумонга бораверган киши фолбинга ўхшаб қолади).
- Адоват қалбни банд қилиб қўяди.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳикмат

"Aллоҳ таоло бир кишининг пардасини йиртмоқчи бўлса, у кишини пок инсонларни айблашга журъатли қилиб қўяди.

Агар айбини ёпмоқчи бўлса, у кишини айбдор кишилар ҳақида сўзлай олмайдиган ҳолга келтиради.

Агар унга ёрдам бермоқчи бўлса, унга дуо ва ёлвориш эшигини очиб қўяди...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу.

Каналга обуна бўлинг!
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳикмат

Умрга барака

Ёши бир юз йигирмага етган аъробийни кўриб, ундан: “Умрингни нима узайтирди?” деб сўрашди. У айтди: “Ҳасад қилишни тарк этдим. Шу сабабли улуғ ёшга кирдим
”.

📚"Араб ҳикматлари" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#Ҳикмат

Бахтнинг бир эшиги ёпиқлиги, бошқаси очиқ эканлигининг нишонаси. Аммо ёпиқ эшикдан бошқасини кўрмайдиган инсонга очиқ турган бахт эшиги ҳам ёрдам бера олмайди...

Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 @Abduhakim_domla
#ҳикмат

“Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал Аллоҳнинг ризолигини ўйла. Акс ҳолда қилган ишларингнинг ҳаммаси беҳуда кетади.
Аҳмоқ киши
ҳикмат лаззатини билмайди, бамисоли тумов киши гулнинг ҳидини сезмаганидек”.

Маҳмуд Замахшарий

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/irshooduz 👈
#ҳикмат

“Аллоҳ сен яхши кўрган нарсаларни мунтазам бериб туришини орзу қилсанг, сен ҳам Унга мақбул бўладиган амалларни мунтазам қилиб юргин”

Аҳмад ибн Ҳанбал
раҳматуллоҳи алайҳ

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 t.me/irshooduz 👈